Hudud Inform
8.57K subscribers
18.4K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
ЎЗБЕКИСТОНДАГИ ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ РЎЙХАТИ

Бугунги кунда Ўзбекистонда 159 та, шу жумладан Тошкент шаҳрида 72 та, ҳудудларда 87 та олий таълим муассасаси мавжуд. Шундан:

🏛Университет — 28 та;
🏛Институт — 47 та;
🏛Академия — 3 та;
🏛Консерватория — 1 та;
🏛Филиал — 26 та;
🏛Хорижий ОТМ ва унинг филиаллари — 30 та;
🏛Нодавлат ОТМ — 24 та.

✔️Давлат олий таълим муассасалари тегишлилиги бўйича вазирлик ва идоралар тасарруфига бириктирилган:

🔹Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги - 53 та;
🔸Қишлоқ хўжалиги вазирлиги - 5 та;
🔹Соғлиқни сақлаш вазирлиги - 11 та;
🔸Маданият вазирлиги - 9 та;
🔹Бадиий академия - 1 та;
🔸Ахборот технологиялари ва коммуникатсияларини ривожлантириш вазирлиги - 7 та;
🔹Адлия вазирлиги - 2 та;
🔸Транспорт вазирлиги - 1 та;
🔹Навоий кон-металлургия комбинати - 2 та;
🔸Ташқи ишлар вазирлиги - 1 та;
🔹Дин ишлари бўйича қўмита - 1 та;
🔸Қурилиш вазирлиги - 2 та;
🔹Туризм ва спорт вазирлиги - 4 та;
🔸Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси - 3 та;
🔹Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси - 1 та;
🔸Давлат солиқ қўмитаси - 1 та;
🔹Президент таълим муассасалари агентлиги - 1 та.

Ушбу рўйхатга ҳарбий ва диний олий таълим муассасалари, жумладан, магистратура мутахассисликлари ташкил этилган ташкилотлар киритилмаган.

https://t.iss.one/hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Менимча" телелойиҳасининг навбатдаги сонида таҳлил қилинадиган мавзулар:
- Мамлакатда ичимлик суви таъминотини яхшилаш бўйича устувор вазифалар муҳокама қилинди;
- Шавкат Мирзиёевнинг Самарқанд шаҳрига ташрифи - Президент ишга туришилган ва қурилаётган объектлар билан танишди, маҳалла фаоллари билан учрашди ҳамда ҳокимлар ва сектор раҳбарлари иштирокида йиғилиш ўтказди;
- Йўл ҳаракати хавфсизлигини кучайтириш масаласи - ҳудудларда “Хавфсиз йўл ва хавфсиз пиёда” умуммиллий дастури амалга оширилади
.

Кўрсатувни бугун, 12 февраль куни соат 20:00 да "O'zbekiston 24" телеканалида томоша қилишингиз мумкин.

Эртага, 13 февраль куни соат 12:20 ва 17:20 да ҳам такроран намойиш этилади.
Хитой коронавирусни тўрт дақиқадан камроқ вақт ичида аниқлайдиган қурилмани яратди

Фудан университети олимлари томонидан янги коронавирус тести ишлаб чиқилди, у лаборатория ПЦР тести каби аниқ, аммо тўрт дақиқада натижа беради.

БAAда COVID-19 чекловлари босқичма-босқич бекор қилинмоқда

БAAдаги чекловларни босқичма-босқич бекор қилиш мунтазам равишда амалга оширилмоқда, деди Миллий инқироз ва фавқулодда вазиятларни бошқариш (NCEMA) вакили

"КовиВак" вакцинасининг самарадорлиги 86,9% ни ташкил этди

МедРхив тиббий илмий мақолалар препринтлар порталида эълон қилинган тадқиқотга кўра, КовиВак коронавирус вакцинасининг самарадорлиги тадқиқот босқичи иштирокчиларида антитана ишлаб чиқариш билан ўлчанган ҳолда 86,9% ни ташкил этди.

