Hudud Inform
8.68K subscribers
18.3K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
🧑🏻‍🏫 Ҳурматли мактаб битирувчиси, 16 ёшга тўлдингизми?

ID карта олдингизми?..

💁🏻‍♂️ Ҳозирги кунда абитуриентларнинг Олий таълим муассасаларига топширадиган ҳужжатлари my.gov.uz ва Давлат тест маркази сайтлари орқали онлайн қабул қилинмоқда. Аввалгидек таълим муассасаларига овора бўлиб бориш, узундан-узоқ навбатларда туриш йўқ энди.

📑 Абитурентлар ҳужжатларини масофадан топшириш учун дастлаб Ягона идентификация тизими (id.egov.uz) да рўйхатдан, сўнгра my.gov.uz да авторизациядан ўтадилар.

📝 Шу ўринда яна бир қулайликни эслатиб ўтамиз, ИД карта олганлар id.egov.uz тизимида автоматик тарзда рўйхатдан ўтган бўлишади.

🌐 2021 йилда my.gov.uz орқали 77 мингдан ортиқ абитурентларнинг аризалари қабул қилинган.

Маълумот ўрнида:

💳 Халқ таълими вазирлиги берган маълумотларга кўра, жорий ўқув йилида мактабларни 390 мингдан ортиқ ўқувчи битиради. Бугунги кунда электрон маълумотлар базаси attestat.uzedu.uz сайтида 16 ёшга тўлган 122 мингдан зиёд битирувчи (31%) ИД карта (паспорт) олмаган.

💁🏻‍♂️ Шундай экан, ота-оналар фарзандлари, яъни 16 ёшга тўлган мактаб битирувчиларининг ўз вақтида ИД карта олишларини таъминлашлари лозим.

✔️ID карта олиш учун 16 ёшга тўлган битирувчилар Ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимлари ёки давлат хизматлари марказларига мурожаат этишлари мумкин.

https://t.iss.one/hudud_inform
Давлатнинг “олтин акция” ҳуқуқи бекор қилинди

“Корпоратив бошқарув тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–760-сон, 29.03.2022 й.) Президент томонидан имзоланди

Фуқаролик кодексига киритилган ўзгартиришларга кўра унитар корхонада кузатув кенгаши ташкил этилиши ва кенгаш корхонанинг бошқарув органи бўлиши мумкинлиги белгиланди.

Давлатнинг айрим акциядорлик жамиятларини бошқаришда иштирок этиш ҳуқуқини берувчи “олтин акция”га оид нормалар қонунчиликдан чиқариб ташланди.

Акциядорлик жамияти кузатув кенгаши аъзоларининг ваколати 1 йилдан 3 йилга узайтирилди.

Юридик шахсларнинг устав фондида камида 5 фоиз улушга эга бўлган иштирокчилар ва акциядорлар аудиторлик текширувининг буюртмачилари бўлиши мумкинлиги белгиланди. Илгари 10 фоиз эди.

https://t.iss.one/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугун Туркия Президенти Хоразм вилоятига ташриф буюрди.

Урганч халқаро аэропортида олий мартабали меҳмон ва унинг рафиқасини давлатимиз раҳбари рафиқаси билан кутиб олди.

https://t.iss.one/hudud_inform
🌀Маҳаллада ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича "Беш ташаббус олимпиадаси" тадбирларини ташкил этиш

АОКАда шу мавзу юзасидан Ёшлар ишлари агентлиги, Спортни ривожлантириш вазирлиги ва Маданият вазирлиги мутасаддилари иштирокида матбуот анжумани бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

📹 Жонли эфир
〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Президент Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан бирга Хоразмга келди.
Урганч халқаро аэропортида Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған ва унинг рафиқаси тантанали кутиб олинди. Миллий қўшиқ ва рақслар ижро этилди. Йиғилганлар ўзбек ва турк халқлари дўстлигини олқишлади.
Давлат раҳбарлари бугун биргаликда Хивадаги қадимий обидаларни зиёрат қилади.

