Hudud Inform
8.69K subscribers
18.3K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев Нукус шаҳрида иш бошлаган пластик эшик ва ромлар корхонасини бориб кўрди.
Бу лойиҳа “Жана базар” маҳалласида амалга оширилган бўлиб, 270 минг квадрат метр эшик ва дераза ромлари тайёрлаш қувватига эга. 230 киши иш билан таъминланган. Уларнинг кўпчилиги ёшлар.
Президент “Жеке терек” маҳалласидаги янги турар-жой мажмуаси қурилиши майдонида ҳам бўлди. Бу ерда 5 та 16 қаватли уй барпо этиш мўлжалланган.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с деятельностью нового предприятия по изготовлению пластиковых дверей и рам.
Предприятие, открывшееся в махалле Жана базар, способно производить в год 270 тысяч квадратных метров дверей и рам. Здесь работают 230 человек, в большинстве - молодежь.
Президент посетил также площадку строительства нового жилищного комплекса на территории махалли Жеке терек, где планируется возведение пяти 16-этажных домов.

#Mirziyoyev #safar #Nukus #bunyodkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Давлатимиз раҳбари Нукус шаҳридаги инвестиция лойиҳалари ситуацион маркази фаолияти билан танишди.
Бу муассаса бизнес лойиҳаларни шакллантириш, амалга ошириш ва мониторинг қилиш бўйича яхлит тизим сифатида ишлайди. Марказга етакчи саноат тармоқларининг вакиллари бириктирилган. Президентимизга Қорақалпоғистонда ушбу тармоқларда режалаштирилган лойиҳалар ҳақида ахборот берилди.
Шу билан Президент Қорақалпоғистонга ташрифини якунлаб, Тошкентга қайтиб келди.

Глава государства ознакомился в городе Нукусе с деятельностью ситуационного центра инвестиционных проектов.
Центр представляет собой единую систему формирования, реализации и мониторинга бизнес-проектов. За центром закреплены представители ведущих отраслей промышленности. Президенту представлена информация о запланированных отраслевых проектах для Каракалпакстана.
На этом глава государства завершил поездку в Каракалпакстан и вернулся в Ташкент.

#Mirziyoyev #safar #investitsiya #loyihalar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
📢 25 февраль, жума куни ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:

〰️〰️〰️
📍Брифинг

● Мавзу:
Сув хўжалиги объектларини давлат-хусусий шериклик тамойиллари асосида бошқариш хусусида
● Вақти: 10:00
● Иштирок этади: Акмал Мирзаев, Сув хўжалиги вазири ўринбосари

〰️〰️〰️
📍Матбуот анжумани

● Мавзу:
Халқ таълими вазирлиги Ички аудит хизмати фаолияти бўйича 2021 йилда амалга оширилган ишлар юзасидан
● Вақти: 12:00
● Иштирок этади: Халқ таълими вазирлиги мутасаддилари

〰️〰️〰️
📍Брифинг

● Мавзу:
Япония-Ўзбекистон меҳнат муносабатларидаги янги натижалар. Японияда ишлаш ҳуқуқини берувчи «Махсус малака тестлари"ни Ўзбекистонда амалга оширилиши юзасидан
● Вақти: 14:00
● Иштирок этади: Дилафруз Икромова, Япон тили ва махсус малака тест маркази раҳбари

〰️〰️〰️
📍Брифинг

● Мавзу:
2021 йилда болалар қамровини амалга ошириш механизми ҳамда таълим сифатини ошириш йўналишидаги ишлар таҳлили
● Вақти: 16:00
● Иштирок этади: Мавлуда Асқархўжаева, Мактабгача таълим вазирлиги ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️
✏️ Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин. ОАВ ходимлари таклиф этилади.

https://t.iss.one/aoka_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Наманган муҳандислик-технология институти ёш олими замонавий Смарт кийим ихтиро қилди

https://t.iss.one/hudud_inform
2022 йил 24 февраль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 236 036 (+156) нафарни ташкил этмоқда.

Касалликдан соғайганлар жами 231 546 (+514) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1 628 нафарни ташкил қилди. Қолаверса, кеча 26 нафар кишида пневмония аниқланди.

https://t.iss.one/hudud_inform
📊#Инфографика: Ўзбекистоннинг 2022 йил январь ойидаги #ЕОИИ билан савдо алоқаси

❗️Ўзбекистоннинг ЕОИИ аъзо давлатлар билан ТСАси 929,1 млн.долларни ёки 26,6%ни ташкил этди.

▫️экспорт ҳажми 300,9 млн.доллар,
▫️импорт ҳажми эса 628,2 млн.доллар.

2022 йилнинг январь ойи якуни билан Ўзбекистонинг ЕОИИ давлатлари билан ташқи савдо ҳажмидаги улуши:

✔️Россия билан ТСА 573 млн. долларни ёки 62%ни ташкил этди.
▫️ экспорт ҳажми 181 млн. доллар,
▫️импорт ҳажми393 млн. доллар.

✔️Қозоғистон билан ТСА 267 млн. долларни ёки 29%ни ташкил этди.
▫️экспорт ҳажми 61 млн. доллар,
▫️импорт ҳажми 206 млн. доллар.

✔️Қирғизистон билан ТСА 60 млн. долларни ёки 6%ни ташкил этди.
▫️экспорт ҳажми 51 млн. доллар,
▫️импорт ҳажми 9 млн. доллар.

✔️Беларусь билан ТСА 26 млн. долларни ёки 3%ни ташкил этди.
▫️экспорт ҳажми 6 млн. доллар,
▫️импорт ҳажми 20 млн. доллар.

https://t.iss.one/hudud_inform
Дин ишлари бўйича қўмита ахборот хизмати ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлаётган ҳолат юзасидан муносабат билдирди

2022 йилнинг 14 февраль куни Тошкент шаҳридаги тадбиркор “Ф.Р.”нинг иш жойида ходимлари учун намозхона ташкил этишга шароит яратиб берганлиги сабабли маъмурий жавобгарликка тортилиши ижтимоий тармоқларда кенг тарқалмоқда. Мазкур ҳолат билан боғлиқ суд қарори Интернет тармоғи фойдаланувчилари, шунингдек, айрим давлат идоралари вакиллари томонидан ҳам қизғин муҳокама қилинмоқда, тадбиркорга тазйиқ ўтказилгани, ибодат қилишга чекловлар белгиланганлиги каби салбий фикрлар тарқатилмоқда.

Батафсил: https://bit.ly/3BMp2u4

https://t.iss.one/hudud_inform