Hudud Inform
8.69K subscribers
18.3K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
Журналист давлат органи, жамоат бирлашмаси ва ташкилот ҳузурида аккредитация қилиниши мумкин.

🔰Аккредитация қилинган журналист:

▫️бўлиб ўтадиган очиқ ҳайъат мажлислари ва бошқа оммавий тадбирлар тўғрисида олдиндан ахборот олиш;
▫️аккредитация қилувчи органнинг биноларига (хоналарига) ва бошқа объектларига аккредитация қилувчи орган томонидан белгиланган тартибда кириш;
▫️очиқ ҳайъат мажлисларида ва бошқа оммавий тадбирларда ҳозир бўлиш;
▫️аккредитация қилувчи органнинг масъул шахсларидан зарур ҳужжатлар ва материалларни сўраш ҳамда олиш, оммавий тадбирларнинг ёзувлари билан танишиш ҳамда улардан кўчирма нусхалар олиш;
▫️олинган ёзувлардан оммавий ахборот воситалари материалларини тайёрлашда фойдаланиш ҳуқуқига эга.

☑️ Давлат журналистга ахборотни эркин олиши ва тарқатишини кафолатлайди, ўз касбига доир фаолиятни амалга оширишида унинг ҳимоя қилинишини таъминлайди.

https://t.iss.one/hudud_inform
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида стандартлаштириш соҳасида амалга оширилаётган ишлар самарадорлигини ошириш юзасидан йиғилиш бошланади.

Шунингдек, бугун давлатимиз раҳбари Америка Қўшма Штатлари Қуролли кучлари марказий қўмондонлиги бошлиғи Майкл Эрик Куриллани қабул қилади.

Скоро при Президенте Шавкате Мирзиёеве начнется совещание по повышению эффективности проводимой работы в сфере стандартизации.

Также, сегодня глава государства примет начальника Центрального командования Вооруженных сил Соединенных Штатов Америки Майкла Эрика Куриллу.

Facebook|Instagram|Twitter
Президент ҳузурида стандартлаштириш ва сертификатлаштириш соҳаларига бағишланган йиғилиш бошланди.

“Тараққиёт стратегиямизда экспорт ҳажмини 30 миллиард долларга етказиш бўйича катта маррани белгилаб олганмиз. Бунга ҳамма заминни яратиб бердик.

Ўтган йили GSP+ тизими доирасида 6 минг 200 турдаги маҳсулотларни Европага божсиз экспорт қилиш имконияти яратилди.

Лекин, ўтган бир йил ичида Европа мамлакатларига экспорт қилинадиган маҳсулот турлари 79 тага (жами 643 та), тадбиркорлар сони 102 тага (жами 579 та) кўпайди”, деди давлат раҳбари йиғилиш аввалида.

Ўсиш суръати жуда паст экани қайд этилиб, тўсқинлик қилаётган асосий омиллар санаб ўтилди. Булар, жумладан:

- стандарт, сертификация ва лаборатория масалаларига жавоб берадиган давлат идоралари экспортни кўпайтиришни ўзи учун устувор вазифа, деб қарамаяпти;

- стандарт, карантин, ветеринария идоралари ҳамда гигиеник лабораториялар ягона сиёсат юритмасдан, тадбиркорга кўмакчи бўлмаяпти;

- ҳудудларда 150 та замонавий лаборатория ташкил этишга эҳтиёж мавжуд.
Йиғилишда қуритилган мевани экспорт қилиш учун 27 хил турдаги таҳлил қилинадиган лаборатория талаб этилиши, лекин бирорта ҳам бундай лаборатория йўқлиги, тўқимачилик маҳсулотларини Европа бозорига олиб кириш учун зарур бўлган 61 та лаборатория таҳлилининг 16 таси бизда йўлга қўйилмагани танқид қилинди.

Энг муҳими, тадбиркор бу муаммолардан маҳсулотини Европага олиб боргандан кейин хабар топаяпти. Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати тадбиркорлар билан ишлаш, ўқитиш, мулоқотни йўлга қўймагани кўрсатиб ўтилди.

