Hudud Inform
8.69K subscribers
18.3K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
“Аёллар дафтари”га киритилганларга 5 млн сўмгача кредитлар нақд берилиши мумкин

Ҳукумат қарори (145-сон, 31.03.2022 й.) билан “Аёллар дафтари”ни юритиш орқали хотин-қизлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди

🔰Низомга мувофиқ, “Аёллар дафтари”га 30 ёшдан ошган қуйидаги хотин-қизлар киритилади:

🔹ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз хотин-қизлар;
🔹тадбиркорлик қилиш истагида бўлган эҳтиёжманд хотин-қизлар;
🔹боқувчиси бўлмаган эҳтиёжманд хотин-қизлар;
🔹ижтимоий ёрдамга муҳтож I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган, тезкор тиббий муолажага муҳтож эҳтиёжманд хотин-қизлар;
🔹уй-жойга муҳтож хотин-қизлар;
🔹қарамоғида ногиронлиги бўлган фарзандлари бор эҳтиёжманд хотин-қизлар.

Тадбиркорликни йўлга қўйиш учун хотин-қизларга 33 млн сўмгача 14 фоизлик кредитлар:

оилавий тадбиркорлик учун3 ойдан 6 ойгача имтиёзли давр билан 3 йилгача;
чорвачилик, балиқчилик, паррандачилик учун1 йилгача имтиёзли давр билан 3 йилгача;
боғдорчилик, узумчилик ва лимончилик учун3 йилгача имтиёзли давр билан 7 йилгача ажратилади.

💰Аёлларга 5 млн сўмгача кредитлар нақд берилиши мумкин.

❗️Мазкур низом тасдиқланиши муносабати билан “Аёллар дафтари”га оид илгариги вақтинчалик тартиб бекор қилинди.

https://t.iss.one/hudud_inform
РАСМИЙ АХБОРОТ

Жиноят ишлари бўйича Урганч шаҳар суди томонидан 1978 йилда туғилган И. И. га нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш кўриб чиқилди.

Аниқланишича, И. И. мониторларда реклама жойлаш билан шуғулланувчи хусусий корхонада ҳайдовчи лавозимида ишлаб, қўшимча равишда шаҳардаги мониторларга реклама жойлаш вазифасини бажариб келган. 31 март куни И. И. Урганч шаҳрининг Аль-Хоразмий ва Хонқа кўчаси чорраҳасида ўрнатилган реклама мониторига 20 тадан ортиқ видеоматериални жойлаб, мониторда порнографик мазмундаги видеолавҳалар намойиш этилишига сабабчи бўлган.

Суд ҳуқуқбузарнинг кўрсатмаси, ишга доир ҳужжатларни ўрганиб қарор қилди. Қарорга кўра И. И. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 189-моддаси (порнографик маҳсулотни тайёрлаш, олиб кириш, тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш) да кўрсатилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилиб, унга базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари миқдорида жарима жазоси қўлланилди.

https://t.iss.one/hudud_inform
Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети ташкил этилди

“Навоий давлат кончилик ва технологиялар университетини ташкил этиш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–186-сон, 31.03.2022 й.) қабул қилинди

Қарор билан Навоий давлат кончилик институти Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети этиб қайта ташкил этилди.

Университетда саноат, техника-технология, муҳандислик соҳалари учун олий маълумотли мутахассислар ва илмий-педагогик кадрлар тайёрланади.

Қарорга кўра, Университет ҳузурида қуйидагилар ташкил этилди:
▫️Нукус кончилик институти;
▫️“Навоий” илмий-технология саноат парки;
2022/2023 ўқув йилида:
▫️Кармана политехника техникуми;
▫️Ғозғон политехника техникуми.

Университет ҳузуридаги техникумларда саноат, кончилик, металлургия, машинасозлик, қурилиш, энергетика, электротехника, хизмат кўрсатиш йўналишларида кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилади.

Университет юқори курс талабалари иш ҳақи тўланадиган тизим орқали банд қилинади, жумладан амалиёт ўташда ҳақ тўлаш тизимини жорий этиш чоралари кўрилади.

Университетда 2023/2024 ўқув йилидан техника йўналиши бўйича қўшма таълим дастурлари асосида кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилади.

https://t.iss.one/hudud_inform
#Фарғона_вилояти

Қўқон шаҳрида Mercedes-Benz расмий дилерлик маркази иш бошлади

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Қўқон шаҳрида Ўзбекистонда биринчи Daimler AG аккредитациясига эга Mercedes-Benz расмий дилерлик марказининг очилиш маросимида иштирок этди.

Батафсил

https://t.iss.one/hudud_inform
Президент қарори билан, Самарқанд давлат тиббиёт институти Самарқанд давлат тиббиёт университети этиб қайта ташкил этилади.

Самарқанд давлат тиббиёт институтида таҳсил олаётган талабалар Университетда мос бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларида ўқишини давом эттиради ҳамда битирувчи курс талабаларига белгиланган тартибда давлат намунасидаги Университет дипломи берилади.

