Hudud Inform
8.51K subscribers
18.4K photos
4.02K videos
19 files
14.2K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
Ахборот технологиялари соҳасидаги натижалар ва жорий йилги вазифалар муҳокамаси юзасидан йиғилиш ўтказилди.
Хизматлар кўламини мунтазам кенгайтириб бориш, соҳада экспорт ҳажмини шу йил якунига қадар 100 миллион долларга етказиш бўйича кўрсатмалар берилди. IT-паркларга кўпроқ компанияларни жалб қилиш, масофавий хизматлар марказлари ташкил этиш вазифаси қўйилди.
Телекоммуникация тармоқларини кенгайтириш, соҳада мутахассислар тайёрлашни такомиллаштириш масалалари кўриб чиқилди.

Состоялось совещание по достигнутым результатам в сфере информационных технологий и задачам на текущий год.
Поручено постоянно расширять спектр услуг, до конца текущего года довести объем экспорта в отрасли до 100 миллионов долларов. Поставлена задача привлечь больше компаний в IT-парки, организовать центры дистанционных услуг.
Рассмотрены вопросы расширения телекоммуникационных сетей, совершенствования подготовки специалистов для сферы.

#Mirziyoyev #yigilish #IT #raqamlashtirish

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтган йиғилишда ахборот технологиялари ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш борасидаги ислоҳотлар натижалари кўриб чиқилди ҳамда соҳада 2022 йилда амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб берилди.

https://t.iss.one/hudud_inform
⚡️Адлия вазирлиги: норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари жамоатчилик муҳокамасидан ўтказилишда давом этади

Шу кунларда ОАВ ва ижтимоий тармоқларда эндиликда барча норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари жамоатчилик муҳокамасидан ўтказилмайди, деган мазмунда хабар тарқалди ва қизғин муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Адлия вазирлиги ушбу ҳолат бўйича қуйидагиларни маълум қилади.

Батафсил👉🏻https://minjust.uz/uz/press-center/news/103528/

https://t.iss.one/hudud_inform
Қишлоқ хўжалиги машинасозлиги кластерини ривожлантириш режалари тақдимоти ўтказилди.
Чирчиқдаги кластерни 2023 йил январдан тўлиқ ишга тушириш вазифаси қўйилди. Эскирган тракторлардан тўлиқ воз кечиб, янги миллий трактор моделини яратиш бўйича кўрсатма берилди.
Машинасозликда савдо ва сервис хизматлари кўрсатиш бўйича яхлит тизим яратиш, 14 та ҳудудда сервис маркази ва 100 та мобил гуруҳлар ташкил этиш зарурлигини таъкидлади.

Состоялась презентация о развитии кластера сельскохозяйственного машиностроения.
Поставлена задача обеспечить ввод в строй кластера в Чирчике в январе 2023 года. Дано указание полностью отказаться от устаревших тракторов, создать новую модель отечественного трактора.
Указано на необходимость создания целостной системы продаж и сервиса в машиностроении, организации сервисных центров и 100 мобильных групп в 14 регионах.

#Mirziyoyev #taqdimot #qishloqxijalogi #mashinasozlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
📢 15 апрель, жума куни ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:

〰️〰️〰️
📍Брифинг

● Мавзу:
"Вақф" хайрия жамоат фонди томонидан Рамазон ойининг иккинчи ҳафтасида амалга оширилган ишлар бўйича ахборот
● Вақти: 10:00
● Иштирок этади: Саидаброр Умаров, Жамоат фонди ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️
📍Брифинг

● Мавзу:
Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши томонидан фермер ва деҳқон хўжаликларини ҳуқуқий ҳимояси қилиш, амалий ёрдам кўрсатиш
● Вақти: 12:00
● Иштирок этади: Чорихон Қодиров, Кенгаш масъул ходими

〰️〰️〰️
📍Брифинг

● Мавзу:
Иссиқлик, қуёш ва шамол электр станцияларини қуриш бўйича лойиҳалар таҳлили
● Вақти: 14:00
● Иштирок этади: Элмира Бекмуродова, Энергетика вазирлиги ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️
📍Матбуот анжумани

● Мавзу:
Ўта хавфли юқумли касалликларни олдини олиш бўйича республика миқёсида олиб борилаётган тадбирлар
● Вақти: 16:00
● Иштирок этади: Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати мутасаддилари

https://t.iss.one/aoka_uz
👨‍👩‍👧‍👦 Ҳудудларнинг доимий аҳолиси сони

🏢 Давлат статистика қўмитаси дастлабки маълумотларига кўра, 2022 йилнинг 1 апрель ҳолатига кўра, республикамиз ҳудудларининг доимий аҳолиси сони қуйидагича:

🔸Самарқанд вилояти – 4 049,9 минг киши
🔸Фарғона вилояти – 3913,4 минг киши
🔸Қашқадарё вилояти – 3423,2 минг киши
🔸Андижон вилояти – 3268,5 минг киши
🔸Тошкент вилояти – 2954,4 минг киши
🔸Наманган вилояти – 2945 минг киши
🔸Тошкент шаҳри – 2879,8 минг киши
🔸Сурхондарё вилояти – 2757,6 минг киши
🔸Бухоро вилояти – 1983,3 минг киши
🔸Қорақалпоғистон Р. – 1955,7 минг киши
🔸Хоразм вилояти – 1930,8 минг киши
🔸Жиззах вилояти – 1450,5 минг киши
🔸Навоий вилояти – 1038,6 минг киши
🔸Сирдарё вилояти – 883,1 минг киши

👨‍👩‍👧‍👦 Ўзбекистонда
аҳоли сони ҳар куни ўртача 1,8 минг кишига кўпаймоқда.

https://t.iss.one/hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Эндопротезларни ишлаб чиқариш маҳаллийлаштирилади

🦾🦿 Ўзбекистонда эндопротезларни ишлаб чиқариш бўйича лойиҳалар тақдимоти бўлиб ўтди. Унда, пойтахтимиз корхоналари Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевни бўғимлар функциясининг ўрнини босувчи ички қурилмаларни ишлаб чиқариш бўйича ўз концепцияси билан таништирдилар.

🔹 Мазкур тақдимот, пойтахт ҳокими томонидан ушбу ижтимоий аҳамиятга эга маҳсулотни ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш бўйича тегишли корхоналарга бундан аввалроқ берган топшириғининг самарасидир.

https://t.iss.one/hudud_inform
🚇Aгентлик томонидан “Toshkent metropoliteni” ДУКка сотиб олинган метро жетонлари эвазига пулни қайтариш бўйича сўровлар юборилганига қарамай, орадан бир неча ой ўтса ҳамки, масала ҳал этилмайди.
🚇Шундан сўнг Агентлик “Toshkent metropoliteni” ДУК билан истеъмолчиларнинг номуайян доирасини (жетонга эга бўлган фуқароларни) ҳимоя қилиш мақсадида иш олиб борди.
❗️Агентлик ўз ваколати доирасида пул маблағларини истеъмолчига қайтариш ёки ўрнига QR-кодли чипталар кўринишида метрополитенда ҳаракатланиш учун амалдаги тўлов шаклларини ёки ягона транспорт карталарини жорий йилнинг 15 апрелидан бошлаб тақдим этиш тўғрисида бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма берди.
🚇Агентлик кўмаги туфайли истеъмолчиларнинг номуайян доираси ҳуқуқлари тикланди – бугун Тошкент метрополитени жетонлар харид қилишини эълон қилди.

👉 БАТАФСИЛ

https://t.iss.one/hudud_inform
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши бошланади. Кун тартибидан иккита масала ўрин олган - озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кўпайтириш орқали бозорларда нарх-наво барқарорлигини таъминлаш ҳамда бизнесни қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча шароитлар яратиш.

https://t.iss.one/hudud_inform
Президент раислигида видеоселектор йиғилиши бошланди.

Дунёда содир бўлаётган воқеалар сабаб жаҳон бозоридаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари ўтган асрнинг 80-йилларидагидан ҳам юқори даражаларда ўсаётгани таъкидланди.