Шу муносабат билан ушбу идоралар раҳбарлари олдига 20 мингта ишлаб чиқарувчи тадбиркорлар билан ишлаб, йил якунига қадар Европага экспорт қилувчи корхоналар сонини 2 мингтага кўпайтириш вазифаси қўйилди.

Уларга бир ой муддатда қайси стандартни жорий қилиш, қайси лабораторияни янгилаш бўйича дастур ишлаб чиқиш топширилди.
Вилоят ҳокимларига ҳам ўз ҳудудида экспортчилар сонини ошириш ва янги лабораториялар очиш бўйича дастур қабул қилиш топширилди.

Инвестиция вазирлигига:

- халқаро сертификация талабларининг ичига кириб, қайси лабораторияни модернизациялаш ва қайси стандартни ўзгартириш каби масалаларни ҳал қилиш;

- йил якунигача текстиль, электротехника, агро ва озиқ-овқат саноати бўйича 27 та халқаро кўргазмада иштирок этиб, камида 100 тадан экспортчиларни Европа бозорига олиб чиқиш топширилди.

Техник тартибга солиш агентлиги йил якунига қадар халқаро стандартлар жорий қилинган корхоналар сонини 3 баравар ошириб, 1 минг 200 тага етказиши шартлиги кўрсатиб ўтилди.

Ушбу корхоналарда Европанинг 1,5 мингта стандартлари жорий этилади. Бу орқали, ҳар бир корхона халқаро лаборатория хулосалари учун 1 миллиард сўм иқтисод қилиб, экспортга кетадиган вақти 3 ҳафтагача қисқаради.

Бундан ташқари, агентликка 121 та лаборатория хулосаларини халқаро стандартларга мослаштириб, камида 100 та давлатда тан олинишини таъминлаш топширилди.
Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигига:

- Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва вилоят ҳокимлари билан бирга мева-сабзавот етиштирилаётган 200 минг гектар майдонни халқаро талабларга мослаштириш;

- йил якунигача 249 та мева-сабзавот кластерлари билан ишлаб, халқаро бозорларга экспорт қиладиган корхоналар сонини 400 тагача ошириш топширилди.

Йил якунигача 13 та ҳудудий агрокимё лабораторияни жиҳозлашга 10 миллион доллар йўналтирилади.

Ветеринария қўмитасига вилоят ҳокимлари билан бирга йил якунига қадар чорвачилик маҳсулотларини экспорт қилувчилар сонини 1,5 бараварга ошириб, 700 тага етказиш топширилди.

Санитария-эпидемиологик осойишталик хизматига вилоят марказларидаги 14 та лабораторияни халқаро аккредитациядан ўтказиш вазифаси қўйилди.

Божхона қўмитасига 1 октябргача экспорт, импорт ва транзит бўйича барча сертификат ва рухсатномаларни “Ягона дарча” орқали юритишни йўлга қўйиш топширилди.

Йиғилиш якунида мутасаддиларнинг ҳисоботи эшитилди.
Расмий баёнот

Бош прокуратура томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг Тошкент шаҳридаги «Пахтакор» стадиони атрофида оммавий ахборот воситалари ходимлари калтакланиши, уларнинг фаолиятига кўрсатилган тўсқинлик ҳолатларини ўрганиб, ҳуқуқий баҳо бериш хусусидаги сўрови ўрганиб чиқилмоқда.

Маълумки, Ўзбекистон Республикасининг «Журналистлик фаолиятини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонунининг 10-моддасида давлат журналистга ахборотни эркин олишини ва тарқатишини кафолатлаши, ўз касбига доир фаолиятни амалга оширишда унинг ҳимоя қилинишини таъминлаши лозимлиги, 14-моддада эса журналистнинг ушбу ҳуқуқларини бузганлик, унинг ҳаёти, соғлиғи ва мол-мулкига таҳдид, зўравонлик ёки тажовуз қилганлик қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлиши белгиланган.