Сибир олимлари коронавирусга қарши янги дори устида тадқиқот олиб бормоқда

Россия Фанлар академиясининг Ситология ва генетика институти Федерал илмий-тадқиқот маркази ходимлари SARS-CoV-2 га қарши истиқболли янги препаратни клиник синовларгача тадқиқ қилишни бошлади.

https://t.iss.one/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💳 Эски намунадаги гувоҳномаларни янги намунага алмаштириш муддатларини биласизми?

https://t.iss.one/hudud_inform
🔰 Уй-жойга муҳтож хотин-қизларга бериладиган арзон уй-жойлар тўловининг:

10 фоизи Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси, талабгор ишлаётган ташкилот ва бошқа манбалар ҳисобига (бошланғич бадал сифатида);

90 фоизи банкларнинг имтиёзли кредитлари ҳисобига қопланади.

📌 Аризалар туман ҳокими бошчилигидаги ҳудудий комиссияга берилади.

https://t.iss.one/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугун ҳамюртимиз Комилжон Тўхтаев Пекин-2022 қишки Олимпия ўйинларида ўз иштирокини бошлади.

Биринчи машқдан кейин 60 бўлиб стартга чиққан К.Тўхтаев етакчига 9.84 сония имкониятни бой бермоқда. Ҳозирча ушбу кўрсаткич билан у 89 нафар спортчи орасида 35 натижани кўрсатиб турибди.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Алишер Қодиров давлат хизматчилари учун иш вақтини 8:30 дан, олийгоҳлардаги таълим жараёнларини эса 10:00 дан бошлашни таклиф қилди

“Президент раҳбарлигида ўтказилган йўлларда хафсизликни таъминлаш масаласига бағишланган йиғилишда иштирок этдим. Бир йилда 9 минг авария, 3 мингга яқин ўлим, шундан 600 га яқини болалар ўлими”, деб гап бошлайди “Миллий тикланиш” демократик партияси етакчиси. (Президент ўтказган видеоселекторда бу рақамлар фарқли: 10 мингдан ортиқ авария, 2500 га яқин ўлим ва, шу жумладан, 263 нафари болалар ўлими).

Шунингдек, у ҳаётининг мазмуни автомашинадан иборат, қоидани ўрганиш ва амал қилишга ақли ҳам, сабри ҳам етмайдиган “калтабин гражданлар”ни ҳайдовчилик ҳуқуқидангина эмас, озодлигидан ҳам маҳрум қилиш, 2-3 йил қайта тарбиялаш муассасаларига маҳкум қилиш тўғри бўлишини айтган.

Жамоат транспорти тизимсиз ва сифатсизлигига бош сабаб деб сиёсатчи тирбандликни кўрсатган. Ва тирбандликни келтириб чиқараётган оқимнинг катта қисми – талабалар, деган тўхтамга келган.

https://t.iss.one/hudud_inform
Бугун ҳокимларга мурожаат қилиш ёки бирор муаммо ҳақида хабар бериш учун уларнинг қабулга ёзилиш шарт эмас! Бунинг учун ҳокимликларнинг интернетдаги ресурсларида виртуал қабулхоналар ҳамда қайта алоқа ботлари ташкил қилинган.

☑️ Расмий хабарлар канали томонидан обуначиларнинг мурожаатларидан келиб чиқиб, барча вилоят ҳокимликларининг интернетда мурожаат қабул қилувчи ресурслари ҳақидаги маълумотлар тўпланди.

‼️Қуйида рўйхат билан танишиб, мурожаатингизни йўллашингиз мумкин!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🗻"Қамчиқ" довонидаги вазият

🌨 Довон йўлининг 193-263 километрлари оралиғида қор ёғишда давом этиб, йўллар махсус техникалар ёрдамида қордан тозаланмоқда.

