Hudud Inform
8.68K subscribers
18.3K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
Ўзбек дипломатлари Украина ва Россия чегарасида қолиб кетган ҳайдовчиларга ёрдам берди

Ўзбекистоннинг Россиядаги дипломатик ваколатхоналарига Украинадан Россияга қуритилган мевалар, дори-дармон, озиқ-овқат ва бошқа товарлар олиб кетаётган 9 нафар ҳайдовчи мурожаат қилган.

Мурожаат қилган барча фуқаролар божхона, чегара ва санитария назоратидан муваффақиятли ўтиб, Россия чегарачилари томонидан ўтказиб юборилди.

Зарур ҳолларда фуқароларимиз “ишонч телефонлари”га мурожаат қилишлари мумкин:

Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонаси: +7 499 230-00-76, +7 499 230-00-32;

Ростов-Дондаги Бош консулхона: +7 988 586-59-82, +7 918 554-04-76, +7 988 586-70-35, +7 988 586-59-82.

https://t.iss.one/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📄 2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси муҳокамаларида юртимизнинг вилоят, туман ва шаҳарларидан фаол иштирок этган фуқароларга ташаккурномалар етказиб берилмоқда.

📹 «Тараққиёт стратегияси» маркази томонидан мавзуга бағишлаб тайёрланган видеолавҳа эътиборингизга ҳавола этилмоқда

https://t.iss.one/hudud_inform
Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси ташкил этилиши маълум қилинди. Қўмита раиси айни пайтда Бош вазир ўринбосари ва Сенат аъзоси сифатида фаолият юритади. Қўмитанинг вилоят, туман ва шаҳар бошқармалари раҳбарлари эса, ҳоким ўринбосари ҳисобланади.
Йиғилишда аёлларни ижтимоий ҳимоя қилиш, уй-жой шароитларини яхшилаш, саломатлигини мустаҳкамлаш бўйича вазифалар белгиланди.

Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам поддержки женщин.
Сообщено об образовании Государственного комитета по делам семьи и женщин, председатель которого будет одновременно заместителем Премьер-министра и членом Сената. Руководители областных, районных и городских управлений комитета будут заместителями хокимов.
На совещании определены широкомасштабные задачи по социальной защите, жилищному обеспечению, укреплению здоровья женщин.

#Mirziyoyev #videoselektor #xotinqizlar #qullabquvvatlash

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонларига мувофиқ:

- Зулайхо Бахриддиновна Махкамова Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раиси лавозимига тасдиқланди;

- Президентнинг фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва мурожаатлар билан ишлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси Турсинхан Айдарович Худайбергенов зиммасига Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазири вазифасини бажариш юклатилди;

- Абдулла Хамидуллаевич Кулдашев Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазири лавозимига тасдиқланди.

Бундан илгарироқ ушбу номзодлар Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан маъқулланган эди.

https://t.iss.one/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Украинадан эвакуация қилинган фуқароларимизнинг навбатдаги гуруҳи мамлакатимизга олиб келинди.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, 1 март куни Тошкент вақти билан соат 15:05 да Польшанинг Катовице шаҳридан парвоз этган самолёт 20:40 да пойтахтимизга келиб қўнган.

“Uzbekistan Airways” АЖнинг Boeing 767 ҳаво кемасида амалга оширилган учинчи махсус рейс билан 253 нафар фуқароларимиз ватанга олиб келинди.

Олиб келинганларнинг 54 нафари болалар ва 12 нафари чақалоқлар (гўдаклар)дир.

Ҳозирга қадар Польшанинг Катовице шаҳридан амалга оширилган махсус рейслар орқали жами 762 нафар фуқароларимиз Ўзбекистонга олиб келинди.

https://t.iss.one/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: Тўрт мингта эмас, тўртта аёлга уй беришга маблағимиз бўлмасди

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
📢 2 март, чоршанба куни ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:

〰️〰️〰️
📍Брифинг

● Мавзу:
Абонентлар томонидан "Ўзбектелеком" акционерлик компаниясига келиб тушаётган энг кўп мурожаат ва саволларга жавоблар
● Вақти: 12:00
● Иштирок этади: Темур Мамажонов, Компания ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️
📍Брифинг

● Мавзу:
Тўқимачилик саноати корхоналари учун мавжуд имтиёзлар ва улардан самарали фойдаланиш йўллари
● Вақти: 14:00
● Иштирок этади: Шаҳзода Қўчқорова, "Ўзтўқимачликсаноати" уюшмаси ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️
📍Матбуот анжумани

● Мавзу:
"Суғурта фаолияти тўғрисида"ги қонун мазмун-моҳияти ва аҳамияти
● Вақти: 16:00
● Иштирок этади: Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги раҳбарияти

〰️〰️〰️
✏️ Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин. ОАВ ходимлари таклиф этилади.

https://t.iss.one/aoka_uz
2022 йил 1 март ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 236 596 (+95) нафарни ташкил этмоқда.

Касалликдан соғайганлар жами 233 413 (+317) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1 637 нафарни ташкил қилди. Қолаверса, кеча 11 нафар кишида пневмония аниқланди.

https://t.iss.one/hudud_inform
Ўзбекистон фуқаросининг чет давлатларнинг ҳарбий хизматига, хавфсизлик, полиция, ҳарбий адлия органлари ёки шунга ўхшаш бошқа органларига хизматга ёлланиши 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

https://t.iss.one/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
2 март куни Украинадан эвакуация қилинган фуқароларимизнинг навбатдаги гуруҳи мамлакатимизга олиб келинди.

Транспорт вазирлиги ахборот хизмати маълум қилишича, Польшанинг Катовице шаҳридан парвоз этган самолётлар Тошкент вақти билан соат 04:21 ва 06:19 да пойтахтимизга келиб қўнди.

“Uzbekistan Airways” АЖ томонидан амалга оширилган ушбу махсус рейслар билан 424 нафар Ўзбекистон фуқароси ватанга олиб келинди.

2 март ҳолатига кўра, умумий ҳисобда Польшадан амалга оширилган бешта махсус авиарейс билан 1 186 нафар ватандошимиз олиб келинди.

https://t.iss.one/hudud_inform
Информация о начале вербовки военных в Узбекистане зарубежными государствами - ложная

В последнее время в некоторых социальных сетях распространилась информация о якобы начавшейся вербовке военных Узбекистана в армейские подразделения зарубежных государств.

Как сообщает пресс-служба Министерства обороны нашей страны, Республика Узбекистан, в том числе и военнослужащие Узбекистана, не принимает участия в боевых действиях за пределами страны. Распространенная ложная информация о начале вербовки военных в Узбекистане зарубежными государствами не имеет под собой никаких реальных оснований.

Отмечается, что согласно статье 125 Конституции Республики Узбекистан, Вооруженные силы Республики Узбекистан создаются для защиты государственного суверенитета и территориальной целостности Республики Узбекистан, мирной жизни и безопасности ее населения.

Согласно Оборонной доктрине, политика Республики Узбекистан в области обороны основана на принципах невмешательства во внутренние дела других государств, мирного урегулирования возможных споров.

В Уголовном кодексе Республики Узбекистан предусмотрена статья (154-1) за поступление, вербовку на военную службу, на службу в органы безопасности, полиции, военной юстиции или иные подобные органы иностранных государств.

https://t.iss.one/hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
SOF EXPO SAMARKAND кўргазма марказида “Қишлоқ хўжалик техникалари ва технологиялари саноат ярмаркаси ва кооперасия кўргазмаси – “AGROPRO 2022” ўз ишини бошлади

https://t.iss.one/hudud_inform