Forwarded from Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
"Тўртинчи йўналиш – Ўзбекистонда инсонпарвар, демократик ҳуқуқий давлат қуриш масаласидир.
Ҳуқуқий давлат – инсониятнинг минг йиллар мобайнидаги машаққатли меҳнати эвазига шаклланган тараққиёт ғояси ва буюк кашфиётидир.
Фақат ҳуқуқий давлат шароитидагина инсоннинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қимматини тўлиқ таъминлаш, том маънода халқпарвар бошқарув тизимини шакллантириш мумкин.
Ҳуқуқий давлат – демократик тамойиллар асосида қабул қилинган қонунлар олдида барча тенг ва ҳисобдор бўлган, ҳеч ким қонундан устун турмайдиган давлатдир.
Шу маънода, мен “Ўзбекистон – ҳуқуқий давлат” деган ғояни Конституциямизда аниқ мустаҳкамлаб қўйишни таклиф этаман.
Конституцияга давлат органлари фаолиятида очиқлик, шаффофлик ва ҳисобдорликни, мазкур органларнинг ихчам ва тежамкор бўлишини таъминлаш юзасидан қоидалар киритишни таклиф қиламан.
Асосий қонунимизда халқ ҳокимиятчилигини, ҳокимиятларни бир-бирини тийиб туриш ва мувозанатда сақлаш механизмларини таъминлашни янада кучайтириш талаб этилади".

Давлатимиз раҳбари мавзуни давом эттирди:
"Ҳукуматни шакллантириш ва унинг самарали фаолият юритишини таъминлашда Олий Мажлиснинг ваколатларини кенгайтириш бўйича тегишли қоидаларни Асосий қонунимизда белгилашимиз зарур.
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги раҳбарини тайинлаш бўйича фармон Сенат томонидан тасдиқланиши тартибини жорий этишни таклиф этаман.
Ҳукумат томонидан тайёрланган Коррупцияга қарши кураш бўйича йиллик миллий маърузани муҳокама қилиш масаласини парламентимиз ваколатига киритиш лозим.
Олий Мажлиснинг парламент назоратини амалга ошириш бўйича ваколатларининг конституциявий асосларини кучайтириш бўйича ишларни давом эттириш керак.
Шу мақсадда мен Президентнинг айрим ваколатларини Олий Мажлисга ўтказишни таклиф этаман. Мисол учун, Ҳисоб палатаси раисини лавозимга тайинлаш ва озод қилиш ваколатини Сенатга ўтказиш мақсадга мувофиқ.
Бу орқали Ҳисоб палатаси Давлат бюджети шаклланиши ва ижросини таъминлашда парламент назоратининг муҳим воситасига айланади".

“Давлат ҳокимияти ва бошқаруви тизимини ислоҳ қилишдаги муҳим масала – бу жойларда ҳокимлар ва маҳаллий Кенгашлар ваколатини ажратишдир.
Барчангизга маълумки, бу ғояни мен аввал ҳам бир неча марта илгари сурган эдим. Амалга оширган ислоҳотларимиз натижасида маҳаллий Кенгашлар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг ваколатлари кенгайди.
Шундан келиб чиқиб, ҳокимлар бир вақтнинг ўзида халқ депутатлари Кенгашларига ҳам бошчилик қилиши ҳақидаги қоидани Конституциядан чиқариб ташлаш вақти келди, деб ҳисоблайман.
Бу ислоҳотнинг жорий этилиши ҳокимият ваколатларининг бўлиниш принципини маҳаллий даражада татбиқ этишга, маҳаллий Кенгашлар фаолияти самарадорлигини, ҳокимларнинг халқ вакиллари олдидаги масъулиятини оширишга олиб келади.
Ҳудудларда халқ манфаатларини тўлиқ таъминлашга, ҳокимликлар фаолияти устидан Кенгашлар ва жамоатчилик назоратини кучайтиришга хизмат қилади.
Биз халқ вакиллик органлари ваколатларини бундан буён ҳам янада кенгайтириш йўлидан борамиз".

“Фуқароларнинг давлат ишларини бошқаришдаги иштирокини кенгайтириш мақсадида қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи институтини ислоҳ қилишни мақсадга мувофиқ, деб ҳисоблайман. Хусусан, Конституциямизга қонунчилик таклифларини киритиш институтини жорий этишни таклиф қиламан.
Мазкур институт доирасида 100 минг кишидан кам бўлмаган миқдордаги фуқаролар ўз қонунчилик таклифларини Олий Мажлис Қонунчилик палатасига киритиш имкониятига эга бўладилар.
Шу асосда энди халқ бевосита қонун ижодкори сифатида ташаббус кўрсатиш ҳуқуқини қўлга киритади.
Мазкур янги қонунчилик таклифларини киритиш институтини Олий Мажлис Сенати, Омбудсман ва Марказий сайлов комиссиясига ҳам бериш вақти келди, деб ҳисоблайман.
Ижро ҳокимияти органларининг конституциявий жавобгарлик соҳаларини, ваколатларини кенгайтириш билан бирга уларнинг амалга оширилиши устидан жамоатчилик ва парламент назоратини кучайтириш ҳам талаб этилади.
Шу маънода, Ҳукумат ваколатларини кенгайтиришни таклиф этаман".

Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев 21-22 июнь кунлари давлат ташрифи билан мамлакатимизда бўлади.
Саммит кун тартибидан стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ва кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш масалалари ўрин олган.
Олий даражадаги музокаралар якунида икки томонлама ҳужжатларнинг салмоқли тўпламини имзолаш кўзда тутилган.
—
По приглашению Президента Узбекистана Шавката Мирзиёева 21-22 июня Президент Азербайджана Ильхам Алиев посетит нашу страну с государственным визитом.
В повестку дня саммита включены вопросы дальнейшего укрепления отношений стратегического партнерства и расширения многопланового сотрудничества.
По итогам переговоров на высшем уровне предусматривается подписание солидного пакета двусторонних документов.
#Mirziyoyev #tashrif #Ozarbayjon #hamkorlik
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter

📹 Президент: «ОАВ фаол ишлаяпти, халқимизнинг эркин фикрини, яхши таклифларини беряпти»
Конституцион ислоҳотлар муҳокамасига оид йиғилишда иштирок этган давлатимиз раҳбари оммавий ахборот воситалари фаолиятига ҳам тўхталиб ўтди:
〰️〰️〰️
«Сўнгги йилларда, сўз эркинлиги оммавий ахборот воситалари ҳам анча ривожланди. Олдин марказий телеканаллардан бошқа нима бор эди? Ҳеч нарса. Ҳозир «Халқаро пресс-клуб», қатор хусусий телеканаллар, сайтлар очилди.
Шахсан ўзим ОАВда чиққан таклифларни мунтазам кузатиб боряпман. Давлат телевидениесида кўп нарса йўқ.
Хусусий ОАВ, телеканаллар фаол ишлаяпти. Халқимизнинг эркин фикри, яхши таклифларини ошкора беришяпти. Бу ҳам очиқлик сари қилган ҳаракатларимиз белгиси, бу ислоҳотларда давом этамиз».
https://t.iss.one/hudud_inform

Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
📢 21 июнь, сешанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:
〰️〰️〰️
📍Мавзу: Секторлар раҳбарларининг фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг янги тизими
● Вақти: 10:00
● Иштирок этади: Севара Зокирова, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги матбуот котиби
〰️〰️〰️
📍Мавзу: Мактабгача таълим вазирлигида коррупцияга қарши курашиш ва комплаенс назорат йўналишидаги ишлар
● Вақти: 12:00
● Иштирок этади: Ойбек Турдиев, Коррупцияга қарши курашиш ва комплаенс назоратини амалга ошириш бошқармаси бошлиғи
〰️〰️〰️
📍Мавзу: Янги таҳрирда қабул қилинган темирйўл кесишмаларидан фойдаланиш қоидалари
● Вақти: 14:00
● Иштирок этади: Фирдавс Хайриддинов, «Ўзтемирйўлназорат» инспекцияси ахборот хизмати раҳбари
〰️〰️〰️
📍Мавзу: «Ўзархив» агентлиги томонидан мурожаатлар билан ишлаш ҳолати
● Вақти: 16:00
● Иштирок этади: Анваржон Алиев, Агентлик ахборот хизмати раҳбари
https://t.iss.one/aoka_uz

⚡️Халқаро пресс-клуб “Конституциявий ислоҳотлар” мавзуидаги ўзининг учинчи сессиясини ташкил қилмоқда.
✅ Келажакда давлатимизда, жамиятимизда инсоннинг ўрни ва қадри қандай бўлади?
✅ Қандай сиёсий-ҳуқуқий, иқтисодий-ижтимоий ва маънавий-гуманитар тамойиллар, қадрият ва манфаатлар биз учун устувор аҳамият касб этади?
✅ Энг муҳими, конституциявий ислоҳотлар оддий аҳолига, халқимиз фаровонлигини таъминлаш, жамиятимиз ва давлатимиз тараққиётига нима беради?
📍Cессияда қуйидаги спикерлар иштирок этиши кутилмоқда:
▫️Алишер Қодиров - Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари, Конституциявий комиссия раисининг ўринбосари
▫️Юридик фанлар доктори Гулноза Исмаилова – Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети проректори, Конституциявий комиссия Йиғма ахборот-таҳлил гуруҳи аъзоси
▫️Мухтор Умаров – Ўзбекистон иқтисодиёт ассамблеяси раиси
▫️Мухтабар Ҳусанова – Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Конституциявий комиссия Йиғма ахборот-таҳлил гуруҳи аъзоси
▫️Гулруҳ Аъзамова – Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати
▫️Борий Алиханов– Олий Мажлис Сенати қўмита раиси, Конституциявий комиссия аъзоси
🎥 Жонли эфирни сиз бугун, 21 июнь куни соат 12:15 да "Ўзбекистон 24", "УзРепорт" ва "Ренессанс" телеканаллари орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин.

