Hudud Inform
8.39K subscribers
18.5K photos
4.12K videos
19 files
14.4K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
Йиғилишда йил якунига қадар биржаларга ўз маҳсулотини олиб чиқадиган маҳаллий тадбиркорлар сонини камида 2 бараварга, маҳсулотлар турини эса 5 бараварга ошириш зарурлиги қайд этилди.

Ҳозирда 45 мингдан зиёд маҳаллий саноат корхоналарининг бор-йўғи 7 фоизи биржага ўз маҳсулотини чиқараётгани танқид қилинди.

Жомбой туманидаги ғишт ишлаб чиқарувчи корхона ўз маҳсулотини биржага олиб чиқиши натижасида 21 миллиард сўмлик даромад олган. Уйчи туманидаги бетон қоришмаси ишлаб чиқарувчи корхона 10 миллиард сўмлик маҳсулотини биржа орқали сотган.

Вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари томонидан бу тажриба жойларда йўлга қўйилмагани Президент томонидан танқид қилинди.

24 та туман қурилиш материаллари ишлаб чиқаришга ихтисослашди. Ушбу туманларда жорий йилда умумий қиймати 1,6 миллиард долларлик 150 та лойиҳани амалга ошириш режа қилинган.

Лекин, бугунги кунда гипсокартон, қуруқ қурилиш қоришмалари, лак-бўёқ, кафель, мих каби маҳсулотларни биржага қўйиш бўйича чекловлар мавжуд.

https://t.iss.one/hudud_inform
Йиғилишда маҳаллий маҳсулотларни биржа савдоларига чиқариш тартиби соддалаштирилиши белгиланди. Жумладан:

- 1 июлдан биржада алоҳида истиқболли товарлар секцияси ташкил этилиб, маҳаллий тадбиркорларнинг ишлаб чиқарган маҳсулотини ортиқча ҳужжатларсиз сотиш йўлга қўйилади;

- энг яхши сотилган товарлар кейинчалик биржанинг асосий савдо майдонларига жойлаштирилади;

- тадбиркорларнинг давлат рўйхатидан ўтиши билан бир вақтда биржада ҳам ҳисобга олиш тартиби жорий этилади;

- маҳаллий тадбиркорларнинг маҳсулотлари учун биржа тўловлари 2 бараварга қисқартирилади;

- солиқ назоратида тадбиркорларнинг биржа орқали сотилган ёки харид қилинган товарлари бўйича қўшимча ўрганиш ўтказилмайди.

https://t.iss.one/hudud_inform
Йил якунига қадар биржадаги товар айланмасини 2 бараварга ошириш учун барча захираларни ишга солиш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

Мисол учун, суюқ минерал ўғитлар, нефть кокси, нафта, каустик сода, суюқ углерод оксиди ва техник кислород, металл прокат лист ва пўлат шарлар, барда каби маҳсулотларни биржа орқали сотишни бошлашга кўрсатма берилди.

Йиғилишда айрим турдаги юқори ликвидли товарлар биржага қўйилмагани оқибатида уларнинг нархларида ўсиш кузатилаётгани таъкидланди.

Мисол учун, ўтган йилги пахта ҳосилидан қарийб 1,5 миллион тонна техник чигит олинган бўлсада, шундан биржага 939 минг тоннаси ёки 56 фоизи чиқарилган. Ёки, биржадан чигит олган 119 та ёғ-мой корхоналаридан 20 таси пахта ёғини биржа савдоларига умуман қўймаган.

Шу боис юқори ликвидли маҳсулотларни биржа савдоларига қўйилгани устидан тизимли назорат ўрнатиш вазифаси қўйилди.

Бунда биржага қўйиш мажбурий бўлган товарларни, айниқса техник чигит ва пахта ёғини тўғридан-тўғри сотган корхоналарга нисбатан жавобгарлик кучайтирилади.

https://t.iss.one/hudud_inform
Йил якунига қадар экспорт-импорт маҳсулотларининг биржа савдолари ҳажмини 500 миллион долларга олиб чиқиш вазифаси қўйилди.

1 июлдан бошлаб экспорт учун 10 минг тонна мис, 50 минг тонна қора металлар, 15 минг тонна олтин-гугурт, 1 миллион квадрат метр қурилиш ойнаси биржага қўйилади.

Шунингдек, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига хориждаги элчилар ва савдо маслаҳатчилари билан бирга минерал ўғит, нефть маҳсулотлари, кўмир, ёғоч каби маҳсулотлар бўйича биржа савдоларини бошлаш учун камида 100 та хорижий йирик ишлаб чиқарувчи ва улгуржи савдо корхоналарини жалб қилиш топширилди.

