Hudud Inform
8.69K subscribers
18.3K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
Бугун, 9 апрель – Амир Темур таваллуд топган кун.

Амир Темур 1336 йил 9 апрель куни Кеш (Шаҳрисабз) яқинидаги Хўжа Илғор (Яккабоғ) қишлоғида туғилган.

Амир Темур жаҳоннинг тўрт маш­ҳур саркардаларидан бири, кураги ерга тегмаган буюк лашкарбоши, худо берган салоҳиятини тўла-тўкис намоён эта олган, ўхшаши йўқ буюк армия қўмондони эди. Жанггоҳлар санъати, уруш йўллари, лашкар тутиш қоидаси, сафлар расм-русуми Соҳибқироннинг «Темур тузуклари» китобида батафсил ёритилган.

https://t.iss.one/hudud_inform
Амир Темур қаламига мансуб бўлган қомусий асар — "Темур тузуклари" давлат ва жамият бошқаруви учун муҳим манбадир.

Соҳибқирон ўгитлари:

▫️Куч — адолатдадир.

▫️Курашиб эришилмаган ғалаба ғалаба эмас.

▫️Чораси йўқ ишга киришма, чунки ундан қутулиб бўлмайди.

▫️Қудратимизга шубҳа қилсангиз, биз қурдирган иморатларга боқинг.

▫️Бир таёқни синдириш мумкин, кўп таёқни буколмайсан ҳам.

▫️Қиличим ўткир бўлса-да, ўйлаб қинидан чиқардим, ширин сўз айтиб, ғанимнинг имон топмоғига йўл очдим.

▫️Бошсиз мамлакат жонсиз танага ўхшайди, бежон таннинг аҳволи вайроналикка яқиндир.

▫️Шижоатли кишиларни дўст тут, чунки Аллоҳ жасур кишиларни ардоқлайди.

▫️Юз минг отлиқ аскар қила олмаган ишни бир тўғри тадбир билан амалга ошириш мумкин.

▫️Уламо билан суҳбатда бўл ва пок ниятли, тоза қалбли кишиларга талпин. Буларнинг ҳимматларидан улуш тиланиб, муборак нафаслари билан дуо-фотиҳа беришларини илтимос қил.

https://t.iss.one/hudud_inform
#Навоий_вилояти

Навоий вилояти Томди тумани ҳудудида «Мурунтов» кони таркибида "Балпантоғ" ва "Томдибулоқ" янги конлари очилди.

Конлардан қарийб 15 йил мобайнида йилига 3 миллион тоннадан олтинга бой маъдан қазиб олинади. Конлар 40 миллион тоннадан ортиқ маъдан захирасига эга.

Лойиҳа доирасида конда 650 дан ортиқ янги иш ўрни яратилади.

https://t.iss.one/hudud_inform
«Ҳоким ўринбосарлари ижтимоий тармоқда фаол бўлиши лозим», — Асаджон Ходжаев

https://t.iss.one/hudud_inform
Пенсияни пластик картада олувчиларга 1 фоиз қўшимча пул берилади

“Давлат пенсиялари, нафақалар, компенсациялар ва бошқа ижтимоий тўловларни тўлаш тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–198-сон, 07.04.2022 й.) қабул қилинди

Қарорга мувофиқ, 2022 йил 1 майдан:

“Темир дафтар”, “Ёшлар дафтари” ва “Аёллар дафтари”га киритилганларга ва жазони ўтаб озодликка чиққан фуқароларга бериладиган тўловлар ҳар ойнинг 5-санасигача молиялаштирилади ҳамда АТ “Халқ банки”нинг сайёр кассалари томонидан маҳаллаларга етказилади;

АТ “Халқ банки” томонидан пенсия, нафақалар ва моддий ёрдамни фуқароларга нақд етказиш хизматлари учун Пенсия жамғармаси ва бюджетдан 1 фоиз банкка хизмат ҳақи тўлаб берилади;

пенсия, нафақа, компенсациялар ва моддий ёрдам пулини банк карталари орқали олувчиларга ҳар ойлик пенсия ва нафақа пулининг 1 фоизи миқдорида қўшимча тўлов жорий қилинади;

2022 йил 1 сентябргача ҳарбийлаштирилган пенсиялар тизими автоматлаштирилади ва пенсия варақаларини юритиш амалиёти бекор қилинади.

2022 йил 1 октябргача хориждан 1 800 та банкомат олиб келиб олис ҳудудларга ўрнатилади.

2022 йил якунигача пенсия ва нафақа олувчилар маблағларини масофадан бошқариш имконини берувчи банкнинг янги мобил иловаси ишлаб чиқилади.

https://t.iss.one/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Наманган_вилояти

Наманган вилоятининг Поп туманидан ўтувчи йўлларда кучли ёғингарчилик сабаб юзага келган нуқсонлар тўлиқ бартараф этилмоқда.

