Hudud Inform
8.69K subscribers
18.3K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
🔰 Майда безорилик, яъни жамоат жойларида уятли сўзлар билан сўкиниш, фуқароларга ҳақоратомуз шилқимлик қилиш ҳамда жамоат тартибини ва фуқароларнинг осойишталигини бузувчи шу каби бошқа хатти-ҳаракатларда ифодаланган жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимаслик БҲМнинг 5 бараваригача (1 млн 350 минг сўм) миқдорда жарима солишга ёки 15 суткагача маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.

https://t.iss.one/hudud_inform
2022 йил 23 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 215 063 (+1 296) нафарни ташкил этмоқда.
Касалликдан соғайганлар жами 204 217 (+942) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.
Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1 542 нафарни ташкил қилди. Қолаверса, кеча 172 нафар кишида пневмония аниқланди.

https://t.iss.one/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Зўравонликка учраган фуқароларнинг мурожаатларини қабул қилиш учун салл марказлари ҳамда телеграм бот ишга туширилди.

Ишонч маркази қисқа телефон рақами:📞 1259
Ишонч маркази телеграм боти:📲 @JXD_HUQUQIY_YORDAMBOT

https://t.iss.one/hudud_inform
📊 2021 йилда электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажми 6,1 % га ошган

🏢 Давлат статистика қўмитасининг маълумотларига кўра, республикамизда 2021 йилнинг январь–декабрь ойларида йирик корхоналар томонидан 70,1 млрд. кВт соат электр энергияси ишлаб чиқарилган.

Электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажми 2020 йилга нисбатан 6,1 % га ошган.

https://t.iss.one/hudud_inform
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 25 январь куни дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллиги муносабати билан ўтказиладиган “Марказий Осиё давлатлари - Хитой” онлайн саммитида иштирок этади.
Тадбир кун тартибига мувофиқ, Марказий Осиё мамлакатлари ва Хитой ўртасидаги 30 йиллик ҳамкорлик якунлари сарҳисоб қилинади, кўп қиррали муносабатларни янада ривожлантириш масалалари кўриб чиқилади ва амалий ҳамкорликнинг истиқболли соҳалари белгилаб олинади.

https://t.iss.one/hudud_inform
“Forbes” журнали Ўзбекистонни 2022 йилда саёҳат қилиш учун энг яхши 50 та йўналиш рўйхатига киритди.
Нашрнинг қайд этишича, Ўзбекистонда ЮНEСКОнинг бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган маданий мерос объектлари ва қадимий буюк ипак йўли шаҳарларига саёҳат қилиш имконияти борлиги билан аҳамиятлидир. Шунингдек, унда Хива, Бухоро, Самарқанд ва Тошкент шаҳарларидаги тарихий бинолар ва сайёҳлик салоҳиятининг ўзига хос жиҳатлари ҳақида маълумот берилган. Ушбу рейтинг муаллифлар томонидан 2020 йилгача саёҳат учун энг машҳур йўналишлар асосида тузилган.

https://t.iss.one/hudud_inform
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги Кинематография агентлиги томонидан қонун бузилиши ҳолатларини аниқлади ва чора кўриш учун хужжатларни Бош прокуратурага юборди

Агентлик ахборот хизмати хабар беришича, Kun.uz ахборот нашрида “Сабрия” машмашаси: сериалдаги беҳаё саҳна мавзуси Фирдавс Абдухалиқов шахсига уланиб кетди” сарлавҳа остида тарқалган мақола юзасидан манфаатлар тўқнашувига йўл қўйилганлиги ва аффилланганлик ҳолатлари бўйича ўрганиш ўтказилди.

Ўрганиш натижаларига кўра, Кинематография агентлиги томонидан шартномалар тузилишида ва давлат субсидияси маблағларининг тақсимланишида манфаатлар тўқнашувига йўл қўйилганлиги ҳолатлари аниқланди.

Хусусан, Кинематография агентлиги директори ва бир вақтнинг ўзида субсидия маблағларини тақсимлаш бўйича қарорлар қабул қилиш ваколатига эга Бадиий кенгаш раиси — Ф.Абдухаликов субсидия маблағларининг тақсимланиши ва контрагентни танлаш жараёнида яқин қариндошлари бенефициар бўлган (таъсисчилари: Шарапова Ф.С. — Ф.Абдухаликовнинг турмуш ўртоғи 70%, Рашидова А.Ф. — Ф.Абдухаликовнинг қизи 20%, Абдухаликов А.Ф. — Ф.Абдухаликовнинг ўғли — 10%) “Master Media Production and Broadcast” МЧЖ билан манфаатлар тўқнашувига эга бўлса-да, бу ҳолатни бартараф қилиш чораларини кўрмасдан, мазкур жамият манфаатларини ёқлаб овоз беришда ва қарорлар қабул қилиш жараёнида бевосита иштирок этган.
Масалан, 2021 йилнинг ўзида Кинематография агентлиги томонидан берилган давлат буюртмалари асосида “Sevimli” телеканали (“Master Media Production and Broadcast” МЧЖ) иштирокида “Орзулар палатаси” ва “Тузоқ” сериаллари суратга олинган.

