Hudud Inform
7.4K subscribers
18.9K photos
4.25K videos
20 files
14.8K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳридаги қурилиш лойиҳалари, жумладан Янги Ўзбекистон кўчаси, "Янги Ўзбекистон" боғи, "Тошкент-Шарқий" аэропорти ва Олимпия шаҳарчасида қуриладиган иншоотлар тақдимоти билан танишади.

https://t.iss.one/hudud_inform
Топ 500 университетлар рўйхатига киришда навбатдаги қадам қўйилди

📈 Бугун Quacquarelli Symonds халқаро рейтинг агентлиги дунё университетларининг “Фан соҳалари рейтинги” (Subject Rankings) натижаларини эълон қилди.

🔸 Унга асосан Ўзбекистон Миллий университети “QS by Subject Rankings”да “Математика” соҳасида эришган натижаларига кўра дунёнинг кучли 500 талик университетлар қатори (451-500 ўрин)дан жой олди.

🔹 ЎзМУ олимларининг Scopus базасида индексация қилинадиган мақолалари сони, уларга иқтибослик даражасининг юқорилиги, дунё математиклари томонидан университет академик обрўси юқори баҳолаганлиги халқаро рейтингда эътироф этилди.

💐 Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги университет жамоасини ушбу муваффақият билан муборакбод этади!

https://t.iss.one/hudud_inform
Президент Шавкат Мирзиёев қурилиш лойиҳалари тақдимоти билан танишди.
Янги Ўзбекистон кўчасида уй-жойлар, маҳалла марказлари, Олимпия шаҳарчаси, «Тошкент-Шарқий» аэропорти ва бошқа иншоотлар қурилиши ҳақида маълумот берилди.
Иш ўринларини кўпайтиришга алоҳида эътибор қаратиш зарурлиги таъкидланди.
- Энг муҳими - халқимизга муносиб яшаш шароити ва иш ўринлари яратиш, - деди давлатимиз раҳбари.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией строительных проектов.
Представлена информация о строительстве объектов вдоль улицы Янги Узбекистон, махаллинских центров, Олимпийского городка, аэропорта «Ташкент-Восточный» и других сооружений.
Поручено уделить особое внимание увеличению рабочих мест.
- Самое главное - создать достойные условия жизни и рабочие места для нашего народа, - сказал глава государства.

#Mirziyoyev #taqdimot #bunyodkorlik #bandlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
📢 7 апрель, пайшанба куни ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:

〰️〰️〰️
📍Брифинг

● Мавзу:
Автомобиль йўлларида инсон хавфсизлигини ишончли таъминлаш ва ўлим ҳолатларини кескин камайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорнинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти
● Вақти: 12:00
● Иштирок этади: Эрали Бозоров, ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бошлиғи ўринбосари

〰️〰️〰️
📍Брифинг

● Мавзу:
Чирчиқ" кимё-индустриал технопаркининг очилиши ва биринчи Тошкент халқаро инвестиция форуми якунлари, «Ўзкимёсаноат» АЖ эришган натижалар юзасидан
● Вақти: 14:00
● Иштирок этади: Рустамбек Эшбеков, “Ўзкимёсаноат” АЖ ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️
📍Брифинг

● Мавзу:
Тўқимачилик саноати маҳсулотлари экспорти ва янги бозорларга чиқиш бўйича олиб борилаётган ишлар
● Вақти: 15:00
● Иштирок этади: Шаҳзода Қўчқорова, "Ўзтўқимачиликсаноати" уюшмаси ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️
📍Матбуот анжумани

● Мавзу:
Ички ишлар тизимида жамоат тартибини сақлаш хизмати ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар
● Вақти: 16:00
● Иштирок этади: Ички ишлар вазирлиги мутасаддилари

✏️ Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин. ОАВ ходимлари таклиф этилади.

https://t.iss.one/aoka_uz
Фарғонада илк бор буйрак кўчириш жарроҳлик амалиёти ўтказилди

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиалида илк бор буйрак трансплантацияcи амалиёти бажарилди.

БАТАФСИЛ

https://t.iss.one/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Оқдарёда хорижий ҳамкорлар билан махсус лабораторияда сифатли картошка уруғлари тайёрланмоқда

https://t.iss.one/hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фириблардан огоҳ бўлинг!

Пластик
карточкалардаги пулларнинг ўғирланиши, аксарият ҳолларда турли ёлғон акцияларга ишониб, соҳта сайтларда маълумотларни қолдириш ёки шу каби фирибларга чув тушиш орқали содир бўлмоқда.

Бунинг энг асосий сабабчилари эса алданаётган одамларнинг ўзлари. Молиявий саводхонликнинг етарли эмаслиги қонунбузарларга қўл келяпти.

Махсус ролигимиз орқали сиз кенг тарқалган шу каби ҳолатлар билан танишишингиз мумкин.

FullHD - TuronBank Media

https://t.iss.one/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🛣 Фарғона вилояти автомобиль йўлларида айрим жойларга 🚦светофор мосламалари ва йўл 🚳белгиларини ўрнатиш, эскирганларини янгилаш, созлаш ва йўл чизиқларини чизиш ишлари олиб борилмоқда

https://t.iss.one/hudud_inform
Агентлик томонидан аккредитациядан ўтган синов лабораториясида 6 та ТУРДАГИ НОҚОНУНИЙ ТАМАКИ МАҲСУЛОТЛАРИНИНГ сифати назоратдан ўтказилди.

Экспертиза натижаларига кўра, тамаки тутуни таркибида инсон ҳаёти учун хавфли бўлган никотин меъёрдан бир неча баравар кўп ва БУНДАЙ МАҲСУЛОТ ИНСОН ВА СОҒЛИГИ УЧУН ЖУДА ХАВФЛИ!

ҲУРМАТЛИ ИСТЕЪМОЛЧИЛАР, ЁДДА ТУТИНГ. БУНДАЙ СИГАРЕТАЛАР ТАРКИБИДА КЎПЛАБ ЗАРАРЛИ МОДДАЛАР БЎЛИШИ МУМКИН. МУТАХАССИСЛАР БУ ҲОЛАТДА ЗАҲАРЛАНИШ ҲОЛАТЛАРИ КЕЛИБ ЧИҚИШИ МУМКИНЛИГИНИ ҚАЙД ЭТИШМОҚДА.

👉 Батафсил

https://t.iss.one/hudud_inform
Коронавируснинг энг юқумли мутацияси аниқланди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тадқиқотчилари COVID-19нинг энг юқумли варианти аниқланганини эълон қилди. Унга "ХЕ" деб ном берилди.

Мазкур мутация бутун сайёрамизни “забт” этиб улгурган “омикрон”нинг субварианти эканлиги айтилмоқда. Бундан ташқари, унинг геномида ушбу штаммнинг ҳам BА.1, ҳам BА.2 версиялари белгилари мавжуд.

👉 Батафсил

https://t.iss.one/hudud_inform
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши бошланади.

Кун тартибидан учта масала - йўл инфратузилмасини ривожлантириш ҳамда ички йўлларни яхшилаш бўйича устувор вазифалар, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасидаги ишлар, давлат хизматларини кўрсатишни соддалаштириш, бюрократик тўсиқларни қисқартириш ҳамда давлат хизматларини кўрсатиш миллий тизимини ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари муҳокамаси ўрин олган.

https://t.iss.one/hudud_inform