Шу билан бирга, жорий йил 1 июлдан бошлаб биржа савдолари орқали экспорт-импорт қилишда:

- хорижий етказиб берувчиларга электрон рақамли имзони мажбурий олиш тартиби бекор қилинади;

- хорижий компаниялар учун олдиндан тўлов ва биржа хизматлари тўлови бекор қилинади;

- тадбиркорларга тўловларни кафолатлаш банк аккредитиви сингари биржа клиринг тизими орқали ҳам таъминланади.

https://t.iss.one/hudud_inform
“Ҳудудларнинг биржа савдоларидаги иштирокини кенгайтириш бўйича ҳокимларнинг иш режаси билан танишиб чиқдим.

Очиқ айтиш керак, ҳали аксарият ҳокимлар масалани ичига кирмаган, биржа нималигини билмайдиган туман ҳокимлари ҳам бор”, деди давлат раҳбари

Шу боис ҳар бир вилоят, туман ва шаҳар ҳокимига:

- ўз ҳудудидаги тадбиркорлар билан учрашиб, уларнинг ишлаб чиқариш қувватларини таҳлил қилиш;

- аниқ турдаги ва миқдордаги маҳсулотларни биржага олиб чиқиш бўйича ойма-ой режаларини тасдиқлаш топширилди.

Соҳа учун ҳар йили камида 1 мингта мутахассис тайёрлаб, уларнинг бандлигини таъминлаши зарурлиги таъкидланди. Бунда камида 100 та ногиронлиги бор ёшларни бепул ўқитиб, соҳада ишга қабул қилиш топширилди.

Йиғилиш якунида мутасаддиларнинг мавзу юзасидан ҳисоботлари эшитилди.

https://t.iss.one/hudud_inform
"Дин, аввало, тинчлик ва эзгу мақсадлар тарғиботчиси бўлиши кераклиги йўлидаги Ўзбекистон саъй-ҳаракатлари таҳсинга лойиқ"

16-20 май кунлари Тошкент шаҳрида «Декларациялар мулоқоти» халқаро форуми бўлиб ўтиши ҳақида хабар берилган эди.

Анжуманда кўплаб мамлакатлардан ташриф буюрган диншунос олимлар ва амалиётчи мутахассислар иштирок этишмоқда. Жумладан, "Халқаро эркин диний эътиқод" ташкилоти асосчиси (АҚШ) Грек Митчелл Ўзбекистондаги жараёнлар борасида фикр билдирди:

– Ўзбекистондаги бугунги тинчлик ва ҳамжиҳатлик муҳити ғоят қадрли ва биз бу жараёнда мамлакатингизда амалга оширилаётган қизғин ислоҳотларни олқишлаймиз. Ўзбекистон кўпмиллатли мамлакат сифатида ўз ҳудудида диний бағрикенглик ва миллатларо тотувликни таъминлай олаётган давлат сифатида ҳам танилган.

Бу ҳақда гап кетганда, юртингизда виждон эркинлиги таъминланганини, турли дин вакилларига ўз эътиқодини эмир-эркин амалга ошириши учун шароит яратилганини таъкидлаш ўринли бўлади. Диний таълим олиш, энг муҳими, дин, аввало, тинчлик ва эзгу мақсадлар тарғиботчиси бўлиши кераклиги йўлидаги Ўзбекистон саъй-ҳаракатлари ҳам таҳсинга лойиқ.

https://t.iss.one/hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболовнинг Термиз шаҳрида бўлиб ўтган сайёр қабулида 367 нафар фуқаронинг 450 га яқин муаммолари тингланди. 83 та мурожаатчининг муаммоларига шу ернинг ўзида ечим топди.

t.iss.one/hudud_inform
Ижтимоий тармоқларда "Nest One биноси олдида нималар бўлмоқда?" сарловҳаси остида тарқалган мақола юзасидан расмий муносабат

2022 йил, 17 май куни Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур туманидаги “Tashkent city” ҳудудида қурилаётган “Nest Оne” осмонўпар биносида ишлаётган ишчиларга”Оzguvn mimarlik inshaat” МЧЖ ХК ”Оzguven tasarim mimarlik insaat sanayi ve ticar” ПУ томонидан ўз вақтида ишчиларга иш ҳақини берилмаганлиги ҳолати ўрганилди.

Натижада 312 нафар ишчиларга 1 007 001 825.87 (бир миллиард етти миллион бир минг саккиз юз йигирма беш) сўм иш ҳақлари тўлаб берилиши таъминланди.

