Hudud Inform
8.37K subscribers
18.4K photos
4.05K videos
19 files
14.2K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
📊 Ахборот хизмати раҳбарлари фаолияти самарадорлиги рейтинги эълон қилинди

2022 йилнинг январь-февраль ойларида АОКА томонидан республика даражасидаги 139 та ташкилот ва идора, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳри ҳамда 206 та туман ва шаҳар ҳокимликлари матбуот котибларининг 2021 йил II ярим йилликдаги фаолияти самарадорлиги ўрганилди ҳамда Адлия вазирлигида 3187-рақам билан рўйхатдан ўтказилган Низомга кўра 10 та асосий мезон бўйича баҳоланди.

● Республика даражасидаги 139 нафар матбуот котибидан 45 нафарининг иш натижалари юқори, 57 нафариники ўрта, 33 нафариники қониқарли, 4 нафарининг фаолияти паст даражада, дея баҳоланди.

● Туман ва шаҳарлар ҳокимликлари кесимида 206 нафар матбуот котибидан 14 нафарининг фаолияти юқори, 97 нафариники ўрта, 75 нафариники қониқарли, 9 нафариники эса паст даражада, деб топилди.

📌 Батафсил
〰️〰️〰️〰️〰️

https://t.iss.one/aoka_uz
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида саноат кооперациясини ривожлантириш ва ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Ш.Мирзиёвнинг таъкидлашича, миллий иқтисодиётнинг устувор йўналиши — ички имкониятларни ишга солиш, яъни импорт бўлаётган тайёр маҳсулотларни ўзимизда ишлаб чиқариш ва маҳаллий саноатни янада ривожлантиришдан иборат.

37 триллион сўмлик янги маҳсулот ишлаб чиқариш бўйича 2022-2023 йиллар учун 2,5 мингта лойиҳани ишга тушириш дастур ижроси бўйича Фармацевтика агентлиги режани 51 %га, “Ўзбекистон темир йўллари” эса 10 %га бажармагани,саноат кооперацияси бўйича ишлар бошланмагани, “Иссиқлик электр станциялари” эса режани атиги 26 %га бажаргани кўрсатилди.

Шунинг учун Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори С.Кариевга “ҳайфсан” эълон қилинди. Унинг иккала ўринбосарини ишдан олишга кўрсатма берилди.

Бош вазирга мазкур Агентлик фаолиятини тубдан ўзгартириш бўйича аниқ чоралар кўриш топширилди.

“Ўзбекистон темир йўллари” раиси в.б. Х.Хасиловга “ҳайфсан”, "Иссиқлик электр станциялари" раиси Ф.Абдурахмонов, "Ўзметкомбинат" директори Р.Пирматов, "Ўзбекнефтгаз" раисининг биринчи ўринбосари Ш.Алиризаевга қатъий огоҳлантириш берилди.

Шунингдек, икки йил аввал озиқ-овқат саноати Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимига ўтказилиб, алоҳида вазир ўринбосари лавозими, махсус жамғарма ташкил этилгани, барча ваколатлар берилгани таъкидланди.

Лекин, қишлоқ хўжалиги вазири Ж.Ходжаев ва унинг ўринбосари А.Асомов масалани ичига кирмаётгани, пастга тушиб тизимда амалий натижалар қила олмаётгани танқид қилинди.

Улар озиқ-овқат саноати бўйича бир ой муддатда ўзгариш қилмаса, уларга қатъий чоралар кўрилади.

https://t.iss.one/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Жиззах_вилояти

2022 йил январь-февраль ойларида тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳокимининг ёрдамчилари фаолияти инфографика кўринишда.

📹 ВидеолавҳаЖиззах вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан тақдим этилди.

https://t.iss.one/hudud_inform
Саноат кооперацияси ва маҳаллийлаштиришни янада кенгайтириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Йирик корхоналар билан маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ўртасида кооперацияни маҳсулотлар кесимида йўлга қўйиш, импорт қилинаётган маҳсулотларни ўзлаштиришга тадбиркорларни жалб этиш бўйича кўрсатмалар берилди.
“Ўзстандарт” агентлигига халқаро сертификатга эга корхоналарни кўпайтириш вазифаси қўйилди.

Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам дальнейшего расширения промышленной кооперации и локализации.
Даны указания по налаживанию между крупными предприятиями и местными производителями кооперации по видам продукции, стимулированию предпринимателей к освоению выпуска импортируемых товаров.
Перед агентством «Узстандарт» поставлена задача увеличить число предприятий, имеющих международные сертификаты.

#Mirziyoyev #videoselektor #kooperatsoya #mahalliylashtirish

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Манзарали дарахтлар кўргазмасида тақдим этилган ҳеч бир дарахт кўчати тадбиркорлар ёҳуд давлат ташкилотларига мажбуран сотилаётгани йўқ - Тошкент шаҳар ҳокимлиги.

Ижтимоий тармоқларда тадбиркорларни дарахт сотиб олишга мажбурлашаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати хабар беришича, тадбирнинг мақсади иштирокчиларга шаҳарга қандай дарахтларни қай тарзда экилгани маъқул ва тўғри бўлиши ҳақида хабардор қилиш. Бу йўналишда муҳим маълумот ва тавсияларни беришдан иборат.

