Hudud Inform
8.34K subscribers
18.5K photos
4.13K videos
19 files
14.4K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
2022 йил 24 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 216 186 (+1 123) нафарни ташкил этмоқда.

Касалликдан соғайганлар жами 205 495 (+1 278) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1 545 нафарни ташкил қилди. Қолаверса, кеча 98 нафар кишида пневмония аниқланди.

https://t.iss.one/hudud_inform
Республикамиз электр энергияси таъминотида узилишлар кузатилмоқда

Бугун, 25 январь куни соат 11:00 да энерготизимда йирик носозлик юзага келиб республикамизнинг айрим ҳудудларида электр энергияси таъминотида узилишлар кузатилмоқда.

Энергетика вазирлиги ахборот хизмати хабар беришича, айни пайтда мутахассислар томонидан носозликни тиклаш ишлари олиб борилмоқда.

Ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берилади.

Келтирилган ноқулайликлар истеъмолчилардан учун узр сўраймиз, дейилади хабарда.

https://t.iss.one/hudud_inform
Уй-жой ва коммунал хўжалиги вазирлиги огоҳлантирмоқда:

Мамлакатимизнинг кўплаб ҳудудларида электр энергияси тизимида кузатилган узилишлар боис, иситиш, оқава ҳамда ичимлик сув тармоқларида ҳам узилишлар кузатилишидан огоҳлантирамиз

https://t.iss.one/hudud_inform
❗️«Ўзсувтаъминот» АЖ:

Республика миқёсида электр энергияси билан боғлиқ муаммолар юзага келганлиги сабабли, ичимлик суви етказилишида ҳам вақтинчалик узилишлар юзага келиши мумкин.

Элект энергияси тикланганидан сўнг ҳам техник жиҳатларни инобатга олиб, сув таъминоти тизимида кечикишлар бўлишини маълум қиламиз.

Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз.

https://t.iss.one/hudud_inform
«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ:

Республикамизда кенг қамровли электр энергияси таъминоти узилганлиги боис айрим йўловчи поездларнинг ўз манзилларига етиб бориш кечикиши кузатилади.

Бизнинг каналимизни кузатинг. Қўшимча маълумот бўлиши мумкин.

https://t.iss.one/hudud_inform
Соат 10:57 да Қозоғистон Республикси Электр тармоғида катта авария бўлиши натижасида Олма-ота, Шимкент, Тарас, Туркистон (вилоятларида) ва атроф ҳудудларида Электр энергия таъминотида ўчишлар юзага келди.

Бунинг натижасида Қирғизистон электр тармоғида, жумладан Бишкек, Ўш ва бошқа барча шаҳарларда электр энергия ўчиши кузатилди.

Ягона электр тармоғига уланган Ўзбекиситон электр тармоғи бу авариянинг салбий таъсири натижасида Қозоғистондан келувчи 530 линиядаги кучланиш ва частотани кескин ўзгариши оқибатида Тошкент ГРЭСи, Сирдарё ГРЭСи да авария ҳимоя воситалари ишлаб кетиб бу иккала станцияни ҳам автоматик равишда ўчишига олиб келган.

Натижада Фарғона ва Тошкент шаҳри ва вилояти, Фарғона водийси ҳудуди, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд, Навоий, Қашқадарё вилоятлари тармоқларида электр энергияси ўчди.

Хозирги вақтда қўшни давлат тармоқларидан узган ҳолатда ҳар бир ТЭЦларни алоҳида ишга тушириб, босқичма босқич тармоқларни улаб, ишга тушириш чоралари кўрилмоқда.

Авария тавсилотлари бўйича қўшимча равишда ахборот берилади.

Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати

https://t.iss.one/hudud_inform
"Uzbekistan Airports" ахборот хизмати:

✈️ Ўзбекистон аэропортлари фаолияти электр энергияси йўқлиги сабабли вақтинча тўхтатилган.

Электр тизимидаги узилишлар бартараф этилгач, аэропортлар фаолияти қайта тикланади.

https://t.iss.one/hudud_inform
📍Тошкент шаҳрида жойлашган тиббиёт муассасалари, хусусан, туғуруқхоналар, Covid-марказлар, тез тиббий ёрдам марказлари қўшимча электр таъминотига ўтказилди.