Жумладан, 2021 йилнинг 22 февраль куни Кинематография агентлиги, “Master Media Production and Broadcast” МЧЖ ҳамда "MY-FILMS" МЧЖ ўртасида “Орзулар палатаси” миллий сериалини суратга олиш мақсадида қиймати 3,0 млрд. сўмлик шартнома имзоланиб, Кинематография агентлиги томонидан 1,5 млрд сўм пул маблағлари “MY-FILMS" МЧЖ ҳисоб рақамига ўтказиб берилган.

Бундан ташқари, Кинематография агентлиги ҳамда “Master Media Production and Broadcast” МЧЖ ўртасида “Тузоқ” миллий сериалини суратга олиш учун 2021 йилнинг 18 май куни жами қиймати 1,8 млрд. сўмлик икки томонлама шартнома (dxarid.uz тўғридан-тўғри шартнома орқали) имзоланган ва 1,8 млрд сўм пул маблағлари жамият ҳисоб рақамига ўтказиб берилган.

Шунга кўра, мазкур ҳолатларда Ўзбекистон Республикаси Кинематография агентлиги бош директори Ф.Ф.Абдухаликов яқин қариндошлари таъсисчилигидаги МЧЖнинг манфаатларини кўзлаб, давлат бюджетидан жуда кўп миқдордаги пул маблағларининг ажратилишига эришиб, қонунбузилиши ҳолатларига йўл қўйган.

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан ўрганиш натижалари бўйича тўпланган ҳужжатлар қонуний чора кўриш учун Бош прокуратурага юборилди.

https://t.iss.one/hudud_inform
📊Инфографика: Ўзбекистоннинг Марказий Осиё давлатлари билан 2021 йил декабрь ойидаги савдо алоқалари

📈#МО давлатларининг ташқи савдодаги улуши 6,3 млрд долларни ташкил этиб, 15,1 фоизга кўпайди.

▪️Қозоғистон билан ташқи савдо айланмаси 3 910,5 млн. долларни ташкил этди.

▪️Қирғизистон билан ташқи савдо айланмаси 952,6 млн. долларни ташкил этди.

▪️Туркманистон билан ташқи савдо айланмаси 881,9 млн. долларни ташкил этди.

▪️Тожикистон билан ташқи савдо айланмаси 604,5 млн. долларни ташкил этди.

https://t.iss.one/hudud_inform
Президент Шавкат Мирзиёев чарм-пойабзал саноатидаги устувор вазифалар юзасидан йиғилиш ўтказди.
Йиғилишда тармоқдаги муаммоларни ҳал этиб, соҳани тизимли ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Жорий йилда амалга оширилиши мўлжалланган жами 421 миллион долларлик 248 та лойиҳа тўғрисида маълумот берди. Жойларда 16 та ихтисослашган кичик саноат зонаси ташкил этиш, ишлаб чиқарувчиларни молиявий қўллаб-қувватлаш ва соҳа учун кадрлар тайёрлашни яхшилаш белгиланди.

Президент Шавкат Мирзиёев провел совещание по приоритетным задачам в кожевенно-обувной промышленности.
Обсуждены меры по решению проблем отрасли и ее системному развитию.
Представлена информация о 248 проектах на общую сумму 421 миллион долларов, запланированных на текущий год. Определены меры по созданию 16 специализированных малых промышленных зон, финансовой поддержке производителей и улучшению подготовки профильных кадров.

#Mirziyoyev #yigilish #iqtisodiyot #charmpoyabzal

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
РАСМИЙ БАЁНОТ

Ўзбекистонда сўз ва ижод эркинлиги кафолатланган, ҳар бир таҳририят ўз касбий фаолиятида мустақилдир, албатта. Бироқ катта аудиторияга эга оммавий ахборот воситалари томонидан аҳолига бадиий ижод маҳсулотларини тақдим этишда амалдаги қонун ҳужжатлари талаблари ва одоб-ахлоқ меъёрларига тўлақонли риоя этилмаётгани оқибатида фуқароларнинг асосли эътирозлари юзага келмоқда.

Шу аснода Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан “Sevimli” телеканалида эфирга узатилган “Сабрия” номли миллий телесериалида ахлоқсизлик саҳналари юзасидан экспертиза ўтказилди.

