Hudud Inform
8.66K subscribers
18.4K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
25 майдан бошлаб Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси раҳбарлигида тузилган Республика ишчи гуруҳи томонидан оммавий қабуллар ўтказилмоқда.

Аҳоли билан тўғридан-тўғри очиқ мулоқот қилиш ва фуқароларнинг муаммоларини тезкор ва самарали ҳал этиш мақсадида Янгиҳаёт, Бектемир ва Сергели туманларидан 670 нафар фуқаро қабул қилинди.

https://t.iss.one/hudud_inform
Сил касаллигини даволаш муддатини 6 ойдан 4 ойга қисқартириш мумкин

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти сил касаллигининг дориларга чидамли турини даволаш бўйича янги тавсиявий қўлланмасини эълон қилди. Унга кўра:

📌 Туберкулёзнинг дори воситаларига чидамли тури билан хасталанган 12 ва ундан катта ёшдаги беморларга рифапентин, изониазид, пиразинамид ва моксифлоксацин препаратларидан иборат 4 ойлик муолажа схемаси буюрилиши мумкин.

📌 Туберкулёзнинг енгил формаси билан оғриган 3 ойликдан 16 ёшгача бўлган болалар ва ўсмирларга 4 ойлик даволаш режими қўлланилиши лозим.

Шу пайтгача амал қилиб келган 6 ойлик муолажа курси ҳам муқобил вариант сифатида қолдирилади.

👉Батафсил

https://t.iss.one/hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Менимча" телелойиҳасининг навбатдаги сонида таҳлил қилинадиган мавзулар:
- Ш.М.Мирзиёев раислигида спортни оммалаштириш ва иқтидорли спортчиларни тайёрлаш чора-тадбирлари бўйича видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди;
- Давлат
раҳбари ҳудудларда махсус иқтисодий ва кичик саноат зоналари ташкил қилиш, уларни зарур инфратузилма билан таъминлаш чора-тадбирлари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказди;
- Тугаётган иш ҳафтасида Президент ҳузурида бўлиб ўтган йиғилишларнинг муҳим жиҳатлари;
- Оммага, айниқса ёш авлодга ижтимоий ва иқтисодий хавф солаётган онлайн қимор, тотализатор ва букмекерлик ҳақида мулоҳазалар.

Кўрсатувни бугун, 28 май куни соат 20:10 да "O'zbekiston 24" телеканалида томоша қилишингиз мумкин.

Эртага, 29 май куни соат 12:20 ва 17:20 да ҳам такроран намойиш этилади.
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Мамлакатимизда кўп йиллар давомида ҳалол ва самарали меҳнат қилган нафақа ёшидаги юртдошларимизни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг узоқ йиллик меҳнатларини муносиб рағбатлантириш масаласига алоҳида эътибор бериляпти.

Хусусан, Ўзбекистон Президентининг 14.07.2017 йилдаги «Меҳнат фахрийси» кўкрак нишонини таъсис этиш тўғрисидаги ПҚ-3133-сон қарорига мувофиқ ҳар йили кўплаб кекса нуронийлар тақдирланмоқда.

Жорий йилнинг 6 май куни Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш
“Нуроний” жамғармаси Васийлик Кенгашининг “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони билан тақдирлаш тўғрисидаги қарори қабул қилинди. Қарорга мувофиқ Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳамда Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон миллий кутубхонаси тавсиясига асосан бир қатор юртдошларимиз мазкур кўкрак нишони билан мукофотланди.

Агентлик “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони билан тақдирланган барча юртдошларимиз, шу жумладан соҳа фахрийларини самимий табриклайди.

https://t.iss.one/aoka_uz
Автомобиль йўлларидан фойдаланувчилар автомобиль йўлидаги носозликлар туфайли етказилган зарарни ундириб олиш ҳуқуқига эга.

