Hudud Inform
8.66K subscribers
18.4K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Чимбойлик болалар Навоийда шифо топишди

https://t.iss.one/hudud_inform
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида ҳудудлардаги саноат зоналари ва йирик инвестиция лойиҳалари билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди ҳамда амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалар белгиланди.

https://t.iss.one/hudud_inform
🚗 4 ойда 734 та электромобиль импорт қилинди

🏢 Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-апрель ойларида Ўзбекистон 10 та хорижий давлатдан қиймати 21,8 млн. АҚШ долларига тенг бўлган 734 та электромобиль импорт қилган.

Электромобиль импорти 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 594 тага ёки 5,2 баробарга ошган.

🚗 2022 йилнинг дастлабки 4 ойида Ўзбекистон асосан қайси давлатлардан электромобилларни импорт қилган?

🚙 Хитой – 654 та
🚙 БАА – 40 та
🚙 Германия – 17 та
🚙 Гонконг – 10 та
🚙 Литва – 6 та
🚙 Эстония – 2 та
🚙 Корея – 2 та

https://t.iss.one/hudud_inform
Ижтимоий тармоқларда фойдаланилган электр энергиясининг 200 кВтдан ортган қисми учун 7500 сўмдан тўловлар амалга оширилади, мазмунида тарқалган хабар мутлақо ёлғон

Айрим ижтимоий тармоқларда “1 ой давомида фойдаланилган электр энергиясининг 200 кВтдан ортган қисми учун фойдаланилган ҳар бир кВт электр энергиясига 7500 сўм миқдорида тўловлар амалга оширилади” мазмунида хабар тарқатилмоқда.

Ҳурматли истеъмолчилар, ушбу маълумот мутлақо ёлғон ҳисобланиб, бу каби тасдиқланмаган хабарларга ишонмаслигингиз сўралади.

https://t.iss.one/hudud_inform
Айрим ҳудудларда, шунингдек пойтахт Тошкентда ҳам шамол тезлиги кучаймоқда

❗️Барча ҳайдовчилардан йўлларда эҳтиёткор бўлишларини, транспорт воситаларини дарахт ёки кучли шамолга чидамсиз воситалар яқинида қолдирмасликларини сўраймиз.

https://t.iss.one/hudud_inform
“Ўзбекнефтгаз” АI-80 маркали автомобиль бензини нархининг ошиш сабабларини маълум қилди

Жаҳон бозорида Brent маркали нефть нархининг ўзгариши бутун дунёдаги бензин ва бошқа нефть маҳсулотларининг нархларини ўсиши ёки тушишига таъсир этувчи муҳим омил ҳисобланади.

👉Батафсил

https://t.iss.one/hudud_inform
Қўқон шаҳрида белбоғли кураш бўйича Ўзбекистон Президенти соврини учун жаҳон чемпионати якунланди

Унда Россия, Мўғулистон, Озарбайжон, Беларусь, Исроил, Грузия, Ҳиндистон, Молдова, Руминия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон каби дунёнинг 20 га яқин давлатидан 182 нафар энг кучли ёш спортчилар қатнашди.

Чемпионатда ўсмирлар 11 та вазн тоифаларида, қизлар 7 та вазнда ғолиблик учун баҳс олиб боришди. Натижаларга кўра, умумжамоа сифатида Ўзбекистон 1-ўринни, Тожикистон 2-ўринни ҳамда Қирғизистон 3-ўринни эгаллади.

👉Батафсил

https://t.iss.one/hudud_inform
Фарғона тумани Ёрдон қишлоғи ҳудудида келган сел бўйича расмий маълумот

2022 йил 27 май куни тахминан соат 15:50 ларда Фарғона тумани Ёрдон қишлоғи ҳудудида кучли жала ёмғирлар ёғиши натижасида Қайирма сел йўлида тахминан 3-4 м3/с ҳажмдаги сел оқимлари келган. Натижада шу ҳудуддаги 1 та аҳоли хонадонига сел оқими кириши кузатилган бўлиб, хонандоннинг турар жойи ва экин майдонларига зарар келтирди. Аҳоли орасида жабрланганлар йўқ.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқароларни, дам олувчиларни ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчиларни эҳтиёткорлик чораларини кўришларини сўраймиз.

https://t.iss.one/hudud_inform
Президент Шавкат Мирзиёев Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг видеоанжуман шаклида ўтган йиғилишида иштирок этди.
ЕОИИ маконида ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантириш ва интеграция жараёнларини чуқурлаштириш, шу жумладан иқтисодиёт, савдо, саноат, транспорт ва бошқа йўналишларда амалий шерикликни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.
Ўзбекистон етакчиси биргаликда ечим топишни тақозо этаётган энг долзарб вазифаларни кўрсатиб ўтди.

Президент Шавкат Мирзиёев принял участие в заседании Высшего Евразийского экономического совета в формате видеоконференции.
Обсуждены вопросы дальнейшего развития взаимовыгодного сотрудничества и углубления интеграционных процессов на пространстве ЕАЭС, в том числе практического взаимодействия в сферах экономики, торговли, промышленности, транспорта и других направлениях.
Лидер Узбекистана обозначил наиболее актуальные задачи, требующие совместных решений.

#Mirziyoyev #sammit #YeOII #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ҳурматли солиқ тўловчилар❗️

⚙️ Солиқ тўловчиларга электрон хизматлар кўрсатиш сифатини ошириш мақсадида жорий йил 28 май соат 00:00 дан 29 май соат 23:59 гача Давлат солиқ қўмитаси Маълумотларни қайта ишлаш марказида профилактика ишлари амалга оширилади.

🛠Профилактика ишлари давомида my.soliq.uz порталидаги айрим электрон солиқ хизматларида вақтинчалик узилишлар кузатилиши мумкин.

https://t.iss.one/hudud_inform
📊 4 ойда 16 256 та ажралиш ҳолатлари қайд этилган

🏢 Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-апрель ойларида республика бўйича 16 256 та ажралиш ҳолатлари қайд этилган.

2022 йилнинг дастлабки 4 ойида ҳудудлар кесимида қайд этилган ажралишлар сони:

— Қорақалпоғистон Р. – 729 та

— Андижон вилояти – 1658 та

— Бухоро вилояти – 923 та

— Жиззах вилояти – 559 та

— Қашқадарё вилояти – 1342 та

— Навоий вилояти – 465 та

— Наманган вилояти – 1404 та

— Самарқанд вилояти – 1736 та

— Сурхондарё вилояти – 908 та

— Сирдарё вилояти – 580 та

— Тошкент вилояти – 1700 та

— Фарғона вилояти – 1628 та

— Хоразм вилояти – 642 та

— Тошкент шаҳри – 1982 та

https://t.iss.one/hudud_inform