Экспертиза давомида телесериалнинг 2021 йил 29 декабрь кунги қисмида Арслон исмли қаҳрамоннинг меҳмонхонада бегона аёл билан ётгани, 2022 йил 4 январь кунги қисмида бир аёлнинг маст ҳолатдаги турмуш ўртоғини уни хўрлагани учун ухлаб ётган вақтида пичоқлаб ўлдиргани, бундан ташқари, 14 январь кунги қисмида эса уч нафар безорининг гиёҳванд моддаларни истеъмол қилгани ва уларнинг битта хонадонга бостириб киргани, йигитлардан бири уйдаги аёлга зўрлик ишлатгани тасвирланган сюжетлар ўрганилди.

Экспертлар қуйидаги хулосага келишди:

● лавҳа сюжетидаги ўғрининг аёлга қилган хатти-ҳаракатлари куч ишлатиш йўли билан номусига тегишга уриниш саҳнаси сифатида баҳоланди. Бундай телесериалларнинг намойиш этилиши ёшлар ўртасида хотин-қизларга нисбатан куч ишлатишга мойилликни оширишга хизмат қилади;

● бадиий фильм ва телесериал жамиятдаги қарашларни, ёшларнинг тарбиясини шакллантирадиган муҳим воситалардан бири эканини ҳисобга олиб, оммага тақдим этилаётган ҳар бир сюжет, сўз ва ҳаракат учун масъулиятли бўлиш керак;

аёлларнинг обрўйига жиддий путур етказаётган саёз “ижод намуналари” эфирга узатилишининг олдини олиш, гендер тенглиги ва бошқа умуминсоний қадриятлар, миллий менталитетни ҳисобга олиб, этика нуқтаи назаридан телесериалларни телеканалларнинг бадиий таҳлилидан ўтказилгандан сўнггина намойиш қилиш мақсадга мувофиқ.

Шунингдек, аёлга тўғридан-тўғри тажовуз тасвири акс этган ушбу лавҳа ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари томонидан кескин танқид қилиниб, салбий фикр-мулоҳазалар ифода этилишига, шу жумладан, айрим фуқаролар, масъул ходимларнинг обрўсизланишига сабаб бўлди.

“Сабрия” номли миллий телесериал бўйича тайёрланган экспертиза хулосаси ўрнатилган тартибда кўриб чиқиш ва ҳуқуқий баҳо бериш учун Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига жўнатилди.

https://t.iss.one/aoka_uz
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
📢 25 январь, сешанба куни ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:

〰️〰️〰️
📍Мавзу: Давлат хизматлари бўйича аҳолидан тушган мурожаатлар юзасидан
● Вақти: 12:00
● Иштирок этади: Севара Зокирова, Давлат хизматлари агентлиги ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️
📍Мавзу: Кадастр агентлигининг 2021 йилдаги фаолияти таҳлили
● Вақти: 14:00
● Иштирок этади: Неъмат Атамуратов, Агентлик ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️
📍Мавзу: Коррупцияга қарши курашиш бўйича олиб борилаётган ислоҳотлар ва уларнинг натижалари
● Вақти: 16:00
● Иштирок этади: Дурдона Очилова, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ахборот хизмати раҳбари

https://t.iss.one/aoka_uz
2022 йил 24 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 216 186 (+1 123) нафарни ташкил этмоқда.

Касалликдан соғайганлар жами 205 495 (+1 278) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1 545 нафарни ташкил қилди. Қолаверса, кеча 98 нафар кишида пневмония аниқланди.

https://t.iss.one/hudud_inform
Республикамиз электр энергияси таъминотида узилишлар кузатилмоқда

Бугун, 25 январь куни соат 11:00 да энерготизимда йирик носозлик юзага келиб республикамизнинг айрим ҳудудларида электр энергияси таъминотида узилишлар кузатилмоқда.

Энергетика вазирлиги ахборот хизмати хабар беришича, айни пайтда мутахассислар томонидан носозликни тиклаш ишлари олиб борилмоқда.

Ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берилади.

Келтирилган ноқулайликлар истеъмолчилардан учун узр сўраймиз, дейилади хабарда.

https://t.iss.one/hudud_inform
Уй-жой ва коммунал хўжалиги вазирлиги огоҳлантирмоқда:

Мамлакатимизнинг кўплаб ҳудудларида электр энергияси тизимида кузатилган узилишлар боис, иситиш, оқава ҳамда ичимлик сув тармоқларида ҳам узилишлар кузатилишидан огоҳлантирамиз

https://t.iss.one/hudud_inform
❗️«Ўзсувтаъминот» АЖ:

Республика миқёсида электр энергияси билан боғлиқ муаммолар юзага келганлиги сабабли, ичимлик суви етказилишида ҳам вақтинчалик узилишлар юзага келиши мумкин.

Элект энергияси тикланганидан сўнг ҳам техник жиҳатларни инобатга олиб, сув таъминоти тизимида кечикишлар бўлишини маълум қиламиз.

Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз.

https://t.iss.one/hudud_inform