📹 Видеолавҳа Наманган вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан тақдим этилди.

https://t.iss.one/hudud_inform
Чет эл фуқароларига Ўзбекистонда кўчмас мулк олишлари енгиллашди

“Тадбиркорлик муҳитини яхшилаш ва хусусий секторни ривожлантириш орқали барқарор иқтисодий ўсиш учун шарт-шароитлар яратиш борасидаги навбатдаги ислоҳотлар тўғрисида”ги Президент фармони қабул қилинди.

Фармонга мувофиқ, қуйидагилар жорий этилади:

қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерларни мулк ҳуқуқи асосида аукцион орқали сотишда тўловларни 3 йилгача бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат этилади;

бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотилган давлат активлари ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар бўйича камида 35 фоизи миқдоридаги дастлабки тўловни бирйўла амалга оширган харидорларга мазкур мулкларни кредит таъминоти сифатида гаровга қўйиш ҳуқуқи берилади.

2022 йил 1 майдан рўйхати Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган хорижий давлатлар фуқароларига Ўзбекистонда яшаш гувоҳномасини талаб қилмаган ҳолда, янги барпо этилаётган қуйидаги кўчмас мулк объектларини сотиб олиш тарзида инвестиция киритиш ҳуқуқи берилади:

Тошкент вилояти, Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида – қурилиш даврида тузилган шартномаларга асосан қиймати 150 минг АҚШ доллари эквивалентидан, фойдаланишга қабул қилинган кўчмас мулк объектларида қиймати 180 минг АҚШ доллари эквивалентидан кам бўлмаган кўчмас мулк объектлари;

бошқа ҳудудларда – қурилиш даврида тузилган шартномаларга асосан қиймати 70 минг АҚШ доллари эквивалентидан, фойдаланишга қабул қилинган кўчмас мулк объектларида қиймати 85 минг АҚШ доллари эквивалентидан кам бўлмаган кўчмас мулк объектлари.

Бунда, мазкур кўчмас мулк объектларини сотиб олиш хорижий давлатлар фуқароларига Ўзбекистонда доимий рўйхатдан ўтиш ва яшаш гувоҳномасини олиш учун асос бўлмайди.

Хорижий мамлакатлар фуқароларига кўчмас мулк сотиб олиш шарти билан Ўзбекистонда яшаш гувоҳномасини олиш учун талаб этиладиган кўчмас мулк қиймати миқдори Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрида 400 минг АҚШ долларидан 300 минг АҚШ доллари эквивалентигача камайтирилди.

https://t.iss.one/hudud_inform
#Хоразм_вилояти

Шовот туманида “Оналар боғи” ташкил этилди

Шовот туманининг “Тараққиёт” маҳалласи ҳудудида 2 гектар майдонда “Оналар боғи” ташкил қилинди, деб хабар берди вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати.

Юртимизда аёлларга кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрлик рамзи сифатида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида ташкил қилинган ушбу тадбирда меҳнат фахрийлари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Шунингдек,”Узункўл” маҳалласи ҳудудида 2,5 гектар майдонда теракзор ташкил қилиниб, 22,5 минг дона терак кўчати ўтқазилди.

https://t.iss.one/hudud_inform
#Тошкент_вилояти

"Нурафшон бизнес СИТИ" да яна бир олий даргоҳ қурилиши учун меморондум имзоланди

Батафсил

https://t.iss.one/hudud_inform
#Сурхондарё_вилояти

“Бойсун баҳори” халқаро фольклор фестивалида 100 дан зиёд ўтовлар ўрнатилади, деб хабар берди вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати.

https://t.iss.one/hudud_inform
Кадастр паспортини тайёрлаш муддатлари қисқармоқда

“Кадастр соҳасида айрим давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори қабул қилинди (535-сон, 02.09.2020 й).

Қарор билан Кўчмас мулк объектига кадастр паспортини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.

Унга кўра, кўчмас мулк объектини кадастр ҳисобига олиш ва кадастр йиғмажилдини шакллантириш натижасида кўчмас мулк объекти бўйича электрон шаклда кадастр паспорти расмийлаштирилади.

Ариза берувчи кадастр паспортини олиш учун
Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этади ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталида рўйхатдан ўтади.

