Hudud Inform
8.41K subscribers
18.5K photos
4.11K videos
19 files
14.4K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистонига ташрифи чоғида муқаддас Макка шаҳрида бўлиб, умра амалларини бажарди.

Президент Шавкат Мирзиёев в ходе визита в Саудовскую Аравию посетил священный город Мекку и совершил обряды Умры.

#Mirziyoyev #tashrif #SaudiyaArabistoni #Makka

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Саудия Арабистонига давлат ташрифи якунланди. Давлатимиз раҳбари Жиддадан Тошкентга жўнаб кетди.

Государственный визит Президента Республики Узбекистан в Саудовскую Аравию завершился. Глава государства отбыл из Джидды в Ташкент.

#Mirziyoyev #tashrif #SaudiyaArabistoni

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Коронавирус: кеча юртимизда яна 15 нафар кишида касаллик аниқланди

2022 йил 18 август
ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 243 638 (+15) нафарни ташкил этмоқда.

https://t.iss.one/hudud_inform
Президент Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистонига икки кунлик давлат ташрифини якунлаб, Тошкентга қайтиб келди.

https://t.iss.one/hudud_inform
Туркиянинг Конья шаҳрида V Ислом бирдамлиги ўйинлари якунланди. Унда ўзбекистонлик атлетлар жами 158 та (51🥇, 42🥈, 65🥉) медаль билан умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллади.

Мезбонлар, яъни Туркия терма жамоаси (145🥇, 107🥈, 89🥉) биринчи ўринни эгаллаган бўлса, Эрон (39🥇, 44🥈, 50🥉) мусобақаларни учинчи ўринда якунлади.

Қўшниларимиздан Қозоғистон 5, Қирғизистон 9, Туркманистон 12 ва Тожикистон 29-ўринни эгаллади.

Эслатиб ўтамиз, ғолиб ва совриндор бўлган спортчилар ҳамда уларнинг тренерлари президент қарори билан бир марталик маблағлар билан мукофотланади.

https://t.iss.one/hudud_inform
⚡️ Ўзбекистон мусулмонлар идораси тасарруфидаги Ислом билим юртларига кириш тест синовлари

📆 Ўзбекистон мусулмонлар идораси тасарруфидаги Ислом билим юртларига ўқишга қабул қилиш бўйича тест синовлари 2022 йил 23 август куни 1-сменада бўлиб ўтади ва 08:00 да бошланади.

📌 Талабгорлардан тест синови ўтказиладиган ҳудудга шахсини тасдиқловчи ҳужжат ва тест синовида иштирок этиш учун рухсатнома билан 07:00 дан кечикмаган ҳолда келишлари сўралади.

🔖 Тест синовида иштирок этиш учун рухсатнома талабгор ҳужжат топширган таълим муассасаси томонидан тарқатилади.

https://t.iss.one/hudud_inform
Жорий йилнинг ўтган даврида Тошкент шаҳрида куйдирги касаллиги қайд этилмаган

ОАВ ва ижтимоий тармоқларда пойтахтимизнинг Юнусобод туманида куйдирги касаллиги аниқланди, деган мазмундаги хабарлар тарқалди.

Шу йил 16 август куни Тошкент шаҳрининг Учтепа туманидаги 26-сонли оилавий поликлиникада “Куйдирги касаллигининг табиий ўчоқларидан келиб чиқиши ва тарқалишининг олдини олиш” мавзусида кўргазмали махсус-тактик ўқув машғулоти ўтказилган.

Унда эпидемиолог мутахассис томонидан интервьюда 2022 йил давомида Юнусобод туманида яшовчи бир нафар фуқарода мазкур хасталик аниқланганига доир тасдиқланмаган маълумот берилган.

Умуман, жорий йилнинг ўтган даврида Тошкент шаҳрида бирорта куйдирги касаллигига чалиниш ҳолати қайд этилмади.

https://t.iss.one/hudud_inform
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
ШҲТга аъзо давлатлар иштирокида Гендер тенглик ва хотин-қизлар масалалари бўйича Форум бўлиб ўтди

Форумда Олий мажлис Сенати раиси Т.Норбоева, Масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раисининг ўринбосари С.Мирзиёева, ШҲТга аъзо 8 та давлатнинг етакчи аёл раҳбарлари ва бошқа мутасадди раҳбар ходимлар иштирок этди.

👉 Батафсил

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт