Hudud Inform
8.39K subscribers
18.5K photos
4.12K videos
19 files
14.4K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
Кибержиноятларга биргаликда қарши курашамиз.

📺 Онлайн тарғибот видео подкаст шаклида бўлиб ўтади.

Видео подкаст 2022 йил 22 июль куни соат 18:00да ИИВ Киберхавфсизлик марказининг "YouTube"даги каналида бошланади.

🎙Суҳбат спикери:

🔹Садиков Саидкамол –
ИИВ масъул ходими;

🔹ИИВ Киберхавфсизлик маркази ходимлари;

💬 Саволларингизни v.cyber102.uz электрон платформасидан рўйхатдан ўтган ҳолда таклиф ва савол тугмаси орқали индивидуал тартибда беришингиз мумкин.

https://t.iss.one/hudud_inform
#Тошкент_шаҳри

Йўл қоидаси — умр фойдаси

Мирзо Улуғбек туманидаги 145 давлат мактабгача таълим ташкилоти
ташаббуси билан Тошкент шаҳар Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ҳамкорлигида "Йўл қоидаси — умр фойдаси" номли тадбир мазкур ДМТТда бўлиб ўтди.

Унда соҳа мутахассиси болажонларга йўл ҳаракати қонун-қоидаларини уларга тушунарли бўлган содда тилда ўргатар экан, йўлларда катталарнинг назоратисиз юрмасликларини, светафорнинг чироқларига қатиий амал қилишни алоҳида таъкидлаб ўтди.

Болажонлар ўзлари билган йўл ҳаракати белгилари ҳақида айтиб бериш билан бир қаторда улар учун керакли бўлган бошқа белгилар билан ҳам яқиндан танишди.

ЙПХ инспектори томонидан жонли тарзда олиб борилган машғулотларда ҳар бир ўғил-қиз қатнашиб олам-олам таассуротлар олди.

https://t.iss.one/hudud_inform
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг тўртинчи маслаҳат учрашувидаги нутқи

https://t.iss.one/hudud_inform
Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг Ягона ахборот тизими ишга туширилади

“Автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ҳамда уларни имтиҳондан ўтказиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (393-сон, 20.07.2022 й.) қабул қилинди

Қарорга кўра, ҳайдовчиларни тайёрлашда ўқув соати ҳафтасига 20 соатгача, кунлик 4 соатгача режалаштирилади.

📲 Ҳайдовчиларнинг малакасини оширганлик бўйича сертификатлар фақат электрон раcмийлаштирилади.

🚖 Амалий имтиҳонларда “В” тоифа учун ишлаб чиқарилганига 5 йилдан кўп бўлмаган, бошқа тоифалар учун 10 йилдан ортиқ бўлмаган транспортлардан фойдаланилади.

🏢 Ўқув дастурларини Ички ишлар вазирлиги ишлаб чиқади ва тасдиқлайди. Ягона намунадаги анимацияли назарий имтиҳон саволлари 1 000 тадан кам бўлмаган миқдорда тасдиқланади.

2023 йил 1 январгача Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг автоматлаштирилган Ягона ахборот тизими ишга туширилади.

🗓 2022 йил 1 ноябрдан ҳайдовчилик учун бериладиган тиббий маълумотларнинг ягона электрон базаси шакллантирилади ва Ягона ахборот тизимига интеграция қилинади.

https://t.iss.one/hudud_inform
Президент Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг тўртинчи Маслаҳат учрашувидаги иштирокини якунлаб, Тошкентга қайтиб келди.

Завершив участие в четвертой Консультативной встрече глав государств Центральной Азии, Президент Шавкат Мирзиёев вернулся в Ташкент.

#Mirziyoyev #sammit #Maslahatuchrashuvi

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида жорий этилган фавқулодда ҳолат режими муддатидан аввал тугатилиши муносабати билан Қорақалпоғистон Республикаси туман ва шаҳарларида "Ташаббусли бюджет" жараёнининг 2-мавсуми 22 июлдан бошлаб ўтказилади.

