Hudud Inform
8.56K subscribers
18.4K photos
4.02K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
2022-2023-ўқув йили учун рўйхатдан ўтган абитуриентлар сони ҳақида маълумот
(2022 йил 16 июль 18:00 ҳолатига)

🖥 Олий таълим муассасаларининг бакалавриатига ўқишга кириш учун my.dtm.uz ва my.gov.uz сайтлари орқали онлайн рўйхатдан ўтган ва таълим йўналишларини танлаган абитуриентлар сони — 727 456 нафар.

🏫 Шундан:

🔸 320 904 нафари — жорий йил битирувчилари;

🔸 406 552 нафари — аввалги йиллар битирувчилари.

👉Батафсил

https://t.iss.one/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Менимча" телелойиҳасининг навбатдаги сонида таҳлил қилинадиган мавзулар:
- Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедовнинг мамлакатимизга давлат ташрифи тафсилотлари;
- Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанд шаҳридаги бунёдкорлик ишларини кўздан кечирди;
- "Инсон қадрини улуғлаш сиёсати - амалда
".

Кўрсатувни бугун, 16 июль куни соат 20:20 да "O'zbekiston 24" телеканалида томоша қилишингиз мумкин.

Эртага, 17 июль куни соат 12:20 ва 17:20 да ҳам такроран намойиш этилади.

https://t.iss.one/hudud_inform
📊 30 йилда умумтаълим муассасалари сони 1732 тага кўпайган

🏢 Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021/2022 ўқув йили бошига умумтаълим муассасалари сони 10 289 тани ташкил этган.

Умумтаълим муассасалари сони 1991/1992 ўқув йили бошига нисбатан 1732 тага ошган.

Йиллар кесимида умумтаълим муассасалари сони:

🔹 1991/1992 ўқув йили бошига – 8557 та

🔹 2000/2001 ўқув йили бошига – 9726 та

🔹 2010/2011 ўқув йили бошига – 9806 та

🔹 2021/2022 ўқув йили бошига – 10289 та

https://t.iss.one/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Замонавий ягона мактаб формасини тайёрланиши билан боғлиқ жараёнлар тафсилотига бағишланган Пресс-тур ташкил қилинди

Жараён Наманган вилоятидаги тўқимачилик корхоналари фаолиятида кўриб чиқилди.

Наманган шаҳридаги “Даштбоғ” кичик саноат зонасида ўтказилган ушбу пресс-тур тадбирларида қатор марказий ва ҳудудий ОАВ вакиллари иштирок этди.

Тадбирда мактаб формаларини жорий этиш зарурати, жараёнларнинг амалга ошириш механизмлари, шунингдек, уларнинг сифат кўрсаткичлари ва белгиланган стандарт нормалари хусусида иштирокчиларга атрофлича жавоб бериб ўтилди.

2022-2023 ўқув йилида давлат умумий ўрта таълим муассасаларида таҳсил олувчи 6 млн. 620 минг ўқувчи учун 500 дан ортиқ ишлаб чиқариш корхоналари танлаб олинди.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра аниқланган 400 000 дан ортиқ эҳтиёжманд оилалар фарзандлари учун мактаб формалари маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари, шунингдек, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” жамғармалари маблағлари ҳисобидан сотиб олинади.

https://t.iss.one/hudud_inform
Қонунчиликка кўра, “Бир миллион дастурчи” лойиҳаси доирасида ёшларга компьютер харидлари учун БҲМнинг 25 бараваридан кўп бўлмаган миқдорда истеъмол кредитлари ажратилади.

💰Истеъмол кредитлари бўйича фоиз тўловлари Ёшлар ишлари агентлиги томонидан компенсация қилинади.

https://t.iss.one/hudud_inform
Валюталар курси (18.07.2022)

https://t.iss.one/hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Истеъдодсиз фарзанд бўлмайди, эътиборсиз ота-оналар бор, холос!

Бугунги кунда фильм қаҳрамони каби миллионлаб болалар зўравонлик қурбонига айланишмоқда.

Ҳурматли ота-оналар фарзандингизнинг истеъдоди ва ташаббусларини қўллаб-қувватланг!

https://t.iss.one/hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Республика бўйича 2 млн 655 минг 846 тонна буғдой қабул қилинди, шундан 1 млн 842 минг 70 тоннаси давлат захирасига ажратилди

Ўзагроинспекцияга кўра, жорий йил 15 июль ҳолатига кўра республика бўйича жами 2 млн. 655 минг 846 тонна, шундан, 1 млн. 842 минг 70 тонна буғдой давлат захирасига, 572 минг 942 тонна буғдой вақтинча сақлаш учун ва 240 минг 834 тонна уруғлик дон қабул қилинди.