🚘 Мазкур йўлда ҳаракатланувчи барча ҳайдовчилардан оралиқ масофани сақлаб, тезликни меъёрдан оширмасликларини сўраймиз.

https://t.iss.one/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳисоб палатасининг «Давлат аудити» дастурий комплекси ишга туширилди

🔎 Дастурий комплексдан кўзланган устувор мақсад – бюджет ташкилотларидаги текширувларни тартибга солиш, назорат тадбирларининг самарадорлигини ошириш ва назорат жараёнларида инсон омилини камайтириш.

🔰Жорий йилдан бошлаб, барча давлат молиявий назорати тадбирлари, шу жумладан ички аудит хизматларининг аудит тадбирлари мажбурий тартибда «Давлат аудити» дастурий комплексида рўйхатга олинади. Бунда, назорат объекти раҳбари QR код орқали назорат тадбири асослилигини текшириш имкониятига эга бўлади.

«Давлат аудити» дастурий комплексида рўйхатга олинмаган назорат тадбирларини ўтказишга йўл қўйилмайди ва бундай назорат тадбирлари ноқонуний ҳисобланади.

Манба

https://t.iss.one/hudud_inform
2022 йил 13 февраль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 233 761 (+322) нафарни ташкил этмоқда.

Касалликдан соғайганлар жами 218 078 (+1 023) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 93 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1 604 нафарни ташкил қилди. Қолаверса, кеча 61 нафар кишида пневмония аниқланди.

https://t.iss.one/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
14 февраль — буюк шоир, шоҳ, саркарда ва олим Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд топган кун.

〰️〰️〰️
✍️ «…У турли фазилатлар билан безанган ва мақтовли хислатларга эга бўлган бир подшоҳ эди. Ушбу барча фазилатларидан шижоат ва муруввати устун турарди. Туркий шеърни Амир Алишердан кейин ҳеч ким Бобур ёзган даражада ёзган эмас».

Мирзо Муҳаммад Ҳайдар. «Тарихи Рашидий»дан.

〰️〰️〰️
✍️ «Бобур дилбар шахс эди. Уйғониш даврининг ажойиб султони, кучли, тадбиркор киши бўлиб, санъатни, адабиётни, гўзалликни севарди».

Жавоҳарлаъл Неру. «Ҳиндистоннинг кашф этилиши» китобидан.

〰️〰️〰️
✍️ «Бобур феълига кўра Цезарга қараганда севишга арзигуликдир. Унинг манглайига юксак фазилатли инсон деб битиб қўйилган».

Эдуард Холден, инглиз тарихчиси.

〰️〰️〰️
✍️ «Саховати ва мардлиги, истеъдоди, илм-фан, санъатга муҳаббати ва улар билан муваффақиятли шуғулланиши жиҳатидан Осиёдаги подшоҳлар орасида Бобурга тенг келадиган бирорта подшоҳ топилмайди».

Уильям Эрскин, «Бобурнома» таржимони.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
📊2021 йил якунлари бўйича Жиззах вилоятининг хизматлар соҳаси таҳлили

📌2022 йил 1 январь ҳолатига хизматлар соҳасида 13 085 та субъектлар фаолият кўрсатиб, улар томонидан 6 419,0 млрд. сўмлик хизмат кўрсатилди.

📈Соҳада ўсиш суръати пандемиядан аввалги 2019 йил даражасидан ошиб, 118,1 фоизни ташкил этган.

✔️Кўрсатилган хизматларнинг 24,3% қишлоқ жойларга тўғри келади. Соҳада кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари улуши 62,5% ни ташкил этди.

✔️Жами хизматлар таркибида савдо хизматлари, молиявий хизматлар, транспорт хизматлари улуши юқори бўлган.

https://t.iss.one/hudud_inform
Бобур кўчасида велойўлак ташкил этиш ишлари бошланди

🚧 Пойтахтимиз кўчаларини тартибга келтириш ва велойўлакларни янада кўпайтириш мақсадида Яккасарой туманининг Бобур кўчасида ҳам йўл таъмирлаш ишлари бошланди.