Аввалроқ Қорақалпоғистон Республикасида “Ташаббусли бюджет” жараёнининг 2-мавсуми 15 августдан бошланиши ҳақида хабар берилган эди.

https://t.iss.one/hudud_inform
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
📢 22 июль, жума куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:

〰️〰️〰️
📍Брифинг

● Мавзу:
2022 йилнинг биринчи ярмида ўтказилган педагог кадрлар аттестацияси натижалари
● Вақти: 10:00
● Иштирок этади: Шавкат Хўжақулов, Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️
📍Брифинг

● Мавзу:
Давлат фуқаролик хизмати вакант лавозимлари учун очиқ танловлар
● Вақти: 12:00
● Иштирок этади: Севара Зокирова, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️
📍Брифинг

● Мавзу:
"Ташаббусли бюджет"нинг иккинчи мавсумдаги ўзгаришлар ва келиб тушган таклифлар
● Вақти: 14:00
● Иштирок этади: Азимжон Ҳасанов, Молия вазирлиги Давлат бюджети департаменти бўлим бошлиғи ўринбосари

〰️〰️〰️
📍Матбуот анжумани

● Мавзу:
“Ўзагросуғурта” АЖ: суғурта хизматлари сифати ва қамрови кенгайтириш йўналишидаги ишлар таҳлили
● Вақти: 16:00
● Иштирок этади: “Ўзагросуғурта” АЖ раҳбарияти ва мутасаддилари

〰️〰️〰️
🎤 Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатинг. ОАВ ходимлари таклиф этилади.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
❗️Чет тили бўйича сертификатга эга абитуриентларга максимал балл берилади

Тест синовларида (касбий (ижодий) имтиҳон) чет тили фани бўлган барча бакалавриат йўналишларига ҳужжат топширган ва миллий ёки халқаро сертификатнинг қуйидаги даражаларига эга бўлган абитуриентларга ушбу фандан имтиҳонларсиз максимал балл берилади:

📕инглиз тили учун – миллий сертификат ёки International English Language Testing System (IELTS 5,5 (бунда ТДЮУ учун writingдан 5,5 балл), Test of English as a Foreign Language (TOEFL IBT 72), Cambridge Assessment English FCE, Cambridge Assessment English Linguaskill халқаро имтиҳон тизимлари бўйича тилни билиш даражалари B2 ва ундан юқори;

📗япон тили учун
— миллий сертификат ёки Japanese Language Proficiency Test (JLPT № 2) халқаро имтиҳон тизимлари бўйича тилни билиш даражалари B2 ва ундан юқори;

📘немис тили учун
— миллий сертификат ёки Goethe-Zertifikat, Deutsches Sprachdiplom (DSD), Test Deutsch als Fremdsprache (Test DAF) халқаро имтиҳон тизимлари бўйича тилни билиш даражалари B2 ва ундан юқори;

📙француз тили учун
— миллий сертификат ёки Diplôme d’Etudes en Langue Française (DELF), Test de Connaissance du Française (TCF4) халқаро имтиҳон тизимлари бўйича тилни билиш даражалари B2 ва ундан юқори;

📒бошқа тиллар учун
— миллий сертификат ёки халқаро имтиҳон тизимлари бўйича тилни билиш даражалари В2 ва ундан юқори.

https://t.iss.one/hudud_inform
Коронавирус: кеча юртимизда яна 68 нафар кишида касаллик аниқланди

2022 йил 21 июль
ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 242 570 (+68) нафарни ташкил этмоқда.

https://t.iss.one/hudud_inform
📊6 ойда ўзбекистонликлар туристик мақсадларда энг кўп қайси давлатларга чиққан?

🏢
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг 1 июль ҳолатига 2,1 млн. Ўзбекистон Республикаси фуқаролари туристик мақсадларда хорижга сафар қилган.

