Давлатимиз раҳбари экспортчи корхоналарни қўллаб-қувватлаш чоралари кучайтирилишини айтди.
Ўтказилган учрашувларда ҚҚСни қайтаришда муаммолар борлиги аниқланган. Шу муносабат билан уларга ҚҚСни қайтариш бўйича соддалаштирилган механизм жорий этилиб, 80 фоиз маблағ қўшимча текширувларсиз 7 кун ичида қайтариб берилади.
Бундан ташқари, экспорчиларнинг масалаларини доимий ўрганиб, уларни тезкорлик билан ҳал қилиш бўйича узлуксиз ва доимий ишловчи штаб тузилади, “1094” рақамли колл-марказ ташкил этилади.
Президент ер участкаларини аукционга чиқариш муаммосига тўхталди.
Масалан, 35 мингта ер участкаси электрон тизимга киритилгани билан бугунги кунга қадар Навоий, Сирдарё, Тошкент вилоятлари ва Тошкент шаҳрида бирорта ер участкаси аукционга чиқарилмагани кўрсатиб ўтилди.
Ҳокимликлар, қурилиш ва архитектура идоралари масалага юзаки қараётгани таъкидланди. “Неча марта бу масала сизларга тушунтирилди. Тадбиркорлардан талаб катта, лекин, амалда ҳали натижа йўқ”, дея танқид қилди давлат раҳбари.
https://t.iss.one/hudud_inform

April 15, 2022
Президент 2022 йил 1 июндан тадбиркорлар учун солиқ маъмурчилиги ва текширишлар тизими соддалаштирилишини эълон қилди.
Мол-мулк солиғини ҳисоблаш тизими бозор тамойилларига ўтказилганини инобатга олиб, қўшимча юқори солиқ ставкаларини қўллаш тартиби бекор қилинади.
Шунингдек, айланмаси 1 миллиард сўмдан ошган тадбиркорларга қўшилган қиймат солиғи тўловчиси гувоҳномаси дастлабки ўрганишсиз, автоматик тарзда берилади.
Жорий йилда тадбиркорларнинг фаолиятида ўтказилган текширувлар сони 1,7 баробарга ошиб, 86 мингтани ташкил этди. Бу тадбиркорлар томонидан кўплаб эътирозларга сабаб бўлмоқда.
Шу сабабли, тадбиркорлик фаолиятига асоссиз аралашувларни олдини олиш учун, энди 22 та турдаги текширув фақат Бизнес-омбудсман рухсати билан амалга оширилади (ҳозирги кунда 159 турдаги текширувдан 119 тасига рухсат олинади).
Бундан ташқари, юқори хавф даражаси мавжуд бўлган тадбиркорларга қўшилган қиймат солиғи тўловчиси гувоҳномасини тўхтатиб қўйишдан олдин хабардор этиш тартиби жорий этилади.
https://t.iss.one/hudud_info

“Охирги солиқ маъмурчилиги бўйича ўзгаришлар тадбиркорлар ўртасида кўплаб тушунмовчилик ва саволларни келтириб чиқарди.
Шунинг учун, топшириғимга кўра, Молия вазирлиги ва Солиқ қўмитаси ҳузурида йирик тадбиркорлар, олимлар ва фаол жамоатчилар иштирокида Жамоатчилик кенгаши тузилди”, деди Президент.
Молия вазирлиги ва ДСҚга ҳар ҳафта тадбиркорлар билан учрашиш ва ижтимоий тармоқлар орқали тушган саволлар ва тизимли масалаларни муҳокама қилиш, уларнинг ечими бўйича таклифлар киритиб бориш топширилди.
Рухсатнома бериш талабларини соддалаштириш ҳам тизимли равишда давом эттирилиши таъкидланди.
Бугунги кунда 200 дан ортиқ санитария талаблари мавжуд бўлиб, уларнинг 20 тасига амал қилишнинг умуман имкони йўқ. Шу муносабат билан:
- овқатланиш корхоналари учун санитария талабларини қайта кўриб чиқиб, эскирган талабларни бекор қилиш;
- етказиб бериш хизматлари билан шуғулланадиган корхоналарга санитария талабларини соддалаштириш вазифаси қўйилди.