Университет таркибида қуйидагилар ташкил этилади:

Самарқанд вилояти саломатликни тиклаш шифохонаси негизида Самарқанд давлат тиббиёт университети ҳузуридаги Реабилитология ва спорт тиббиёти илмий-тадкиқот институти;

Самарқанд давлат тиббиёт институтининг биринчи ва иккинчи клиникалари негизида Самарқанд давлат тиббиёт университетининг кўп тармоқли клиникаси ва Самарқанд давлат тиббиёт университети ихтисослашган болалар хирургик клиникаси;

Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт марказининг Л.М.Исаев номидаги филиали ва унинг клиникаси негизида Университет ҳузуридаги Л.М.Исаев номидаги Микробиология, вирусология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-тадқиқот институти ва унинг клиникаси;

Самарқанд давлат тиббиёт университети ҳузуридаги Нейрохирургия ва нейрореабилитация ихтисослаштирилган илмий-амалий маркази;

Самарқанд давлат тиббиёт университети ҳузуридаги Иммунология, аллергология ва инсон геномикаси илмий маркази.

https://t.iss.one/hudud_inform
🌙 Рамазон ойи муносабати билан Фатво марказидаги колл-марказ 24 соатли режимга ўтказилди

🕌 Рамазон ойида мўмин-мусулмонларнинг телефон орқали йўлланган рўза тутиш билан боғлиқ барча шаръий масалаларга уламоларнинг туну кун жавоб бериш тизими жорий этилди.

📞 Бунинг учун 24 соат давомида қуйидаги телефон рақамига қўнғироқ қилишингиз мумкин: 78-150-33-44.

https://t.iss.one/hudud_inform
#Сурхондарё_вилояти

"Бойсун баҳори" фестивали 7-8 май кунлари ўтказилади

Жорий йилнинг 7-8 май кунлари тоғли Бойсун туманидаги сўлим Паданг қишлоғида “Бойсун баҳори” очиқ фольклор фестивали бўлиб ўтади.

Батафсил

https://t.iss.one/hudud_inform
#Тошкент_вилояти

Маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари фаолиятининг дастлабки таҳлили: ташаббус ва ибрат кўрсатаётганларнинг 44 нафари вилоят ҳокимининг Фахрий ёрлиғи ва эсдалик соғалар билан тақдирланди, деб хабар берди вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати.

https://t.iss.one/hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Жиззах_вилояти

Жорий йилнинг 1-2 апрель кунлари Жиззах вилоятида ўзбек футболининг 110 йиллигига бағишланган тантаналар тадбир ўтказилди.

📹 Батафсил видеолавҳа. Видеолавҳа Жиззах вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан тақдим этилди.

https://t.iss.one/hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Самарқанд_вилояти

Нурободда сайёр қабул ўтказилди

📹 Видеолавҳа Самарқанд вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан тақдим этилди.

https://t.iss.one/hudud_inform
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
📢 4 апрель, душанба куни ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:

〰️〰️〰️
📍Брифинг

● Мавзу:
Коррупцияга қарши курашиш хартиясининг мазмун-моҳияти ва аҳамияти
● Вақти: 12:00
● Иштирок этади: Бобур Убодуллаев, Савдо-саноат палатаси бошқарма бошлиғи

〰️〰️〰️
📍Брифинг

● Мавзу:
Омбудсман томонидан 2021 йилда мурожаатлар юзасидан амалга оширилган ишлар
● Вақти: 14:00
● Иштирок этади: Фотима Мадраҳимова, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари
бўйича вакили Омбудсман ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️
📍Матбуот анжумани

● Мавзу:
Кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга тиббий-ижтимоий хизмат кўрсатиш: ҳолат ва келажакдаги режалар
● Вақти: 16:00
● Иштирок этади: Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги раҳбарияти


✏️ Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин. ОАВ ходимлари таклиф этилади.

https://t.iss.one/aoka_uz
⚡️Кеча юртимизда касалланишлар сони ортиб, 35 нафар кишида коронавирус аниқланди

Янги касалланиш ҳолатларининг 2 таси – Андижон вилояти, 17 таси – Тошкент вилояти, 16 таси –Тошкент шаҳрида аниқланган.

Кеча, шунингдек, 37 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 235711 нафарга етди.

3 апрель ҳолатига кўра жами беморлар 237888 нафарни ташкил этмоқда.

https://t.iss.one/hudud_inform
💰Карантин сабаб тайинланиши кечиккан пенсиялар тўлиқ қоплаб берилади

Пенсия жамғармаси ахборот хизмати хабар беришича, Республикада карантин эълон қилинган муддатдан эътиборан (2020 йил 24 март) муайян сабабларга кўра ёшга доир пенсия тайинланиши учун ўз вақтида мурожаат қилолмаган фуқароларга ўтган даврлар учун ҳам маблағ тўлиқ тўлаб берилади.