Президент Шавкат Мирзиёев вместе с супругой прибыл в Хорезм.
В международном аэропорту Ургенча состоялась торжественная встреча Президента Турции Реджепа Тайипа Эрдогана и его супруги. Исполнены национальные песни и танцы. Собравшиеся приветствовали дружбу между народами двух стран.
Главы государств сегодня вместе посетят исторические памятники Хивы.

#Mirziyoyev #tashrif #Turkiya #Xorazm

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Маҳаллада ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича "Беш ташаббус олимпиадаси" тадбирларини ташкил этишга бағишланган матбуот анжумани

Савол. Ўтказилаётган тадбирда ҳар битта танловнинг кейинги босқичига нечанчи ўрин иштирокчилари чиқади?

Савол. Туманда шу тадбирни ўтказиш билан боғлиқ бўлган харажатлар қайси манбадан молиялаштирилади?

© UzReport

https://t.iss.one/hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сариосиё туманида замонавий "Ёшлар боғи" бунёд этилди.

https://t.iss.one/hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ички ишлар вазирлигининг маълумотларига кўра, ўтган йилда 2,7 минг нафар юртдошимиз онлайн алдовларнинг қурбони бўлган.

Бунинг олдини олиш учун нималарга эътибор бериш лозим? SQB Media Markazi'нинг янги лойиҳаси –#SQBsos – Сизни шулар ҳақида огоҳлантиради.

Дастурда ҳикоя қилинган воқеа қаҳрамони айнан кичик эътиборсизлик оқибатида 10 миллион сўмдан ортиқ пулидан бир сонияда айрилган. Ушбу воқеадаги фирибгарлик схемасини таҳлил қилиниб, унга сабаб бўлган омиллар очиб берилган.

https://t.iss.one/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Кўҳна Хива қардош халқларимиз етакчиларини илиқ кутиб олди

https://t.iss.one/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ижтимоий тармоқларда фейк (соҳта) хабарларга дуч келиш ҳолатлари кундан-кунга ортиб бормоқда. Бундай хабарларни қандай аниқлаш мумкин?

Ушбу саволга жавоб видеода📹

https://t.iss.one/hudud_inform
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
📢 31 март, пайшанба куни ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:

〰️〰️〰️
📍Матбуот анжумани

● Мавзу:
Мактабгача таълим тизимида давлат-хусусий шериклиги йўналишидаги муаммолар ва уларнинг ечимлари борасидаги амалга оширилаётган ишлар
● Вақти: 10:00
● Иштирок этади: Мактабгача таълим вазири ўринбосари ва мутасаддилари

〰️〰️〰️
● Мавзу: 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини «Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили»да амалга оширишга оид Давлат дастурининг 2022 йил 1-чоракдаги ижроси юзасидан прокуратура органлари томонидан амалга оширилган ишлар ҳамда 2021 йилдаги фаолияти якунлари юзасидан
● Вақти: 12:00
● Иштирок этади: Бош прокурор ўринборсари ва мутасаддалари

〰️〰️〰️
📍Брифинг

● Мавзу:
Ер қонун бузулиш ҳолатларини аниқлаш, уларни олдини олиш ҳамда кўрилган чоралар тўғрисида
● Вақти: 14:00
● Иштирок этади: Неъмат Атамуратов, Кадастр агентлиги ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️
● Мавзу: Мудофаа вазирлиги тизимида маънавий-маърифий ишлар, маданият ва санъатнинг ҳарбий хизмат машаққатларини енгишдаги ўрни ҳамда шахсий таркиб интеллектуал салоҳиятни ривожлантириш йўналишидаги ишлар таҳлили
● Вақти: 16:00
● Иштирок этади: Отабек Юлдашев, вазирлик ахборот хизмати раҳбари

✏️ Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин. ОАВ ходимлари таклиф этилади.

https://t.iss.one/aoka_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️1 апрель куни Бухорода ҳазил-мутойиба байрами — "Насриддин Афанди" фестивали бўлиб ўтади!

Шу куни урф-одатларимиз тараннуми, энг сара таомлар ва ширинликлар намойиши — "Шарқ таомлари" фестивали ҳам ўтказилади!

Барчани 1 апрель санасида Бухоро шаҳрида ўтказиладиган фестивалларга таклиф этамиз!

https://t.iss.one/hudud_inform