Hudud Inform
8.38K subscribers
18.5K photos
4.12K videos
19 files
14.4K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
2023 йил 1 январгача иш берувчиларга улар томонидан 25 ёшдан ошмаган ходимлар учун тўланган ижтимоий солиқ суммаси Давлат бюджетидан тўлиқ қоплаб берилади.

Иш берувчи томонидан ариза солиқ органига ижтимоий солиқ ҳисоботи тақдим этилганидан кейин 3 ойдан кечиктирмасдан тақдим этилади.

Ариза келиб тушган санадан бошлаб 5 иш куни мобайнида аризанинг талабларга мувофиқ ёки мувофиқ эмаслиги ўрганилади.

https://t.iss.one/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Бўстонлиқда шаршара тепасида "фотосессия" қилмоқчи бўлган фуқаро тепаликдан йиқилиб тушди

Кеча, 2 май куни Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани Янги қўрғон қишлоғига табиат қўйнида дам олиш учун борган фуқаролардан бири “Сой мазор” шаршараси тепасига чиқиб, расмга тушмоқчи бўлган ва эҳтиётсизлиги оқибатида тепаликдан йиқилган. Натижада ўнг оёғининг сон қисмини синдириб олган. Бу ҳақда вилоят ФВБ ҳабар берди.

Воқеа жойига зудлик билан Бўстонлиқ тумани Чимён ёнғин-қутқарув отряди қутқарувчилари етиб бориб, жабрланган фуқарога биринчи тиббий ёрдам кўрсатган ва тепаликдан олиб тушиб, тез тиббий ёрдам ходимларига топширган. Малакавий тиббий ёрдам кўрсатиш учун Бўстонлиқ тумани марказий шифохонасига юборилган.

https://t.iss.one/hudud_inform
"Ҳисор" давлат қўриқхонаси Мираки бўлимидаги Хўжақулбарс чўққисида тасвирга олинган суратлар.

Тоғ денгиз сатҳидан 3918 метр баландликда жойлашган. У ерда қор ва музликлар ҳукмронлик бўлиб, бу ерда бойчечаклар эндигина кўз очмоқда.

https://t.iss.one/hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Самарқанд_вилояти

Самарқандлик тадбиркорлар кенгашди.

📹
Видеолавҳа Самарқанд вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан тақдим этилди.

https://t.iss.one/hudud_inform
Таълим муассасаларида аҳолига пуллик хизмат кўрсатувчи спорт тўгараклари ташкил этилади.

Кам таъминланган оилалардан тўгаракка борадиганларга тўловлар 50 фоизга камайтирилади.

Бунда оиланинг кам таъминланганлиги “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” орқали аниқланади.

Бир оиладан 2 ёки ундан кўп фарзанд иштирок этганда, тўловлар имтиёзли равишда ҳар бир бола учун 70 фоиз миқдорида қўлланилади.

https://t.iss.one/hudud_inform
Грецияда бўлиб ўтган ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида шахматнинг рапид йўналишида олтин медални қўлга киритган Умида Омонова блиц йўналишида ҳам биринчи ўринни эгаллади.

Шунингдек, Ҳумоюн Бекмуродов блиц йўналишида иккинчи ўринни эгаллаб, ҳар икки йўналиш, яъни рапид ва блиц баҳсларида кумуш медаль соҳибига айланди.

https://t.iss.one/hudud_inform
🔹Кўп квартирали уйларни бошқариш органлари фаолиятига маҳаллий давлат ҳокимияти органлари аралашиши мумкинми?

▫️Ҳокимликлар кўп квартирали уйларни бошқариш органлари фаолиятига аралашувига йўл қўйилмайди.

🔹Кўп квартирали уйни бошқариш, унинг бошқарув усулини белгилаш тартиби қандай?

▫️Кўп квартирали уйни бошқариш, бошқарув усулини белгилаш уй-жойлар мулкдорларининг умумий йиғилиши томонидан ҳал этилади.

▫️Умумий йиғилиш қуйидаги ваколатларга эга:

банклардан кредит олиш тўғрисида қарорлар қабул қилиш;
кўп квартирали уйларнинг бошқариш органлари фаолиятини назорат қилиш;
кўп квартирали уйлар бошқариш органларининг ҳисобот бериш тартибини белгилаш.

