Forwarded from Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги Қироли Карл Учинчига унинг волидаи муҳтарамаси Қиролича Елизавета Иккинчи оламдан ўтгани муносабати билан ҳамдардлик билдирди.
"Ул зот 70 йилдан ортиқ вақт давомида мамлакат яхлитлиги ва жадал ривожланишининг рамзи бўлиб келган, Қиролликнинг глобал иқтисодиёт ва сиёсатда етакчи давлатлардан бирига айланишига, унинг халқаро майдондаги обрў ва эътиборини ҳар томонлама оширишга беқиёс ҳисса қўшган буюк давлат арбоби эди", дейилади давлатимиз раҳбарининг таъзияномасида.
Президентимиз ушбу мусибатли дамларда Қиролга, оиласининг барча аъзоларига ва бутун Буюк Британия халқига таскин сўзларини билдирди ҳамда сабр-тоқат ва бардамлик тилади.
—
Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев выразил соболезнования Королю Соединенного Королевства Великобритании и Северной Ирландии Карлу III в связи с кончиной его матери Королевы Елизаветы II.
"Она была великим государственным деятелем, являлась на протяжении более 70 лет своего правления символом единства и стремительного развития страны, внесла несравненный вклад в превращение Королевства в одно из ведущих государств в мировой экономике и политике, приумножение его престижа и авторитета на международной арене", — говорится в письме главы нашего государства.
Президент выразил слова сочувствия и поддержки Королю, членам его семьи и всему народу Великобритании, пожелал терпения и сил в этот печальный час.
Facebook|Instagram|Twitter

CCВ: Фарғонада илк бор тўхтаб турган юракда аорта клапанини протезлаш амалиёти ўтказилди
Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Фарғона филиалида пойтахтдан келган етакчи кардиохирурглар билан бажарилган шундай операция натижасида 37 ёшли бемор И.Маҳмудовнинг ҳаёти сақлаб қолинди.
Фарғона вилоятининг Қўштепа туманида яшовчи бемор худди шундай аломатлар билан шифохонага мурожаат қилган. Чуқур текширувлардан сўнг унда аниқланган асоратларни юқори технологик операция ёрдамида бартараф этиш тавсия этилди.
Натижада Фарғонада илк бор аорта клапанини протезлаш амалиёти ўтказилди. Маҳаллий шароитда бажарилган ушбу операцияда мамлакатимизда саноқли бўлган “Штоккерт” сунъий қон айлантириш аппаратидан фойдаланилди. Мазкур технология амалиёт чоғида бемор юраги тўхтатилгач, сунъий юрак вазифасини бажарди.
Ҳозир беморнинг аҳволи яхши. Тегишли тиббий муолажалар даво эттирилмоқда.
https://t.iss.one/hudud_inform

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонига мувофиқ Владимир Имамович Норов Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири лавозимига тасдиқланди.
—
В соответствии с указом Президента Республики Узбекистан Норов Владимир Имамович утвержден на должность министра иностранных дел Республики Узбекистан.
Facebook|Instagram|Twitter
—
В соответствии с указом Президента Республики Узбекистан Норов Владимир Имамович утвержден на должность министра иностранных дел Республики Узбекистан.
Facebook|Instagram|Twitter
Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
Forwarded from Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан Шухрат Абдушарифович Вафаев Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлиги бош директори лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари лавозимидан озод этилди.
—
Указом Президента Республики Узбекистан Вафаев Шухрат Абдушарифович назначен генеральным директором Агентства стратегических реформ при Президенте Республики Узбекистан и в связи с этим освобожден от должности заместителя министра инвестиций и внешней торговли.

