Hudud Inform
7.37K subscribers
18.9K photos
4.25K videos
20 files
14.9K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
Йиғилишда ошиб бораётган ички талабни қондириш мақсадида биринчи ярим йилликда камида 160 мингта автомобиль ишлаб чиқариш лозимлиги таъкидланди.

Йил якунига қадар 275 мингта автомобиль ишлаб чиқариш учун зарур бутловчи қисмларни ўз вақтида етказиб бериш бўйича назорат ўрнатиш топширилди.

"Шу билан бирга, аҳолимиз автомобиль бозорида таклифларни кескин ошириш бўйича амалий натижаларни ҳозир кутмоқда", деди Президент Шавкат Мирзиёев.

Вазирлар Маҳкамасига уч кун муддатда импорт автомобиллари учун божхона божи ставкаларини 2 баробарга (30 фоиздан 15 фоизга) пасайтириш бўйича қарор лойиҳасини киритишга топшириқ берилди.

Соҳа раҳбарларига 2022 йилда:

- таннархни камида 5 фоизга камайтириш, 100 миллион долларлик импорт ўрнини босиш;

- 23 лойиҳа доирасида 600 турдаги бутловчи қисмларни ўзлаштириб, маҳаллийлаштиришни 48 фоиздан 56 фоизга ошириш;

- 336 миллион долларлик инвестицияларни ўзлаштириб, 3 та лойиҳани (“Tracker”, “Оnix” ва янги двигателлар ишлаб чиқариш) ишга тушириш лозимлиги кўрсатилди.

https://t.m
Ички талабдан келиб чиқиб 2022 йилда 410 миллион долларлик маҳсулотларни экспорт қилиш режалаштирилган.

Йиғилишда бу рақам тармоқдаги мавжуд имкониятларга нисбатан анча камлиги таъкидланди.

Шу боис автомобилларни кўпроқ ички бозорга йўналтириб, бутловчи қисмлар ҳисобига йиллик экспортни 500 миллион долларга етказсин.

Бунда Россия ва Қозоғистоннинг йирик савдо тармоқлари орқали бутловчи қисмлар сотиш тажрибасини бошқа давлатларда ҳам йўлга қўйиш мақсадга мувофиқлиги қайд этилди.

https://t.iss.one/hudud_inform
“Энди машинасозлик тармоғини саноат кластери усулида ривожлантирамиз. Бунга учун етарли имконият ва салоҳиятимиз бор”, деди Президент.

Авваламбор, илм-фанга асосланиб, “инжиниринг – бутловчи қисмлар – тайёр маҳсулот – савдо ва сервис” яхлит занжирини яратиш керак. Бунда:

- 8 та йирик машинасозлик корхонаси (енгил ва юк автомобиллари, автобуслар, қишлоқ хўжалиги техникалари ишлаб чиқарувчилар);

- бутловчи қисмлар ишлаб чиқарувчи 300 дан зиёд корхона;

- молия, логистика, ички ва ташқи бозорлардаги савдо ва сервис тармоғи;

- Турин политехника ва Андижон машинасозлик институтлари фаолиятини қамраб олиш зарур.

Бунинг натижасида Миллий машинасозлик кластери ташкил этилади.

Икки ой муддатда ушбу кластерни ташкил этиш дастурини киритиш топширилди.

Кластерга хорижий инвесторлар ва хусусий секторни жалб қилиш учун шарт-шароитлар яратилади.

Бу борада 1 июлга қадар "Ўзавтосаноат"нинг 3 та корхонасини сотувга чиқаришга кўрсатма берилди.

https://t.iss.one/hudud_inform
“Яна бир масала – жаҳонда электромобиллар ишлаб чиқариш жадал ривожланиб, автомобиль бозорида салмоқли ўрин эгалламоқда.

Биз ҳам бу соҳада ортда қолмаслигимиз учун амалий ишларни ҳозирдан бошлашимиз керак”, деди Президент йиғилишда.