"Йиғилиш иштирокчиларининг эътиборини яна бир муҳим масалага қаратмоқчиман.
Бугунги селектор доирасида тадбиркорлик учун жуда катта кредит маблағлар – қўшимча 500 миллион доллар ажратилмоқда.
Нима учун? Чунки, қанчалик қийин бўлмасин, ҳозирги мураккаб вазиятда халқимиз фаровонлигини, давлатимизнинг барқарор ривожланишини ўйлашимиз шарт.
Ажратиладиган ҳар бир доллар, ҳар бир сўм бюджетданми, банкданми - бу ҳаммаси халқнинг пули.
Маблағлар фақат ва фақат ўзини оқлайдиган, одамларнинг даромадини оширадиган ва иш ўринлари яратадиган лойиҳаларга йўналтирилиши керак.
Вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари, иқтисодий ва инвестиция комплекслари таркибига кирувчи идоралар, айниқса солиқ, банк, инфратузилмага жавоб берадиган идора раҳбарларини қатъий огоҳлантирмоқчиман.
Ушбу раҳбарлар тадбиркорнинг ҳар бир лойиҳасини амалга оширишга шахсан масъул ва жавобгар бўлади.
Бюрократия ва коррупцияга йўл қўйганлар кечирилмайди, айбдорлар сўзсиз жавобгарликка тортилади”, деди Президент йиғилиш якунида.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Илғор хорижий давлатларнинг нуфузли университетлари ва илмий марказларида бакалавриат, магистратура ва докторантурада таълим олиш учун 2022 йилги 2-стипендия танловига старт берилди.
👉 Батафсил
https://t.iss.one/hudud_inform
👉 Батафсил
https://t.iss.one/hudud_inform
April 15, 2022
Халқаро олимпиадада физика фанидан Ўзбекистон шарафини ҳимоя қиладиган ўқувчилар саралаб олинади
Физика фанидан халқаро олимпиадаларда иштирок этувчи Ўзбекистон терма жамоасига номзодларни саралашнинг III босқичи ўтказилади.
Саралаш олимпиадаси A.Aвлоний номидаги халқ таълими муаммоларини ўрганиш ва истиқболларини белгилаш илмий-тадқиқот институтида 2022 йилнинг 17 апрель куни бўлиб ўтади.
Саралаш олимпиадасида юқори натижа қайд етган 8 нафар ўқувчи жорий йилнинг 23-31 май кунлари Ҳиндистон давлати ташкилотчилигида масофавий (онлайн) шаклда ўтказиладиган 22-Осиё физика олимпиадаси (APhО)да иштирок этадиган Ўзбекистон терма жамоаси таркибига киритилади.
Саралаш босқичининг иштирокчилари билан танишинг☝️

