Hudud Inform
8.69K subscribers
18.4K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
Вилоят ҳокими тадбиркорлар муаммоларини тинглади

Хабар берганимиздек, вилоят ҳокимлиги ҳамда Савдо-саноат палатаси ҳудудий бошқармаси томонидан ташкил этилган “Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш вилоят штаби” ҳафта давомида тадбиркорлар муаммоларини тинглаб, бартараф этмоқда.

Ечими топилмаган муаммолар ҳафта якунида вилоят ҳокими ҳузурида тингланиб, ечими топилмоқда.

Маълумот учун, ҳафтани душанба - жума кунлари соат 09.00 дан - 18.00 гача вилоят штабининг (75) 221-15-07, (75) 221-08-01, (75) 221-10-10 телефон рақамларига мурожаат қилиш мумкин.

https://t.iss.one/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Менимча" телелойиҳасининг навбатдаги сонида таҳлил қилинадиган мавзулар:
- Ш.М.Мирзиёев халқимизни Наврўз байрами билан табриклади;
- Президент биринчи Тошкент халқаро инвестиция форумининг ялпи мажлисида иштирок этди ва нутқ сўзлади
;
- Ялпи мажлисда халқаро молиявий институт ва ташкилотлар раҳбарлари Ўзбекистоннинг ривожланиш истиқболлари юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.

Кўрсатувни бугун, 26 март куни соат 20:10 да "O'zbekiston 24" телеканалида томоша қилишингиз мумкин.

Эртага, 27 март куни соат 12:20 ва 17:20 да ҳам такроран намойиш этилади.

https://t.iss.one/hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сўнгги йилларда барча соҳалар қатори маданият тизимида, жумладан, театрларимиз ҳаётида ҳам туб ўзгаришлар амалга оширилмоқда.

Президентимизнинг театр соҳасига доимий эътибори, шу борада қабул қилинган қатор фармон ва қарорлари миллий театримизни янада ривожлантириш, унинг моддий-техник базаси ва кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш, халқимиз ўртасида театр санъатига бўлган қизиқиш ва эътиборни кучайтиришга хизмат қилмоқда.

Президент Матбуот хизмати томонидан 27 март – Халқаро театр кунига бағишлаб тайёрланган "Юрак талпинган даргоҳ" фильми - шу ҳақда. Фильм эртага, 27 март куни соат 20:30 да "O'zbekiston 24" телеканалида намойиш этилади.

https://t.iss.one/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
24-26 март кунлари Тошкент шаҳрида Биринчи Тошкент халқаро инвестиция форуми бўлиб ўтди.

Нуфузли тадбирда дунёнинг 56 мамлакатидан 1,5 мингга яқин турли соҳа вакиллари ва давлат арбоблари иштирок этди.

АОКА икки кун мобайнида кенг доирада ўтказилган тадбирлар тўғрисида тўлиқ ва ишончли маълумотларни хорижий ҳамда маҳаллий оммавий ахборот воситалари, мустақил журналистларга етказиб бериш, улар учун пресс-марказда қулай шароит ва самарали фаолиятни таъминлашда фаол иштирок этди.

https://t.iss.one/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Самарқанд_вилояти

Франция тараққиёт агентлиги делегацияси Самарқандга ташриф буюрди

📹
Видеолавҳа Самарқанд вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан тақдим этилди.

https://t.iss.one/hudud_inform
Ногиронлик нафақаси ва пенсиясининг энг кам миқдори оширилди

“Ногиронлиги бўлган шахсларни ҳамда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармони (ПФ–74-сон, 17.02.2022 й.) қабул қилинди

Фармонга кўра, 2022 йил 1 апрелдан:

меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган ногиронлик нафақаси ҳамда иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ногиронлик пенсиясининг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда – 440 000 сўмдан 622 000 сўмгача оширилади;

ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларнинг парвариши билан банд бўлган боланинг қонуний вакилига ҳар ойда 500 минг сўм миқдорида нафақа тўлови (парваришлаш нафақаси) жорий этилади.

Парваришлаш нафақаси Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталига мурожаат асосида бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари томонидан тайинланади ва тўланади.

Фармонга кўра, 2022 йил 1 апрелдан ўзгалар парваришига муҳтож болалар тўғрисидаги, 2022 йил 1 октябрдан ўзгалар парваришига муҳтож болаларнинг қонуний вакиллари тўғрисидаги маълумотлар бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига электрон тақдим этиб борилади.

2022 йил октябрдан
18 ёшгача ногиронлиги бўлган болалар ва одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касалликка чалинган 18 ёшгача болаларга тўланадиган нафақалар ҳамда парваришлаш нафақаси фуқаролардан қўшимча ҳужжатларни талаб этмаган ҳолда “проактив шакл”да тайинланади.

