Hudud Inform
8.68K subscribers
18.3K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази фаолияти таҳлили, юклатилган вазифалар ижроси юзасидан матбуот анжумани

Савол. Ўтган йилги тест жараёнида қоидабузарликлар ҳақида айтиб ўтилди. Жорий йилда қоидабузарликка йўл қўйган абитуриентлар тест жараёнига киритиладими?

© UzReport

https://t.iss.one/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Айни дақиқаларда «Қамчиқ» довонида қор ёғмоқда

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги йўлни қордан тозалаш ва музламалар ҳосил бўлишининг олдини олиш ишларини мувофиқлаштириб бормоқда.

Шу ўринда, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги йўл транспорт ҳодисалари билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш мақсадида, довон ҳудудида ҳаракатланишда ҳайдовчилардан барча хавфсизлик чораларини кўришларини сўраб қолади.

https://t.iss.one/hudud_inform
Қонунчиликка кўра, “Ёшлар дафтари”га киритилган тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун бино ва иншоотларни ижарага олган ёш тадбиркорларга бир йиллик ижара харажатларининг 30 фоизи, бироқ БҲМнинг 25 бараваригача бўлган миқдори “Ёшлар дафтари” жамғармалари ҳисобидан компенсация қилинади;

“Меҳрибонлик” уйлари тарбияланувчилари ва “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларнинг ҳайдовчилик курсларида ўқиш харажатлари БҲМнинг 4 баравари миқдоригача ва сафарбарлик чақируви резерви хизмати бадали Давлат бюджетидан қопланади.

https://t.iss.one/hudud_inform
Инфографика: Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги савдо ҳажми

📍Бугун Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоғаннинг Ўзбекистонга икки кунлик ташрифи бошланади.

📍Ушбу муҳим ташриф муносабати билан Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази икки томонлама ҳамкорликнинг 2021 йил ва 2022 йил январь-февраль ойлари учун Ўзбекистон ва Туркия ташқи савдо алоқаларини тақдим қилувчи инфографика тайёрлади.

📊Савдо таркибида Туркиянинг Ўзбекистонга экспорти импорт билан деярли тенг.

📈2021 йилда Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги икки томонлама савдо ҳажми 3,4 миллиард долларни ташкил этди, бу ўтган йилга нисбатан 1,5 миллиард долларга кўпдир.

▫️экспорт $1,690 млрд (49,9%)
▫️импорт $1,698 млрд (50,1%)

📈2022 йилнинг январь-февраль ойларида Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги савдо ҳажми 521 млн долларни ташкил этди ва 2021 йилнинг шу даврига нисбатан 28,9%га ўсди.

▫️экспорт $238 млн (10,1%)
▫️импорт $282 млн (50,6%)

https://t.iss.one/hudud_inform
Тошкент декларацияси БМТ Бош Ассамблеясининг расмий ҳужжати сифатида тан олинди

3-4 март кунлари Ўзбекистон пойтахтида БМТ Глобал аксилтеррор стратегиясини амалга ошириш бўйича Марказий Осиё давлатларининг минтақавий ҳамкорлигига бағишланган халқаро конференция иштирокчилари томонидан қабул қилинган Тошкент декларацияси, БМТ Бош Ассамблеясининг 76-сессиясининг расмий ҳужжати сифатида тан олинди.

Ҳужжат БМТнинг 6 та расмий тили — инглиз, араб, испан, хитой, рус ва француз тилларига таржима қилиниб, барча аъзо давлатлар ва БМТнинг ихтисослашган муассасаларига тарқатилган.

Эслатиб ўтамиз, Тошкентдаги конференция Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессиясида илгари сурилган ташаббусини амалга ошириш доирасида ташкил этилган эди.

https://t.iss.one/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Самарқанд_вилояти

Навбатдаги қабулда 50 га яқин тадбиркорлар ва фуқароларнинг муаммоларига ечим изланди

📹
Видеолавҳа Самарқанд вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан тақдим этилди.

https://t.iss.one/hudud_inform
Фаррух Пулатов Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги директори лавозимига тайинланди.

Шу кунгача у «Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компанияси бошқаруви раиси сифатида фаолият юритган.

https://t.iss.one/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоған бугун расмий ташриф билан мамлакатимизга келди.

Олий мартабали меҳмонни Шавкат Мирзиёев рафиқаси Зироат Мирзиёева билан кутиб олди.

https://t.iss.one/hudud_inform
Шовот туманига янги ҳоким тайинланди

Хоразм вилоят бандлик бош бошқармаси бошлиғи вазифасида ишлаб келган Артиқов Одилбек Садуллаевич Шовот тумани ҳокими лавозимига тайинланди.

https://t.iss.one/hudud_inform
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған рафиқаси билан бирга мамлакатимизга келди.
Тошкент халқаро аэропортида уларни Президент Шавкат Мирзиёев ва рафиқаси кутиб олди.
Туркия етакчиси давлатимиз раҳбари ҳамроҳлигида “Янги Ўзбекистон” боғига ташриф буюриб, Мустақиллик монументи пойига гул қўйди. Меҳмонга мажмуада акс эттирилган тарих ва мазмун ҳақида сўзлаб берилди.

По приглашению Президента Узбекистана Шавката Мирзиёева Президент Турции Реджеп Тайип Эрдоган вместе с супругой 29 марта прибыл в нашу страну с официальным визитом.
В международном аэропорту Ташкента их встретили Президент Узбекистана с супругой.
Лидер Турции вместе с главой нашего государства прибыл в парк “Янги Узбекистон” и возложил цветы к Монументу независимости. Состоялся краткий осмотр комплекса.

#Mirziyoyev #tashrif #Turkiya #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Шахснинг 16 ёшга тўлмаганлиги айбдорга аён бўлган ҳолда, унга нисбатан зўрлик ишлатмай уятсиз-бузуқ ҳаракатлар содир этганлик қуйидаги жазо чораларидан бири қўлланилишига сабаб бўлади:

360 соатгача мажбурий жамоат ишлари;
2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари;
2 йилгача озодликни чеклаш;
2 йилгача озодликдан маҳрум қилиш.

Ўша ҳаракатлар зўрлик ишлатиб ёки қўрқитиб содир этилган бўлса:

3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари;
5 йилгача озодликни чеклаш;
5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

https://t.iss.one/hudud_inform