Ўзбекистонликлар туристик мақсадларда энг кўп сафар қиладиган давлатлар:

— Қирғиз Р. – 1 030 минг нафар

— Қозоғистон – 336 минг нафар

— Тожикистон – 284 минг нафар

— Туркия – 131 минг нафар

— Россия – 105 минг нафар

— БАА – 58 минг нафар

— Саудия Арабистони – 50 минг нафар

— Миср – 21 минг нафар

— Жанубий Корея – 6 минг нафар

— АҚШ – 6 минг нафар

— Қувайт – 5 минг нафар

— Ҳиндистон – 5 минг нафар

https://t.iss.one/hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Чет эллик меҳмонларни қаерга олиб бориш мумкин? Музейлар, масжидлар, истироҳат боғлари... Миллий ҳунармандчилик дурдоналарини томоша қилиш, уларнинг яратилиш жараёнини бевосита кўриш, севимли буюмингизни харид қилиш, ҳунармандлар билан суҳбатлашиш имконияти бўлган жой борми? Қулай шароитли манзилчи? Бор! Бу янги ҳунармандчилик маркази ва "Усто-шогирд" мактабидир.

https://t.iss.one/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев: Ушбу форматда олиб борилаётган мулоқот туфайли дўстлик ва яхши қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлашга, минтақамизда мутлақо янги конструктив ҳамкорлик муҳитини яратишга муваффақ бўлдик

Президент Шавкат Мирзиёев: Благодаря налаженному диалогу в этом формате нам удалось укрепить отношения дружбы и добрососедства, создать в регионе совершенно новую атмосферу конструктивного сотрудничества

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ногиронлиги бўлган хотин-қизларни ишга олганларга субсидия берилади

“Хотин-қизларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–329-сон, 22.07.2022 й.) қабул қилинди

🔰Қарорга кўра, ёшлар ва хотин-қизлар учун касб-ҳунар ва тадбиркорлик бўйича ўқув курслари харажатининг 70 фоизи, лекин 1 млн сўмдан ошмаган қисми компенсация қилиб берилади.

“Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” ва “Темир дафтар”га киритилган ёшлар ва хотин-қизлар касб-ҳунарга, тадбиркорликка Бизнес ва тадбиркорлик олий мактабида тўлиқ бепул ўқитилади.

Ўқув курсларини якунлаган ишсиз хотин-қизлар Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан мавжуд бўш иш ўринларига жойлаштирилади.

Тадбиркорлик йўналиши бўйича ўқув курсларини якунлаган хотин-қизларга тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтишидан бошлаб, ўз фаолиятини мустақил олиб боришига қадар бўлган жараёнда ҳоким ёрдамчилари томонидан тизимли равишда амалий ёрдам кўрсатиб борилади.

💰Меҳнатга лаёқатли, ногиронлиги бўлган хотин-қизларни иш билан таъминлаган иш берувчилар учун 6 ой давомида ҳар ойда БҲМнинг 2 баравари (600 минг сўм)дан кам бўлмаган миқдорда субсидия ажратилади.

https://t.iss.one/hudud_inform
РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Интернет ижтимоий тармоқларида тарқалган “Президент матбуот котиби учрашган блогер 15 суткага қамалиши мумкин экан” сарлавҳали хабар Фарғона вилояти ИИБ томонидан ўрганиб чиқилди.

Маълум бўлишича, жорий йилнинг 28 июнь куни телеграм ижтимоий тармоғидаги “Олимжон Хайдаров” ҳамда “QO’QONJONIM” каналларида қолдирилган “Қўқон шаҳрида ноқонуний Черков фаолият олиб бормоқда” сарлавҳали хабар юзасидан “Возрождение” номли “Евангел” христианлари черкови пастори А.Айрапетовнинг аризасига асосан Қўқон шаҳар ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида, Қўқон шаҳар, Чуст кўчаси 51-уйда жойлашаган “Возрождение” номли “Евангел” христианлари черкови 2019 йилдан бошлаб расмий фаолият юритиб келаётганлиги, Адлия вазирлигининг гувоҳномасига эга эканлиги, Евангел-христиан динига эътиқод қилувчи фуқароларга хизмат кўрсатаётганлиги аниқланган.

Ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар 2022 йил 22 июль куни жиноят ишлари бўйича Қўқон шаҳар судига қонуний қарор қабул қилиш учун юборилган.

