Hudud Inform
7.4K subscribers
18.9K photos
4.25K videos
20 files
14.8K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
Сирдарё вилояти пиллакорлари - улкан зафар муборак!

🐛 Сирдарё вилоятида 2020 йил ҳосили учун 8 323 қути ипак қурти парваришланиб, белгиланган агротехник тадбирлар асосида 458 тонна тирик пилла етиштирилди ва белгиланган режа 100 фоизга бажарилди.

📊 Ушбу пилла хом-ашёсини етиштиришда Муҳтарам Президентимиз ва ҳукуматимиз томонидан яратиб берилган тизим ва шароитлардан оқилона фойдаланиб, вилоятда биринчилардан бўлиб, Мирзаобод тумани, Гулистон тумани ва Сайхунобод туманлари пиллакорлари белгиланган режани ортиғи билан бажардилар.

📝 Пилла етиштириш мавсумида “Агро глобал” МЧЖ пиллани қайта ишлаш корхонаси томонидан ипак қурти боқувчиларга ҳар бир қути учун бир қопдан ун ва 5 литрдан ўсимлик ёғи тарқатилди ва касаначи ҳамда фермер хўжаликлари томонидан етиштириб, олиб келинган пилла хом-ашёси учун тарозининг бошида нақд пулда ҳисоб-китоб қилиниши таъминланди.


Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Давлат хизматлари агентлиги ва унинг жойлардаги Давлат хизматлари марказлари томонидан Сардоба воқеаси туфайли фуқароларнинг йўқолган ҳужжатларини тиклаб бериш учун аҳоли билан бевосита суҳбатлар ўтказилмоқда.

Бугунга қадар жами 2 015 та ҳужжатлар, жумладан 1 509 та туғилганлик, 463 та никоҳ, 3 та ажрим, 40 та ўлим ҳақида гувоҳномалар тикланди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Фарғона_вилояти

Сўх тумани ҳокими ўзгарди

2019 йилдан буён туман ички ишлар бўлими бошлиғи вазифасида ишлаб келаётган Сайидбаҳром Сайидмусаев Сўх тумани ҳокими этиб тайинланди.

У 1970 йилда Қўштепа туманида туғилган. Фарғона давлат университети, ИИВ академиясини тамомлаган. Қува, Бешариқ туманлари, Қўқон шаҳар ИИБ бошлиғи ҳамда вилоят ИИБ жиноят қидирув бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари вазифасида ишлаган.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Бухоро_вилояти

Бугун, 3 июнь куни Бухоро вилояти ҳокимининг Ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари М.Ҳамроев раислигида вилоят ёшлари билан онлайн видеоселектор ташкил этилди.

Онлайн мулоқотда шаҳар ва туманлар ҳокимларининг ўринбосарлари, Молия, Солиқ, Бандлик, Қурилиш, шунингдек, Адлия, Халқ таълими, Соғлиқни сақлаш, Жисмоний тарбия ва спорт, Маданият бошқармалари раҳбарлари, тижорат банклари, нодавлат-нотижорат ташкилотлари мутасаддилари, Ёшлар иттифоқининг шаҳар ва туманлар Кенгашлари раислари иштирок этдилар.

Таъкидланганидек, шу йил бошидан жойларда ташкиллаштирилган бевосита учрашув-мулоқотларда ёшлар вакиллари томонидан 1 минг 225 та мурожаат келиб тушган бўлиб, уларнинг 374 таси ҳудуд секторлари раҳбарлари томонидан манзилли ўрганилиб, жойида ҳал этилган, 563 таси бўйича тегишли чора-тадбирлар белгиланган ҳамда 366 та мурожаат юзасидан тушунтириш ва тавсиялар берилган.

Шунингдек, Олот туманида истиқомат қилаётган ёшлар ташаббусларини қўллаб-қувватлаш мақсадида жорий йилда истиқболли деб топилган 17 та лойиҳага 700 миллион сўм маблағ ажратиш кўзда тутилган. Маҳаллий ёшлар талаби билан бу сармояни ҳам яна 300 миллион сўмга кўпайтириб, ёш ташаббускор тадбиркорлар лойиҳалари сонини 50 тага етказишга қарор қилинди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Самарқанд_вилояти

🔰Ҳокимлар, бошқарув органлари раҳбарлари онлайн-брифинг ўтказади

📌Самарқанд вилояти ҳокими Э.Турдимов Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан коронавирус пандемиясининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш, аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш борасида қабул қилинган фармон ва қарорлари ижроси бўйича вилоят, шаҳар ва туманлар ҳокимлари, вилоятдаги бошқарув органлари раҳбарларининг онлайн-брифинглар ўтказиш бўйича 2020 йил июнь-август ойларига мўлжалланган медиа-режасини тасдиқлади.

⚡️Унга кўра, 4 июнь куни
соат 15:00 да вилоят санитария-эпидемиологик осойишталик маркази ва вилоят давлат санитария-эпидемиология назорати бошқармаси;
соат 16:00 да вилоят давлат солиқ бошқармаси раҳбарлари иштирокида онлайн-брифинг ўтказиш белгиланган.

⚡️5 июнь куни
соат 10:00 да Самарқанд тумани
соат 11:00 да Тойлоқ тумани ҳокимлари иштирокида шундай брифинг ўтказилади.

📌Онлайн-брифинглар ҳар бир ҳокимлик ва бошқарув органлари биносида ўтказилади ва уларнинг ижтимоий тармоқларидаги саҳифалари орқали кенг оммага ҳавола этилади.

⚜️Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 26 май куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида давлатимиз раҳбари туман, шаҳар, вилоят ҳокимлари, вазирлар ҳар ойда бир марта Президент қарорлари ижроси бўйича брифинг ўтказиб, оммавий ахборот воситалари, парламент вакиллари ва кенг жамоатчилик олдида ҳисобот бериб боришини айтган эди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Бугун, 3 июнь куни АОКА ҳузуридаги штабда Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бош инспектори Нурмат Отабеков иштирокида брифинг ўтказилди.

Унда муҳим савол ва мурожаатлар юзасидан маълумотлар тақдим этилди:

〰️〰️〰️〰️〰️〰️

Ёз фаслида йўл четида уй шароитида тайёрланган айрон, гўжа ёки салқин ичимликлар сотиш мумкинми?

Йўқ, мумкин эмас. Рухсат этилмаган катта йўл ёқалари, нотурғун жойларда барча турдаги махсулотларни, жумладан уй шароитида тайёрланган салқин ичимликлар, бочкалардаги морслар, фрейзерда қуйиб бериладиган музқаймоқлар қатъиян ман этилади.

📎Вазирлар Маҳкамасининг 378- ва 251-сонли қарорларига мувофиқ ноқонуний кўча савдоси назорати солиқ органларига юклатилган.

〰️〰️〰️〰️〰️

Карантиндан чиққан фуқаро билан қўл бериб кўришиш мумкинми?

🚫 Нафақат карантин зонадан келган, балки бошқа инсонлар билан ҳам қўл бериб, қучоқлашиб, бош уриштириб ва ўпишиб кўришиш мумкин эмас!

〰️〰️〰️〰️〰️

Карантинга олинган уй зина тутқичлари ва лифт ичи ҳар неча кунда дезинфекция қилиниши керак?

🧴Кўп қаватли уйларда подъезд, зинапоя, тамбур, лифт, кириш жойи, чиқинди ташлаш жойларида жорий ва якуний дезинфекция ишлари амалга оширилади.

🚿 Жорий дезинфекция кўп қаватли уйда яшовчи аҳолини огоҳлантирган ҳолда кунига 2 марта: эрталаб ва кечқурун ўтказилади.

〰️〰️〰️〰️〰️

Мен Юнусобод туманида яшайман. Шу туманда дўкон эгасида коронавирус аниқланганини эшитдим. Айнан қайси даҳа ва қайси дўконда аниқлангани тўғрисида батафсил маълумот бероласизми?