👉БАТАФСИЛ

t.iss.one/hudud_inform
Товар-хомашё биржасида савдоларни ва унда маҳаллий корхоналар иштирокини кенгайтириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Давлатимиз раҳбари маҳаллий маҳсулотларни биржага қўйишда туманларни фаоллаштириш зарурлигини таъкидлади. Бу борадаги тартиб соддалаштириладиган бўлди.
Биржада экспорт-импорт маҳсулотлари савдоси ҳажмини ошириш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

Состоялось видеоселекторное совещание по расширению торгов на товарно-сырьевой бирже и участия в них местных предприятий.
Глава государства поставил задачу активизировать участие районов в выставлении местных товаров на биржу. Определены меры по упрощению этой процедуры.
Особое внимание уделено увеличению объемов экспортно-импортных торгов на бирже.

#Mirziyoyev #videoselektor #birja #savdo

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
📍Ўзбекистон ҳукумати конфессиялараро мулоқот борасида катта ишларни амалга оширмоқда

Тошкент шаҳрида бўлиб ўтаётган “Декларациялар мулоқоти” халқаро форуми кўп миллатли жамиятда конфессиялараро мулоқотни ривожлантириш, диний эркинлик масаласида қонун устуворлигини таъминлаш, турли дин вакиллари ўртасида ўзаро ишонч ва ҳурматни мустаҳкамлаш бўйича тажриба алмашишга хизмат қилмоқда.

Халқаро форум иштирокчиси Имом Муҳаммад Мажид (АҚШ):

— Айтмоқчиманки, Ўзбекистон ҳукумати конфессиялараро мулоқот борасида катта ишларни амалга оширмоқда. Ўзбекистон катта устунлик ва бой тарихга эга. Биз бир-биримиздан ўрганамиз. Чунки бу ерда турли дин вакиллари ўртасида яхши муносабатлар ўрнатилган.

Бизда (АҚШда) тажрибамиз бор ва шу ерда у билан бўлишмоқчимиз. Шунингдек, биз Ўзбекистон вакилларидан конфессиялараро муносабатларни қандай ривожлантиришни ўрганмоқдамиз.

t.iss.one/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Маҳаллий маҳсулотларни биржага олиб чиқиш туман даражасига туширилади

Выставление местной продукции на биржу будет происходить на районном уровне

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Маҳсулотларни биржа савдоларига чиқариш тартиби соддалаштирилади

Порядок размещения продукции на биржевые торги будет упрощен

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
📢 18 май, чоршанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:

〰️〰️〰️

● Мавзу: Дон маҳсулотлари корхоналаридаги трансформация жараёнларининг буғдой етиштирувчиларга таъсири
● Вақти: 12:00
● Иштирок этади: Жаҳонгир Раҳмонов, Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ахборот хизмати раҳбари
〰️〰️〰️

● Мавзу: Ветеринария соҳасида Давлат дастурининг ижроси
● Вақти: 14:00
● Иштирок этади: Алишер Сафаров, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси бошқарма бошлиғи
〰️〰️〰️

● Мавзу: "Ўзархив” агентлигининг хорижий мамлакатлар архив идоралари билан ўрнатган халқаро муносабатлари
● Вақти: 16:00
● Иштирок этади: Анваржон Алиев, Агентлик ахборот хизмати раҳбари
〰️〰️〰️

🎤 Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатинг. ОАВ ходимлари таклиф этилади.

https://t.iss.one/aoka_uz
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида Республика товар-хом ашё биржаси фаолиятини такомиллаштириш бўйича устувор вазифалар белгилаб берилди.

https://t.iss.one/hudud_inform
18 май – Халқаро музейлар куни. Ўзбекистондаги энг оммабоп музейлар

🏢 Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йил 1 январь ҳолатига Ўзбекистондаги музейлар сони 127 тани ташкил этиб, уларга 2021 йил давомида 5 100,0 минг киши ташриф буюрган.

Мамлакатимиздаги энг кўп ташриф буюрувчиларга эга бўлган топ 5 та музейлар:

🔸 Қорақалпоғистон Республикаси И.В. Савицкий номидаги давлат музейи – 48,3 минг киши

🔸Темурийлар тарихи давлат музейи – 86,5 минг киши

🔸Хивадаги "Ичан-Қала" мажмуаси – 211,9 минг киши

🔸 Бухоро давлат бадиий меъморчилик музей қўриқхонаси – 399,4 минг киши

🔸Самарқанд давлат бадиий музей қўриқхонаси – 683,9 минг киши

https://t.iss.one/hudud_inform
Китоб туманидаги цемент ишлаб чиқариш заводи бугундан ишга туширилди

https://t.iss.one/hudud_inform