Ҳокимлик ахборот хизмати хабарига кўра, режага мувофиқ, Ислом Каримов ва Бобур кўчаси кесишмасидан Бобур кўчаси бўйлаб Бобур ва Нукус кўчалари кесишмасигача бўлган оралиқда велойўлак барпо этилади.

Шунингдек, автомобиллар қатнов қисмининг ўртасида бордюрлар билан мустаҳкамланган яшил майдонлар ташкил қилинади. Таъмирлаш ишлари жараёнида қатнов қисмининг битта йўлаги қисман ёпилиши мумкин.

https://t.iss.one/hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Тошкент_вилояти

Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаев вилоятнинг энг чекка тоғли қишлоғи — Пскомга икки кунлик сафари

📹 Видеолавҳа Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан тақдим этилди.

https://t.iss.one/hudud_inform
📊 Ўзбекистонда 1 км.кв. ер майдонига қанча аҳоли сони тўғри келади?

🏢 Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистонда 1 км.кв. ер майдонига ўртача 78,6 нафар доимий аҳоли сони тўғри келади.

Бу эса ўтган йилнинг мос даврига нисбатан солиштирилганда 1,6 кишига ортган (2021 йилда 1 кв.км.га 77 киши).

Ҳудудлар бўйича 1 км.кв. ер майдонига тўғри келадиган ўртача аҳоли сони:

— Қорақалпоғистон Р. – 11,7 киши

— Андижон вилояти – 756,6 киши

— Бухоро вилояти – 49,1 киши

— Жиззах вилояти – 68,1 киши

— Қашқадарё вилояти – 119,3 киши

— Навоий вилояти – 9,3 киши

— Наманган вилояти – 394 киши

— Самарқанд вилояти – 240,4 киши

— Сурхондарё вилояти – 136,5 киши

— Сирдарё вилояти – 205,3 киши

— Тошкент вилояти – 192,9 киши

— Фарғона вилояти – 576,4 киши

— Хоразм вилояти – 318 киши

— Тошкент шаҳри – 8 035,1 киши

https://t.iss.one/hudud_inform
Марҳамат туманидаги 72-ИДУМ директори ва туман ХТБ мудири лавозимидан озод этилди

Аввал хабар берилганидек, Марҳамат туманидаги ўқитувчиларнинг ота-оналар олдида узр сўрашга мажбур қилингани бўйича ҳолатни ўрганиш ҳамда ўқитувчилар билан учрашиш мақсадида Халқ таълими вазири Андижон вилоятига борди.

Ўқитувчилар билан ўтказилган бевосита суҳбат натижаларига кўра, мактаб директори ҳамда Марҳамат тумани халқ таълими бўлими мудирини вазифасидан озод этиш бўйича хулосага келинди.

Шунингдек, бугун Андижон вилояти ҳокимлигида бўлиб ўтган “Ҳокимлик соати” йиғилишида вилоят ҳокими туман ҳокимининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосарини лавозимидан озод қилиб, туман ҳокимига “Ҳайфсан” интизомий жазосини белгилаган.

https://t.iss.one/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Тараққиёт стратегияси» маркази — 5 ёшда!

2017 йил 14 февраль куни «Тараққиёт стратегияси» маркази ташкил этилган эди. Ўтган давр мобайнида Ўзбекистонда амалга оширилган ислоҳотлар натижалари Марказ томонидан тайёрланган таҳлилий-қиёсий материаллар, рисола, тўплам, брошюра, турли инфографикалар, шунингдек «Ўзбекистон стратегияси» журнали орқали маҳаллий ва халқаро жамоатчиликка мунтазам ёритиб борилди. Бу каби сайъ-ҳаракатлар ҳозир ҳам жадаллик билан давом эттирилмоқда.

Қуйида эътиборингизга ҳавола этилаётган тўпламда Сиз 2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида белгиланган 7 та устувор йўналиш ва уни амалга оширишга қаратилган 100 та мақсад ҳамда кўрсаткичлар ҳақидаги маълумотлар билан танишишингиз мумкин.

