Hudud Inform
8.14K subscribers
18.5K photos
4.14K videos
19 files
14.5K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
Основные итоги видеоселекторного совещания под председательством Президента по вопросам инвестиций

За последние 3 года сданы в эксплуатацию 430 крупных производственных мощностей на сумму 17 млрд. долл.

💰 Инвестиционная программа на 2020 год включает в себя более 3 тысяч проектов, реализация которых предусматривает освоение капиталовложений в размере 235 триллионов сумов, в том числе прямых иностранных на 7 миллиардов долларов.

📈 В текущем году 34% прямых вложений из-за рубежа приходится на нефтегазовый, энергетический, горнодобывающий и металлургический секторы, 52% — на региональные проекты.

〰️〰️〰️〰️

⚡️ С учетом пандемии 450 миллиардов сумов, заложенные в Инвестиционной программе, были перераспределены. В частности, 150 миллиардов сумов направлены на освоение 40 тысяч гектаров земель и создание 80 тысяч постоянных рабочих мест.

❗️Будут приняты меры по увеличению инвестиций в небольшие проекты, направленные на повышение доходов населения. Тем самым будет сокращено количество бедных семей.

🌀 Президент отметил, что важно инвестировать в людей, создавать новые рабочие места, а строительство мостов и других объектов можно отложить.

〰️〰️〰️〰️

❗️ С 2021 г. всё, начиная от проектирования до ввода в эксплуатацию крупных объектов за счет бюджета, будет осуществляться в соответствии с мировыми нормами.

🌐 Планируется имплементация международных стандартов разработки проектной документации, строительства и экспертизы.

Предусматривается четкое определение ответственности проектных организаций за авторский надзор, заказчиков — за технический.

🗝 Будут сняты ограничения по выделению средств на проектирование.

〰️〰️〰️〰️

📌 Подход к привлечению иностранных инвестиций будет изменён

❗️ Преференции, предоставляемые только иностранным инвесторам, теперь будут распространяться и на местных инвесторов. К примеру, если гражданин Узбекистана инвестирует в проект стоимостью более 25 миллионов долларов, внешние инженерно-коммуникационные сети будут построены за счет бюджета.

Каналга уланиш:👇
@hudud_inform
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Нега импорт бензинга акцизни 5 фоиздан 20 фоизга ошириш таклиф қилинмоқда? — «Ўзбекнефтгаз» изоҳ берди

Ижтимоий тармоқларда «Ўзбекнефтгаз» АИ-80, АИ-91 ва АИ-92 маркали импорт бензинга акцизни 5 фоиздан 20 фоизга оширишни таклиф қилган ҳужжат сурати тарқалди.

Компания бошқаруви раиси ўринбосари Улуғбек Ашуров Кун.уз мухбири билан суҳбатда ҳужжат ҳақиқийлигини тасдиқлади.

"Мақсадимиз — ўзимизнинг, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларимизни ҳимоя қилиш", — дейди компания расмийси.

Батафсил:

🔎 Мақолани ўқиш | 📹 Видеони кўриш

〰️〰️〰️〰️

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
🔰Жамоатчилик диққатига!

⚡️2020 йил 27-30 май кунлари Олий Мажлис Сенати Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси аъзолари Президентимиз томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббус ҳамда “Yoshlar – kelаjagimiz” Давлат дастурининг Сурхондарё вилоятида ижро этилишини ўрганади.

⚡️Шунингдек, ушбу ўрганиш жараёнида Сурхондарё вилоятида истиқомат қилаётган аҳоли, айниқса, ёшларни қийнаётган муаммо ва камчиликлар юзасидан фуқаролар мурожаатларини ҳам жойида кўриб чиқиш режалаштирилмоқда.

✳️Шу муносабат билан бу борадаги таклифлар, муаммо ва камчиликлар тўғрисидаги маълумотларни “facebook.com”даги m.me/senatyoshlar манзилига ёки [email protected] электрон почтасига юборишингиз мумкин.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Электр таъминоти шартномасини тузиш тартиби

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform

Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Савол_жавоб
#Олий_таълим

📥 АОКА штабига келиб тушаётган саволларга Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг матбуот котиби Фарҳод Бабашев жавоби:
•┈┈┈┈••••┈┈┈┈•
Биз мактабни битираётганимиз учун дипломимизнинг электрон шаклда берилишини айтишди. Ўқишга топшираётганимизда дипломнинг асл нусхаси йўқ бўлгани учун кейинчалик ҳеч қанақа муаммо бўлмайдими?