Наманган вилояти Уйчи туманининг “Оқтош” маҳалласи ҳудудидаги кўчада жорий таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Лойиҳа қиймати 288 миллион сўмни ташкил этади, бу бўйича таклиф "Ташаббусли бюджет" порталида 2 мингдан ортиқ овоз тўплаб, ғолиб бўлган эди.
https://t.iss.one/hudud_inform
https://t.iss.one/hudud_inform
Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев давлат ташрифи билан мамлакатимизга келди.
Тошкент халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.
Ташрифнинг асосий тадбирлари бугун бўлиб ўтади.
—
По приглашению Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева Президент Азербайджанской Республики Ильхам Алиев прибыл в нашу страну с государственным визитом.
В международном аэропорту Ташкента высокого гостя встретил Премьер-министр Узбекистана Абдулла Арипов и другие официальные лица.
Основные мероприятия визита состоятся сегодня.
#Mirziyoyev #tashrif #Ozarbayjon #hamkorlik
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Тошкент халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.
Ташрифнинг асосий тадбирлари бугун бўлиб ўтади.
—
По приглашению Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева Президент Азербайджанской Республики Ильхам Алиев прибыл в нашу страну с государственным визитом.
В международном аэропорту Ташкента высокого гостя встретил Премьер-министр Узбекистана Абдулла Арипов и другие официальные лица.
Основные мероприятия визита состоятся сегодня.
#Mirziyoyev #tashrif #Ozarbayjon #hamkorlik
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Тошкентга Душанбе шаҳридан 30 йил ичида биринчи йўловчи поезди етиб келди.
Тошкент-Душанбе йўналишида йўловчи поездининг қатнови йўлга қўйилиши ҳақида президент Ш.Мирзиёев Тожикистон етакчиси Э.Раҳмоннинг Ўзбекистонга расмий ташрифи доирасида маълум қилган эди.
Мазкур поезд Душанбедан ҳафтанинг душанба кунлари жўнаб, Тошкентга сешанба кунлари етиб келади. Тошкентдан ҳафтанинг ҳар сешанба куни жўнаб кетиб, Душанбега чоршанба куни етиб боради.
Маълумот учун, Тошкентдан Душанбегача темир ёл орқали бўлган масофа 916 кмни ташкил этади. Поезд 21 соат давомида ҳаракатланади.
https://t.iss.one/hudud_inform
Тошкент-Душанбе йўналишида йўловчи поездининг қатнови йўлга қўйилиши ҳақида президент Ш.Мирзиёев Тожикистон етакчиси Э.Раҳмоннинг Ўзбекистонга расмий ташрифи доирасида маълум қилган эди.
Мазкур поезд Душанбедан ҳафтанинг душанба кунлари жўнаб, Тошкентга сешанба кунлари етиб келади. Тошкентдан ҳафтанинг ҳар сешанба куни жўнаб кетиб, Душанбега чоршанба куни етиб боради.
Маълумот учун, Тошкентдан Душанбегача темир ёл орқали бўлган масофа 916 кмни ташкил этади. Поезд 21 соат давомида ҳаракатланади.
https://t.iss.one/hudud_inform
Forwarded from Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Озарбайжон Президенти Илҳом Алиевнинг давлат ташрифи Озарбайжон халқининг умуммиллий етакчиси Ҳайдар Алиев шарафига номланган кўча ва ҳиёбоннинг тантанали очилиш маросимидан бошланди.
—
Государственный визит Президента Азербайджана Ильхама Алиева начался с торжественной церемонии открытия улицы и сквера в честь общенационального лидера азербайджанского народа Гейдара Алиева.
Facebook|Instagram|Twitter
—
Государственный визит Президента Азербайджана Ильхама Алиева начался с торжественной церемонии открытия улицы и сквера в честь общенационального лидера азербайджанского народа Гейдара Алиева.
Facebook|Instagram|Twitter
Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
Озарбайжон Президентининг давлат ташрифи доирасида Тошкент шаҳрида Ҳайдар Алиев хотирасига бағишлаб барпо этилган кўча ва ёдгорликнинг очилиши бўлиб ўтди.
Шу муносабат билан ўтказилган тантанали тадбирда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев иштирок этди.
Шундан сўнг Озарбайжон Президенти давлатимиз раҳбари ҳамроҳлигида “Янги Ўзбекистон” боғига ташриф буюриб, Мустақиллик монументи пойига гул қўйди.
—
В рамках государственного визита Президента Азербайджана в городе Ташкенте открылись улица имени Гейдара Алиева и памятный барельеф.
В торжественной церемонии приняли участие Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев и Президент Азербайджана Ильхам Алиев.
Затем Президент Азербайджана в сопровождении главы нашего государства посетил парк "Янги Узбекистон" и возложил цветы к монументу Независимости.
#Mirziyoyev #tashrif #Ozarbayjon #ehtirom