🦠 Юнусобод туманидаги дўконда вирус аниқланганлиги уйдан чиқишда эҳтиёт чораларини кўриш учун етарли, деб ўйлаймиз.

〰️〰️〰️〰️〰️

Нега 29 май куни Бухорода коронавирусдан зарарланиш фаоллашган бўлса-да, 30 май ҳолатига кўра вилоятнинг айрим шаҳар ва туманлари "яшил ҳудуд" этиб белгиланган?

📍Бухоро вилоятининг Шофиркон ва Ғиждивон туманлари қизил худуд қилиб белгиланган.

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 АОКА ҳузуридаги штабда «Ҳудудгазтаъминот» АЖ матбуот котиби Меҳрибон Маметова иштирокида «Сардоба» тошқини талофатларини бартараф этиш ишлари юзасидан ўтказилган брифинг видеоси

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
ТОМЧИЛАТИБ СУҒОРИШ: ЖИЗЗАХДА 6 МИНГ ГЕКТАРДАН ОШАДИ

Жиззах вилоятида 2020 йилда жами 6 минг 146 гектар пахта майдонларида томчилатиб суғориш технологиясини жорий этиш режалаштирилган. Умумий баҳоси 122 млрд. 600 млн. сўмдан ортиқ бўлган ушбу лойиҳаларни бажариш учун Туркия Республикасининг 4 та фирмаси билан шартномалар тузилган.

Бугунги кунга келиб 4,5 минг гектардан ортиқ майдонда томчилатиб суғориш технологияларини ўрнатиш ишлари тўлиқ молиялаштирилди. Қолган майдонларда қурилиш, электр тармоқларини тортиш, жиҳозларни монтаж қилиш ишлари жадал суръатларда олиб борилмоқда.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 АОКА ҳузуридаги штабда «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ матбуот котиби Фахриддин Нуралиев иштирокида ўтказилган брифинг видеоси — Сардобадаги тошқин натижасида электр тармоқларига етказилган зарар ва амалга оширилаётган ишлар

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
#Тошкент_вилояти

🏢 Олий Мажлис қонунчилик палатаси депутатлари ва сенаторлар томонидан Юқори Чирчиқ тумани Бандликка кўмаклашиш марказининг аҳоли бандлигини таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлар ўрганилди.

👥 2020 йилнинг январь-май ҳолатига кўра, марказ орқали 1534 нафар фуқаро жумладан, 900 нафар аёллар, 560 нафар ёшлар иш изловчи шахслар сифатида рўйхатга олинган.

♦️Рўйхатга олинганлардан 440 нафари (242 нафари аёллар, 194 нафари ёшлар) корхона, ташкилот ва муассасаларда мавжуд бўш ва янги яратилган иш ўринларига жойлаштирилган.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Жорий йил 1 октябргача тирикчилик учун зарур энг кам миқдор ва минимал истеъмол саватчасининг ҳуқуқий асосларини ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди.
Саноат, қишлоқ хўжалиги, қурилиш соҳаларида иш ўринлари яратиш чоралари белгиланди.
Йил якунигача қўшимча 235 мингдан зиёд оилага моддий ёрдам ажратилиши қайд этилди.

Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам сокращения бедности.
Поставлена задача до 1 октября текущего года разработать правовые основы прожиточного минимума и потребительской корзины.
Определены меры по созданию рабочих мест в промышленности, сельском хозяйстве и сфере строительства.
Отмечалось, что до конца года материальную помощь получат дополнительно более 235 тысяч семей.