Шунингдек, шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилишича, барча йўловчилар Тошкент метрополитенидан эвакуация қилинган.

https://t.iss.one/hudud_inform
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
❗️Ижтимоий тармоқлар ва Telegram каналларда Ўзбекистонда 3 кун давомида электр энергияси бўлмаслиги, ёқилғи етишмаётгани сабабли тез орада мобил алоқа ҳам узилиши тўғрисида асоссиз хабарлар тарқалмоқда.

Мазкур хабарлар ёлғон ва хақиқатга мос келмайди.

📄 Эслатиб ўтамиз, аҳоли ўртасида ёлғон ахборот тарқатганлик учун жавобгарлик мавжуд.

https://t.iss.one/aoka_uz
☎️ Республика миқёсида электр энергияси билан боғлиқ муаммолар юзага келганлиги сабабли, ичимлик суви етказилишида ҳам вақтинчалик узилишлар кузатилмоқда. Шу муносабат билан «Ўзсувтаъминот» АЖнинг ҳудудий МЧЖларида махсус тезкор штаблар фаолияти йўлга қўйилди. Ушбу штаблар орқали аҳолига ичимлик суви муқобил йўллар билан етказиб берилмоқда.

Ҳудудлар кесимида телефон рақамлари рўйхати:

📞 «Андижон сув таъминоти» МЧЖ (93) 910−44−99
📞 «Бухоро сув таъминоти» МЧЖ (98) 274−07−02
📞 «Сирдарё сув таъминоти» МЧЖ (99) 905−99−66
📞 «Тошкент шаҳар сув таъминоти» МЧЖ (93) 380−68−08
📞 «Тошкент сув таъминоти» МЧЖ (97) 744−10−09
📞 «Самарқанд сув таъминоти» МЧЖ (91) 527−79−72
📞 «Навоий сув таъминоти» МЧЖ (93) 950−22−95
📞 «Хоразм сув таъминоти» МЧЖ (93) 922−00−40
📞 «Фарғона сув таъминоти» МЧЖ (99) 876−00−79
📞 «Жиззах сув таъминоти» МЧЖ (91) 943−19−19
📞 «Наманган сув таъминоти» МЧЖ (93) 493−60−00
📞 «Сурхондарё сув таъминоти» МЧЖ (97) 225−58−88
📞 «Қашқадарё сув таъминоти» МЧЖ (98) 776−15−02
📞 «Қорақалпоқ сув таъминоти» МЧЖ (99) 543-10-28

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
📍Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида электр энергияси таъминоти тўлиқ тикланди

Энергетика вазирлиги ахборот хизмати маълум қилишича, Тошкент шаҳар, Хоразм, Фарғона, Андижон, Сурхондарё ва Тошкент вилоятларида электр энергияси таъминоти қисман тикланди.

Айни пайтда республикамиз ҳудудларида электр энергияси таъминоти босқичма-босқич тиклаш ишлари олиб борилмоқда.

https://t.iss.one/hudud_inform
Табиий газ истеъмоли учун қарзи борлар вақтинчалик тармоқдан узилмайди

Ҳудудгазтаъминот хабар беришича, истеъмолчиларга қулайлик яратиш мақсадида табиий газдан қарздорлик учун автоматик равишда ўчириш вақтинчалик тўхтатилган.

Хонадонингиздаги ҳисоблагич ўчирилган бўлса, аввало асосий кирувчи ва уй ичидаги барча газ жиҳозларни ўчиринг, сўнгра марказий кўк ENTER тугмасини уч марта босинг ва 6 дақиқа кутинг.

Газ билан боғлиқ муаммолар юзага келган тақдирда, сиз газ таъминоти ташкилотининг 104 рақамига қўнғироқ қилишингиз мумкин.

https://t.iss.one/hudud_inform
Соат 21:50 ҳолатига Ўзбекистонда электр энергияси таъминоти 45% га тикланди

Энергетика вазирлигининг маълум қилишича, ҳозирги пайтда мавжуд иссиқлик электр станцияларининг энергоблоклари босқичма-босқич ишга туширилиши давом эттирилмоқда.

https://t.iss.one/hudud_inform
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
📢 ЭЪЛОН

Бугун, 26 январь куни соат 10:00 да Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Ўзбекистон Энергетика вазирлиги мутасаддилари иштирокида брифинг бўлиб ўтади.

Брифингда республикамиз ҳудудларида электр энергияси таъминоти билан боғлиқ ҳолат, автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчалари фаолияти юзасидан батафсил маълумотлар тақдим этилади.

