Hudud Inform
8.58K subscribers
18.4K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
Қонунчиликка кўра, кучли таъсир қилувчи моддалар рўйхатига киритилган дориларнинг чакана савдоси фақат ижтимоий дорихоналар, тегишли лицензияга эга бўлган дорихоналар томонидан амалга оширилади.

➡️ Дорилар ва тиббий буюмларнинг савдо жараёнини узлуксиз равишда видеога ёзиб олиш ва бир ой давомида видео-ёзувларни сақлаш мазкур фаолият учун лицензия талаби ҳисобланади ва талабнинг мунтазам 1 йил давомида бир мартадан кўп бузилиши лицензиянинг амал қилишини тугатиш учун асос бўлади.

https://t.iss.one/hudud_inform
Валюталар курси (20.06.2022)

https://t.iss.one/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Менимча" телелойиҳасининг навбатдаги сонида таҳлил қилинадиган мавзулар:
- Ш.М.Мирзиёев аҳолини касб-ҳунарга тайёрлаш ва мономарказлар фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказди;
- Президент Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси маркази фаолияти билан танишди;
- Давлат раҳбари раислигида оналик ва болаликни ҳимоя қилиш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди;
- Игна билан қудуқ қазиётган, тоқати тоғдек илм аҳлининг устахонасида меҳмонда.

Кўрсатувни бугун, 18 июнь куни соат 20:00 да "O'zbekiston 24" телеканалида томоша қилишингиз мумкин.

Эртага, 19 июнь куни соат 12:20 ва 17:20 да ҳам такроран намойиш этилади.

Facebook|Instagram|Twitter
Миллий гвардиянинг 1215 қисқа рақамли телефон тармоғи фаолияти йўлга қўйилди

❗️ Ушбу рақам фуқароларнинг Миллий гвардия органларидан амалий ёрдам кўрсатишни сўраши, бузилган ҳуқуқларини ҳимоя қилишни талаб қилиши, тизим фаолиятига оид тавсиялар ҳамда воқеа (ҳодисалар) ҳақида хабар бериши учун мўлжалланган.

1215 қисқа рақами 24 соат мобайнида туну–кун фаолият олиб боради. Қўнғироқлар Ўзбекистон ҳудудида бепул амалга оширилади.

https://t.iss.one/hudud_inform
#Сурхондарё_вилояти

Фестивал доирасида “Тандир гўшт” ҳамда “Чўпонча гўшт” сайллари

Мамлакатимиздаги ҳар бир ҳудуднинг бир-биридан мазали бўлган миллий таомлари бор. Сурхонча тандир ва чўпонча гўшт кишиларни ҳамиша ўзга мафтун этиб келади.

“Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” шоири остида Сурхондарёда ўтказилаётган Ёшлар фестивали доирасида “Тандир гўшт” ҳамда “Чўпонча гўшт” сайллари ҳам ташкил этилиб, иштирокчиларга шаҳар ва туманлардаги маҳоратли ошпазлар томонидан тайёрланган ушбу тансиқ таомлардан татиб кўриш имкони яратилди.

“Тандир гўшт” ҳамда “Чўпонча гўшт” тайёрлаш тартиби, маҳорати ҳамда малакали ошпазларнинг баҳолаш мезонлари орқали ғолиблар аниқланди, деб хабар берди вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати.

https://t.iss.one/hudud_inform
Давлат хизматларини кўрсатиш кечиктирилса, тўловнинг 50 фоизи қайтарилади

Маълумки, Давлат хизматлари марказлари, «Лицензия» ахборот тизими ҳамда my.gov.uz орқали кўрсатилаётган давлат хизматлари қонунчилик ҳужжатларида белгиланган муддатидан уч иш кунидан ортиқ вақтга кечиктирилса, ариза берувчилар мурожаатига кўра, хизматдан фойдаланиш учун тўланган давлат божлари, йиғимлар ва бошқа ҳар қандай тўловларнинг 50 фоизи уларга бир иш кунида қайтарилади.

Бунда, ариза берувчига тўловлар Давлат хизматлари марказлари томонидан қайтарилади ва Адлия вазирлиги томонидан давлат хизматини кўрсатиш муддатини кечиктирган давлат органи ҳамда ташкилотининг бюджетдан ташқари ва бошқа маблағлари ҳисобидан сўзсиз (аксепциз) тартибда ундириб олинади.