Хусусан, март ойида дунё бўйича озиқ-овқат нархлари 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 34 фоизга ошди.

Айниқса, йил бошидан жаҳон бозорларида буғдой нархи20 фоиз, маккажўхори – 19 фоиз, озуқа донлари – 20 фоиз ва ўсимлик ёғи – 23 фоизга кўтарилди.

Жорий йилда ёғингарчилик ҳисобига, водий, Тошкент вилояти ва Самарқандда сув захираси 20 фоизга кўпайгани билан, Қорақалпоғистон, Бухоро, Қашқадарё, Сурхондарё, Хоразмда сув таъминоти бўйича қийинчиликлар бўлади.

Жаҳон бозорида минерал ўғитлар ва ёқилғи нархлари 2 бараварга ошгани, албатта, кластер, фермер ва деҳқонларнинг етиштираётган маҳсулотларининг таннархига ҳамда молиявий аҳволига таъсир қилади.

https://t.iss.one/hudud_inform
Йиғилишда мавжуд ер ресурсларидан самарали фойдаланиб, 2022 йилда 7,7 млн тонна буғдой ҳамда 23 млн тонна мева-сабзавот етиштириб, 1,5 млрд доллар экспортни таъминлаш зарурлиги таъкидланди.

Озиқ-овқат маҳсулотларини кўпайтириш учун янги қўшилаётган 300 минг гектардан зиёд ер майдонларидан самарали фойдаланиш зарур.

“Ҳозирги кунда 80 минг гектар пахта ва ғалла майдонлари қисқартирилиб, 254 минг нафар аҳолига очиқ танлов асосида берилди.

Бу – озиқ овқат етиштириш учун ҳар бир туманда қўшимча 500 гектар экин майдони, дегани.

Бу ислоҳотни ўз вақтида ва тўғри бошлаганимизни ҳаётнинг ўзи кўрсатмоқда. Шунинг учун бу ерлар фақат ва фақат озиқ-овқат маҳсулотлари етиштириш учун база бўлиши шарт”, деди Президент.

Мутасаддиларга икки ҳафта муддатда:

- ҳосилдор уруғ навларини жойларга етказиб, дала ярмаркаларини ўтказиш;

- ер майдонларида “бир контур – бир маҳсулот” тамойили асосида экинлар экишни ташкил қилиш;

- маҳсулотни кафолатли харид қилиш бўйича шартномалар тузиш ишларини жадал ташкил қилиш топширилди.

https://t.iss.one/hudud_inform
Вақт жуда кам қолди, деҳқончиликда баҳорнинг ҳар бир куни, ҳар бир соати муҳим”, деди давлат раҳбари йиғилишда ва деҳқон ва фермерларимизни энг кўп қийнайдиган масалаларни санаб ўтди:

- ҳосилдор ва ишончли уруғ ва кўчат навларининг камлиги,

- пешона тери эвазига етиштирилган маҳсулот кафолатли харид қилинмаслиги.

Шу сабабли, ҳосилдор уруғ ва кўчат навларини жойларга етказиш ва маҳсулотни сотиб олишга Қишлоқ хўжалиги жамғармасидан Боғдорчилик агентлигига қўшимча 300 миллиард сўм ажратилади.

Шунингдек, янги сув омборлари атрофидаги 100 минг гектардан ортиқ ерларга тадбиркорларни жалб этиб, инфратузилма яратишга ёрдам бериб, мос келадиган экинлар экишни ташкил қилиш кераклиги кўрсатиб ўтилди.

Вилоят ҳокимларига бир ой муддатда:

- ўз ҳудудидаги сув омборлари атрофидаги янги ерларнинг харитасини тузиш;

- ерларни контурларга ажратиб, уларга ирригация тармоғини лойиҳалаш;

- ушбу майдонларда озиқ-овқат ва озуқа экинларини экишга тайёр инвесторларни жалб қилиш бўйича лойиҳа тўпламларини тайёрлаш топширилди.

https://t.iss.one/hudud_inform
Президент сув танқислигининг оқибатларини юмшатиш бўйича бир ҳафта муддатда алоҳида дастур қабул қилинишини маълум қилди.

