Hudud Inform
8.38K subscribers
18.5K photos
4.12K videos
19 files
14.4K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев мамлакатимизда расмий ташриф билан бўлиб турган Япония ташқи ишлар вазири Ёсимаса Хаясини қабул қилди.
Учрашувда кўп қиррали Ўзбекистон-Япония ҳамкорлигини янада кенгайтиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.
“Марказий Осиё + Япония” форматидаги конструктив минтақавий ҳамкорликни, энг аввало, иқтисодий ўзаро боғлиқлик, муқобил энергетика ва экология соҳаларида мустаҳкамлашдан манфаатдорлик билдирилди.

https://t.iss.one/hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Уруш қатнашчилари ва ногиронлиги бўлган шахсларга қўшимча имтиёзлар белгиланди

Определены дополнительные льготы для участников войны и лиц с инвалидностью

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Рамазон ҳайити муносабати билан Президент 65 кишини афв этди

Президент помиловал 65 человек в связи с праздником Рамазан-хайит

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янги таҳрирдаги Йўл ҳаракати қоидаларига қўшилган айрим янги йўл белгилари ҳақида

Янги таҳрирдаги Йўл ҳаракати қоидалари 2022 йил 1 майдан бошлаб амалга киритилади.

https://t.iss.one/hudud_inform
Афғонистонга навбатдаги инсонпарварлик ёрдами жўнатилди

Бугун, 30 апрель куни Ўзбекистон Республикасининг биродар афғон халқига навбатдаги инсонпарварлик ёрдами 58 та вагондан иборат эзгулик поездида Термиз шаҳридаги "Айритом" чегара ўтказиш пункти орқали қўшни мамлакатга жўнатилди.

Шу муносабат билан икки мамлакат расмийлари иштирокида инсонпарварлик ёрдамини топшириш маросими бўлиб ўтади.

https://t.iss.one/hudud_inform
Термиз – Ҳайратон кўприги ҳақида нималарни биласиз?

Ўзбекистонни Афғонистон билан боғловчи Термиз – Ҳайратон темир йўл-автомобил кўпригининг узунлиги 816 метр бўлиб, 1981 йилда қурилган. У дастлаб 1888 йилда ёғочдан, 1902 йилда темирдан қурилиши бошланган кўприк ўрнида барпо этилган.

1902 йилда бошланган темир кўприк қурилишига 5 миллион рубль ажратилган бўлиб, ўз вақтида бу жуда катта маблағ ҳисобланган. Кўприкнинг мустаҳкамлигини таъминлаш учун тажрибали муҳандис-қурувчилар уни 27 қаватдан иборат қилиб қуришган. Эҳтимол, шу сабабли кейинги таъмирлаш ишлари бу қурилишдан 77 йил ўтгандан кейингина амалга оширилгандир.

1990 йилларда “Дўстлик” кўприги номи Термиз – Ҳайратон номига ўзгартирилди. 1996 йилда хавфсизликни таъминлаш мақсадида кўприк ёпиб қўйилди. 2001 йилда у қайта очилиб, Афғонистон ҳудудига илк бор инсонпарварлик ёрдами ўтказилди. 2002 йилдан буён ушбу кўприк икки давлат ўртасидаги савдо-сотиқ муносабатларида муҳим роль ўйнамоқда.

https://t.iss.one/hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Мирзачўл тумани Гагарин шаҳри "Ғалаба" мфй даги 26 та уйлар таъмирланади.

Дастлаб дренаж ишлатилиб ер ости сувлари тозаланади. Кейин уйларда таъмирлаш олиб борилади. Масъуллар аҳоли билан учрашувда барча чоралар кўрилишини таъкидлади.

Лойиҳачи, қурувчилар жалб этилди. Ишсизлар бандлигини таъминлаш бўйича топшириқлар берилди.

https://t.iss.one/hudud_inform
Аввал хабар берилганидек, Рамазон ҳайити муносабати билан бугун Ўзбекистон Республикасининг биродар афғон халқига 58 та вагондан иборат озиқ-овқат, дори-дармон ва кийим-кечак ортилган навбатдаги инсонпарварлик ёрдами эзгулик поездида Термиз шаҳридаги "Айритом" чегара ўтказиш пункти орқали қўшни мамлакатга жўнатилди.

Афғонистонга юборилган инсонпарварлик ёрдами таркибида қуйидагилар ўрин олган:

▫️16 та вагонда 1000 тонна ун махсулоти;
▫️5 та вагонда гуруч маҳсулоти
▫️1 та вагонда 12 минг дона икра;
▫️1 та вагонда 9679 қути шоколад, печенье;
▫️1 та вагонда 16 156 банка мураббо;
▫️1 та вагонда 70 000 қадоқда дори-дармон;
▫️1 та вагонда 100 минг дона вакцина, 100 минг дона ковид-тест, 20 минг дона кийим-кечак, 10 тонна ёғ;
▫️2 та вагонда 6600 қути лапша маҳсулоти;
▫️1 та вагонда 103 716 дона дори-дармон;
▫️29 та вагонда 2000 тонна буғдой.