Прокуратура томонидан ушбу юзага келган ҳолат ваколат доирасида ўрганиб чиқилади ва иштирокчилар ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилади. Қонунбузилиши ҳолатлари аниқланган тақдирда, айбдорларга қонун доирасида чоралар кўрилиши таъминланади.

https://t.iss.one/hudud_inform
Президент стандартлаштириш ва сертификатлаш соҳасидаги самарадорликни ошириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.
Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ва тармоқ раҳбарларига ҳар бир маҳсулот бўйича масалани чуқур ўрганиб, керакли стандартларни жорий қилиш ва лабораторияларни янгилаш вазифаси қўйилди.
Мева-сабзавот етиштирилаётган 200 минг гектар майдонни халқаро талабларга мослаштириш бўйича топшириқ берилди.

Президент провел совещание по вопросам повышения эффективности в сфере стандартизации и сертификации.
Агентству по техническому регулированию и руководителям отраслей поручено тщательно изучить соответствие каждой продукции и по итогам внедрить необходимые стандарты и обновить лаборатории.
Поставлена задача привести в соответствие с международными стандартами 200 тысяч гектаров площадей, на которых выращивается плодоовощная продукция.

#Mirziyoyev #yigilish #standartlashtirish #sertifikatlashtirish

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент санъат фестивалининг ёпилиш маросимидан видеолавҳа

https://t.iss.one/hudud_inform
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев АҚШ Қуролли Кучлари Марказий қўмондонлиги қўмондони генерал Майкл Курилла бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантириш ва кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш, минтақавий хавфсизлик соҳасидаги амалий алоқаларни давом эттиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев принял делегацию
во главе с командующим Центральным командованием Вооруженных Сил США генералом Майклом Курилла.
Рассмотрены актуальные вопросы дальнейшего развития узбекско-американских отношений стратегического партнерства и расширения многопланового сотрудничества, продолжения практического взаимодействия в области региональной безопасности.

#Mirziyoyev #qabul #AQSh #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
📊 Йўловчи ташиш транспорти хизматлари нархлари бир ойда ўртача 0,6 % га арзонлашган

🏢 Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг май ойида йўловчи ташиш транспорти хизматлари нархлари апрель ойига нисбатан яъни бир ойда ўртача 0,6 % га арзонлашган.

Йўловчи ташиш транспорти хизматлари нархлари йил бошидан буён ўртача 2,3 % га ошгани кузатилган.

Поездларда йўловчи ташиш нархлари
бир ойда ўртача 2,6 % га арзонлашган.

Шаҳарлараро автобусда йўл ҳақи нархлари йил бошидан буён ўртача 2 % га қимматлашган.

Бир ой давомида метро, трамвай ва шаҳарлараро автобусда йўл ҳақи нархларида ўзгариш кузатилмаган.

https://t.iss.one/hudud_inform
Маҳаллабай ишлаш ва ҳоким ёрдамчилари томонидан амалга оширилаётган ишлар самарадорлиги юзасидан пресс-тур тадбирлари ташкил этилмоқда (Наманган вилояти)

https://t.iss.one/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги огоҳлантиради!
Тақиқланган жойларда чўмилиш ҳаёт учун хавфли!

https://t.iss.one/hudud_inform
1-10 июнь кунлари Товар-хомашё биржасида шакар савдоси таҳлили

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ахборот хизматининг маълум қилишича, жорий йил 1 июнь кунги биржа савдоларига қўйилган бир тонна шакарнинг нархи — 12 500,1 минг сўм бўлган, 10 июнь кунги биржа савдоларида шакарнинг нархи — 14 554,5 минг сўмга етди ва ой бошига нисбатан 16,4 % (2 054,4 минг сўм) га ошган. Ушбу давр мобайнида шакарнинг ўртача нархи бир тонна маҳсулот учун 13 108,4 минг сўмдан иборат бўлган.

1-10 июнь кунги биржа савдоларига жами 19 646 тонна шакар қўйилган бўлиб, бир кунлик савдоларга ўртача 2 455,8 тоннадан тўғри келди. Жумладан, ой бошида 3 000 тонна шакар биржа савдоларида сотилган бўлса, 10 июнь кунги савдоларда 2 002 тонна ёки 33,3 % (998 тонна) кам шакар реализация қилинган.

https://t.iss.one/hudud_inform