📖 Тўплам
_____________

https://t.iss.one/hudud_inform
Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида машинасозлик саноатида амалга оширилаётган ишлар ва 2022 йилдаги устувор вазифалар муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтмоқда.

Сўнгги тўрт йилда тармоқни трансформация қилиш бошланиб, “Ўзавтосаноат”га хорижий мутахассислар олиб келингани таъкидланди.

Хорижий компаниялар иштирокида янги корхоналар ташкил этиш ва акциз солиғини бекор қилиш орқали соҳада рақобат муҳити яратилди.

Натижада ўтган тўрт йилда автомобиль ишлаб чиқариш ҳажми 1,8 баробарга, тармоқ экспорти эса 2,7 баробарга ошди. Шунингдек, 2,6 минг турдаги бутловчи қисмларни ишлаб чиқариш ўзлаштирилди.

“UzAuto Motors” “Fitch Ratings” ва “Standart and Poor’s” халқаро агентликларидан “барқарор” кредит рейтингларини олиб, халқаро молия бозорида 300 миллион долларлик евробонд жойлаштирди.

https://t.iss.one/hudud_inform
Президентимиз соҳага масъул “Ўзавтосаноат” АЖ раиси Ш.Умурзоқовга ишлаб чиқаришни ошириш ва аҳолимизнинг талабини тўлиқ қондириш бўйича тинимсиз ишлаши шартлиги кўрсатиб ўтди.

Шунингдек, жаҳонда микрочиплар ишлаб чиқариш ва халқаро логистика билан боғлиқ муаммолардан келиб чиқиб янги ёндашув ва ечимлар топиш зарур.

Умуман, машинасозлик тармоғи саноатнинг “драйвер” соҳаларидан бири бўлиши кераклиги таъкидланди.

Бу борада, беш йиллик Тараққиёт стратегиясида автомобиль ишлаб чиқаришни 1,4 баробарга, экспортини эса 2 баробарга ошириш белгилаб олинган.

Шу муносабат билан 1 майга қадар автомобиль харидидаги навбатларни тўлиқ бартараф этиш, "UzAuto Motors" автомобиллари учун олдиндан тўлов миқдорини 85 фоиздан 50 фоизгача пасайтириш вазифаси қўйилди.

Шунингдек, Ш.Умурзоқов зиммасига бир ҳафта муддатда автомобиль савдосида очиқ-ошкора ва инсон омилидан холи тизимни йўлга қўйиб, сунъий навбатлар ва коррупцион ҳолатларни таг-томири билан йўқ қилиш учун шахсий жавобгарлик юкланди.

https://t.iss.one/hudud_inform
Йиғилишда ошиб бораётган ички талабни қондириш мақсадида биринчи ярим йилликда камида 160 мингта автомобиль ишлаб чиқариш лозимлиги таъкидланди.

Йил якунига қадар 275 мингта автомобиль ишлаб чиқариш учун зарур бутловчи қисмларни ўз вақтида етказиб бериш бўйича назорат ўрнатиш топширилди.

"Шу билан бирга, аҳолимиз автомобиль бозорида таклифларни кескин ошириш бўйича амалий натижаларни ҳозир кутмоқда", деди Президент Шавкат Мирзиёев.

Вазирлар Маҳкамасига уч кун муддатда импорт автомобиллари учун божхона божи ставкаларини 2 баробарга (30 фоиздан 15 фоизга) пасайтириш бўйича қарор лойиҳасини киритишга топшириқ берилди.

Соҳа раҳбарларига 2022 йилда:

- таннархни камида 5 фоизга камайтириш, 100 миллион долларлик импорт ўрнини босиш;

- 23 лойиҳа доирасида 600 турдаги бутловчи қисмларни ўзлаштириб, маҳаллийлаштиришни 48 фоиздан 56 фоизга ошириш;

- 336 миллион долларлик инвестицияларни ўзлаштириб, 3 та лойиҳани (“Tracker”, “Оnix” ва янги двигателлар ишлаб чиқариш) ишга тушириш лозимлиги кўрсатилди.

https://t.m