April 16, 2022
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шошилинч хабар
18-21 апрель кунлари Ўзбекистоннинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.
https://t.iss.one/hudud_inform
18-21 апрель кунлари Ўзбекистоннинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.
https://t.iss.one/hudud_inform
April 16, 2022
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Маданий меросни ҳимоя қилиш инспекцияси ҳамда Маданий мерос агентлиги томонидан "Ситораи Моҳи Хосса" тарихий мажмуасидаги реставрация ишлари ҳолати ўрганилди. Ўрганиш давомида таъмирлаш ишлари маданий мерос объектларини реставрация қилиш талабларига зид равишда олиб борилгани аниқланди.
Хусусан, таъмирлаш-реставрация лойиҳалари махсус Илмий-эксперт кенгаши билан келишилмаган, тегишли рухсатномалар олинмаган ва яна бир қатор талаблар қўпол равишда бузилган. Мажмуада реставрация ишлари нотўғри олиб борилгани туфайли саройнинг бир қатор қисми тарихий ва бадиий аҳамиятини буткул йўқотган.
Агентлик томонидан ўрганиш ишлари якунлари ҳуқуқий баҳо бериш учун Бош прокуратурага тақдим этилди. Айни вақтда Бош прокуратура томонидан мазкур ҳолатлар бўйича мутасадди мансабдор шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, уларнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилмоқда.
Маълумот учун: Ситораи Моҳи Хосса Бухоро амирларининг ёзги саройи ҳисобланиб, асосий бинолар амир Мир Саййид Олимхон (1911-1920 йиллар) ҳукмронлиги даврида қурилган. Ҳозирда музей сифатида фаолият юритаётган мажмуага йилига 158 минг (шундан 63 минг нафари хорижий) сайёҳ ташриф буюради.
Таъкидлаш лозим 2019-2020 йилларда мажмуада қиймати 8 млрд. сўмлик таъмирлаш ва реставрация ишлари олиб борилган.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Самарқандда Ёшлар технопарки очилди
https://t.iss.one/hudud_inform
https://t.iss.one/hudud_inform
April 16, 2022
Айрим турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг нархлари
🏢 Давлат статистика қўмитаси томонидан ҳудудий марказий деҳқон бозорларида ўтказилган кузатув натижалари бўйича алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал-максимал нархлари
🗓 2022 йил 13 апрель ҳолатига
🥩 Суякли мол гўшти (1 кг) ➖ 45 000 – 72 000 сўм
🍗 Қўй гўшти (1 кг) ➖ 55 000 – 85000 сўм
🥔 Картошка (1 кг) ➖ 2 500 – 8000 сўм
🧅 Пиёз (1 кг) ➖ 2000 – 6000 сўм
🥕 Сабзи (1 кг) ➖ 1000 – 6000 сўм
🥚 Тухум (10 дона) ➖ 7000 – 14000 сўм
🍚 Гуруч (1 кг) ➖ 4500 – 20 000 сўм
🌻 Ўсимлик ёғи (1 л) ➖ 14 000 – 26000 сўм
🍚 Шакар (1 кг) ➖ 8600 – 14 000 сўм

Президентимиз раислигида кеча бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кўпайтириш орқали бозорларда нарх-наво барқарорлигини таъминлаш ҳамда бизнесни қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча шароитлар яратиш борасидаги ишлар Тошкент вилоятидаги маҳалла мисолида
https://t.iss.one/hudud_inform
https://t.iss.one/hudud_inform
April 16, 2022
АҚШнинг Массачусетс технологиялар институти олимлари томонидан ошқозонни антибиотиклар салбий таъсиридан ҳимоя қилиш йўли кашф қилинди.
Ушбу тадқиқот давомида инсон организми учун хавфсиз бактериялар штамми орқали бета-лактамларни парчаловчи фермент ишлаб чиқаришга эришилди.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, агар ушбу штамм организмга антибиотик билан бирга киритилса, у ичак микрофлорасини ҳимоя қилади. Ўз навбатида, препаратнинг ишига ҳеч қандай тўсқинлик қилмайди.
Қизиғи шундаки, сунъий бактериялар қабул қилинган антибиотикларни “зарарсиз”лантиргач, ҳеч қандай муаммосиз овқат ҳазм қилиш тизими орқали танани тарк этади.

Германияда ишлаш истагида бўлган фуқаролар диққатига
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ҳамда Швейцариянинг “Globogate Recruiting GmbH” ташкилоти ўртасидаги ҳамкорлик келишувига асосан тажрибали ўрта бўғин тиббиёт ҳамшираларини Германия тиббиёт муассасаларига ишга жалб қилиш дастури ишлаб чиқилган.
💵 Меҳнат шароитлари немис ҳамширалари билан бир хил (ойлик 2 300 евродан, нафақа, суғурта, таътил) ва бутун жараён давомида доимий қўллаб-қувватлаш.
БАТАФСИЛ