Суд томонидан блогерлар Олимжон Хайдаров ва Комил Ахмедовларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 184 прим 3-моддаси яъни (Миллий, ирқий, этник ёки диний адоватни тарғиб қилувчи материалларни тайёрлаш, сақлаш ёки тарқатиш) билан 15-сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

https://t.iss.one/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Инсон-жамият-давлат принципи асосида йўлга қўйилган инсонпарварлик сиёсати янгиланаётган Конституциянинг бош мезонига айланмоқда. Унга кўра барча баҳсли вазиятларда адолат тарозисининг палласи фақат ва фақат инсон манфаати ва фойдасига тош босиши қатъий белгилаб қўйилмоқда.

Ўзгаришлар йўлида биргамиз

https://t.iss.one/hudud_inform
Президент Шавкат Мирзиёев "Бхаратия жаната парти" ҳукмрон партияси бошчилигидаги Миллий-демократик альянсидан номзод Драупади Мурмуга Ҳиндистон Республикасининг Президенти этиб сайлангани муносабати билан табрик йўллади.
Давлатимиз раҳбарининг мактубида биргаликдаги саъй-ҳаракатлар билан Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасидаги кўп қиррали, узоқ муддатли ва ўзаро манфаатли алоқалар сифат жиҳатидан янги босқичга кўтирилишига ишонч билдирилган.

Президент Шавкат Мирзиёев поздравил Драупади Мурму - кандидата от Национально-демократического альянса во главе с правящей партией "Бхаратия джаната парти" - с избранием Президентом Республики Индия.
В послании главы нашего государства выражается уверенность, что совместными усилиями узбекско-индийские отношения многопланового, долгосрочного и взаимовыгодного сотрудничества будут выведены на качественно новый уровень.

Facebook|Instagram|Twitter
🚙 Енгил автомобиллар ишлаб чиқариш ҳажми қарийб 52 мингтага ошган

🏢 Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистонда 160 523 та енгил автомобиллар ишлаб чиқарилган.

Ишлаб чиқарилган енгил автомобиллар сони ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 51 743 тага ошган.

2022 йилнинг январь-июнь ойларида айрим турдаги саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми:

Автомобил бензини 563 минг тонна

Кўмир2,5 млн. тонна

Нефт 383,4 минг тонна

Газ конденцати – 655,4 минг тонна

Енгил автомобиллар160 523 дона

Автобус483 дона

Юк автомобиллари – 2 166 дона

Автомобил двигателлари – 116,3 минг дона

https://t.iss.one/hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Самарқандда "Ўзбекистон маданий мероси — янги ренессанс пойдевори" мавзуида 6-халқаро конгресс

https://t.iss.one/hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шоҳжаҳон Хўжаев, Тошкент давлат юридик университети кафедра мудири:

«Конституциявий кафолатлар доирасида мулкни олиб қўйиш (снос) ва унга нисбатан адолатли товон белгилаш, бу ҳолатда бозор иқтисодиёти омилларини ҳисобга олиш ҳамда айнан мулкдорнинг розилигига эътибор қаратиш лозим”».

https://t.iss.one/hudud_inform
⚡️ Онлайн рўйхатдан ўтиш якунланишига 4 кун қолди

Олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига абитуриентларни рўйхатга олиш:

🔹 Давлат тест марказининг my.dtm.uz сайти;

🔹 Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz сайти) орқали онлайн амалга оширилмоқда.

📌 Фуқаролиги бўлмаган шахслар эса олий таълим муассасаларида ташкил этилган қабул комиссияларида рўйхатга олинмоқда.

📆 Абитуриентларни рўйхатга олиш 27 июлга қадар (27 июль куни ҳам) давом этади.

❇️ Абитуриентлар мазкур муддат давомида ўз маълумотлари ва танлаган таълим йўналишларини ўзгартиришлари мумкин.

📹 Онлайн рўйхатдан ўтиш бўйича видеоқўлланма: https://youtu.be/v1bzwnBPaxI

https://t.iss.one/hudud_inform