#Mirziyoyev #videoselektor #iqtisodiyot #bandlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Замонавий ва тежамкор технологиялар — иқтисодиётнинг мустаҳкам таянчи

Жорий йилда иссиқлик электр станцияларида 1177 мегаватт янги қувватлар ишга туширилади. Шунингдек, энергетикамиз ва иқтисодиёт тармоқларининг барқарор ишлаши ҳамда ривожланиши учун келажакда хорижий инвестициялар ҳисобига 3500 мегаватли буғ-газ қурилмаларини ишга тушириш бўйича ишлар амалга оширилмоқда.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
❗️РЕСПУБЛИКА МАХСУС КОМИССИЯСИ АХБОРОТИ

2020
йил 15 июндан бошлаб 🟩 “яшил” ва 🟨 “сариқ” ҳудудларда қуйидагиларга рухсат берилмоқда:

❗️умумий овқатланиш объектлари фаолиятига.

Шу билан бир қаторда умумий овқатланиш объектлари фаолиятини ташкил этишга қўйиладиган асосий талаблар сифатида қуйидагилар белгилаб қўйилди:

🚫 банкетлар ва бошқа оммавий тадбирларни ўтказишга йўл қўймаслик;

фаолиятини 8:00 дан 23:00 га қадар ташкил этиш;

🚧 столлар оралиғидаги 2 метрдан кам бўлмаган ижтимоий масофани таъминлаш;

👨‍👩‍👧‍👦 бир стол атрофида 4 кишидан кўп бўлмаган (10 кишидан кўп бўлмаган бир оила аъзолари бундан мустасно) мижозларни жойлаштириш;

😷 ходимларнинг тиббий ниқоб ва тиббий қўлқопда бўлиши;

🚿 ҳар бир мижоздан кейин стол ва бошқа жиҳозларнинг юза қисмини дезинфекцион воситалар билан тозалаш;

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
⚡️15 июндан буюм бозорларига рухсат берилади

Республика махсус комиссиясининг қарори билан, 15 июндан бошлаб 🟩 “яшил” ва 🟨 “сариқ” ҳудудларда буюм бозорлари фаолиятига рухсат берилади.

🚿Бунда буюм бозорлари доимий равишда дезинфекция қилиниши,

🌡 уларнинг кириш-чиқиш жойларини пирометрлар, антисептик воситалар ва дезинфекцион “тўшак”лар билан жиҳозланиши,

😷сотувчилар ва харидорлар тиббий ниқоб ва тиббий қўлқоплардан фойдаланиши, ижтимоий масофани сақлаши, шунингдек, ҳар бир фуқаронинг тана ҳароратини ўлчаб, 37°С ва ундан юқори бўлган,

🚫инфекция аломатлари мавжуд бўлган ҳолатда ҳамда тиббий ниқобда бўлмаган ҳолларда буюм бозорлари ҳудудига киритмаслик чораларини кўриш талаб этилади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
⚡️2020 йил 5 июндан бошлаб қуйидагиларга рухсат берилади:

🟨 “сариқ” ҳудудларда:

☑️ меҳмонхоналар, санаторийлар, пансионатлар, болалар оромгоҳлари, меҳмон уйлари, пляжлар, бошқа дам олиш масканлари ва жойлаштириш воситалари фаолиятига (хостеллар бундан мустасно);

☑️ уй меҳмонхоналари ва солиқ органларида рўйхатдан ўтган дала ҳовлилар (дачалар) фаолиятига (фақат оилавий меҳмонларга хизмат кўрсатиш учун);

☑️ меҳмонхоналар, санаторийлар, пансионатлар, болалар оромгоҳлари, меҳмон уйлари, пляжлар, бошқа дам олиш масканларида жойлашган ҳамда очиқ ҳавода хизмат кўрсатувчи умумий овқатланиш объектлари (ресторан, кафе, ошхона, чойхона) фаолиятига;

〰️〰️〰️〰️〰️

🟩 “яшил” ҳудудларда “сариқ” ҳудудларга қўшимча равишда:

☑️ индивидуал шуғулланиш учун тренажер заллари ва бассейнлар фаолиятига.

☝️Бунда тренажер заллари ва бассейнлар объектларининг доимий равишда дезинфекция қилиниши, уларнинг кириш-чиқиш жойларини пирометрлар, антисептик воситалар ва дезинфекцион “тўшак”лар билан жиҳозлаш, ходимларнинг тиббий ниқоб ва тиббий қўлқоплардан фойдаланиши, ижтимоий масофани сақлаши, шунингдек, ҳар бир фуқаронинг тана ҳароратини ўлчаб, 37*С ва ундан юқори бўлган, инфекция аломатлари мавжуд бўлган ҳолатда ҳамда тиббий ниқобда бўлмаган ҳолларда киритмаслик чораларини кўриш, ижтимоий масофани таъминлаш имконияти бўлмаган жамоавий спорт турларини ўтказмаслик талаб этилади;

☑️ маданият объектлари (театрлар) фаолиятига, индивидуал ва жамоавий репетициялар ўтказиш шарти билан (30 кишидан кўп бўлмаган), томошабинлар ва ташриф буюрувчиларга рухсат бермаган ҳолда, спектаклларни онлайн режимида ёки телевидение орқали трансляция қилиш йўли билан;

☑️ таълим марказлари, тўгараклар (10 кишидан кўп бўлмаган гуруҳ ташкил этиб, вақтини олдиндан келишган ҳолда) фаолиятига.

☝️Бунда ходимлар ва болаларнинг соғлиғи ҳолатини доимий назорат қилиш (тана ҳароратини мунтазам ўлчаб бориш), инфекция аломатлари мавжуд бўлган ходимлар ва болаларни машғулотлар четлатиш, шунингдек, санитария-гигиена ва дезинфекция талабларига қатъий риоя этиш талаб этилади;

🕌 диний ташкилотлар фаолиятига.

Бунда диний ташкилотлар биноларининг доимий равишда дезинфекция қилиниши, уларга кириш-чиқиш жойларини пирометрлар, антисептик воситалар ва дезинфекцион “тўшак”лар билан жиҳозлаш, ходимларнинг тиббий ниқоб ва тиббий қўлқоплардан фойдаланиши, ижтимоий масофани сақлаши, шу жумладан намоз вақтида фуқароларнинг оралиқ масофасини 1,5 метр этиб белгилаш (махсус чизиқлар ёрдамида катакларга ажратган ҳолда), шунингдек, ҳар бир фуқаронинг тана ҳароратини ўлчаб, 37*С ва ундан юқори бўлган, инфекция аломатлари мавжуд бўлган ҳолатда ҳамда тиббий ниқобда бўлмаган ҳолларда киритмаслик чораларини кўриш, жамоавий диний маросимлар (жума намози ва бошқалар)ни ўтказмаслик талаб этилади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Forwarded from Malohat Husanova/O‘ZSUVTA'MINOT
#Xalqaro bozor_
Хитой сут зардоби пермеати импортига рухсат берди

ХХР назоратчи ташкилоти зардоб пермеати импортининг сифат стандарти бўйича расмий ҳужжатини эълон қилди.

Ҳужжатга кўра, мазкур маҳсулот дунёнинг исталган мамлакатидан Хитойга жўнатилиши мумкин.

Бугунги кунда "Arla Foods Ingredients" дунёдаги етакчи пермеат таъминотчиларидан бири бўлиб, Европа Иттифоқи ва Аргентинада йирик ишлаб чиқариш қувватларига эга.

Маълумот ўрнида, пермеат - бу ультрафильтрация орқали сут, пишлоқ, ширин зардобдан оқсилларни ажратиш орқали олинган кукун. Пермеатда сут таркибидаги моддаларнинг 97 фоизи сақланиб қолади.

_________

Бизнинг сайт 👉oziq-ovqat.uz
Телеграм каналимиз👉 https://t.iss.one/uzboziqovqat
Фейсбукдаги саҳифамиз 👉https://m.facebook.com/uzbekoziqovqatxolding
Бир йил давомида белгиланган ҳаракат тезлигини оширганлик учун белгиланган жарималар миқдори

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform

Website | Telegram | Facebook | ВКонтакте | Twitter | Instagram | Youtube | Мover