Фармон билан шунингдек, ўзгалар парваришига муҳтож бўлган 18 ёшгача болаларнинг касалликлари рўйхати (34 та) тасдиқланди.

https://t.iss.one/hudud_inform
🎭27 март – Халқаро театр куни

1961 йилда ЮНЕСКО ҳузуридаги Халқаро театр институти томонидан Австриянинг Вена шаҳрида бўлиб ўтган IX конгрессда 27 март — Халқаро театр куни деб таъсис этилган бўлиб, бугунги кунда дунёнинг 100 дан зиёд мамлакатларида ушбу сана, театр санъати ходимларининг касб байрами сифатида кенг нишонланиб келинмоқда.

https://t.iss.one/hudud_inform
👉Ижтимоий тармоқларда биолог-олим Бахтиёр Расуловнинг илмий лабораторияларни жиҳозлаш масаласига муносабатини қирқиб олиб қўйилиши, бошқа олимларнинг фикрларининг келтирилмаслиги нохолисликка сабаб бўлмоқда.

❗️Шу муносабат билан Инновацион ривожланиш вазирлиги Ахборот хизмати томонидан мазкур вазият юзасидан берилган БАЁНОТ билан танишинг.

https://t.iss.one/hudud_inform
Қимматбаҳо металларни тадбиркорлар томонидан қазиб олиш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори (133-сон, 25.03.2022 й.) билан Қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди

Низомга кўра, қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш учун рухсатномалар Давлат геология қўмитаси томонидан ҳар йили тасдиқланадиган ер қаъри участкалари бўйича берилади.

Бунда ер қаъри участкаси ишончли, аниқ контурлари ва чегаралари кўрсатилган, ўлчами 5 гектаргача бўлган сочма олтин конлари бўлади.

Ер қаъри участкалари “Е-auksion” порталига қўйилади ва унинг бир гектари бошланғич нархи БҲМнинг 35 баравари (9 млн 450 минг сўм) этиб белгиланади.

Рухсатномалар “Е-auksion”даги аукцион якунлари бўйича фақат Ўзбекистон резидентларига 3 йилга берилади.

Рухсатнома олганлар қазиш ишларини бошлашдан аввал ёзма равишда ҳокимиятни, Экология, Саноат хавфсизлиги қўмиталари, Кон-геология инспекциясини хабардор қилиши керак.

Қазиб олинган қимматбаҳо металлар қабул кассаларига, заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчи тадбиркорларга сотилади.

https://t.iss.one/hudud_inform
✈️ Бугун Uzbekistan Airways Тошкент-Нукус-Мўйноқ авиақатновини амалга оширди.

Мўйноқ аэропорти 1990 йиллардан бери авиаташувлар учун фойдаланилмаган эди. Илгари ушбу аэропортдан Нукус, Урганч, Тошкент ва бошқа шаҳарларга парвозлар амалга оширилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент-Мўйноқ-Нукус авиақатнови йўлга қўйилиши ҳақида Шавкат Мирзиёев маълум қилган эди.

https://t.iss.one/hudud_inform
⚡️Мўйноқда янги кутубхоналар иш бошлади

Батафсил

https://t.iss.one/hudud_inform
Давлат божхона қўмитасида тайинловлар

Муталибджон Салиев
бошқа ишга ўтиши муносабати билан Давлат божхона қўмитаси раиси ўринбосари лавозимидан озод этилди.

Илхом Мухторов Давлат божхона қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Шу кунгача у ушбу лавозимда вақтинча бажарувчи сифатида фаолият юритган.

Отабек Ибрагимов Давлат божхона қўмитаси раиси ўринбосари лавозимига тайинланди. Шу кунгача у Президент Администрациясининг масъул ходими сифатида фаолият юритган.

https://t.iss.one/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ШҲТ халқаро ярим марафони – Тошкентда илк бор 🇺🇿

https://t.iss.one/hudud_inform
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
📢 28 март, душанба куни ўтказилиши режалаштирилган матбуот анжуманлари:

〰️〰️〰️
● Мавзу: "Ўзгидромет" томонидан 2021 йилда амалга оширилган ишлар сарҳисоби ҳамда соҳадаги ўзгаришлар таҳлили
● Вақти: 12:00
● Иштирок этади: "Ўзгидромет" раҳбарияти ва мутасаддилар

〰️〰️〰️
● Мавзу: Судьялар корпусини шакллантириш: очиқлик, шаффофлик ва натижа
● Вақти: 14:00
● Иштирок этади: Судьялар олий кенгаши раҳбарияти ва мутасаддилари

〰️〰️〰️
● Мавзу: “Ўзагролизинг” акциядорлик жамиятининг 2021 йилдаги фаолияти якунлари ва 2022 йил учун белгиланган устувор вазифалар
● Вақти: 16:00
● Иштирок этади: “Ўзагролизинг” АЖ раҳбарияти ва мутасаддилари

〰️〰️〰️

✏️ Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин. ОАВ ходимлари таклиф этилади.

https://t.iss.one/aoka_uz