Hudud Inform
8.62K subscribers
18.4K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши бошланади.

Йиғилиш кун тартибидан иккита масала - соғлиқни сақлаш соҳаси вакиллари билан ўтказилган очиқ мулоқотда белгиланган вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирлари ҳамда "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида олиб борилаётган ишлар ўрин олган.

https://t.iss.one/hudud_inform
📌 “Ўзагролизинг” акциядорлик жамиятининг 2021 йилдаги фаолияти якунлари ва 2022 йил учун белгиланган устувор вазифалар тўғрисида

АОКАда шу мавзу юзасидан “Ўзагролизинг” акциядорлик жамияти мутасаддилари иштирокида матбуот анжумани бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

📹 Жонли эфир
〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️1 апрель куни Бухорода ҳазил-мутойиба байрами — "Насриддин Афанди" фестивали бўлиб ўтади!

Шу куни урф-одатларимиз тараннуми, энг сара таомлар ва ширинликлар намойиши — "Шарқ таомлари" фестивали ҳам ўтказилади!

Барчани 1 апрель санасида Бухоро шаҳрида ўтказиладиган фестивалларга таклиф этамиз!

https://t.iss.one/hudud_inform
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Йиғилишда айтилишича, жорий йилнинг апрель ойида:

1 миллион нафар хавф гуруҳига кирувчилар, 700 минг нафар болалар ва 100 минг нафар ҳомиладор аёллар мақсадли скринингдан ўтказилади;

ҳар бир оилавий поликлиникада кундузги стационарларни ташкил этиш орқали туман ва шаҳар шифохоналарига ётадиган беморларнинг навбати камида 20 фоизга қисқартирилади;

26 та оилавий шифокорлик пункти тўлиқ таъмирланади, зарур штатлар, асбоб-ускуна ва дорилар билан таъминланади (йил якунига қадар жами 400 та маҳалла учун бундай пунктлар очилиши таъминланади);

олис ҳудудларда махсус контейнерлардан фойдаланган ҳолда 1 минг 700 та маҳалла тиббиёт пунктини ташкил этилади.

https://t.iss.one/hudud_inform
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
📢 29 март, cешанба куни ўтказилиши режалаштирилган матбуот анжуманлари:

〰️〰️〰️
● Мавзу: Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллий антидопинг агентлигининг 2021 йилдаги фаолияти якунлари, 2022 йилдаги режалар
● Вақти: 10:00
● Иштирок этади: Миллий антидопинг агентлиги мутасаддилари

〰️〰️〰️
● Мавзу: Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази фаолияти таҳлили, юклатилган вазифалар ижроси юзасидан
● Вақти: 12:00
● Иштирок этади: Давлат тест маркази мутасаддилари

〰️〰️〰️
● Мавзу: Судьялар олий мактабининг 2021 йилдаги фаолияти якунлари юзасидан
● Вақти: 14:00
● Иштирок этади: Судьялар олий мактаби мутасаддилари

〰️〰️〰️
● Мавзу: Халқ банки фаолияти очиқлигини таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар сарҳисоби
● Вақти: 16:00
● Иштирок этади: Халқ банки мутасаддилари

✏️ Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин. ОАВ ходимлари таклиф этилади.

https://t.iss.one/aoka_uz
🧪 Миллий антидопинг агентлигининг 2021 йилдаги фаолияти якунлари, 2022 йилдаги режалар

АОКАда шу мавзу юзасидан Агентлик мутасаддилари иштирокида матбуот анжумани бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

📹 Жонли эфир
〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази фаолияти таҳлили, юклатилган вазифалар ижроси юзасидан матбуот анжумани

Савол. Ўтган йилги тест жараёнида қоидабузарликлар ҳақида айтиб ўтилди. Жорий йилда қоидабузарликка йўл қўйган абитуриентлар тест жараёнига киритиладими?

© UzReport

https://t.iss.one/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Айни дақиқаларда «Қамчиқ» довонида қор ёғмоқда

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги йўлни қордан тозалаш ва музламалар ҳосил бўлишининг олдини олиш ишларини мувофиқлаштириб бормоқда.