Кўкаламзорлаштириш ишларига ҳисса қўшишни истаганлар ўз хоҳишларига кўра исталган жойдан дарахт ва гул кўчатларини сотиб олишлари мумкин.

Шаҳарни кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштиришда Ободонлаштириш бош бошқармаси ўз режаси асосида мустақил иш юритади.

📞 Шаҳар ҳокимлиги кўчат сотиб олишга мажбурлаш билан боғлиқ ҳар қандай ҳолат бўйича қуйидиги телефон рақамига мурожаат қилишларини сўради: 71 210-01-62.

https://t.iss.one/hudud_inform
Қор кўчкиси хавфи юзага келганлиги сабабли «Қамчиқ» довони вақтинча ёпилди

Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати маркази томонидан берилган маълумотга кўра қор кўчкиси хавфи эълон қилинди. Шу сабабли бугун, 12 март куни соат 9:00 дан А-373 Халқаро автомобиль йўлининг «Қамчиқ» довони автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилди.

Айни дақиқаларда ФВВ раҳбарлигида тегишли ташкилотларнинг мутахассислари томонидан вазият оқибатларини бартараф этиш борасида кенг кўламли профилактик ишлар амалга оширилмоқда.

“Қамчиқ" довонини қайта очилиши бўйича ФВВ Матбуот хизмати қўшимча маълумот тақдим этади.

https://t.iss.one/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📍2022 йил 12 март соат 20:00 да "Mahalla" телеканалининг "Оталар сўзи — ақлнинг кўзи" дастурини томоша қилинг.

🔷 Мавзу: Жамиятимизнинг энг оғриқли нуқтасига айланган онлайн қимор тўрига илинаётганлар тақдири.

‼️Воқеа тафсилотлари бир оила фожиаси мисолида ҳикоя қилинади
.

https://t.iss.one/hudud_inform
2022 йил 11 март ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 237 169 (+40) нафарни ташкил этмоқда.

Касалликдан соғайганлар жами 234 538 (+91) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, кеча 2 нафар кишида пневмония аниқланди.

https://t.iss.one/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Айрим боғчаларга болаларни 2 ёшдан қабул қилишга рухсат берилди

https://t.iss.one/hudud_inform
📊 Пул ўтказмалари учун ҳақ тўлаш хизматлари бир ойда ўртача 0,1 % га арзонлашган

🏢 Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг февраль ойида пул ўтказмалари учун ҳақ тўлаш хизматлари нархлари январь ойига нисбатан яъни бир ойда ўртача 0,1 % га арзонлашган.

Пул ўтказмалари учун ҳақ тўлаш хизматлари нархлари ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда ўртача 3 % га ошган.

https://t.iss.one/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Менимча" телелойиҳасининг навбатдаги сонида таҳлил қилинадиган мавзулар:
- Шавкат Мирзиёев 8 март – Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган байрам тадбирида аёлларни самимий табриклаб, уларга юксак эҳтиромини билдирди;
- Давлат раҳбари раислигида ўтган видеоселектор йиғилишида инвестициялар ва экспортни кўпайтириш, озиқ-овқат бозорини тўлдириш вазифалари кўриб чиқилди
;
- Президент cаноат кооперацияси ва маҳаллийлаштиришни янада кенгайтириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказди;
- “Cotton Campaign” халқаро коалицияси Ўзбекистон пахтасига бойкотни бекор қилди
.

Кўрсатувни бугун, 12 март куни соат 20:20 да "O'zbekiston 24" телеканалида томоша қилишингиз мумкин.

Эртага, 13 март куни соат 12:20 ва 17:20 да ҳам такроран намойиш этилади.
Ижтимоий тармоқлар ва Telegram каналларида Ўзбекистон Республикаси Президенти расмий сайти - "www.president.uz"га ўхшаш сохта веб-сайт ҳаволаси (www.president-uz.link) билан бирга "болалари бор ҳар бир оилага 650 000 сўмдан бюджетдан пул ажратилиши" ҳақидаги хабарлар тарқатилмоқда. Ушбу фейк ҳавола орқали ўтган фуқаролардан эса шахсга доир ҳамда пластик карта тўғрисида маълумотларни киритиш сўралади.

Фуқаролардан бу каби сохта сайтларга кирмасликни сўраб, виртуал фирибгарлардан огоҳ бўлишга чақирамиз.

‼️ Эслатиб ўтамиз, аҳоли ўртасида ёлғон ахборот тарқатганлик учун жавобгарлик мавжуд👆

https://t.iss.one/hudud_inform
“Ўзгидромет” хабарига кўра, бугун кундуз куни Ўзбекистон бўйича ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шимолда баъзи жойларда бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) ёғади. Баъзи жойларда шамол тезлиги 17-22 м/с гача кучайиши кутилмоқда, момақалдироқ пайтида шамолнинг кучайиши 25-28 м/с гача етиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 11-16° илиқ атрофида бўлади.

Пойтахтимизда вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Шамол 5-10 м/с тезликда эсади, 12-15 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 12-14° илиқ илиқ бўлади.

Тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор), баъзи жойларда кучли бўлади. Момақалдироқ бўлиши мумкин. Қор кўчиши хавфи бор. Баъзи жойларда шамол тезлиги 18-23 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 5-10° илиқ бўлади.

https://t.iss.one/hudud_inform