Сув хўжалиги вазирлигига вилоят ҳокимлари билан бирга 1 октябрга қадар:

- 4,5 минг километр суғориш тармоқларини тозалаш ва 231 километрини бетонлаш;

- 3 мингта гидротехник иншоотни таъмирлаш;

- 3,5 мингта насос ўрнатиш, 490 километр насос қувурларини таъмирлаш ва 281 та қудуқ қазишни таъминлаш топширилди.

Ушбу мақсадлар учун 300 миллиард сўм маблағ босқичма-босқич ажратилади.

“Ўтган йили декабрь ойида 2022 йил учун тижорат банкларига 2 триллион сўм имтиёзли кредит ресурслари берилган эди.

Бироқ, бугунги кунга қадар тижорат банкларига киритилган 790 миллиард сўмлик талабномадан атиги 53 фоизи, айрим ҳудудларда эса 25-30 фоизи молиялаштирилган холос”, деди Президент.

Шунинг учун маҳсулот етиштиришни молиялаштириш бўйича қўшимча янги тизим жорий этилади.

Бунда маблағлар Қишлоқ хўжалиги жамғармасидан йиллик 10 фоиз ставкада Боғдорчилик агентлигига бир йилга берилади.

https://t.iss.one/hudud_inform
Йиғилишда “Агросуғурта” компаниясининг ишини тубдан ўзгартириш ва умуман қишлоқ хўжалигида суғурта бозорини очиш ва кенгайтиришни рағбатлантириш бўйича аниқ таклифлар киритиш вазифаси қўйилди.

Ҳар бир вилоятда маҳсулотларни сақлаш, қайта ишлаш, қуритиш, қадоқлаш бўйича кичик ва ўрта лойиҳаларга 65 миллион доллар йўналтирилади.

Президент жорий йилда буғдой ҳосилини гектарига 70 центнердан кам бўлмаслигини таъминлаш зарурлигини кўрсатиб ўтди.

Шунингдек, жаҳон бозорларидаги ҳозирги вазиятдан келиб чиқиб, иқтисодиёт ва молия вазирларига ички қувватларни тўлиқ ишга солиш ва чорва озуқа таъминотини яхшилаш мақсадида четдан олиб келинадиган кунгабоқар, соя ва бошқа мойли экинлар бўйича божхона имтиёзларини бериш ва қўшилган қиймат солиғидан озод қилиш юзасидан таклиф киритиш топширилди.

https://t.iss.one/hudud_inform
Йиғилишда ҳозирги мураккаб вазиятда бизнес ва тадбиркорликни янада қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чоралар кўриб чиқилмоқда.

“Очиқ айтиш керак, тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, уларга шарт-шароитлар яратиш борасида ҳамма туман ва шаҳарлардаги аҳволни бирдек қониқарли деб бўлмайди”, деди Президент.

Мисол учун, 2022 йил 1-чоракда айрим ҳудудларда тадбиркорлик фаоллиги пасайган. Республика бўйича жорий йилда 5,5 мингта корхона ўз фаолиятини тугатган.

Бу кўрсаткич Наманган, Самарқанд ва Қашқадарё, Хоразм, Қорақалпоғистон ва Тошкент вилоятида нисбатан юқори.

Умуман, ҳудудларда ўтказилган учрашувларда тадбиркорлар томонидан 1 мингдан ортиқ муаммо кўтарилган. Уларнинг асосий қисми кредит олиш, солиқ маъмурчилиги, ер ажратиш, электр, газ ва сувга уланиш билан боғлиқ.

“Ягона дарча”га ўтган йили электр, газ ва сув ҳамда бошқа муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш бўйича тадбиркорларнинг 70 мингдан ортиқ, 2022 йил 1-чоракда эса 10 мингга яқин мурожаатлари ўз вақтида ҳал этилмагани танқид қилинди.

https://t.iss.one/hudud_inform