Hudud Inform
8.41K subscribers
18.4K photos
4.04K videos
19 files
14.2K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
📊Тошкент вилоятида металлургия саноатининг салоҳиятига доир рақамлар:

⚡️Саноат таркибида 2022 йилнинг январ-июнь ойларида металлургия улуши 48,2 фоизга етиб, унинг физик ҳажм индекси 108,9 фоизни ва ишлаб чиқариш ҳажми 20 992,7 млрд. сўмни ташкил этди.

Шу жумладан физик ҳажм индекси:

🔹2020 йил 96,3 %;

🔹2021 йил 104,6 %;

🔹2022 йил июн ҳолатига 108,9 % ни ташкил этди.

https://t.iss.one/hudud_inform
Монополияга қарши курашиш қўмитасининг бир қатор масалаларда ваколатлари кучайтирилади

https://t.iss.one/hudud_inform
Мустақиллик байрами кунлари темир йўл чипталарига чегирмалар тақдим этилади

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ томонидан 2022-йил 1– 4 сентабрь кунлари мамлакатимиз ички йўналишларида қатновчи йўловчи поездлари тариф қисмидан киритилган чегирмалар жорий этилмоқда:

- Нафақахўрлар, ногиронлар, 1941-1945 йил уруш қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган фуқароларга чиптанинг тариф қисмидан – 50%;

- Олий ўқув юртларининг талабалари, мактаб ўқувчилари, коллеж ва лицей талабалари, ИИВ, МВ, ДХХ, ДСҚ, ДБҚ махсус таълим муассасалари талабаларига чиптанинг тариф қисмидан – 15%;

- Оилавий бўлиб поездга чиқса (икки ёки ундан ортиқ киши – эри ва рафиқаси, эри ёки рафиқаси ва 18 ёшгача бўлган фарзандлари, отаси ёки 18 ёшга тўлмаган боласи бўлган она) (никоҳ гувоҳномаси тақдим этилган ҳолда) чиптанинг тариф қисмидан – 15%;

- Бир жамоа, гуруҳ бўлиб поездга чиқса (йўриқнома асосида 4 нафар ва ундан ортиқ кишига) чиптанинг тариф қисмидан – 15%;

- "Афросиёб" тезюрар электропоездларида барча тоифадаги йўловчиларга чиптанинг тариф қисмидан - 10%.

Имтиёзли бўлган чипталарни фақат темирйўл кассаларида харид қилиш мумкин. Электрон чипталарда белгиланган чегирмалар расмийлаштирилмайди.

https://t.iss.one/hudud_inform
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон қурилиш соҳаси ходимларига табриги

Поздравление Президента Шавката Мирзиёева работникам сферы строительства Узбекистана

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
📊 Ўзбекистонда сўнгги 5 йилда асосий капиталга ўзлаштирилган инвестициялар ҳажми қанча?

🏢 Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистонда асосий капиталга ўзлаштирилган инвестициялар ҳажми 121,8 трлн. сўмни ташкил этган.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 9,4 % га ошган.

Ўзбекистонда сўнгги 5 йилда асосий капиталга ўзлаштирилган инвестициялар ҳажми:

— 2017 йилда – 71,2 трлн. сўм

— 2018 йилда – 124,2 трлн. сўм

— 2019 йилда – 195,9 трлн. сўм

— 2020 йилда – 210,2 трлн. сўм

— 2021 йилда – 239,5 трлн. сўм

❗️Эслатиб ўтамиз, 6 ойда Ўзбекистонда асосий капиталга 48 трлн. сўмлик хорижий инвестиция ва кредитлар ўзлаштирилган.

https://t.iss.one/hudud_inform
🖊 Президент қарори билан 2022 йил 1 октябрдан бошлаб нодавлат таълим ташкилотларининг ўқув курсларида ёшларнинг ахборот технологиялари соҳасида таҳсил олиши учун таълим кредити ажратиш тизими йўлга қўйилади:

тижорат банклари Молия вазирлиги томонидан жойлаштириладиган депозитлар ҳисобидан ахборот технологиялари соҳасида таҳсил олиш учун таълим кредитларини Марказий банкнинг асосий ставкасида ажратади;

нодавлат таълим ташкилотларининг ўқув курсларида ахборот технологиялари соҳасида таҳсил олиш учун ёшларга таълим кредити:
🔹 БХМнинг 65 бараваригача миқдорда 1 йиллик имтиёзли давр билан 4 йил муддатга Ўзбекистан фуқароси бўлган ҳамда Ўзбекистанда доимий яшаётган фуқаролиги бўлмаган ёшларга ажратилади;
🔹 расмийлаштирилиши ва унинг қайтарилишида кредит олувчининг доимий даромад манбаига эга бўлган оила аъзолари ва бошқа учинчи шахслар биргаликда қарз олувчи сифатида қатнашишига рухсат этилади;

“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га кирган оилалар фарзандлари бўлган ёшларга ахборот технологиялари соҳасида таҳсил олишга ажратиладиган таълим кредити учун гаров ва кафиллик талаб этилмайди;

ахборот технологиялари соҳасида таҳсил олиш учун ёшларга таълим кредити IT-парк резиденти бўлган ташкилотларнинг ўқув курсларида таълим олиш учун ажратилади. Бунда, ахборот технологиялари соҳасида таълим берувчи резидент ташкилотлар реестри IT-парк томонидан электрон ахборот тизими шаклида юритилади ҳамда зарур ҳолларда тижорат банклари, манфаатдор вазирлик ва идоралар билан интеграция қилинади.

https://t.iss.one/hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
10-11 август кунлари Халқ таълими вазирлиги, Республика таълим маркази ҳамда ЮНЕСКО ҳамкорлигида
Устозлар миллий форуми ташкил этилди.