Автомобиль йўллари қайси юридик ва жисмоний шахслар ихтиёрида бўлса, ўша юридик ва жисмоний шахслар автомобиль йўлларидан фойдаланувчиларга автомобиль йўлидаги носозликлар туфайли етказилган зарарнинг ўрнини белгиланган тартибда қоплаши шарт.

https://t.iss.one/hudud_inform
Мамаризо Нурмуратов Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви раиси этиб тайинланди

Сенатнинг 26-ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви раисини тайинлаш тўғрисидаги масала кўриб чиқилди.

Сенат Мамаризо Нурмуратовни Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви раиси этиб тайинлаш тўғрисида қарор қабул қилди.

https://t.iss.one/hudud_inform
Ўзбекистон Республикаси Олий суди таркибига ўзгартиришлар киритилди

26-ялпи мажлисда Ўзбекистон Республикаси Олий суди таркибига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги масала кўриб чиқилди.

Сенат Турғунали Мирзаев ва Нурали Рахмоновни Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси лавозимига ўн йиллик муддатга сайлаш тўғрисида қарор қабул қилди.

https://t.iss.one/hudud_inform
29 май куни ИИО ходимлари ўртасида марафон ўтказилиши муносабати билан Тошкентдаги бир қатор кўчалар 07:00 дан 11:00 гача автотранспортлар ҳаракати учун ёпилади.

https://t.iss.one/hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Навоий_вилояти

Ахборот 24 | Навоийда онкология тизимида тиббий хизмат сифатини оширишга қаратилган ишлар самараси
https://t.iss.one/hudud_inform
Йўловчилар транспорт воситасига фақат у тўла тўхтагандан сўнг тротуар ёки йўл ёқаси томондан чиқишга ва тушишга мажбурдирлар.

Бунинг иложи бўлмаган ҳолларда, агар бу ҳаракат хавф туғдирмаса ёки бошқа йўл ҳаракати қатнашчиларига халақит бермаса, йўлнинг қатнов қисми томонидан амалга оширилиши мумкин.

Йўловчиларга қуйидагилар тақиқланади:

▪️транспорт воситаси ҳаракатланаётган вақтда ҳайдовчини бошқаришдан чалғитиш ва унга халақит бериш;
▪️ҳаракатланаётган бортли юк автомобилларида тик туриш, бортларда ёки ундан юқоридаги юк устида ўтириш;
▪️транспорт воситаси ҳаракатланаётган вақтда унинг эшикларини очиш;
▪️транспорт воситаси ҳаракатланаётган вақтда салондан тана қисмларини (қўлдан ташқари) чиқариш.

https://t.iss.one/hudud_inform
Молия вазирлиги пенсия ва нафақа олувчиларнинг 96 фоизи аллақачон карталарига бир марталик моддий ёрдам олганини маълум қилди. Пенсияни нақд пулда оладиганлар учун ёрдам пули 8 июнга қадар сайёр кассалар орқали берилади.

Молия вазирлиги шанба куни президент Шавкат Мирзиёевнинг 25 майдаги пенсионерлар, шунингдек, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига бир марталик нафақа тўлашни назарда тутувчи фармони ижроси қай тарзда амалга оширилаётганини маълум қилди.

Бунда ёшга доир пенсиялар ва нафақалар, ногиронлик нафақалари, болаликдан ногиронлар, боқувчисини йўқотганлик бўйича нафақа ва нафақа олувчининг барча оила аъзоларига, шунингдек, 8,9 миллион ёшга тўлмаган бола парвариши бўйича нафақа олувчиларга ёрдам кўрсатилади. Қорақалпоғистон ва вилоятларда бир марталик тўлов миқдори 300 минг сўм, Тошкент шаҳрида 400 минг сўм этиб белгиланди.

Молия вазирлиги маълумотларига кўра, 4 млн 256 минг нафар пенсия ва нафақа олувчининг тўлов ҳужжатлари шакллантирилиб, «Халқ банк» ва бошқа банкларга юборилган, 1 трлн 314 млн сўмдан ортиқ маблағ молиялаштирилди.

Шунингдек, Ягона ижтимоий реестрдан 4 млн 647 минг нафардан ортиқ оила аъзоларига, шу жумладан, кам таъминланган болаларга нафақа олувчи оилаларга, 18 ёшгача бўлган ҳар бир бола учун 200 минг сўм тўлаш учун 929,5 млрд сўм ажратилди.

27 май ҳолатига кўра, нафақахўрларнинг 96 фоизи ёки карточка бўйича пенсия олувчи 1,569 миллион киши — жами 473,5 млрд сўм пулни олиб улгурган.
«Халқ банки» филиалларининг сайёр кассаларида пенсияларни нақд пулда тўлаш йўлга қўйилди. Тўлов жараёни 8 июнгача якунланади.

Молия вазирлиги маълумотларига кўра, ёрдам тўловларининг 100 фоизи молиялаштирилди. Пенсия олувчиларнинг 39 фоизи ва Ижтимоий ёрдам олувчиларнинг ягона реестрига киритилганларнинг 29 фоизи аллақачон тўловларни олган.

https://t.iss.one/hudud_inform
#Сирдарё_вилояти

Ғалла 2022: ўрим-йиғим мавсумига пухта тайёргарлик

Ўрим-йиғим ишларини ўз вақтида ва сифатли ташкил этиш, ғалла ўриш комбайнларидан самарали фойдаланиш, ғалла донини нес-нобуд қилмасдан ўриб, йиғиб олиш юзасидан Гулистон туманидаги “Орол неъматлари” фермер хўжалигида кўргазмали семинар бўлиб ўтди.

Батафсил

https://t.iss.one/hudud_inform
Эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизларга олий таълим муассасалари киришда давлат гранти асосидаги қабул доирасидаги танловда иштирок этиш учун тавсиянома берилади.

Тавсиянома қуйидаги мезонлар асосида берилади:

▫️
кам таъминланган оилалардаги хотин-қизлар;

▫️ тўлиқсиз оилада тарбияланаётган, яъни отаси ёки онаси ёхуд уларнинг иккаласи ҳам вафот этган ижтимоий ҳимояга муҳтож қизлар;

▫️ турмуш ўртоғи вафот этган, вояга етмаган фарзандини ёлғиз тарбиялаётган ижтимоий ҳимояга муҳтож аёллар;

▫️ ногирон фарзанди бор эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизлар;

▫️ 2 ва ундан ортиқ фарзандини тарбиялаётган, қариндошларидан алоҳида яшаётган ёлғиз аёлларнинг қиз фарзандлари;

▫️ ота-оналаридан бири ёки ҳар иккиси ҳам I ёки II гуруҳ ногирони бўлган эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизлар.

Тавсиянома олиш учун туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимларига электрон шаклда мурожаат қилинади.

https://t.iss.one/hudud_inform
#Сурхондарё_вилояти

Сурхондарёда будда тасвири туширилган терракота ҳайкали топилди

Сурхондарё воҳаси, хусусан Термиз шаҳри милодий 1-3 асрларда буддизм маркази сифатида танилган. Бу ҳақда Хитойнинг тарихий манбалари ҳам гувоҳлик беради. Эски Термиз ҳудудидаги буддавийлик ибодатхоналари ва ундан топилган будда ҳайкаллари шулар жумласидандир.

Сурхондарё вилояти туризм ва маданий мерос бош бошқармаси маълумотига кўра, худди шундай будда тасвири туширилган терракота ҳайкали вилоятимизнинг Сариосиё туманидан ҳам топилди. Ушбу терракота ҳайкалида будданинг ўтирган ҳолати тасвирланган.

Туманнинг "Шаҳриобод" маҳалласи Ҳурватан қишлоғида яшовчи фуқаро томонидан топилган ҳайкалча “Термиз” давлат музей-қўриқхонасига топширилмоқда, деб хабар берди вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати.

https://t.iss.one/hudud_inform
Кеча Олий Мажлис Сенати томонидан “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонун маъқулланди.