Кадастр паспортини тайёрлаш:

кўчмас мулк объектларининг турар жойга оид қисми бўйича қуйидаги муддатларда амалга оширилади:
🔸кўп квартирали уйдаги квартира – 3 иш кунигача;
🔸якка тартибдаги турар жой – 5 иш кунигача;
(илгари бу муддат тегишлича 7, 10 кун эди)

кўчмас мулк объектларининг нотурар жойга оид қисми бўйича:
🔸умумий майдони 100 кв.м. гача - 5 иш кунигача;
🔸умумий майдони 100 кв.м. дан 1000 кв.м. гача - 7 иш кунигача;
🔸умумий майдони 1000 кв.м. дан 5000 кв.м. гача - 10 иш кунигача;
🔸умумий майдони 5000 кв.м. дан 15000 кв.м. гача - 15 иш кунигача;
🔸умумий майдони 15000 кв.м. дан 50000 кв.м. гача - 20 иш кунигача;
🔸умумий майдони 50000 кв.м. дан ортиқ - 25 иш кунигача.
(илгари бу муддат тегишлича 10 кундан 45 кунгача бўлган)

Кадастр йиғмажилди шакллантирилгандан сўнг кадастр паспортини бериш учун тўлов миқдори қиймати кўрсатилган хабарнома (инвойс) Давлат хизматлари марказига ёки ариза берувчига электрон шаклда юборилади.

Ариза берувчи хабарномани олгандан сўнг 1 ой мобайнида тўлов қийматини тўлайди.

Кадастр паспортини бериш учун тўлов қийматлари Вазирлар Маҳкамаси қарори билан белгиланади.

Қуйидаги ҳолларда кадастр паспортини расмийлаштириш бепул амалга оширилади:

▫️кўчмас мулк объекти бўйича бирламчи кадастр йиғмажилди (паспорти) мавжуд бўлиб, бегоналаштирилганда ёки объектда ўзгаришлар (реконструкция, қўшимча ва алохида қурилиш) мавжуд бўлмаганда;
▫️кўчмас мулк объектининг бир қисми бегоналаштирилганда объектнинг қолган қисмига ёки реконструкциясиз тоифаси ўзгарганда;
▫️кадастр йиғмажилди (паспорти) йўқолганда (яроқсиз ҳолга келганда).

Ушбу ҳолларда кадастр паспорти 3 иш куни мобайнида расмийлаштирилади.

Қоғоз шаклидаги кадастр паспорти Давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП орқали, пластик шаклдаги кадастр паспорти фақат Давлат хизматлари марказлари орқали тақдим этилади.

https://t.iss.one/hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Тошкент_шаҳар

📹 Видеолавҳа Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан тақдим этилди.

https://t.iss.one/hudud_inform
Президент фармони билан йил охиригача Uzairways ва UzAuto Motorsнинг IPOси ўтказилади. Бир қатор бошқа давлат корхоналари хусусийлаштириш бошланишидан олдин трансформациядан ўтиши керак. Хусусан:

2022 йил 1 майга қадар тажрибали инвестиция банкини жалб этиб, 2022 йил якунига қадар “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг, шу жумладан, акцияларини оммавий жойлаштириш (IPO) орқали камида 49 фоиз улушини, шунингдек, “Иссиқлик электр станциялари” АЖдаги 51 фоиз ва ундан юқори миқдордаги давлат улушини хусусийлаштириш ишлари бошланади;

2022 йил 1 сентябрга қадар халқаро консалтинг компанияси хулосалари асосида "Ўзбекгидроэнерго" АЖни ислоҳ қилиш стратегияси тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритилади.

Бунда, янги кичик ва ўрта гидроэлектростанцияларни қуришда хусусий сектор иштирокидаги, шу жумладан, давлат-хусусий шериклик шартлари асосидаги лойиҳаларни амалга оширишга устуворлик берилади;

2022 йил 1 сентябрга қадар “Uzbekistan airways” АЖ устав капиталидаги 51 фоиз ва ундан юқори миқдордаги давлат улушининг савдога чиқарилишини, шу жумладан, акцияларини оммавий жойлаштириш (IPO) ишлари бошланади;

2022 йил 1 августга қадар халқаро инвестиция банки ва консультантларни жалб этган ҳолда, “UzAuto Motors” АЖ акциялар пакетининг 10 фоизгача қисмини маҳаллий фонд бозорида оммавий жойлаштирсин (IPO) ва бу корхонанинг қолган улушини ҳамда “UzAuto Motors Powertrain” АЖ, “Samarqand Avtomobil zavodi” МЧЖни стратегик инвесторларга сотиш стратегияси Вазирлар Маҳкамасига киритилади.

https://t.iss.one/hudud_inform
🚘 Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг алкоголли ичимликдан, гиёҳванд модда таъсиридан ёки ўзгача тарзда мастлиги ёки маст эмаслигини белгиланган тартибда аниқлаш учун текширувдан ўтишдан бўйин товлаши — транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан бир йилу олти ойдан уч йилгача муддатга маҳрум қилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

https://t.iss.one/hudud_inform
#Қашқадарё_вилояти

Хорижлик тадбиркорлар Қарши туманига инвестиция киритмоқчи

Туман ҳокими Бехзоджон Юсупов Озарбайжоннинг "CTC Holding" кўп тармоқли ишлаб чиқариш корхонаси таъсисчиси Мухаммад Нагиев билан учрашди.

https://t.iss.one/hudud_inform