Hudud Inform
8.68K subscribers
18.3K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев Фарғона вилояти Учкўприк туманида бунёд этилаётган Енгил саноат ва логистика марказига борди.
Давлат раҳбари бу ерда иш бошлаган тикувчилик корхоналари фаолияти билан танишди, тадбиркорлар ва харидорларга яратилган шароитларни кўздан кечирди.
Қўштепа туманида ҳам яна бир тўқимачилик корхонаси қурилмоқда. Фабрика йилига 18 миллион метр юқори сифатли мато ҳамда 10 миллион дона тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш қувватига эга бўлади.

Президент Шавкат Мирзиёев посетил Центр легкой промышленности и логистики, строящийся в Учкуприкском районе Ферганской области.
Глава государства ознакомился с деятельностью открывшихся здесь швейных предприятий, условиями, созданными для предпринимателей и покупателей.
Еще одно текстильное предприятие строится в Куштепинском районе. Фабрика будет иметь годовую мощность в 18 миллионов метров высококачественной ткани и 10 миллионов единиц готовой продукции.

#Mirziyoyev #safar #Fargona #tuqimachilik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Бухоро Аркида жойлашган "Жомеъ" масжидини тиклаш ва таъмирлаш ишлари режалаштирилмоқда

Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги томонидан юртимизнинг ноёб тарихий обидаси — Бухоро Аркида жойлашган "Жомеъ" масжидини тиклаш ва таъмирлаш ишлари режалаштирилмоқда.

Жорий йилнинг январь ойида Маданий мерос агентлиги директори Шаҳриёр Нуруллоев TIKA (Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги) раҳбари Жемалеттин Туней билан учрашиб, "Жомеъ" масжидининг лойиҳа ва таъмирлаш-тиклаш ишларига сарф бўладиган маблағ тахминан 4,5-5 млрд. сўмга режалаштирилганлиги маълум қилинган.

👉БАТАФСИЛ

https://t.iss.one/hudud_inform
Ўзбекистон Қаҳрамони, Олтиариқ туманидаги "Нурли обод" фермер хўжалиги раҳбари Лола Муротова қаттиқ бетоб.

Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар қилди.

"Президент Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига кўра, Бош вазир ўринбосари Ш.Ғаниев, соғлиқни сақлаш вазири Б.Мусаев, Президент маслаҳатчиси ўринбосари А.Журабаев ва мен вилоят шошилинч тиббий ёрдам марказида даволанаётган Лола опа ҳолидан хабар олдик, давлатимиз раҳбарининг саломи ва тезда шифо топиш тилагини етказдик",- деб ёзади Асадов.

Айни пайтда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази бош директори Д.Тўлаганов, Республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари раҳбарлари Х.Фозилов, Ф.Тўраев, М. Ирисметов, тиббиёт фанлари доктори О.Аҳмедов ва бошқа қатор тиббиёт муассасалари директорларидан иборат консилиум бошчилигида тажрибали шифокорлар томонидан керакли муолажалар олиб борилмоқда.

https://t.iss.one/hudud_inform
Мактаб директори лавозимига номзодлар фақат менежерлик сертификатига эга бўлган шахслар орасидан танлаб олинади

🔷 Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2022–2026 йилларда халқ таълимини ривожлантириш бўйича миллий дастурни тасдиқлаш тўғрисида"ги фармонига мувофиқ, 2022 йил 1 декабрга қадар мактаб директори лавозимига номзодларнинг билим ва кўникмаларини баҳолаш ҳамда баҳолаш натижаси бўйича уларга менежерлик сертификатини бериш амалиёти йўлга қўйилади

Шунингдек, 2023 йил 1 январдан бошлаб:

мактаб директори лавозимига номзодлар менежерлик сертификатини олиш учун
Миллий-тадқиқот институтида махсус пуллик дастурлар асосида жамоада ишлаш ва ота-оналар билан мулоқот қилиш, бошқарув, молия ҳамда ахборот-коммуникацион технологиялар бўйича ўқитилади;

ўқитиш якуни бўйича Миллий-тадқиқот институти томонидан мактаб директори лавозимига номзодларнинг менежмент соҳаси бўйича билими ва кўникмалари баҳоланади ҳамда натижаси бўйича менежерлик сертификати берилади;

☝️⚠️мактаб директори лавозимига номзодлар фақат менежерлик сертификатига эга бўлган шахслар орасидан танлаб олинади.

https://t.iss.one/hudud_inform
Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларига сел келиши кутилмоқда

13–14 май кунлари республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида вақти-вақти билан ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлиб, айрим жойларда момақалдироқ бўлади, дўл ёғиши мумкин.