Шу ўринда, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги йўл транспорт ҳодисалари билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш мақсадида, довон ҳудудида ҳаракатланишда ҳайдовчилардан барча хавфсизлик чораларини кўришларини сўраб қолади.

https://t.iss.one/hudud_inform
Қонунчиликка кўра, “Ёшлар дафтари”га киритилган тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун бино ва иншоотларни ижарага олган ёш тадбиркорларга бир йиллик ижара харажатларининг 30 фоизи, бироқ БҲМнинг 25 бараваригача бўлган миқдори “Ёшлар дафтари” жамғармалари ҳисобидан компенсация қилинади;

“Меҳрибонлик” уйлари тарбияланувчилари ва “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларнинг ҳайдовчилик курсларида ўқиш харажатлари БҲМнинг 4 баравари миқдоригача ва сафарбарлик чақируви резерви хизмати бадали Давлат бюджетидан қопланади.

https://t.iss.one/hudud_inform
Инфографика: Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги савдо ҳажми

📍Бугун Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоғаннинг Ўзбекистонга икки кунлик ташрифи бошланади.

📍Ушбу муҳим ташриф муносабати билан Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази икки томонлама ҳамкорликнинг 2021 йил ва 2022 йил январь-февраль ойлари учун Ўзбекистон ва Туркия ташқи савдо алоқаларини тақдим қилувчи инфографика тайёрлади.

📊Савдо таркибида Туркиянинг Ўзбекистонга экспорти импорт билан деярли тенг.

📈2021 йилда Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги икки томонлама савдо ҳажми 3,4 миллиард долларни ташкил этди, бу ўтган йилга нисбатан 1,5 миллиард долларга кўпдир.

▫️экспорт $1,690 млрд (49,9%)
▫️импорт $1,698 млрд (50,1%)

📈2022 йилнинг январь-февраль ойларида Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги савдо ҳажми 521 млн долларни ташкил этди ва 2021 йилнинг шу даврига нисбатан 28,9%га ўсди.

▫️экспорт $238 млн (10,1%)
▫️импорт $282 млн (50,6%)

https://t.iss.one/hudud_inform
Тошкент декларацияси БМТ Бош Ассамблеясининг расмий ҳужжати сифатида тан олинди

3-4 март кунлари Ўзбекистон пойтахтида БМТ Глобал аксилтеррор стратегиясини амалга ошириш бўйича Марказий Осиё давлатларининг минтақавий ҳамкорлигига бағишланган халқаро конференция иштирокчилари томонидан қабул қилинган Тошкент декларацияси, БМТ Бош Ассамблеясининг 76-сессиясининг расмий ҳужжати сифатида тан олинди.

Ҳужжат БМТнинг 6 та расмий тили — инглиз, араб, испан, хитой, рус ва француз тилларига таржима қилиниб, барча аъзо давлатлар ва БМТнинг ихтисослашган муассасаларига тарқатилган.

Эслатиб ўтамиз, Тошкентдаги конференция Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессиясида илгари сурилган ташаббусини амалга ошириш доирасида ташкил этилган эди.

https://t.iss.one/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Самарқанд_вилояти

Навбатдаги қабулда 50 га яқин тадбиркорлар ва фуқароларнинг муаммоларига ечим изланди

📹
Видеолавҳа Самарқанд вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан тақдим этилди.

https://t.iss.one/hudud_inform
Фаррух Пулатов Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги директори лавозимига тайинланди.

Шу кунгача у «Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компанияси бошқаруви раиси сифатида фаолият юритган.

https://t.iss.one/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоған бугун расмий ташриф билан мамлакатимизга келди.

Олий мартабали меҳмонни Шавкат Мирзиёев рафиқаси Зироат Мирзиёева билан кутиб олди.

https://t.iss.one/hudud_inform
Шовот туманига янги ҳоким тайинланди

Хоразм вилоят бандлик бош бошқармаси бошлиғи вазифасида ишлаб келган Артиқов Одилбек Садуллаевич Шовот тумани ҳокими лавозимига тайинланди.

https://t.iss.one/hudud_inform
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған рафиқаси билан бирга мамлакатимизга келди.
Тошкент халқаро аэропортида уларни Президент Шавкат Мирзиёев ва рафиқаси кутиб олди.
Туркия етакчиси давлатимиз раҳбари ҳамроҳлигида “Янги Ўзбекистон” боғига ташриф буюриб, Мустақиллик монументи пойига гул қўйди. Меҳмонга мажмуада акс эттирилган тарих ва мазмун ҳақида сўзлаб берилди.

По приглашению Президента Узбекистана Шавката Мирзиёева Президент Турции Реджеп Тайип Эрдоган вместе с супругой 29 марта прибыл в нашу страну с официальным визитом.
В международном аэропорту Ташкента их встретили Президент Узбекистана с супругой.
Лидер Турции вместе с главой нашего государства прибыл в парк “Янги Узбекистон” и возложил цветы к Монументу независимости. Состоялся краткий осмотр комплекса.

#Mirziyoyev #tashrif #Turkiya #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter