Hudud Inform
8.69K subscribers
18.3K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Давлатимиз раҳбари йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги муаммоларни танқид қилди.

https://t.iss.one/hudud
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент коррупцияга қарши курашишга умумий вазифа сифатида қарашга чақирди.

https://t.iss.one/hudud
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 27 январь куни видеоанжуман шаклида ўтадиган “Ҳиндистон – Марказий Осиё” биринчи саммитида иштирок этади.
Олий даражадаги учрашув кун тартибига мувофиқ, кўп томонлама муносабатларни янада кенгайтириш, минтақавий боғлиқликни кучайтириш ҳамда минтақада барқарорлик ва изчил тараққиётни таъминлаш масалалари кўриб чиқилади.
Саммит якунида Деҳли декларациясини қабул қилиш кўзда тутилган.

https://t.iss.one/hudud
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президентимиз сабр-тоқатли халқимизга, кечаги экстремал вазиятда ўзаро баҳамжиҳат ишлаган барча тузилмалар ходимларига, айниқса, оммавий ахборот воситалари вакилларига миннатдорчилик билдирди.
Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясини белгилаш ҳамда уни жорий йилда амалга ошириш масалалари муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Президент стратегиядаги 7 та устувор йўналишнинг ҳар бирига алоҳида тўхталиб ўтди.
Бу вазифаларни амалга ошириш учун 100 та мақсад белгилаб олинган, жорий йилнинг ўзида умумий қиймати 55 триллион сўм ва 11,7 миллиард долларлик 398 та чора-тадбир кўзда тутилмоқда.

Состоялось видеоселекторное совещание по определению Стратегии развития Нового Узбекистана на 2022-2026 годы и вопросам ее реализации в текущем году.
Президент подробно остановился на каждом из 7 приоритетов стратегии.
Для реализации задач определено 100 целей, в рамках осуществления которых на текущий год намечено реализовать 398 мер на общую сумму 55 триллионов сумов и 11,7 миллиарда долларов.

#Mirziyoyev #videoselektor #TaraqqiyotStrategiyasi #Davlatdasturi2022

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from MINENERGY.UZ
“Ўзтрансгаз” АЖ тизимидаги Компрессор станцияларининг фаолияти тўхтаб қолганлиги ва уларни қайта ишга туширилиши бўйича маълумот

Умумтизимда юзага келган носозликлар сабабли мамлакатимиздаги мавжуд газ қазиб олиш конлари ва уни қайта ишлаш заводларида технологик жараёнларнинг бузилиш ҳолатлари кузатилмоқда. Бу эса, ўз навбатида газ ишлаб чиқариш ҳажмининг камайишига олиб келмоқда.

Бир вақтнинг ўзида “Ўзтрансгаз” АЖ тизимидаги Компрессор станцияларининг агрегатлари фаолияти тўхтатилди. Жумладан 25 январь куни Ғаллаорол КСдаги 12 та газ ҳайдаш агрегати(ГҲА) иш фаолиятини тўхтатди.

Юзага келган фавқулодда ҳолатни тезкор равишда бартараф қилиш мақсадида “Ўзтрансгаз” АЖда Республика штаби назоратида бўлган фавқулотда гуруҳ ташкил қилинди ва авария-таъмир бригадалари сафарбар этилди. Республика штаби билан координация қилган ҳолда, биринчи навбатда иссиқлик электр станцияларини ишга имкон қадар тез туширишда амалий ёрдам бериш ва газ транспорт тизимини фаолиятини тиклаш-гуруҳнинг асосий вазифаси этиб белгиланди.

Натижада, 25-26 январь кунлари авария ҳолатида тўхтаб қолган 6 та компрессор станциясидан 5 таси тўлиқ бўлмаган ҳолатда ишга туширилди.

Жорий йил 26 январь соат 18.00да магистрал газ қувурлари тармоғига узатилаётган табиий газ миқдори соатига 4 839 минг куб метрни ташкил этди.

Жумладан, газ қазиб олувчи ташкилотлардан соатига 3 261 минг куб метр, (25 январь соат 10.00 да 5 490 минг куб метр газ олинган) табиий газ импорти соатига – 710 минг куб метр (25 январь 10.00га кўра, 620 минг куб метр) газни ер остида сақлаш иншоотларидан соатига – 868 минг куб метр (25 январь 10.00 ҳолатига кўра 870 минг куб метр) табиий газ олиш йўлга қўйилди.

Мутахассислар тақдим этган ҳисоботларига кўра, газ қазиб чиқарувчи корхоналарининг электростанцияларни зарур даражадаги газ ҳажми билан таъминлаши ва газ қувурлари тизими орқали зарур иш босимини тиклаш ишларини амалга ошириш учун камида 2 кун талаб этилади. Ҳозирда жойларда компрессор станцияларини тўлиқ ишга тушириш бўйича ишлар давом этмоқда.

“Ўзтрансгаз” АЖ Матбуот хизмати

▶️
@minenergy_uz
▶️
@prminenergy
#Tezkor

❗️26-январь соат-23:00

🚰 Ҳудудларнинг ичимлик суви таъминоти қайта тикланаётганлик ҳолати

"Ўзсувтаъминот" АЖ
Ахборот хизмати

https://t.iss.one/hudud_inform
Бугун, 27 январь куни эрталаб соат 9:00 дан бошлаб шаҳарлараро йўналишлар бўйлаб, шунингдек, аксарият ҳудудларда газ қуйиш шохобчалари ишлай бошлайди.

Айни дамда Тошкент, Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятлари бундан мустасно бўлиб, ушбу ҳудудларда газ таъминотининг иш режимини тиклаш ишлари олиб борилмоқда.

Эртага эрталабдан бошлаб республикамиздаги барча газ қуйиш шохобчалари иш фаолиятини тиклаш режалаштирилмоқда.

https://t.iss.one/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
197 миллион сўмдан зиёд сифатсиз қурилиш-монтаж ишлари бўйича буюртмачиларга талабнома киритилган

АОКАда бўлиб ўтган брифингда «Ўзйўлинспекцияси» ахборот хизмати раҳбари Комилжон Шамсиддинов юридик ва жисмоний шахсларнинг мурожаатлари таҳлили юзасидан маълумот берди.

📨 Йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш инспекциясига 2021 йил якуни бўйича Жисмоний ва юридик шахслар томонидан жами 377 та мурожаат келиб тушган.

📊 Ҳудудлар миқёсида кўриб чиқадиган бўлсак, Тошкент шаҳри, Тошкент ва Наманган вилоятларидан келган мурожаатлар салмоғи ошган.

📝 4 та ҳолат бўйича 197 млн 325 минг сўм миқдорида сифатсиз бажарилган қурилиш-монтаж ишларини ҳисоботдан чиқариш бўйича буюртмачиларга талабнома киритилди.

📌 Сифатсиз йўл қурилаётгани ва асфальт ётқизилган йўлларнинг қисқа муддатда (яъни 1 йил ичида) бузилиб кетганига гувоҳ бўлсангиз, “Ўзйўлинспекция” ишонч телефони рақами – (71) 268-93-21 ва расмий сайт dyi.uz орқали йўллашингиз мумкин.

▫️Батафсил

https://t.iss.one/hudud_inform
Дин ишлари бўйича қўмита ахборот хизмати Макка шаҳридаги «HILTON» меҳмонхонасида юртдошларимиз учун яратилган шароитлар ҳақида фото репортаж тайёрлади.

https://t.iss.one/hudud_inform