Hudud Inform
7.35K subscribers
18.9K photos
4.26K videos
20 files
14.9K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
Шу кунларда сайёралар паради содир бўлмоқда

Бу ҳодисада Қуёш системасидаги 7 та сайёра (Меркурий, Венера, Марс, Юпитер, Сатурн, Уран ва Нептун) иштирок этмоқда. Булардан Уран ва Нептун жуда хиралиги учун бизга кўринмайди, лекин қолган 5 та сайёрани махсус техникаларсиз кўришимиз мумкин.

Шунингдек, 24 июнь куни тахминан эрталабки соат 4 лардан бошлаб 6 та осмон жисмини, яъни 5 та сайёра ва Ойни бир вақтнинг ўзида осмоннинг жануби-шарқий томонда кўриш имкониятига эга бўламиз. Ушбу ҳодиса 18-20 йилда бир марта содир бўлади.

❗️ Кўпинча одамлар орасида астрономик ҳодисалар ва осмон жисмларини инсон ҳаётига, тақдирига, келажагига ҳам боғлайдиганлар учраб туради. Шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, астрономик ҳодисалар, жумладан ушбу сайёралар паради инсон тақдирига, келажагига ҳеч қандай таъсир қилмайди. Бу ноёб астрономик ҳодиса холос – бу ҳодисани шунчаки кузатиш ва ундан завқ олиш керак.

Батафсил

https://t.iss.one/hudud_inform
Uzbekistan Airways Қурбон ҳайити муносабати билан 9 июлдан 12 июлгача амалга ошириладиган барча маҳаллий авиақатновларнинг барча турдаги тарифларга 50% чегирма эълон қилди.

https://t.iss.one/hudud_inform
Ўзбекистон ва Озарбайжон Президентлари музокаралар якуни бўйича оммавий ахборот воситалари вакиллари учун брифинг ўтказдилар.
– Озарбайжон Президентининг тарихий аҳамиятга эга давлат ташрифи олдинга ташланган улкан қадамдир. Бугун биз биродар халқларимиз дўстлигини янада мустаҳкамлаш ва мамлакатларимиз стратегик шериклигини чуқурлаштириш учун барча шароитларни шакллантирдик, – деди Шавкат Мирзиёев.

Президенты Узбекистана и Азербайджана провели брифинг для представителей средств массовой информации по итогам переговоров.
– Итоги исторического государственного визита Президента Азербайджанской Республики носят поистине прорывной характер. Мы сегодня сформировали все условия для дальнейшего укрепления дружбы двух братских народов и углубления стратегического партнёрства наших стран, – подчеркнул Шавкат Мирзиёев.

#Mirziyoyev #tashrif #Ozarbayjon #brifing

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Ҳаж 2022» мавсуми: Ўзбекистонлик зиёратчилар ҳақида Мадина шаҳридан «Ахборот 24» дастури учун махсус лавҳа

https://t.iss.one/hudud_inform
Тўпаланг сув омборининг мустаҳкамлигига зиён етмаган

Ижтимоий тармоқларда Тўпаланг сув омборида сув чиқаётганлиги тўғрисида маълумотлар тарқалди ушбу ҳолат бўйича қуйидагиларни маълум қиламиз.

Бугун 22 июнь куни соат 08:14ларда Тўпаланг сув омборидан чиқаётган сув кескин кўтарилган, Тўпаланг ГЭС сув омбор лойихаси қуввати 400 млн.м.куб, амалда 378,87 млн. м.кубни ташкил этмоқда. Сув ташламаси режавий 70 м.куб.сек. 2022 йил 22 июнь куни хозирга вақтда 110 м.куб сек.ни ташкил этмоқда.

Сув омборининг мустаҳкамлигига зиён етмаган, айни вақтда чиқарилаётган сув хажмини камайтириш ишлари олиб борилмоқда.

https://t.iss.one/hudud_inform
💧"Ўзбекгидроэнерго": Тўғон билан боғлиқ муаммо мавжуд эмас. Хавотирга ўрин йўқ!

Айни вақтда ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилоятида жойлашган “Тўполанг сув омбори” тўғони сув қўйиб юборгани ва атрофни сув босганлиги тўғрисидаги асоссиз (фейк) маълумотлар тарқатилмоқда.

“Ўзбекгидроэнерго” АЖ мазкур воқеа юзасидан қуйидагиларни маълум қилади:

Ҳозирда Тўполанг сув омбори қошида барпо этилган Тўполанг ГЭСда 2-компонент модернизация лойиҳаси амалга оширилаётгани муносабати билан босимли қувурда синов ишлари ўтказилган вақтда босим қувури тўсини орқали 40 м3 сув чиққан.

Тўғон билан боғлиқ муаммо мавжуд эмас. Хавотирга ўрин йўқ!

Айни пайтда ушбу носозлик тўлиқ бартараф этилди. 40 м3 сув тўлиқлигича каналга йўналтирилди.

Юртдошларимиздан турли мазмундаги асоссиз хабарларга ишномасликни, ортиқча ваҳимага берилмасликни сўраймиз.

https://t.iss.one/hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Тўпаланг ГЭС" УК директори Асрор Улуғовнинг Тўполанг сув омборидаги ҳолат юзасидан баёноти

https://t.iss.one/hudud_inform
Давлат ташрифи билан мамлакатимизда бўлиб турган Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев Хоразм вилоятига келди. Уни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев кутиб олди.
Икки давлат байроқлари, гуллар билан безатилган Урганч халқаро аэропортида миллий қўшиқ ва рақслар ижро этилди.
Ташриф чоғида Хива шаҳрини зиёрат қилиш режалаштирилган.

Президент Азербайджана Ильхам Алиев, находящийся в нашей стране с государственным визитом, прибыл в Хорезмскую область. Его встретил Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев.
В международном аэропорту Ургенча, украшенном государственными флагами двух стран и цветами, исполнены национальные песни и танцы.
Лидеры ознакомятся с достопримечательностями Хивы.

#Mirziyoyev #tashrif #Ozarbayjon #Xorazm

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter