Hudud Inform
8.68K subscribers
18.3K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
Хотинининг ҳомиладорлик вақтида ва бола туғилганидан кейин бир йил мобайнида эр хотинининг розилигисиз никоҳдан ажратиш тўғрисида иш қўзғатишга ҳақли эмас.

https://t.iss.one/hudud_inform
Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Хитой раиси Си Цзиньпин 14-16 сентябрь кунлари давлат ташрифи билан Ўзбекистонда бўлади.

Ташриф дастурига мувофиқ Самарқанд шаҳрида олий даражадаги икки томонлама музокаралар бўлиб ўтади. Учрашув якунида Қўшма баёнот ва салмоқли келишувлар тўпламини имзолаш кўзда тутилган.

Шунингдек, Си Цзиньпин 15-16 сентябрь кунлари ШҲТ Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлиси доирасидаги тадбирларда иштирок этади.

https://t.iss.one/hudud_inform
📲 Ижтимоий тармоқлар ҳамда телеграм мессенжеридаги канал ва гуруҳларда 12 сентябрь куни соат 00:00 дан бошлаб Тошкент шаҳри ва қўшни вилоятларга кириш-чиқиш ёпилиши ҳақида маълумотлар тарқатилмоқда.

ИИВ ахборот хизмати маълум қилишича, мазкур хабарлар ёлғон ва ҳақиқатга мос келмайди.

✍️ Эслатиб ўтамиз, аҳоли ўртасида ёлғон ахборот тарқатганлик учун жавобгарлик мавжуд.

https://t.iss.one/hudud_inform
Бугун Сенат раиси Танзила Нарбаева ва ташқи ишлар вазири Владимир Норов Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги элчихонасига ташриф буюриб, Қиролича Елизавета II нинг вафоти муносабати билан унинг оила аъзоларига ва бутун Буюк Британия халқига Ўзбекистон халқининг ҳамдардлигини етказди.

https://t.iss.one/hudud_inform
📸 Юрий Корсунцев Тошкент шаҳар ҳокимлиги учун махсус — Юрий Корсунцев специально для хокимията города Ташкента

https://t.iss.one/hudud_inform
Тошкент яна бир халқаро сайёҳлик ярмаркасига мезбонлик қилади

Ярмарка “Ўзэкспомарказ” Миллий кўргазмалар мажмуаси павильонида ўтказилади.

Жорий йил 30 ноябрдан 2 декабрга қадар Тошкентда “Ипак йўлида туризм—2022” 27-Тошкент халқаро сайёҳлик ярмаркаси (ТХТЙ) бўлиб ўтади, деб хабар бермоқда Инновацион ривожланиш вазирлиги.

Ярмарка “Ўзэкспомарказ” Миллий кўргазмалар мажмуаси павильонида ўтказилади. Унда туризм маҳсулотларини тарғиб қилиш, ишбилармонлик алоқалари ва ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида турли конференциялар, Б2Б учрашувлари, давра суҳбатлари, сайёҳлик хизматлари ва ҳунармандчилик кўргазмалари, Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятига эга ҳудудларининг тақдимотлари, миллий таомларни тайёрлаш бўйича маҳорат дарслари ўтказиладиган гастро-бозор ташкил этилади.

Кўргазма 1995 йилдан бери БМТнинг Жаҳон сайёҳлик ташкилоти (UNWTO) кўмагида ўтказилиб, ҳар йили сайёҳлик соҳасининг юзлаб мутахассисларини жамлаб, ушбу соҳани халқаро миқёсда ривожлантириш учун шароит яратиб келмоқда.

https://t.iss.one/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📱Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳри ва қўшни вилоятларга кириш-чиқиш ёпилиши ҳақида тарқалаётган хабарлар ҳақиқатдан йироқ

‼️ШҲТ саммитига доир барча ўзгаришларни давлат идораларининг расмий манбаларидан олишингизни сўраймиз.

https://t.iss.one/hudud_inform
Ижтимоий тармоқлар ҳамда Телеграм мессенжеридаги канал ва гуруҳларда гўёки "Медиапарк" дўкони томонидан ўтказилаётган акцияда иштирок этиб, 700 минг сўмлик ютуқ соҳиби бўлганлигини билдирган ҳолда фирибгарлик билан шуғулланувчи веб-сайт ҳаволаси келтирилган маълумотлар тарқатилмоқда. Мазкур хабарлар ёлғон ва ҳақиқатга мос келмайди.

Фуқаролардан бу каби сохта сайтларга кирмасликни сўраб, виртуал фирибгарлардан огоҳ бўлишга чақирамиз.

‼️ Эслатиб ўтамиз, аҳоли ўртасида ёлғон ахборот тарқатганлик учун жавобгарлик мавжуд👆

https://t.iss.one/hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Самарқанд саммити тарихда қолади», – эксперт

Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти бўлим бошлиғи Аброр Юсуповнинг айтишича, Самарқандда ўтказилаётган саммитни тарихий деб аташ учун барча асослар бор.

«Самарқанд – ўрта асрлардан илм-фан ва маданият ўчоғи бўлган. Шу нуқтаи назардан минтақанинг энг йирик анжумани – ШҲТ саммити Шарқ гавҳари бўлган Самарқандда ўтказилаётгани бежиз эмас.

Самарқанд саммити тарихда энг йирик анжуманлардан бири сифатида тарихда қолади. Чунки ушбу анжуманда ШҲТ географик жиҳатдан кенгайишига оид ҳужжатлар қабул қилинади, мураккаб шароитда аъзо мамлакатлар ҳамкорлиги янги босқичга кўтарилиши кутиляпти, уч йиллик пандемиядан сўнг 15та мамлакат раҳбарининг бир жойга тўпланиши – буларнинг барчасини тарихий воқеа деб аташ мумкин», – деди эксперт.

https://t.iss.one/hudud_inform
‼️ Ижтимоий тармоқларда кадастр агентлиги хизматларидан фойдаланганлик учун тўлов қилишда муаммолар юзага келаётгани тўғрисида хабарлар тарқалмоқда.

Юқоридаги ҳолат бўйича қуйидагиларни маълум қиламиз:

Кадастр хизматларидан Давлат хизматлари маркази (ДХМ), Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) my.gov.uz ҳамда нотариуслар орқали фойдаланиш мумкин.

Кадастр агентлиги бу йўналишда АТБ «Универсалбанк» билан ҳамкорликда ишлаб келмоқда.

📌 Банклараро универсал тармоқли ахборот тизими (Мунис) тўлов тизими ҳамда АТБ «Универсалбанк» орқали амалга оширилган банк операциялар натижаларини солиштириш ишлари олиб борилаётганлиги сабабли кадастр хизматларидан Нотариус орқали фойдаланганда тўлов қилиш вақтинча тўхтатилган.
Бу ҳақда АТБ «Универсалбанк» маълум қилди.

Банк носозликларни тез фурсатларда бартараф этиши ва тизимни ишга тушуришини маълум қилинди.

❗️Ушбу ҳолатга инвойснинг ҳеч қандай алоқаси йўқ.

Маълумот учун:
Ягона интерактив давлат хизматлари портали my.gov.uz ва Давлат хизматлари марказлари орқали юборилган аризаларнинг тўловларида муаммолар йўқ.

Фуқароларимиз юқоридаги носозликлар бартараф этилгунга қадар кадастр хизматларидан ДХМ ва ЯИДХП (my.gov.uz) орқали фойдаланишлари ва тўлов қилишлари мумкин.

https://t.iss.one/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🚘 Магнит левитация технологияси синовдан ўтказилди

https://t.iss.one/hudud_inform
🔰 Қонунчиликка кўра, болани парваришлаш таътиллари даврида аёлнинг иш жойи (лавозими) сақланади.

❗️Бу таътиллар меҳнат стажига, лекин ҳаммасини жамлаганда кўпи билан 6 йил, шу жумладан мутахассислиги бўйича иш стажига ҳам қўшилади.

https://t.iss.one/hudud_inform