Енгил автомобилда йўловчи ташиш лицензия варақасини олишнинг янги тартиби жорий қилинди.
Бунда ҳайдовчи аввало Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали масофадан ёки Давлат солиқ инспекцияси ҳудудий бўлимига борган ҳолда ўзини ўзи банд бўлган шахс сифатида рўйхатдан ўтиши лозим. Рўйхатдан ўтиш ва гувоҳнома олиш бепул.
Сўнгра ҳайдовчи Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали ёки Давлат хизматлари марказларига ташриф буюрган ҳолда, енгил автомобилда йўловчи ташиш лицензия варақасини олиш учун 1 йилга 300 минг сўм давлат божи тўлаб, лицензия варақаси олади.
Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали мурожаат қилинганда 10 фоиз чегирма қўлланилади, яъни 270 000 сўм тўлашнинг ўзи етарли.
Ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтган ҳайдовчи расмий иш стажига эга бўлишни истаса, ихтиёрий равишда 1 йил учун 300 минг сўм ижтимоий солиқ тўлаши мумкин. Ижтимоий солиқ тўлаш ўзини ўзи банд қилганлар учун ихтиёрий саналади.

Шахсий транспорт воситалари учун метан ўрнатиш хизматлари нархлари бир ойда ўртача 1,6 % га арзонлашган
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг август ойида шахсий транспорт воситалари учун метан ўрнатиш хизматлари июль ойига нисбатан яъни бир ойда ўртача 1,6 % га арзонлашган.
Шахсий транспорт воситалари учун метан ўрнатиш хизматлари нархлари йил бошидан буён ўртача 0,8 % га арзонлашгани кузатилган.
Шахсий транспорт воситалари учун метан ўрнатиш хизматлари нархлари ўтган йилнинг мос даврига нисбатан солиштирилганда ўзгаришсиз қолган.

Кушон хазинаси қандай топилган?
1972 йилда ўзбек олимлари, тадқиқотчилари ва талабалардан иборат экспедиция Термизга юборилади. Улар орасида Б.Турғунов, Г. Пугаченкова, Э.Ртвеладзе сингари таниқли археолог ва тарихчилар бор эди.
Ўша йилнинг 25 сентябрь куни ўзбек археологлари мамлакатимиз ҳудудидан топилган биринчи энг йирик хазинани қўлга киритишади. Асрлар орасида тупроқ қатларида ётган сопол кўза ичидан умумий вазни 36 килограммдан ортадиган 115 дона тилла буюм топилган.

⚡️Бугун коллеж ва техникумларга қабул якунланади
11 август куни профессионал таълим муассасалари (коллеж ва техникумлар) га абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш бошланган эди.
👨🏻💻 Абитуриентларни рўйхатга олиш Давлат тест марказининг my.dtm.uz сайтида «Профессионал таълим муассасаларига қабул» бўлими орқали амалга оширилмоқда.
🗓 ДТМ ахборот хизмати маълум қилишича, бугун (10 сентябрь) профессионал таълим муассасаларига абитуриентларни онлайн рўйхатга олишнинг сўнгги куни ҳисобланади.
⏳ Профессионал таълим муассасаларида таҳсил олиш истагини билдирган абитуриентлар бугун соат 23:59 га қадар рўйхатдан ўтишлари мумкин.

❓Блогерларнинг қандай ҳуқуқлари бор? Мажбуриятлари-чи?
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги муҳим саволларга тушунтириш берди:
🔹 Батафсил
〰️〰️〰️
❓Какие права есть у блогеров? А какие у него обязанности?
Министерство юстиции отвечает на важные вопросы:
🔸 Подробно
https://t.iss.one/hudud_inform
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги муҳим саволларга тушунтириш берди:
🔹 Батафсил
〰️〰️〰️
❓Какие права есть у блогеров? А какие у него обязанности?
Министерство юстиции отвечает на важные вопросы:
🔸 Подробно
https://t.iss.one/hudud_inform
📊 Ўзбекистон музейларида суратлар сони нечта?
🏢 Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йил 1 январь ҳолатига Ўзбекистондаги музейлар сони 127 тани ташкил этган.
✅ 2022 йил 1 январь ҳолатига Ўзбекистондаги музейларда жами 2,2 миллионта экспонатлар мавжуд. Шундан 265,4 мингтаси суратлардир.
✅ 2021 йил давомида республикамиздаги барча музейларга 5,1 млн. киши ташриф буюрган.
✅ Ҳисобот даврида энг кўп ташриф Самарқанд давлат бадиий музей қўриқхонасига бўлган. 2021 йилда музейга 683,9 минг киши келган.

"Қамчиқ" довонида содир бўлган йўл транспорт ҳодисаси юзасидан маълумот
Жорий йилнинг 10 сентябрь куни соат 22:46 да "Тошкент-Ўш" халқаро автомобиль йўли 247-километрининг "Қамчиқ" довони қисмида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган. Фарғона водийси томон ҳаракатланаётган "Isuzu" русумли юк машинаси ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, бир нечта автомобиллар иштирокида ЙТҲ содир этган. Тўқнашув натижасида айрим автомобиллар ёниб кетган. Ҳодиса оқибатида воқеа жойида 3 киши ҳалок бўлган, 5-7 киши жароҳатланган. Зудлик билан ҳодиса жойига ФВВнинг "Қамчиқ" Махсус қидирув, ёнғин-қутқарув бошқармасидан 2 та экипаж ва 1 та автоэвакуатор етиб борган ҳамда ёнаётган машиналар соат 23:50 да ўчирилган. Шунингдек, қутқарувчилар томонидан воқеа жойида жабрланганларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, малакали тиббий ёрдам кўрсатиш учун шифохонага юборилган. Орадан оз вақт ўтиб шифохонада яна 1 нафар фуқаро вафот этган.
Ҳозирда "Қамчиқ" довони автомобиллар ҳаракати учун очиқ.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент давлат аграр университетида ётоқхонага талабаларни қабул қилиш ишлари давом этмоқда
https://t.iss.one/hudud_inform
https://t.iss.one/hudud_inform
Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали кам таъминланган оила аъзоси сифатида эътироф этилган ва ташкиллаштирилган меҳнат миграцияси йўли билан вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун хорижга чиқиб кетаётган шахсларга микроқарзлар берилади.
Микроқарзлар хорижда ишга жойлашиш (шу жумладан, йўл ҳақини тўлаш ва меҳнат фаолиятига рухсат олиш) билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун 10 миллион сўмгача миқдорда бир йил муддатга берилади.
Микроқарз фоиз ставкасининг Марказий банк асосий ставкасидан ошадиган, лекин асосий ставканинг 1,5 бараваридан кўп бўлмаган қисми компенсация қилинади.

Пенсия тўғрисида 5 та керакли ва муҳим маълумот:
1️⃣ Ўзбекистон Республикасида доимий яшаб турган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари билан тенг равишда пенсия олиш ҳуқуқига эгадирлар.
2️⃣ Ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқига эркаклар 60 ёшга тўлганда ва иш стажлари камида 25 йил бўлган тақдирда, аёллар эса 55 ёшга тўлганда ва иш стажлари камида 20 йил бўлган тақдирда эга бўладилар.
3️⃣ Пенсия миқдори иш стажининг муддатига боғлиқ бўлиб, пенсиянинг таянч миқдоридан; иш стажи учун пенсиянинг оширилишидан; пенсияга қўшиладиган устама ҳақлардан таркиб топади.
4️⃣ Давлат пенсияларининг турли хилларини олиш ҳуқуқига эга бўлган фуқароларга уларнинг ўзлари танлаган битта пенсия тайинланади.
5️⃣ Пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун ишдаги мавжуд танаффуслардан қатъий назар, охирги ўн йиллик меҳнат фаолияти давомидаги исталган кетма-кет беш йилдаги (пенсия сўраб мурожаат этган кишининг танлови бўйича) иш ҳақи олинади.