Hudud Inform
8.68K subscribers
18.3K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған рафиқаси билан бирга мамлакатимизга келди.
Тошкент халқаро аэропортида уларни Президент Шавкат Мирзиёев ва рафиқаси кутиб олди.
Туркия етакчиси давлатимиз раҳбари ҳамроҳлигида “Янги Ўзбекистон” боғига ташриф буюриб, Мустақиллик монументи пойига гул қўйди. Меҳмонга мажмуада акс эттирилган тарих ва мазмун ҳақида сўзлаб берилди.

По приглашению Президента Узбекистана Шавката Мирзиёева Президент Турции Реджеп Тайип Эрдоган вместе с супругой 29 марта прибыл в нашу страну с официальным визитом.
В международном аэропорту Ташкента их встретили Президент Узбекистана с супругой.
Лидер Турции вместе с главой нашего государства прибыл в парк “Янги Узбекистон” и возложил цветы к Монументу независимости. Состоялся краткий осмотр комплекса.

#Mirziyoyev #tashrif #Turkiya #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Шахснинг 16 ёшга тўлмаганлиги айбдорга аён бўлган ҳолда, унга нисбатан зўрлик ишлатмай уятсиз-бузуқ ҳаракатлар содир этганлик қуйидаги жазо чораларидан бири қўлланилишига сабаб бўлади:

360 соатгача мажбурий жамоат ишлари;
2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари;
2 йилгача озодликни чеклаш;
2 йилгача озодликдан маҳрум қилиш.

Ўша ҳаракатлар зўрлик ишлатиб ёки қўрқитиб содир этилган бўлса:

3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари;
5 йилгача озодликни чеклаш;
5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

https://t.iss.one/hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон ва Туркия Президентларининг кортежи азим Тошкент кўчалари бўйлаб "Янги Ўзбекистон" боғига йўл олмоқда

https://t.iss.one/hudud_inform
Кўксаройда Ўзбекистон Республикаси ва Туркия Республикаси Президентларини расмий кутиб олиш маросими бўлди.
Шавкат Мирзиёев ва Режеп Таййип Эрдоған шоҳсупага кўтарилди. Ўзбекистон ва Туркия давлат мадҳиялари янгради. Фахрий қоровул тантанали равишда давлат раҳбарлари олдидан саф тортиб ўтдилар.
Маросимда икки мамлакат расмий делегациялари аъзолари ҳам ҳозир бўлди.

В резиденции Куксарой прошла церемония официальной встречи Президентов Республики Узбекистан и Турецкой Республики.
Шавкат Мирзиёев и Реджеп Тайип Эрдоган поднялись на трибуну. Прозвучали государственные гимны Узбекистана и Турции. Военнослужащие Почётного караула прошли перед главами государств торжественным маршем.
На церемонии присутствовали члены официальных делегаций двух стран.

#Mirziyoyev #tashrif #Turkiya #marosim

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Кўксарой қароргоҳида Президент Шавкат Мирзиёев ва Президент Режеп Таййип Эрдоған тор доирада музокаралар ўтказди.
Етакчилар Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги ўзаро ҳурмат, дўстлик ва ишончга асосланган кўп қиррали ҳамкорликни янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш юзасидан фикр алмашдилар.
Асосий эътибор стратегик шериклик муносабатлар даражасини юксалтириш, сиёсий, парламентлараро, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар алоқаларни кенгайтириш масалаларига қаратилди.

В резиденции Куксарой Президент Шавкат Мирзиёев и Президент Реджеп Тайип Эрдоган провели переговоры в узком формате.
Лидеры обменялись мнениями по дальнейшему развитию многопланового узбекско-турецкого сотрудничества, основанного на взаимном уважении, дружбе и доверии.
Основное внимание уделено вопросам повышения уровня отношений стратегического партнерства, углубления политических, межпарламентских, торгово-экономических и культурно-гуманитарных связей.

#Mirziyoyev #tashrif #Turkiya #muzokara

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
📢 30 март, чоршанба куни ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:

〰️〰️〰️
📍Брифинг

● Мавзу:
“Ўзтемирйўлназорат” инспекцияси томонидан 2021 йилда амалга оширилган ишлар таҳлили
● Вақти: 10:00
● Иштирок этади: Фирдавс Хайриддинов, Инспекция ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️
📍Матбуот анжумани

● Мавзу:
“Ўзтрансгаз” АЖ фаолият кўрсаткичлари юзасидан ҳисобот, табиий газ тўғрисидаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ишлаб чиқилиши
● Вақти: 12:00
● Иштирок этади: Акционерлик жамияти раҳбарияти ва мутасаддилари

〰️〰️〰️
📍Брифинг

● Мавзу:
Стратегик ривожланиш агентлигининг Фарғона водийсида олиб борган ўрганишлари бўйича дастлабки натижалар
● Вақти: 14:00
● Иштирок этади: Манзура Ҳасанова, Агентлик ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️
📍Матбуот анжумани

● Мавзу:
Маҳаллада ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича "Беш ташаббус олимпиадаси" тадбирларини ташкил этиш
● Вақти: 16:00
● Иштирок этади: Ёшлар ишлари агентлиги, Спортни ривожлантириш вазирлиги ва Маданият вазирлиги мутасаддилари

✏️ Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин. ОАВ ходимлари таклиф этилади.

https://t.iss.one/aoka_uz
“Янги Ўзбекистон” ва “Наврўз” мавзуларига бағишланган Марказий банкнинг олтин ва кумуш эсдалик тангалари сотуви йўлга қўйилмоқда

Марказий банк томонидан жорий йилнинг 30 мартидан бошлаб “Янги Ўзбекистон” ва “Наврўз” мавзуларига бағишланган олтиндан тайёрланган 15 ва 20 грамм оғирликдаги ҳамда кумушдан тайёрланган
31,1 грамм оғирликдаги эсдалик тангалари сотувга чиқарилмоқда. Бу ҳақда идора ахборот хизмати маълум қилди.

Мазкур эсдалик тангалари уларнинг техник хусусиятларини тасдиқловчи асиллик сертификатлари билан сотувга чиқарилади.

Олтин ва кумуш эсдалик тангаларини тижорат банкларининг филиалларида нақд ва нақд пулсиз ҳисоб-китоблар асосида сотиб олиш мумкин.

Эсдалик тангалари сотуви йўлга қўйилган тижорат банклари филиалларида белгиланган тартибда қайтариб сотиб олиш амалга оширилади.

https://t.iss.one/hudud_inform