P.S. 2020 йил 1 май куни пенсия ёшига етган фуқаро турли сабабларга кўра 2022 йил январь ойида Пенсия жамғармасига мурожаат қилса, фуқарога 2020 йил 1 майдан пенсия тайинланади ва ўтган 20 ойлик пенсия миқдори тўлаб берилади.

https://t.iss.one/hudud_inform
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Венгрия Бош вазири Виктор Орбанга у раҳбарлик қилаётган партия парламент сайловида ғалаба қозонгани муносабати билан табрик йўллади.

Шунингдек, давлатимиз раҳбари Сербия Республикаси Президенти Александр Вучични ушбу лавозимга қайта сайлангани билан қутлади.

https://t.iss.one/hudud_inform
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
📢 5 апрель, сешанба куни ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:

〰️〰️〰️
📍Брифинг

● Мавзу:
“Ўзсувтаъминот” АЖга жорий йилнинг I-чораги давомида келиб тушган мурожаатлар
● Вақти: 12:00
● Иштирок этади: Акмал Муродов, Акционерлик жамияти ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️
📍Брифинг

● Мавзу:
Ўзбекистонда диний бағрикенглик – ёндашувлар ва қарашлар
● Вақти: 14:00
● Иштирок этади: Давронбек Махсудов, Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари

〰️〰️〰️
📍Матбуот анжумани

● Мавзу:
Россиядаги ўзбекистонлик меҳнат мигрантларини қўллаб-қувватлаш, ташқи меҳнат миграцияси географиясини кенгайтириш ҳамда меҳнат миграциясидан қайтган фуқароларни реинтеграция қилиш борасида олиб борилаётган ишлар
● Вақти: 16:00
● Иштирок этади: Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги раҳбарияти

✏️ Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин. ОАВ ходимлари таклиф этилади.

https://t.iss.one/aoka_uz
🏡Кўчмас мулк ижара шартномаси фақат электрон шаклда ҳисобга қўйилади

✍️Ҳукумат қарори (150-сон, 02.04.2022 й.) билан Кўчмас мулк ижара ёки текин фойдаланиш шартномаларини давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйиш бўйича давлат хизматини кўрсатиш маъмурий регламенти тасдиқланди.

📌Регламентга кўра, ижарага берувчи кўчмас мулк шартномасини тузилганидан 3 кундан кечиктирмай солиқ органида ҳисобга қўйиши шарт.

✔️Шартномани ҳисобга қўйганлик учун тўлов ундирилмайди.

✔️Кўчмас мулк бирламчи ижарага (текин фойдаланишга) олган шахс томонидан иккиламчи ижарага (текин фойдаланишга) берилиши мумкин.

✔️Иккиламчи ижаралар ҳам солиқ органларида ҳисобга қўйилиши керак.

https://t.iss.one/hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹 Республика Кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Наманган филиали раҳбари, Европа ва Россия кардиологлар жамияти аъзоси, I-даражали Саломатлик ордени соҳиби, тиббиёт фанлари номзоди Солихон Мўминовнинг ибратли ҳаёт йўли ҳақида махсус кўрсатув.

〰️〰️〰️
«Инсон ўз ота-онасини танлай олмайди. Лекин мен шундай ота-онанинг фарзанди бўлганимдан ҳамиша фахрланаман! Хурсанд бўламан! Фарзандларим ҳам дадамларга ўхшаган шифокор бўлишини хоҳлайман! Шундай оилада туғилганимдан жудаям хурсандман, Аллоҳга шукр келтираман», — дейди қизлари Шоҳиста Мўминова.

https://t.iss.one/hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Автомобиль, уй, юқори даромад — касбидан қадр, барака топиб, машҳурликка эришган муваффақиятли устоз

Ҳеч кимга сир эмас, ўқитувчига меҳнати юқори баҳоланмайдиган, қанча ишласа ҳам маошига машина, уй сотиб олишга қодир бўлмаган “омадсиз" касб эгаларига қарагандай қарашади. Аслида эса ҳар қандай касбда ҳам муваффақиятга эришиш инсоннинг ўзига боғлиқ. Исталган касбни таҳлил қилиб кўринг, унда муваффақиятга эришган ёхуд аксинча эришмаган инсонлар бор.

Худди шундай энг шарафли касб саналган ўқитувчилик касбида ҳам ўз устида доим ишлаб, бугун энг талабгир ва муваффақиятга эришган устозлар бор...

Ҳавас билан ҳамма нарсага эришиш мумкин, “Олма пиш, оғзимга туш” дегани билан ҳеч ким бизга олмани узиб бермайди, деган шиор билан ҳаракатдан тўхтамайдиган 144-умумтаълим мактабнинг олий тоифали бошланғич синф ўқитувчиси Машрабхон Умарова ана шундай тиришқоқ устозлардан.

https://t.iss.one/hudud_inform