Мутасаддиларга уч ой муддатда электромобиль тармоғини ривожлантириш стратегиясини киритиш топширилди. Бунда:

- электромобиллар учун бутловчи қисм ва материалларни маҳаллийлаштириш дастурини;

- электромобиллар учун техник талаб ва замонавий стандартларни ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди.

Шунингдек, йил якунига қадар хорижий компаниялар билан музокараларни якунлаб, стратегик ҳамкор билан лойиҳани бошлаш юзасидан кўрсатма берилди.

https://t.iss.one/hudud_inform
Йиғилишда қишлоқ хўжалиги машинасозлиги кластерини ташкил этиш бўйича барча масалалар ҳал қилиб берилгани ва бунга бюджетдан 100 миллиард сўм маблағ ажратилгани ҳам кўрсатиб ўтилди.

Уч ой муддатда “Технолог” ва “Агрегат” заводлари асбоб-ускуналарини “Чирчиқ кластери”га кўчириб, қурилиш-монтаж ишларини жорий йилнинг 1 декабр санасига қадар тўлиқ якунлашга кўрсатма берилди.

Бу дегани “Чирчиқ кластери” 2023 йилдан тўлиқ ишлашни бошлаши керак”, деди давлатимиз раҳбари.

Соҳа раҳбарлари олдига жорий йилда қишлоқ хўжалиги машинасозлигида:

- қишлоқ хўжалиги техникаси таннархини 12 фоизга камайтириш;

- ишлаб чиқаришни 2 баробарга ошириш;

- экспортни 15 миллион долларга етказиш вазифаси қўйилди.

Йиғилиш якунида давлатимиз раҳбари яна автомобиль учун навбатлар мавзусига қайтиб, навбатда турган ҳар бир буюртмачига "UzAuto Motors" компанияси томонидан автомобиль етказиб бериладиган аниқ сана кўрсатилган хабарнома йўллаш бўйича топшириқ берди.

https://t.iss.one/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Импорт автомобиллар учун божхона божи 30 фоиздан 15 фоизга қискартирилади
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Германия Федератив Республикаси Федерал президенти Франк-Вальтер Штайнмайерга унинг ушбу лавозимга қайта сайлангани муносабати билан самимий табриклар ва энг эзгу тилаклар изҳор этилган мактуб йўллади.

"Сизнинг ушбу юксак лавозимдаги фаолиятингиз Ўзбекистон ва Германия ўртасидаги анъанавий дўстона ва кўп қиррали муносабатларни мамлакатларимиз ва халқларимиз фаровонлиги йўлида янада кенгайтиришга хизмат қилишига ишонаман", - дейилади, жумладан, давлатимиз раҳбарининг мактубида.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев направил Федеральному президенту Федеративной Республики Германия Франку-Вальтеру Штайнмайеру письмо с искренними поздравлениями и наилучшими пожеланиями в связи с его переизбранием на этот пост.

"Убежден, что Ваша деятельность на этом высоком посту будет способствовать дальнейшему расширению традиционно дружественных и многоплановых отношений между Узбекистаном и Германией на благо наших стран и народов", отмечается в послании.
Машинасозлик саноатидаги устувор вазифалар бўйича йиғилиш ўтказилди.
Давлатимиз раҳбари, аввало, аҳоли талабларига эътибор қаратди.
Автомобиллар учун олдиндан тўлов миқдорини 85 фоиздан 50 фоизга пасайтириш ва 1 майга қадар автомобилга навбатларни тўлиқ бартараф этишга кўрсатма берилди.
Импорт автомобиллар учун божхона божи ставкаларини 2 баробарга пасайтириш, “миллий машинасозлик кластери” дастурини ишлаб чиқиш бўйича вазифалар белгиланди.

Состоялось совещание по приоритетным задачам в машиностроительной промышленности.
Глава государства уделил внимание в первую очередь обеспечению спроса населения.
Дано указание снизить размер предоплаты с нынешних 85 процентов до 50 процентов, полностью ликвидировать к 1 мая возникшие очереди при покупке автомобилей.
Поставлены задачи по снижению в 2 раза ставки таможенной пошлины за ввоз автомобилей, разработке программы Национального машиностроительного кластера.