📹 Брифинг Агентликнинг расмий "Facebook" саҳифаси, "UzReport" ва Ўзбекистон24 телеканаллари ҳамда Ўзбекистон24, Oriat dono радиоканаллари орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилади.

✔️Тадбирга ОАВ вакиллари таклиф этилади
〰️〰️〰️〰️

✏️ Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.

https://t.iss.one/aoka_uz
Аҳолига ичимлик суви етказиб бериш тўлиқ тикланган ҳудудлар

📍Қорақалпоғистон — 100%
📍Бухоро вилояти — 100%
📍Навоий вилояти — 100%
📍Наманган вилояти — 100%
📍Самарқанд вилояти — 100%
📍Хоразм вилояти — 100%
📍Тошкент шаҳри — 100%

https://t.iss.one/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Бугундан бошлаб автомобилларга газ тўлдириш компрессор станциялари фаолиятига вақтинчалик чекловлар киритилади

Бу ҳақда АОКАда энергетика вазири ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси - матбуот котиби Элмира Бекмуродова иштирокида ўтказилган брифингда маълум қилинди.

✔️ Таъкидланишича, бугун, соат 09:30 ҳолатига кўра, республикамизда электр энергияси таъминоти 70% га тикланган.

▪️Батафсил

https://t.iss.one/hudud_inform
Давлат божхона қўмитаси Раисининг “26 январь – Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмати органлари ходимлари куни” ҳамда миллий божхона хизмати ташкил этилганлигининг 30 йиллиги байрами муносабати билан соҳа ходимларига йўллаган байрам табриги.

https://t.iss.one/hudud_inform
#Eslatma

Хорижга чиқиш биометрик паспортини “my.gov.uz” орқали олиш тартиби белгиланди

https://t.iss.one/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
▪️Бугун 26 январь куни Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг мурожаатларни қабул қилувчи
☎️ 1159 ишонч рақамига кўплаб шикоятлар
келиб тушмоқда.

▪️Жумладан, эрталаб соат 09:00 дан соат 12:00га қадар республикамизнинг барча ҳудудларидан
👉 100дан ортиқ мурожаатлар қайд қилинди.

▪️Мурожаатларнинг аксариятида кеча мамлакатимизда электр энергияси, газ таъминоти ва ичимлик суви таъминотида юзага келган узилишлар ҳамда унинг оқибати билан боғлиқ ҳолатлар билдирилган.

▪️Ўз навбатида, Агентлик томонидан ҳар бир мурожаат қатъий назоратга олинган ва эътиборда.

https://t.iss.one/hudud_inform
🏗 Ўзбекистонда 107,4 трлн. сўмлик қурилиш ишлари бажарилди

🏢 Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилда Ўзбекистонда жами 107,4 трлн. сўмлик қурилиш ишлари бажарилган. 2020 йилга нисбатан ўсиш суръати 106,8 % ни ташкил этди.

Давлат мулкчилигидаги ташкилотлар томонидан жами 5,6 трлн. сўмлик қурилиш ишлари бажарилди. Уларнинг республикадаги улуши 5,2 % га тенг.

Нодавлат мулкчиликдаги ташкилотлар томонидан 101,8 трлн. сўмлик қурилиш ишлари бажарилди. Уларнинг республикадаги улуши 94,8 % га тенг.

Жами қурилиш ишлари ҳажми таркибида йирик қурилиш ташкилотлари томонидан 29,7 трлн. сўмлик қурилиш ишлари бажарилган.

Кичик корхона ва микрофирмалар томонидан бажарилган қурилиш ишлари ҳажми 56,4 трлн. сўмни ташкил қилган.

https://t.iss.one/hudud_inform
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
❗️Ижтимоий тармоқларда гўёки Тошкент шаҳрида газ таъминоти тўхтатилиши ҳақида асоссиз маълумотлар тарқалмоқда.

Энергетика вазирлиги ахборот хизмати маълум қилишича, айни вақтда Тошкент шаҳри газ билан таъминланмоқда, бироқ бугун соат 14:00 дан 17:00 га қадар газ босимининг бироз пасайиши кузатилиши мумкин.

Шунга қарамай, газ босимининг пасайишига йўл қўймаслик бўйича барча зарурий тезкор чоралар кўрилмоқда.

Соат 17:00 дан кейин газ босимининг доимги мароми тўлиқ тикланиши кутилмоқда.

https://t.iss.one/aoka_uz