Инспекциянинг ҳудудий бошқармалари ва туман бўлимлари мутахассислари томонидан донларнинг сифати қайта синовдан ўтказилганда, корхона лабораториялари ходимлари томонидан доннинг сифатини нотўғри аниқлаш ҳисобига фермер хўжаликларига жами 223 млн. 291 минг сўм кам, 5 млн 874 минг сўм кўп тўланганлиги аниқланиб, хўжаликларга қайта ҳисоб-китоб қилиш бўйича кўрсатмалар берилди.

https://t.iss.one/hudud_inform
Ўтган йили Тошкент тиббиёт академиясига ўқишга кириш баллари қанча бўлган?

Абитуриентлар ўқишга ҳужжат топширган вақтда, табиийки, ўз йўналиши бўйича ўтган йилги имтиҳонларда ўтиш бали қанча бўлгани билан қизиқади.

Бу орқали ўз билимини ва имкониятларини чамалаб кўради.

Юқоридаги жадвалларда ўтган 2021-2022 ўқув йилидаги Тошкент тиббиёт академиясига ўқишга кириш баллари келтирилган.

Бунда туман-шаҳар кесимида мақсадли қабул ўринлари учун ўтиш баллари ва умумий қабул ўринлари учун ўтиш баллари алоҳида кўрсатилган.

https://t.iss.one/hudud_inform
Корхона, ташкилот ва муассасаларда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш ҳамда фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш бўйича ЭСЛАТМА

https://t.iss.one/hudud_inform
РАСМИЙ: Мудофаа вазирлиги баёноти

Ижтимоий тармоқларда Афғонистондан Ўзбекистон ҳудудига учинчи марта ракета ҳужуми уюштирилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Мазкур мазмунда тарқатилаётган хабарлар ёлғон бўлиб, мутлақо ҳақиқатга тўғри келмайди.

Ўзбекистон-Афғонистон давлат чегараси Ўзбекистон ҳарбийлари томонидан тўлиқ назорат қилинган, вазият барқарор.

Фуқароларимиздан бу каби ёлғон хабарларга ишонмасликлари ва расмий манбаларга таянишларини сўраб қоламиз.

Манба

https://t.iss.one/hudud_inform
❗️Қорақалпоғистон Республикасида содир бўлган воқеаларни ўрганиш бўйича 1374 қисқа рақамли колл-марказ ишга туширилди.

Фуқаролар колл-марказга Қорақалпоғистондаги ҳолат ва содир бўлган ҳодисалар юзасидан ўз мурожаатларини йўллашлари мумкин.

https://t.iss.one/hudud_inform
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
📢 18 июль, душанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:

📍Мавзу: 2022 йилнинг 6 ойи давомида аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар
● Вақти: 12:00
● Иштирок этади: Мавжуда Мирзаева, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️
📍Мавзу: Реимбурсация-сурункали касалликларда харажатлар давлат томонидан қопланиши юзасидан
● Вақти: 14:00
● Иштирок этади: Сайёра Шоева, Давлат тиббий суғурта жамғармаси ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️
📍Мавзу: 2022 йилнинг 6 ойи давомида тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилган ишлар
● Вақти: 16:00
● Иштирок этади: Жамшид Ҳасанов, Бизнес-омбудсман ахборот хизмати раҳбари

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Ижтимоий тармоқлар ҳамда Телеграм мессенжеридаги канал ва гуруҳларда Афғонистондан Ўзбекистон ҳудудига учинчи марта ракета ҳужуми уюштирилгани ҳақида маълумотлар тарқатилмоқда. Мазкур хабарлар ёлғон ва ҳақиқатга мос келмайди.

‼️ Эслатиб ўтамиз, аҳоли ўртасида ёлғон ахборот тарқатганлик учун жавобгарлик мавжуд.

https://t.iss.one/hudud_inform
Ўзгидромет: ҳаво ҳарорати +44 +45 даражага юқорилайди

Бугун,
18-июль куни шимол, чўл ва жануб ҳудудларида ҳаво ҳарорати максимумлари +44 +45 даражага юқорилайди.