Энг муҳими, ариза берувчига тегишли давлат хизмати тўлиқ ҳажмда кўрсатилади.

https://t.iss.one/hudud_inform
19 июнь куни Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасида U-23 Осиё кубогининг финал босқичи ўтказилиши муносабати билан Чилонзор туманининг қуйида келтирилган кўчаларда соат 12:00 дан соат 24:00 гача бўлган вақт оралиғида автотранспорт воситалари ҳаракати вақтинчалик чекланади:

Муқимий ва Чилонзор кўчалари чорраҳасидан, Чилонзор ва КҲАЙ кўчалари чорраҳасигача бўлган қисми;

Муқимий ва Арнасой кўчалари чорраҳасидан, Чўпонота ва Арнасой кўчалари чорраҳасигача бўлган қисми;

Бунёдкор иккинчи даражали кўчасидан Чўпонота кўчасигача бўлган қисми.

https://t.iss.one/hudud_inform
ФИНАЛ КУНИ!

🏆 U-23 Осиё кубоги

🇺🇿 Ўзбекистон – Саудия Арабистони 🇸🇦
📆 19.06.2022
🕰 18:00
🏟 “Бунёдкор” стадиони

https://t.iss.one/hudud_inform
ННТга грант лойиҳаларини амалга оширишда давлат органлари амалий ёрдам кўрсатади

Ҳукумат қарори (328-сон, 13.06.2022 й.) билан Маҳаллий нодавлат нотижорат ташкилотларининг халқаро грант лойиҳаларини амалга оширишда давлат бошқаруви органлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди

Асосий мақсад ННТнинг халқаро грант лойиҳаларини амалга оширишда давлат органлари томонидан юридик ва техник ёрдам кўрсатиш, лойиҳани аҳолининг ижтимоий муаммоларини самарали ҳал этишга йўналтиришда услубий кўмак кўрсатишдан иборат.

Низомга мувофиқ:

▫️нодавлат нотижорат ташкилотининг халқаро грант лойиҳасига тегишли соҳада ваколатли давлат органи миллий ҳамкор сифатида жалб этилади;

▫️миллий ҳамкор халқаро грант лойиҳасининг самарали амалга оширилишини таъминлаш, лойиҳани амалга оширишда вужудга келадиган муаммоларни тезкор ҳал этиш, лойиҳанинг мазмунидан келиб чиқиб уни амалга оширишда бошқа давлат органларини жалб қилиш ва бошқа вазифаларни бажаради;

▫️халқаро грант лойиҳасини амалга оширишда ННТга давлатнинг кўмагини самарали ташкил этиш мақсадида нодавлат нотижорат ташкилоти билан келишилган ҳолда “йўл харитаси” тасдиқланади.

Низом билан давлат органлари зиммасига нодавлат нотижорат ташкилотлари билан бирга ижтимоий шериклик муносабатларини янада ривожлантириш масалалари юклатилди.

https://t.iss.one/hudud_inform
“Uzbekistan GTL” заводида тарихий кун

Заводда синтетик нефтнинг биринчи партияси ишлаб чиқарилгани расман қайд этилди.

Манба: Uzbekneftegaz

https://t.iss.one/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хорижий ОАВларда Янги Ўзбекистонга оид эълон қилинган материалларининг навбатдаги ҳафталик дайжести.

Манба

https://t.iss.one/hudud_inform
Кеча Ўзбекистонда 108 нафар коронавирус инфекцияси билан касалланганлар аниқланди.

Уларнинг 85 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

https://t.iss.one/hudud_inform
Ходимлар қуйидаги ҳолларда таътилни узайтириш ёки бошқа муддатга кўчириш ҳуқуқига эга:

🔹 вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик даврида;
🔹 ҳомиладорлик ва туғиш таътили муддати бошланганда;
🔹 йиллик таътил ўқув таътилига тўғри келиб қолганда;
🔹 давлат ёки жамоат вазифаларини бажараётганда, башарти қонун ҳужжатлари ва бошқа норматив ҳужжатларда бундай вазифаларни бажариш учун ходимни ишдан озод этиш назарда тутилган бўлса.

https://t.iss.one/hudud_inform
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Ҳиндистоннинг шимоли-шарқидаги ҳудудларда юз берган табиий офатлар оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани муносабати билан мамлакат Президенти Рам Натҳ Ковинд ва Бош вазири Нарендра Модига ҳамдардлик йўллади.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев направил Президенту Индии Раму Натху Ковинду и Премьер-министру Нарендре Моди соболезнования в связи с многочисленными жертвами в результате стихийных бедствий в северо-восточных регионах страны.

Facebook|Instagram|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Бу ҳаракатни ҳеч қачон тўхтатмаймиз" - онкогематологик касалликлар билан хасталанган болалар Президентнинг доимий эътиборида

"Мы ни на миг не остановимся". Дети с онкогематологическими заболеваниями - под постоянным вниманием Президента

Facebook|Instagram|Twitter