Янги ўқув йилидан олдин ҳудудлардан келган 400 нафардан ортиқ педагоглар учун бевосита таълим ислоҳотларига жалб қилинган маҳаллий ва халқаро экспертлар томонидан ўқувлар ташкил этилди.

Форум доирасида кўплаб иқтидорли раҳбар ва педагогларни учратдик, уларнинг ишларида омадлар ёр бўлишини тилаб қоламиз.

https://t.iss.one/hudud_inform
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Покистон Ислом Республикаси Президенти Ориф Алвий ва Бош вазири Шаҳбоз Шарифга ушбу мамлакат мустақиллигининг 75 йиллиги муносабати билан табрикномалар йўллади.

Уларда, жумладан, Ўзбекистон Покистон билан стратегик шериклик тамойилларига асосланган дўстлик ва кўп қиррали ҳамкорлик муносабатларининг бугунги даражасини ғоят қадрлаши ва бу борадаги улкан салоҳиятни янада рўёбга чиқаришдан манфаатдорлиги қайд этилган.

Давлатимиз раҳбари дўст Покистон халқига тинчлик-осойишталик, бардавом равнақ ва фаровонлик тилади.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев поздравил Президента Исламской Республики Пакистан Арифа Алви и Премьер-министра Шахбаза Шарифа с 75-летием независимости этой страны.

В поздравительных посланиях, в частности, отмечается, что в Узбекистане высоко оценивают достигнутый современный уровень отношений дружбы и многопланового сотрудничества с Пакистаном, основанных на принципах стратегического партнерства, и заинтересованы в дальнейшем раскрытии огромного потенциала взаимодействия.

Глава нашего государства пожелал дружественному народу Пакистана мира, дальнейшего процветания и благополучия.

Facebook|Instagram|Twitter
Ҳурматли тошкентликлар ва пойтахтимиз меҳмонлари!

🚧 Навоий шоҳ кўчасида олиб борилаётган йўл қурилиши ишлари сабабли, 14 август соат 20:00 дан ишлар якунлангунига қадар ушбу кўчанинг Абай кўчаси билан кесишмасидан Хадра майдонининг Фурқат кўчасигача бўлган қисми ёпилади.

Ҳайдовчилардан айланма йўллардан фойдаланишларини ва ноқулайликлар учун узр сўраймиз.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
📢 15 август, душанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:

〰️〰️〰️

● Мавзу: Ташкилот ва корхоналардаги архив иши ва иш юритиш ҳолати устидан ўтказилган давлат назорати
● Вақти: 12:00
● Иштирок этади: Анваржон Алиев, "Ўзархив" агентлиги ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️
● Мавзу: Давлат харидларини янада либераллаштириш борасида амалга оширилаётган ишлар
● Вақти: 14:00
● Иштирок этади: Мирзоҳид Комилов, Монополияга қарши курашиш қўмитаси бошқарма бошлиғи

〰️〰️〰️
● Мавзу: Корея Республикасида вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун ўтказилаётган имтиҳонлар юзасидан
● Вақти: 16:00
● Иштирок этади: Ортиқхўжа Норов, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ахборот хизмати раҳбари

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Самарқанд_вилояти

Бармоқларингиз билан ҳамма нарсани ҳис қилганингизда...

Александр Горшков:
Самарқандда одамлар бошқача, менталитет эса ажралмас. Менга бу ерда ҳамма нарса жуда ёқади. Агар сиз сув сўрасангиз, у берилади. Мен икки марта касал бўлган эдим ва мусулмонлар қандай жавоб беришганини кўрдим ... Мен йиғлай бошладим ... Раббим, бу халқ учун раҳмат!

Тинимсиз меҳнат, қувониш ва тақдирдан миннатдор бўлиш – кўзи ожиз дурадгорнинг ҳаётий ҳақиқати. Кўриш қобилияти йўқлигига қарамай, тиним билмай меҳнат қилади. Ҳамма вақт уни меҳрибон хотини ва содиқ дўстлари қўллаб-қувватлайди.

https://t.iss.one/hudud_inform
Наманганда эр-хотин тарвуздан заҳарланиб вафот этди.

Ҳолат бўйича туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда — Бош прокуратура.

https://t.iss.one/hudud_inform
Оммавий ахборот воситалари вакиллари учун навбатдаги брифингда 8-12 август кунлари бўлиб ўтган ва шу ҳафтага режалаштирилган тадбирлар тўғрисида маълумот бердим.

Facebook|Instagram|Twitter