Унда хусусан:

давлат фуқаролик хизмати лавозимини эгаллаш очиқ танлов асосида амалга оширилиши;

давлат фуқаролик хизматчиси ўзаро яқин қариндошликда ёки қуда томондан қариндош бўлган шахсларнинг айнан битта давлат органи ва ташкилотида бирга хизмат қилиши мумкин эмаслиги;

педагогик, илмий ва ижодий фаолиятдан ташқари ҳақ тўланадиган бошқа фаолият билан, шунингдек тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишга йўл қўйилмаслиги;

Коррупцияга оид жиноятларни содир этган шахслар давлат фуқаролик хизматига қабул қилинмаслиги;

коррупция хавфи юқори бўлган лавозимларни эгаллаб тypган давлат фуқаролик хизматчиларининг мажбурий ротация қилиниши;

хизмат ваколатларини бошқа шахсларнинг манфаатларини кўзлаб бажариш ёки бажармаслик эвазига улардан бирон-бир мукофот, фойда ёки совғалар олиш қатъий таъқиқланиши;

ўз даромадлари ҳамда мол-мулки тўғрисида декларация тақдим этиши шартлиги;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида ҳисобварақлар очишга ва уларга эга бўлишга, чет элда кўчмас мулкка ва бошқа мол-мулкка эгалик қилишга ҳақли эмаслиги;

одоб-аҳлоқ қоидаларига риоя этиш шартлиги;

давлат органининг нуфузини туширишга олиб келиши мумкин бўлган ҳаракатлардан тийилиши;

ўз хизмат мавқеидан шахсий мақсадларда фойдаланмаслиги;

давлат мулкидан фақат хизмат мақсадларида фойдаланиши шартлиги каби муҳим нормалар киритилмоқда.

Қонун мазмунан Давлат фуқаролик хизматининг коррупциядан холи бўлишига, давлат хизматининг жозибадорлигини оширишга ва фуқароларнинг давлат хизматига бўлган ишончининг янада ортишига хизмат қилади.

Қонун Президент томонидан имзолангандан кейин уч ой ўтгач кучга киради.

https://t.iss.one/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Самарқанд_вилояти

"Инсон қадри учун!"

Самарқанд шаҳрида амалга оширилаётган қурилиш-ободонлаштириш ишлари кўздан кечирилди


📹 Видеолавҳа Самарқанд вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан тақдим этилди.

https://t.iss.one/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Бу Менинг Конституциям" веб-порталига таклифлар қандай тартибда юборилади?

https://t.iss.one/hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Тошкент_шаҳар

"Пойтахт лойиҳалари" рукни давом этмоқда. Навбатдаги сони янги мактаб ва МТТ ҳақида.

📹 Видеолавҳа Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан тақдим этилди.

https://t.iss.one/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бахтсиз ҳодиса вақтида хавфсизлик камари инсон ҳаётини сақлаб қолишини ушбу видео орқали кўриш мумкин.

https://t.iss.one/hudud_inform
#Фарғона_вилояти

Жорий йил сентябрь ойида Риштон туманида Халқаро кулолчилик форуми ва кулолчилик маҳсулотлари кўргазма-савдоси бўлиб ўтади, деб хабар берди вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати.

Форумнинг мақсади жаҳон иқтисодиётида муҳим тармоқ ҳисобланган ҳунармандчиликни кенг тарғиб қилиш, ҳунармандчиликнинг асосий йўналишларидан бири бўлган кулолчилик анъаналари ва мактабларини сақлаш, соҳадаги илмий изланишлар кўламини кенгайтириш, ўзаро тажриба алмашиш, янги иш ўринларини яратиш ва иқтидорли ҳунармандларни рағбатлантиришдан иборатдир.

“Халқаро кулолчилик форуми ва кулолчилик маҳсулотлари кўргазмаси” доирасида “Анъанавий кулолчиликни сақлаш ва уни ривожлантириш: муаммо ва ечимлар” илмий-амалий конференцияси, кулолчилик маҳсулотлари кўрик-танлови, хорижий ва маҳаллий усталар маҳорат дарслари, халқ сайиллари, концерт дастурлари, кўргазмалар, кулолчиликка оид бадиий ва ҳужжатли фильмлар намойишлари, устахоналарга экскурсиялар ва бошқа кўплаб тадбирлар ўтказилади.

https://t.iss.one/hudud_inform