#Mirziyoyev #yigilish #avtomobilsozlik #klaster

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
1 майгача автомобил харидидаги навбатлар тўлиқ бартараф этилади
🚙 2021 йилда 236 667 дона енгил автомобиллар ишлаб чиқарилган

🏢 Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, автомобил ишлаб чиқариш саноатида 2021 йилда 236 667 дона енгил автомобиллар ишлаб чиқарилган.

2021 йилда ишлаб чиқарилган автомобиллар:

“Cobalt” - 71 082 дона
“Lacetti-Gentra” - 51 061 дона
“Nexia T-250” - 31 466 дона
“Damas” - 55 068 дона
“Labo“ - 17 308 дона
“Spark” - 9 915 дона

https://t.iss.one/hudud_inform
2022 йил 14 февраль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 234 063 (+302) нафарни ташкил этмоқда.

Касалликдан соғайганлар жами 219 156 (+1 078) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 93 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1 607 нафарни ташкил қилди. Қолаверса, кеча 57 нафар кишида пневмония аниқланди.

https://t.iss.one/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Самарқандда фуқароларни хорижга ишга жўнатмоқчи бўлган шахслар қамалди

Маълум бўлишича, хорижда ишлаш истагида бўлган 50 нафардан ортиқ фуқаролар Польша, Литва, Латвия ва бошқа давлатларга 90 кун ичида 400-900 АҚШ доллари эвазига ишга жўнатиш ваъдалари қурбонига айланган.

Ҳурматли фуқаролар!

Хорижда ишга жойлаштириш ваколатига эга бўлмаган ташкилотлар ёки шахсларга ишонмасликка, турли кўринишдаги шартномаларни тузмасликка ва тўловларни амалга оширмасликка чақирамиз.

https://t.iss.one/hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жиззахдаги ҳарбий қисмда 100 нафар ёшлар учун 10 кунлик йиғин бошланди

Батафсил👉https://bit.ly/3LCjVBh

https://t.iss.one/hudud_inform
ССВ: Коронавирусга қарши эмланган фуқаролар учун пул маблағи берилаётгани ҳақидаги хабарлар асоссиз

Бугун ижтимоий тармоқлар орқали юртимизда вакцина олган фуқаролар учун 750 минг сўм миқдорида пул маблағи берилаётгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги мазкур ҳолат бўйича қуйидагиларни маълум қилади.

Сир эмас, коронавирус пандемияси даврида айрим ижтимоий тармоқ саҳифалари орқали турли асоссиз, ҳеч қандай ҳақиқатга тўғри келмайдиган ва расмий манбалар орқали тасдиқланмаган уйдирма маълумотларни тарқатиш ҳоллари тез-тез кузатилмоқда.

Бу эса, ўз навбатида, кенг жамоатчилик орасида турли тушунмовчиликларнинг юзага келишига, баъзи ҳолларда эса ортиқча саросималарга сабаб бўлмоқда. Жумладан, вакцина олган фуқаролар учун 750 минг сўм миқдорида пул маблағи берилаётгани ҳақидаги юқорида келтирилган ахборот ҳам ана шундай мақсадда тарқатилган бўлиб, ҳеч қандай расмий асосга эга эмас.

Шу боис вазирлик аҳолидан бу каби фейк хабарларга ишонмасликларини, вакцинация жараёнлари билан боғлиқ энг тўғри маълумотларни Соғлиқни сақлаш вазирлигининг расмий ssv.uz сайти ҳамда телеграмдаги https://t.iss.one/ssvuz, https://t.iss.one/ssvmatbuotkotibi саҳифалари орқали олишлари мумкинлигини эслатиб ўтади.

Унутманг, бу каби ёлғон хабарларни тарқатиш тегишли тартибда жавобгарликка сабаб бўлади.

https://t.iss.one/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Дин ишлари бўйича қўмита ахборот хизмати томонидан турли конфессия вакиллари иштирокида тайёрланган "Ўзбекистон - бағрикенг диёр" номли тарғибот ролиги.

https://t.iss.one/hudud_inform