Айни вақтда мазкур жараёнларни вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати, АОКА вилоят бошқармаси ҳамда марказий ва маҳаллий оммавий ахборот воситалари вакиллари ёритиб боришмоқда.

https://t.iss.one/hudud_inform
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида эҳтиёжманд аҳолининг ижтимоий ҳимоясини янада кучайтириш чора-тадбирлари кўриб чиқилди.

https://t.iss.one/hudud_inform
14 МАЙ ДАМ ОЛИШ КУНИ ҲИСОБЛАНАДИ

Бу ҳақда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Адлия вазирлиги расмий ахборот берди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 30 апрелдаги ПФ–131-сон Фармонига асосан 2022 йилда қўшимча дам олиш кунлари белгиланган Президент фармонига ўзгартиришлар киритилди.

Унга мувофиқ:
3 май қўшимча дам олиш куни;
4 май 7 майдан кўчирилган дам олиш куни этиб белгиланди.

14 май (шанба) беш кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун дам олиш куни ҳисобланади.

3 май қўшимча дам олиш куни сифатида белгилангани учун бошқа куни ишлаб берилмайди.

https://t.iss.one/hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Менимча" телелойиҳасининг навбатдаги сонида таҳлил қилинадиган мавзулар:
- Шавкат Мирзиёев раислигида туризм хизматлари кўламини кенгайтириш ва инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари бўйича видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди;
- Президент
ҳузурида ўтказилган видеоселектор йиғилишида эҳтиёжманд аҳолининг ижтимоий ҳимоясини янада кучайтириш чора-тадбирлари муҳокама қилинди;
- Давлат раҳбари ҳафта давомида ўтказган дипломатик учрашувлар тафсилотлари;
- Миллий гвардия Фахрий қоровул қўшинлари ва уларнинг янги либоси ҳақида қизиқарли лавҳа.

Кўрсатувни бугун, 30 апрель куни соат 20:10 да "O'zbekiston 24" телеканалида томоша қилишингиз мумкин.

Эртага, 1 май куни соат 12:20 ва 17:20 да ҳам такроран намойиш этилади.

Facebook|Instagram|Twitter
Валюталар курси (05.05.2022)

https://t.iss.one/hudud_inform
Рамазон ҳайити намозини ҳудудларда ўқиладиган вақтлари:

1. Андижон вилояти 05:30
2. Бухоро вилояти 06:00
3. Жиззах вилояти 05:55
4. Навоий вилояти 06:00
5. Наманган вилояти 05:30
6. Самарқанд вилояти 06:00
7. Сирдарё вилояти 05:50
8. Сурхондарё вилояти 06:00
9. Тошкент вилояти 05:50
10. Тошкент шаҳри 05:40
11. Фарғона вилояти 05:30
12. Хоразм вилояти 06:10
13. Қашқадарё вилояти 06:00
14. Қорақалпоғистон Республикаси 06:20

https://t.iss.one/hudud_inform
📊Сурхондарё вилоятининг 2022 йил январь-март ойларидаги саноат кўрсаткичлари

📈Вилоятда 1 269,5 млрд сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилган бўлиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 103,8 фоизга ошган.

✔️Вилоятда саноат маҳсулотларининг 56,6 фоизи вилоятнинг 4 та ҳудуди:

▪️Жарқўрғон (17,7%), Шеробод (13,3%), Денов (11,1%) туманлари ҳамда Термиз шаҳри (14,5%)га тўғри келади ҳамда саноат маҳсулотлари ҳажмида юқори улушни ташкил қилди.

▪️Шўрчи (8,3%), Қумқўрғон (8,0%), Термиз (6,1%) туманлари саноат маҳсулотлари ҳажмида ўртача улушни ташкил қилди.

▪️Узун (5,5%), Музработ (4,5%), Сариосиё (3,4%), Қизириқ (2,5%), Олтинсой (2,1%), Ангор (1,5%), Бойсун (1,1%), Бандихон (0,3%) туманларида эса ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотлари ҳажмида паст улушни ташкил қилган.

✔️Вилоятда 381,1 млрд сўмлик истеъмол товарлари ишлаб чиқарилган.

https://t.iss.one/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Исмингизни билиб олай, Қиёматда Аллоҳга сизни айтиб шафоат сурайман...

...26 йил деганда биринчи марта бозорга бордим...”

Тошкент шаҳар ҳокими ногирон қизнинг бир умрлик орзусини амалга оширди.

https://t.iss.one/hudud_inform