Hudud Inform
8.68K subscribers
18.3K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев Орол денгизининг қуриган жойига бориб, вазиятни кўрди.
Шавкат Мирзиёев 2018 йилда Мўйноққа ташрифи чоғида олимлар билан маслаҳатлашиб, у ерда шўрга чидамли ўсимликлар экиш вазифасини белгилаган эди.
Бугун давлатимиз раҳбарига шу борада қилинган ишлар ҳақида ахборот берилди. Экологлар ва ўрмон хўжалиги мутахассислари билан суҳбат бўлиб ўтди.

https://t.iss.one/hudud_inform
Қорақалпоғистоннинг Тахтакўпир туманидаги Белтов овулида “Обод қишлоқ” дастури асосида қурилиш, таъмирлаш ишлари амалга оширилгач, овул қиёфаси ўзгарди. Давлат раҳбари бу ердаги бунёдкорлик ишларини кўздан кечирди, аҳоли билан мулоқот қилди.
Ҳоким ёрдамчилари ва ёшлар етакчилари билан ҳам мулоқот бўлди. Улар маҳаллалардаги муаммоларни ҳал этиш, бандликни таъминлаш борасидаги таклифларини билдирди.
Президентимиз шу ерда журналистлар билан ҳам суҳбатлашди.

Аул Белтау в Тахтакупирском районе Каракалпакстана преобразился после проведенной здесь благоустроительной работы в рамках программы "Обод кишлок". Глава государства осмотрел эту созидательную работу и побеседовал с жителями.
Состоялся диалог с вновь назначенными помощниками хокима и лидерами. Они высказали свои предложения по решению проблем в махаллях, обеспечению занятости.
Здесь же Президент побеседовал с журналистами.

#Mirziyoyev #safar #mahalla #bunyodkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев Шуманай туманидаги “Шуманай экотекс” корхонаси фаолияти билан танишди.
2020 йилда ишга туширилган ушбу корхона 7 минг тоннадан зиёд ип-калава тайёрлаш қувватига эга. Мазкур корхона аҳоли, айниқса, хотин-қизларни доимий иш билан таъминлашда муҳим бўлди. Бу ерда 500 та иш ўрни ташкил этилган.
Давлатимиз раҳбари ишлаб чиқариш жараёни ва маҳсулотларни кўздан кечирди, ишчилар билан суҳбатлашди.

Президент Шавкат Мирзиёев посетил предприятие "Шуманай экотекс" в Шуманайском районе.
Предприятие, введенное в строй в 2020 году, способно производить более 7 тысяч тонн пряжи в год. Создав 500 рабочих мест, оно внесло важный вклад в обеспечение работой местных жителей, особенно женщин.
Глава государства ознакомился с технологическим процессом и продукцией, побеседовал с работниками.

#Mirziyoyev #safar #sanoat #qishloqxujaligi

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
📢 24 февраль, пайшанба куни ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:

〰️〰️〰️
📍Брифинг

● Мавзу:
Архив иши соҳасидаги ишлар ва келиб тушган саволларга жавоблар
● Вақти: 10:00
● Иштирок этади: Анваржон Алиев, «Ўзархив» агентлиги ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️
📍Брифинг

● Мавзу:
«Кешбек»,«Солиқ ҳамкор» ва солиқ текширувлари (саволларга жавоблар)
● Вақти: 12:00
● Иштирок этади: Дилдора Хашимова, Давлат солиқ қўмитаси бошқарма бошлиғи

〰️〰️〰️
📍Брифинг

● Мавзу:
«Миллий банк» АЖ томонидан 2021 йилда амалга оширилган ишлар ва истиқболдаги режалар
● Вақти: 14:00
● Иштирок этади: Зебо Тўхтаева, банк ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️
📍Матбуот анжумани

● Мавзу:
Интернет маконида содир этилаётган жиноятлар ва фирибгарликларнинг олдини олиш ишлари
● Вақти: 16:00
● Иштирок этади: Ички ишлар вазирлиги мутасаддилари

〰️〰️〰️
✏️ Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин. ОАВ ходимлари таклиф этилади.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
2022 йил 23 февраль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 235 880 (+140) нафарни ташкил этмоқда.

Касалликдан соғайганлар жами 231 032 (+746) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1 626 нафарни ташкил қилди. Қолаверса, кеча 24 нафар кишида пневмония аниқланди.

https://t.iss.one/hudud_inform
⚡️ Бензин ишлаб чиқариш ҳажми 4,2 % га ошган

🏢 Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь ойида 97,8 минг тонна автомобил бензини ишлаб чиқарилган.

Автомобил бензини ишлаб чиқариш ҳажми ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 4,2 % га ошган.

2022 йилнинг январь ойида айрим турдаги саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми:

— Автомобил бензини – 97,8 минг тонна

— Кўмир – 481,6 минг тонна

— Нефт – 61,8 минг тонна

— Газ конденцати – 120,4 минг тонна

— Енгил автомобил – 14 046 дона

— Автобус – 1 дона

— Юк автомобиллари – 50 дона

— Автомобил двигателлари – 12,6 минг дона

https://t.iss.one/hudud_inform
📈Ҳудудлар кесимида тадбиркорлик фаолияти Қорақалпоғистон Республикасида энг юқори ўсишни кўрсатди

📌Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан ҳисобланган #ИФИ 2022 йилнинг январь ойида 882 бирликни ташкил этиб:

📉ўтган ойга нисбатан 11,8 фиозга пасайди.
📈 ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 32 фоизга ўсган.

📈2022 йил январь ойида #ИФИ 5 та ҳудуд бўйича ўтган ойга нисбатан ўсиш кузатилган. Қорақалпоғистон Республикасида (34,3%), Самарқанд (28,3%) ва Сурхондарё (27,3%) вилоятларида сезиларли даражада ўсиш юз берган.

📉Шунингдек, 9 та ҳудуд бўйича ушбу индекснинг камайиши қайд этилган бўлиб, жумладан, Қашқадарё (- 25,9%), Жиззах (- 20,0%), Бухоро (- 16,7%) ва Хоразм (- 14,9%) вилоятларида ўтган ойга нисбатан пасайиш кузатилди.

https://t.iss.one/hudud_inform
Президент Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистонга ташрифнинг иккинчи кунида Беруний туманида қуввати 100 МВт бўлган шамол электр станциясини қурилишига тамал тоши қуяди ҳамда Нукус шаҳрида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, маҳаллалар ҳаёти ва корхоналар фаолияти билан танишади.

https://t.iss.one/hudud_inform