Hudud Inform
8.68K subscribers
18.3K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали кам таъминланган оила аъзоси сифатида эътироф этилган ва ташкиллаштирилган меҳнат миграцияси йўли билан вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун хорижга чиқиб кетаётган шахсларга микроқарзлар берилади.

Микроқарзлар хорижда ишга жойлашиш (шу жумладан, йўл ҳақини тўлаш ва меҳнат фаолиятига рухсат олиш) билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун 10 миллион сўмгача миқдорда бир йил муддатга берилади.

Микроқарз фоиз ставкасининг Марказий банк асосий ставкасидан ошадиган, лекин асосий ставканинг 1,5 бараваридан кўп бўлмаган қисми компенсация қилинади.

https://t.iss.one/hudud_inform
Пенсия тўғрисида 5 та керакли ва муҳим маълумот:

1️⃣ Ўзбекистон Республикасида доимий яшаб турган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари билан тенг равишда пенсия олиш ҳуқуқига эгадирлар.

2️⃣ Ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқига эркаклар 60 ёшга тўлганда ва иш стажлари камида 25 йил бўлган тақдирда, аёллар эса 55 ёшга тўлганда ва иш стажлари камида 20 йил бўлган тақдирда эга бўладилар.

3️⃣ Пенсия миқдори иш стажининг муддатига боғлиқ бўлиб, пенсиянинг таянч миқдоридан; иш стажи учун пенсиянинг оширилишидан; пенсияга қўшиладиган устама ҳақлардан таркиб топади.

4️⃣ Давлат пенсияларининг турли хилларини олиш ҳуқуқига эга бўлган фуқароларга уларнинг ўзлари танлаган битта пенсия тайинланади.

5️⃣ Пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун ишдаги мавжуд танаффуслардан қатъий назар, охирги ўн йиллик меҳнат фаолияти давомидаги исталган кетма-кет беш йилдаги (пенсия сўраб мурожаат этган кишининг танлови бўйича) иш ҳақи олинади.

https://t.iss.one/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Олис Хоразмдан водийга келиб ўқиётган Наманган қурилиш муҳандислик институти 1-босқич талабаси Озода Озодова олийгоҳ тўғрисидаги дастлабки таассуротлари билан ўртоқлашди

https://t.iss.one/hudud_inform
Эртага, 12 сентябрь куни мамлакатимиз ва қатор етакчи хорижий давлатларнинг нуфузли газеталарида ва интернет-нашрларида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Самарқанд саммитига бағишланган дастурий аҳамиятга эга, концептуал мақоласи чоп этилади.

Бу олий даражадаги учрашувдан нималар кутиляпти? Саммит Ўзбекистон, минтақа ва умуман замонавий дунё учун қанчалик муҳим? Янги даврда Ўзбекистон нега минтақавий ва глобал миқёсда кенг ҳамкорлик ва мулоқотни илгари сурмоқда? Ўзбекистоннинг ШҲТга раислиги ташкилот фаолиятида қандай акс этди?

Шу ва бошқа муҳим саволларга Президентимизнинг эртанги мақоласида жавоб топиш мумкин.

https://t.iss.one/hudud_inform
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг "Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Самарқанд саммити: ўзаро боғлиқликдаги дунёда мулоқот ва ҳамкорлик" сарлавҳали мақоласи

Статья Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева "Самаркандский саммит ШОС: диалог и сотрудничество во взаимосвязанном мире"

Article by the President of the Republic of Uzbekistan Shavkat Mirziyoyev "The SCO Samarkand Summit: Dialogue and Cooperation in an Interconnected World"

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
no comment | Самарқанд ШҲТ саммити олдидан

https://t.iss.one/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Самарқанд_ШҲТ

🛣 Самарқанд шаҳрида халқаро тадбир бўлиб ўтиши арафасида йўлларда тирбандликларни олдини олиш мақсадида, халқаро ва шаҳарлараро ҳаракатланувчи ҳайдовчилар шаҳарни айланиб ўтиши мумкин бўлган харита кўрсатилган флаерлар тайёрланди.

⚡️Шаҳар ҳудудига кириш йўлларида флаерлар ЙПХ ходимлари томонидан ҳайдовчиларга тарқатилмоқда.

https://t.iss.one/hudud_inform
🔰 Қонунчиликка кўра, ишдан маҳрум бўлган, биринчи марта иш қидираётган, узоқ (1 йилдан кўп) танаффусдан кейин ишни қайта бошлашни истаган ва ишсиз деб эътироф этилган шахсларга:

ишсизлик нафақаси тўлаш;
қарамоғидагиларни ҳисобга олган ҳолда моддий ёрдам бериш;
касб ўрганиш, малака ошириш ёки қайта тайёрлаш даврида стипендия тўланиши ҳамда шу даврни меҳнат стажига қўшиш;
ҳақ тўланадиган жамоат ишларида қатнашиш имконияти таъминланади.

☑️ Иш қидираётганларни рўйхатга олиш, ишсиз деб эътироф этиш, уларга ёрдам кўрсатиш, ишсизлик нафақаларини тўлаш туман (шаҳар) аҳоли бандлилига кўмаклашиш марказлари томонидан амалга оширилади.

https://t.iss.one/hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ШҲТ Самарқанд саммити дунё нигоҳида

📹 Хорижий ОАВларда Самарқанд шаҳрида ўтказиладиган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитига оид эълон қилинган материаллар бўйича видеодайжест.

https://t.iss.one/hudud_inform
Хотинининг ҳомиладорлик вақтида ва бола туғилганидан кейин бир йил мобайнида эр хотинининг розилигисиз никоҳдан ажратиш тўғрисида иш қўзғатишга ҳақли эмас.

https://t.iss.one/hudud_inform
Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Хитой раиси Си Цзиньпин 14-16 сентябрь кунлари давлат ташрифи билан Ўзбекистонда бўлади.

Ташриф дастурига мувофиқ Самарқанд шаҳрида олий даражадаги икки томонлама музокаралар бўлиб ўтади. Учрашув якунида Қўшма баёнот ва салмоқли келишувлар тўпламини имзолаш кўзда тутилган.

Шунингдек, Си Цзиньпин 15-16 сентябрь кунлари ШҲТ Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлиси доирасидаги тадбирларда иштирок этади.

https://t.iss.one/hudud_inform
📲 Ижтимоий тармоқлар ҳамда телеграм мессенжеридаги канал ва гуруҳларда 12 сентябрь куни соат 00:00 дан бошлаб Тошкент шаҳри ва қўшни вилоятларга кириш-чиқиш ёпилиши ҳақида маълумотлар тарқатилмоқда.

ИИВ ахборот хизмати маълум қилишича, мазкур хабарлар ёлғон ва ҳақиқатга мос келмайди.

✍️ Эслатиб ўтамиз, аҳоли ўртасида ёлғон ахборот тарқатганлик учун жавобгарлик мавжуд.

https://t.iss.one/hudud_inform
Бугун Сенат раиси Танзила Нарбаева ва ташқи ишлар вазири Владимир Норов Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги элчихонасига ташриф буюриб, Қиролича Елизавета II нинг вафоти муносабати билан унинг оила аъзоларига ва бутун Буюк Британия халқига Ўзбекистон халқининг ҳамдардлигини етказди.

https://t.iss.one/hudud_inform
📸 Юрий Корсунцев Тошкент шаҳар ҳокимлиги учун махсус — Юрий Корсунцев специально для хокимията города Ташкента

https://t.iss.one/hudud_inform