Бошқариш усулини танлаш тўғрисида мулкдорлар ўртасида келишувга эришилмаганда Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш ҳудудий бўлинмаси 3 ойда бошқариш органи вазифаларини амалга оширувчи бошқарув ташкилотини белгилайди.

Бошқариш усули умумий йиғилишнинг қарори асосида исталган вақтда ўзгартирилиши мумкин.

Умумий йиғилишнинг бошқарув усулини танлаш тўғрисидаги қарори мазкур кўп квартирали уйдаги барча мулкдорлар учун мажбурий.

🔹Кўп квартирали уйни ширкатлар бошқариши мумкинми?

▫️Ҳа, мумкин.
Ширкат уй-жойлар мулкдорларининг ташаббусига кўра ташкил этилади ва ўз уставига мувофиқ ўзини ўзи бошқариш асосида фаолият кўрсатади.

Ширкатни ташкил этиш тўғрисидаги қарор ҳар бир кўп квартирали уйдаги барча жойлар мулкдорларининг ёки улар вакилларининг 50%дан кўпи ҳозир бўлган жойлар мулкдорларининг таъсис йиғилишида қабул қилинади.

Ширкат раиси ваколати тугатилганда, 3 иш кунида раис кўп квартирали уйнинг техник ҳужжатларини, қолдиқ пул маблағларини, ширкат муҳрини ва ширкатни бошқариш билан боғлиқ бошқа ҳужжатларни, раис мажбуриятларини зиммасига олган шахсга топшириши шарт.

🔹Кўп квартирали уйларни бошқаришга ҳокимликлар ғайриқонуний аралашганда уй-жой мулкдорларининг қандай ҳуқуқлари мавжуд ёки улар қаерга мурожаат қилишлари мумкин?

▫️Бундай ҳолатда маъмурий судларга мурожаат қилиш мумкин. Манфаатдор шахслар маъмурий органнинг қарорларини ҳақиқий эмас, улар мансабдор шахсларининг ҳаракатларини (ҳаракатсизлигини) қонунга хилоф деб топиш тўғрисида ариза (шикоят) билан маъмурий судга мурожаат қилишга ҳақли.

▫️Манфаатдор шахс ўзининг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари бузилганлиги тўғрисида маълум бўлган пайтдан 3 ой ичида судга мурожаат қилиши мумкин.

https://t.iss.one/hudud_inform
Йигирма йил давомида мамлакатимиз медиа майдонида фаолият юритиб келаётган Ўзбекистон Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси аъзолари уюшма ишини Ўзбекистон Миллий медиа ассоциацияси сифатида давом эттиришга қарор қилдилар.

Шу муносабат билан ташкил этилган анжуманда ахборот майдонининг доимий кенгайиб бораётгани, медиа бозорига янги иштирокчилар кириб келаётгани ва рақобат ўсаётганини ҳисобга олган ҳолда илгари сурилган ушбу ташаббусни биз қўллаб-қувватлашимизни таъкидладим.

Биз соф ва объектив журналистика тарафдоримиз. Сохта, фейк ва нохолис ахборот билан муроса қилмайдиган журналистикани истаймиз.

Умид қиламанки, янгиланган ассоциация айнан шу мезонлар руҳида фаолият олиб борадиган, иштирокчиларини атрофида жипслаштира оладиган, ижодий ғояларни ўртага ташлайдиган майдонга ҳамда аъзоларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилувчи, юксак профессионал стандартларни қўллаб-қувватлайдиган нуфузли ташкилотга айланади.

Янгиланишлар даврида омад ва зафарлар ёр бўлсин, ҳурматли ҳамкасблар!
🏞Огоҳликни йўқотманг. 📣"Қамчиқ" довони автомобиль ҳаракати учун қайта очилди

Хабарингиз бор, бир муддат аввал "Қамчиқ" довонида кучли ёғингарчилик оқибатида сел оқимлари кузатилганлиги боис, автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилгани ҳақида хабар берилган эди.

https://t.iss.one/hudud_inform