Ўзбекистонга Туркманистон орқали Эрон ҳудудидан иссиқ ҳаво кириб келиши давом этади.

https://t.iss.one/hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда маданий мерос масалалари бўйича Халқаро маслаҳат қўмитаси делегацияси аъзолари қадимий ва ҳамиша навқирон Шаҳрисабз шаҳрига ташриф буюришди.

https://t.iss.one/hudud_inform
📊Июнь ойида 64,1 минг ўзбекистонликлар дам олиш учун хорижга чиққан

🏢
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг 1 июль ҳолатига Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижга сафар мақсадлари:

🔸 қариндошларни йўқлаш — 453 минг киши

🔸 дам олиш — 64,1 минг киши

🔸 ўқиш — 18,8 минг киши

🔸 даволаниш — 4,4 минг киши

🔸 хизмат юзасидан — 1,5 минг

Маълумот учун 6 ойда 137,1 минг хорижликлар дам олиш мақсадида Ўзбекистонга келган.

https://t.iss.one/hudud_inform
Болаларни давлат мактабгача таълим муассасаларига қабул қилиш тартиби

⚠️ Хизмат: болаларни мактабгача таълим ташкилотларига қабул қилиш

🙎‍♂️ Хизматдан фойдаланувчилар:

Жисмоний шахслар

🔄 Хизматни кўрсатиш тартиби:

1. Ота-оналар, уларнинг ўрнини босувчи шахслар (фарзандликка олувчилар, васийлар ва ҳомийлар), болаларнинг яқин қариндошлари (бобоси, бувиси, вояга етган акаси ёки опаси) ёки учинчи шахслар (ариза берувчилар) йўлланмалар олиш учун давлат хизматлари марказларига ўзлари келиб мурожаат қилади ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) да рўйхатдан ўтади.

Давлат хизматидан комплекс тарзда фойдаланиш учун ФҲДЁ органига туғилишни қайд этиш билан бир вақтда мурожаат қилишлари ҳам мумкин.

2. Сўровнома тўлдирилиб, автоматик равишда Мактабгача таълимни бошқариш ахборот тизимига юборилади.

3. Тегишли ташкилот ва гуруҳда бўш ўрин бўлганда – йўлланма шакллантирилади, бўш ўрин бўлмаганда – сўровнома тегишлича умумий ёки имтиёзли рўйхатга киритилади ҳамда хабарнома шакллантирилади.

🔘 Имтиёзли рўйхатга киритиладиган болалар контингенти:

● I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларнинг болалари;
● кўп болали оилаларнинг болалари;
● етим болалар ёки ота-онасининг қаровисиз қолган болалар;
● “Аёллар дафтари”га киритилган ижтимоий ҳимояга муҳтож ёлғиз аёлларнинг болалари;
● контракт бўйича ҳарбий хизматчиларнинг ва ички ишлар органлари ходимларининг болалари;
● талабалар ва педагогларнинг болалари;
● акалари ёки опалари ушбу муассасанинг тарбияланувчилари жумласидан бўлган болалар;
● кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотлардан умумий турдаги мактабгача ташкилотларга ўтказилаётган соғайган болалар.

Ариза берувчи болаларни ташкилотга қабул қилишни йўлланма шакллангандан сўнг 15 иш куни мобайнида расмийлаштирмаган тақдирда, йўлланма ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.

🗓 Хизматни кўрсатиш муддати:

1 иш кунида

Хизмат нархи:

Бепул

📋 Ҳуқуқий асос: Ҳукумат қарори (319-сон, 20.05.2021 й.)

https://t.iss.one/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янги Ўзбекистон энергетика соҳаси дунё нигоҳида

Халқаро “bne IntelliNews” нашри Ўзбекистонда қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш борасидаги ислоҳотларни эътироф этди.

https://t.iss.one/hudud_inform
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши бошланади. Асосий мавзу - экин ерлари ва томорқадан самарали фойдаланиш орқали озиқ-овқат етиштиришни ва аҳоли даромадларини кўпайтириш. Шу билан бирга ғаллани етиштириш ва харид қилишни молиялаштириш, аҳолини уй-жой билан таъминлаш масалалари кўриб чиқилади.

Скоро под председательством Президента Шавката Мирзиёева начнется видеоселекторное совещание. Основная тема - увеличение производства продовольственной продукции и повышение доходов населения за счет эффективного использования посевных и приусадебных земель. Также будут рассмотрены вопросы финансирования заготовки и закупки зерна, жилищного обеспечения населения.

Facebook|Instagram|Twitter