❗️ Кутилаётган кучли ёмғирлар сабаб тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Тоғ олди ва тоғли худудларда истиқомат қилувчи фуқароларни, дам олувчиларни ҳамда тоғли худудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчиларни эҳтиёткорлик чораларини кўришлари сўралади.

https://t.iss.one/hudud_inform
📊Тошкент шаҳрининг демографик кўрсаткичлари — рақамларда

🏢 Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг 1 апрель ҳолатига Тошкент шаҳрининг демографик кўрсаткичлари:

👨‍👩‍👧‍👦 Аҳоли сони – 2 879,8 минг киши;
🧍🏻‍♀️Аёллар сони – 1 468 минг киши;
🧍🏻‍♂️Эркаклар сони – 1 411 минг киши;

👼Туғилиш сони –16,4 минг киши;
⚰️ Ўлимлар сони – 3,9 минг киши;

👩‍❤️‍👨Никоҳлар сони – 4,2 мингта;
💫 Ажримлар сони – 1,5 мингта.

https://t.iss.one/hudud_inform
📊Қорақалпоғистон Республикасининг 2022 йил I чорагидаги ташқи савдо айланмаси кўрсаткичлари

2021 йилнинг I чорагида Қорақалпоғистон Республикасининг ташқи савдо айланмаси ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 9,2 фоизга камайди ва 140,4 млн. АҚШ долларини ташкил этди.

📉Экспорт ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 18,1 фоизга камайди ва 85,7 млн. долларни ташкил этди.

✔️Экспорт ҳажмининг камайиши пластмасса ва ундан тайёрланган буюмлар ва фармацевтика маҳсулотлари экспортининг камайиши билан боғлиқ.

📈Импорт ҳажми эса 54,7 млн. долларни қайд этди ва ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 9,6 фоизга ошди.

✔️Импортнинг сезиларли ўсиши қора ва рангли металлар импорти 2,4 баробарга, озиқ-овқат маҳсулотлари импорти 17,9 фоизга, кимё саноати маҳсулотлари импорти 15,9 фоизга ва бошқа маҳсулотлар имопртининг 32,1 фоизга ошиши билан боғлиқ.

https://t.iss.one/hudud_inform
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
❗️20 майдан 20 декабргача Wiki-cтипендия марафони ўтказилади, фаол қатнашчиларга пул мукофотлари берилади

Ўзбекистон ёшлар ишлари агентлиги ҳамда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳамкорлигида жаҳон интернет тармоғида ўзбек тилидаги сифатли маълумотларни кўпайтириш ва иқтидорли талабаларни муносиб рағбатлантириш мақсадида Wiki-cтипендия марафони йўлга қўйилди.

🗓 Марафон 2022 йилнинг 20 май куни соат 00:00 (GMT+5) дан 20 декабрь 00:00 (GMT+5) га қадар давом этади. Унда энг фаол қатнашган иштирокчилар қуйида кўрсатилган қийматдаги бир марталик стипендия билан тақдирланади:

🥇 50 000 000 сўм;
🥈 40 000 000 сўм;
🥉 30 000 000 сўм;
🏅кучли бешталик 20 000 000 сўм;
🏅кучли ўнталик 10 000 000 сўм.

https://t.iss.one/aoka_uz
Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида Фарғона вилоятини ривожлантириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказилди.
Ҳар бир маҳалланинг ихтисослашуви ривожлантирилиши, жорий йилда аҳоли бандлигини таъминлашга 1 трлн сўмдан зиёд маблағ йўналтирилиши айтилди. Вилоятда 2022-2023 йилларда умумий қиймати 31 трлн сўмлик инвестиция лойиҳалари амалга оширилиши қайд этилди
Уй-жой ва йўллар қуриш, электр энергияси ва ичимлик суви таъминотини яхшилаш, мактаб ва боғчаларни таъмирлаш бўйича режалар маълум қилинди.

С участием Президента Шавката Мирзиёева состоялось совещание по вопросам развития Ферганской области.
В текущем году на развитие специализации каждой махалли, обеспечение занятости населения будет выделено более 1 трлн сумов. В 2022-2023 годах в области будут реализованы инвестпроекты на сумму 31 трлн сумов.
Представлены планы по строительству жилья и дорог, улучшению электро- и водоснабжения, ремонту школ и детских садов.

#Mirziyoyev #safar #Fargona #yigilish

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️18 май куни Ўзбекистондаги барча музейларда «Очиқ эшиклар куни» ўтказилади

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Маданий мерос агентлиги ахборот хизмати раҳбари Моҳинур Имомова маълум қилди.

Қайд этилишича, 18 май куни юртимиз бўйлаб барча музейларда Халқаро музейлар куни кенг нишонланади.

📍Шу куни барча музейларда «Очиқ эшиклар куни» ўтказилади, ўнлаб байрам дастурлари ва янги кўргазмалар очилиши белгилаб қўйилган. Шунингдек, барча музейлар ташриф буюрувчилар учун бепул хизмат кўрсатади.

https://t.iss.one/hudud_inform
Жисмоний шахсларнинг валюта операцияларига доир инфографика

https://t.iss.one/hudud_inform