Forwarded from Расмий хабарлар I Официальные новости
Бугун ҳокимларга мурожаат қилиш ёки бирор муаммо ҳақида хабар бериш учун уларнинг қабулга ёзилиш шарт эмас! Бунинг учун ҳокимликларнинг интернетдаги ресурсларида виртуал қабулхоналар ҳамда қайта алоқа ботлари ташкил қилинган.
☑️ Расмий хабарлар канали томонидан обуначиларнинг мурожаатларидан келиб чиқиб, барча вилоят ҳокимликларининг интернетда мурожаат қабул қилувчи ресурслари ҳақидаги маълумотлар тўпланди.
‼️Қуйида рўйхат билан танишиб, мурожаатингизни йўллашингиз мумкин!
☑️ Расмий хабарлар канали томонидан обуначиларнинг мурожаатларидан келиб чиқиб, барча вилоят ҳокимликларининг интернетда мурожаат қабул қилувчи ресурслари ҳақидаги маълумотлар тўпланди.
‼️Қуйида рўйхат билан танишиб, мурожаатингизни йўллашингиз мумкин!
April 16, 2022
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Жиззах_вилояти
Жиззахда “Янги Ўзбекистон” массивига тамал тоши қўйиш маросими ўтказилди.
📹 Видеолавҳа Жиззах вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан тақдим этилди.
https://t.iss.one/hudud_inform
Жиззахда “Янги Ўзбекистон” массивига тамал тоши қўйиш маросими ўтказилди.
📹 Видеолавҳа Жиззах вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан тақдим этилди.
https://t.iss.one/hudud_inform
April 17, 2022
Ходим учун белгиланган кундалик иш (смена) муддатидан ташқари ишлаш иш вақтидан ташқари иш деб ҳисобланади.
Қонунчиликка кўра, ходим ўз розилиги билан иш вақтидан ташқари сурункасига 2 кун давомида 4 соатдан (меҳнат шароити оғир ва зарарли ишларда — 1 кунда 2 соатдан) ва йилига 120 соатдан ортиқ ишлаши мумкин эмас.
Масалан, агар ходим биринчи куни 4 соат иш вақтидан ташқари ишга жалб қилинган бўлса, эртаси куни ҳатто унинг розилиги бўлган тақдирда ҳам уни бундай ишларга жалб этиш тақиқланади.
Иш сменаси 12 соат бўлганда, шунингдек меҳнат шароити ўта оғир ва ўта зарарли ишларда иш вақтидан ташқари ишларга, ходимнинг розилиги бўлган тақдирда ҳам йўл қўйилмайди.
Шунингдек, ходимни сурункасига 2 смена давомида ишга жалб этиш тақиқланади.

#Тошкент_вилояти
Мўйноқлик меҳмонлар Зангиота мажмуаси ва Янги Ўзбекистон боғини зиёрат қилишди
Батафсил

Давлат органларига жорий йил якунигача ортиқча харажат қилиш тақиқланди
“Бюджетлараро муносабатларни ва солиқ маъмуриятчилигини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–208-сон, 15.04.2022 й.) қабул қилинди
Қарорга мувофиқ, 2022 йилда қўшилган қиймат солиғи бўйича даромадлар ошириб бажарилган қисмидан ҳудудий бюджетларга йўналтириладиган маблағларнинг 40 фоизи республика бюджетида қолдирилади.
2022 йил 1 майдан давлат органлари ва ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармаларидан Давлат хизматини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармасига ажратмалар қилиш тўхтатилади.
2022 йил апрель‒декабрь ойларида давлат органларининг бюджетдан ташқари жамғармаларига келиб тушган маблағларнинг ҳамда жамғармадаги бўш турган пулларни банкка жойлаштириш орқали олинадиган даромадларнинг 15 фоизи республика бюджетига ўтказилади.
Давлат органлари жорий йил якунигача асосий воситаларни харид қилиши ҳамда бино ва иншоотларни таъмирлаши тақиқланди (мактаблар, боғчалар, тиббиёт ва тиббий-ижтимоий муассасалари, меҳрибонлик уйлари мустасно).
Юридик шахсларнинг мол-мулк солиғини ҳисоблашда миноралар, кўприклар (эстакадалар), резервуарлар (ўт ўчириш иншоотлари, цистерналар), бостирмалар, шийпонлар, бетон майдонлар ва деворлар (бордюрлар) солиқ базаси сифатида кўрилмайди.

#Тошкент_шаҳар
Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев ЙПХ ходимлари билан учрашув ўтказди
Видеода ҳокимнинг пойтахт фуқароларига мурожаати, энг яхши ЙҲХ ходими танлови ва бошқа қизиқарли фикрлар бор.