➡️ Ҳозирги вазиятдан келиб чиқиб, 2019-2020 ўқув йилидаги умумий ўрта таълим муассасалари битирувчиларига давлат намунасидаги аттестат (шаҳодатнома)ларни электрон шаклда (сканер) битирувчиларга етказилади.

Аттестат (шаҳодатнома) бланкалари республикамизда карантин муддати тугагунга қадар таълим муассасаларида сақланади. Карантин даври якунланганидан сўнг улар ўз эгаларига топширилади.

Олий таълим муассасига ҳам электрон варианти топширилади. Муаммо бўлмайди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Бухоро_вилояти

Бухорода 1 000 га яқин корхона фаолиятини қайта тиклади

😷Коронавирус пандемияси оқибатида юзага келаётган муаммоларни батараф этишга қаратилган аниқ чора-тадбирлар натижасида вилоятдаги 974 та корхона карантин қоидаларига риоя этган ҳолда фаолиятини тиклади.
Жумладан:

— 102 та саноат,
— 163 та қурилиш,
— 49 та умумий овқатланиш,
— 446 та улгуржи ва чакана савдо ҳамда
— 212 та маиший хизмат корхоналари ўз фаолиятини тиклади.
Айни пайтда ушбу корхоналарда карантин қоидаларига риоя этган ҳолда фаолият юритиши тўлиқ назоратга олинган.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform

Telegram | Facebook | Instagram | Twitter | Youtub
🔺2020 йил 27 май соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3333 (+43) нафарни ташкил этмоқда.

⚠️Янги аниқланган касалланиш ҳолатларининг 31 нафари Навоий вилоятидан, 6 нафари Тошкент вилоятидан, 4 нафари Тошкент шаҳридан ҳамда 2 нафари Наманган вилоятидан. Уларнинг барчаси коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлгани учун гумонланиб, карантинга олинган фуқаролар орасида аниқланган.

❗️Айни пайтда юртимизда 2636 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар бутунлай соғайган.

❗️Ҳозирда мамлакатимизда 683 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 4 нафарининг аҳволи оғир.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
“Саломатлик” ордени ва “Соғлом турмуш” медали таъсис этилди.

🎖“Саломатлик” ордени билан Ўзбекистон фуқаролари мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш, аҳоли саломатлигини яхшилаш ҳамда ушбу соҳада халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлашдаги алоҳида хизматлари учун мукофотланади.

🎖 “Соғлом турмуш” медали билан аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини шакллантиришга қўшган ҳиссаси учун соғлиқни сақлаш муассасалари шифокорлари, ОАВ вакиллари ва блогерлар, фуқаролар, намунали оилалар ва спортчилар ва бошқа шахслар мукофотланадилар.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Эртага, 28 май куни ташкил этиладиган чартер рейслар

✈️ Тошкент - Ростов-Дон – Тошкент
✈️ Тошкент - Истанбул – Тошкент

❗️Парвозга консуллик муассасалари томонидан фуқаролар рўйхатга олинади ҳамда Uzbekistan Airways авиакомпаниясига тақдим этилади ва ушбу рўйхат асосида фуқаролар самолёт бортига киритилади.

▪️Рўйхатга биринчи навбатда бемор фуқаролар, ёш болали ва ҳомиладор аёллар ҳамда кекса ёшдаги фуқаролар, шунингдек бекор қилинган доимий авиақатновларга чипта харид қилган фуқаролар қўйилади.

📮 Чипталарни фуқаролар парвоздан 4 соат олдин хорижий мамлакатларнинг халқаро аэропортларидаги Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг кассаларидан олишлари мумкин бўлади.

😷 Ўзбекистонга қайтган барча фуқаролар 14 кундан кам бўлмаган муддатга карантин марказига жойлаштирилади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Қашқадарё_вилояти

🔰Касби туманида ғалла ўрим-йиғим мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди

Айни кунларда вилоятимизнинг барча туманларида ғалла ўрим-йиғимига тайёргарлик ишлари бошлаб юборилган. Хусусан, ғалла майдонлари, донни қайта ишлаш ва қабул қилиш корхоналари ҳамда ўрим комбайнларининг мавсумга шайлиги доимий назоратга олиниб, мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича тегишли чоралар кўриб борилмоқда.

Бугун Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи Шуҳрат Сатволдиев, вилоят ФВБ бошлиғи Обид Ҳазратқуловлар бошчилигида 2020 йил ғалла ўриш мавсуми олдидан тумандаги комбайнларнинг мавсумга шайлиги ўрганилди.

Ўтказилаётган назорат тадбирларида ғалла ўриш комбайнларининг техник ҳолати билан бирга муҳандис-техник ходимлар, механизаторлар учун яратилган кундалик эҳтиёж воситалари, уларнинг моддий манфаатдорлик масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Савол_жавоб
#Адлия

📥 АОКА штабига келиб тушаётган саволларга Адлия вазирининг матбуот котиби Севара Ўринбоева жавоби:
•┈┈┈┈••••┈┈┈┈•
14 ёшгача болалар пули тўланиши карантин вақтида танаффуссиз давом эттирилса, 6 ойгача бериладими ёки карантин тугагунчами?

➡️ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 апрелдаги ПФ-5978-сон Фармонига асосан, жорий йилнинг март-июнь ойларида тўлаш муддати тугайдиган болалари бўлган оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ва моддий ёрдамлар тўлаш уларни тўлашни янги муддатда давом эттириш тўғрисидаги ариза ҳамда бошқа ҳужжатларни талаб қилмаган ҳолда 6 ой муддатга (бироқ бола тегишлича 2 ёшга ва 14 ёшга тўлгунидан кўп бўлмаган муддатда) танаффуссиз давом эттирилади, яъни кейинги 6 ой муддатга узайтириб қўйилади, агар бу давр ичида бола 14 ёшга тўлса, нафақа тўхтатилади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Қайси вилоятда ишсизлик даражаси юқори?

Жорий йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистонда ишсизлик даражаси 9,4 фоизни ташкил қилиб, энг юқори ишсизлик даражаси:

📍9,8 фоиз билан — Самарқанд ва Сурхондарё вилоятларида,

📍9,7 фоиз билан — Жиззах, Қашқадарё, Сирдарё ва Фарғона вилоятларида қайд этилган бўлса,

📉 энг паст кўрсаткич — Тошкент шаҳрида (7,8 фоиз) аниқланган.

💼 Ишга жойлаштиришга муҳтож меҳнат билан банд бўлмаган аҳоли — ишсизлар сони 1 399,7 минг кишини ташкил этган.

〰️〰️〰️〰️〰️〰️

Бу ҳақда 26 май куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Либерал-демократик партияси фракциясининг видеоконференц алоқа тарзида бўлиб ўтган навбатдаги йиғилишида маълум қилинди.

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
🚉 Тошкент - Андижон - Тошкент йўналишида 62/61-сонли йўловчи поезди ҳаракати қайта тикланди

🎫 Йўловчилар чипталарни электрон тарзда ҳам харид қилишлари мумкин, фақат поэздга чиқишдан олдин йўл варағини тўлдиришлари ва Вақтинчалик ўрнатилган тартибга хамда санитария гигиена қоидаларига қатъий риоя қилишлари талаб қилинади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Тошкент_вилояти

🐂 “Убайд” МФЙ ҳудудида “ULUG`NUR” фермер хўжалиги томонидан янги ташкил этилаётган чорвачилик комплекси қурилишига старт берилиб, барпо этиладиган комплекс пойдеворига биринчи тош қўйилди.

💰27 млрд. 720 млн. сўм қийматга эга бўлган ушбу лойиҳа асосида қорамолчиликка асосланган комплекс барпо этилиб, йилига 300 тонна гўшт етиштириш кўзда тутилган.

🧮 Мазкур комплекс учун, жами 902 гектар ер майдони ажратилиб, шундан 5 гектари комплекс қурилиши учун мўлжалланган. Комплекс ишга тушгач, 55 та янги иш ўринлари яратилади.

📌 Маълумот учун: Вазирлар Маҳкамасининг “Тошкент вилояти Оҳангарон туманида чорвачиликни ривожлантириш тўғрисида”ги 890-сонли қарорига мувофиқ, 2019-2021 йилларда Оҳангарон туманида жами 30 та чорвачилик комплекси (17 та қорамолчилик, 13 та қўй-эчкичилик) барпо этилади. Мазкур лойиҳаларнинг умумий қиймати 746 млрд. 598 млн. долларни ташкил этади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram