Hudud Inform
8.39K subscribers
18.5K photos
4.12K videos
19 files
14.4K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
2022 йил 21 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 212 289 (+1 390) нафарни ташкил этмоқда.

Касалликдан соғайганлар жами 202 149 (+437) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1 536 нафарни ташкил қилди. Шунингдек, кеча 289 нафар кишида пневмония аниқланди.

https://t.iss.one/hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Энергетика вазирлиги: Юртимиздаги барча иссиқлик электр станциялари иш режимида ишламоқда

https://t.iss.one/hudud_inform
Пул ва телефон устки кийимингизнинг ташқи чўнтагидами? Уларнинг ҳаммаси ёнингизда қолишига ишончингиз комилми? Огоҳликни йўқотманг!

https://t.iss.one/hudud_inform
📊 Ўзбекистон Республикасининг ташқи савдо айланмаси таркиби

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилда Ўзбекистон Республикасининг ташқи савдо айланмаси таркибида юқори улушга эга бўлган асосий турлар:

ЭКСПОРТ – 16,6 млрд. АҚШ доллари ⬇️
🔹Саноат маҳсулотлари – 4,3 млрд.
🔹Хизматлар – 2,5 млрд.
🔹Озиқ-овқат маҳсулотлари ва тирик ҳайвонлар – 1,4 млрд.
🔹Кимёвий маҳсулотлар – 1,1 млрд.
🔹 Минерал ёқилғилар ва мойлаш маҳсулотлари – 890 млн.
🔹Турли тайёр маҳсулотлар – 785 млн.
🔹Машина ва асбоб-ускуналар – 694 млн.
🔹Ноозиқ-овқат маҳсулотлари – 514 млн.

ИМПОРТ
– 25,5 млрд. АҚШ доллари ⬇️
🔸Машина ва транспорт асбоб-ускуналари – 8,3 млрд.
🔸Саноат маҳсулотлари – 4,7 млрд.
🔸Кимёвий маҳсулотлар – 3,6 млрд.
🔸Озиқ-овқат маҳсулотлари – 2,5 млрд.
🔸Хизматлар – 1,7 млрд.
🔸Турли тайёр маҳсулотлар – 1,4 млрд.
🔸Минерал ёқилгилар ва мойлаш маҳсулотлари –1,5 млрд.
🔸Ноозиқ-овқат маҳсулотлари – 1,2 млрд.

https://t.iss.one/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳурматли фуқаролар ис газидан заҳарланиш, ёнғинлар ва ҳаво-газ аралашмасининг чақнашидан огоҳ бўлинг! Ўзингиз ва яқинларингиз ҳаётини хавф остига қўйманг.

https://t.iss.one/hudud_inform
Сурхондарёда ёшларнинг хориждаги ноқонуний ҳужраларда диний таълим олишларига кўмаклашиб келган шахслар қўлга олинди

2021 йилнинг 22 декабрь куни Давлат хавфсизлик хизматининг Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ижтимоий тармоқлар орқали ақидапарастлик, экстремистик ҳамда террорчилик ғоялари тарғиботи билан шуғулланиб келган шахсларнинг жиноий фаолиятига чек қўйилди.

Сурхондарё вилояти Денов туманидан бўлган «У.Я.», «А.Я.» ва уларнинг Тошкент шаҳридаги жиноий шериклари «Д.Т.», «У.Қ.» маҳаллий ёшларнинг, шу жумладан, вояга етмаган мактаб ўқувчиларининг Миср Араб Республикасида ноқонуний ҳужраларда диний таълим олишларига кўмаклашиб, диний экстремистик оқим тарафдорларининг кўпайишини қўллаб-қувватлаб келган.

Ҳозирда ушбу шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддаларига асосан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

https://t.iss.one/hudud_inform
#Наманган_вилояти

Маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари ташаббуслари қаноатлантирилади

Наманган вилояти ҳокимлигида шаҳар ва туманлар сектор раҳбарлари, энг шароити оғир маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари, коммунал соҳа раҳбарлари ҳамда тегишли соҳа раҳбарлари иштирокида тақдимотлар ҳимояси бўлиб ўтди, деб хабар берди вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати.

Батафсил

https://t.iss.one/hudud_inform
📱Ижтимоий тармоқда тарқалган, Навоийда ЙПХ ходими ва ҳайдовчи ўртасида тортишув юзага келганлиги бўйича маълумот

2022 йил 22 январь куни соат 12:20 ларда, Навоий вилояти, Навбаҳор тумани ҳудудидан ўтувчи А-379 автомобиль йўлининг 3-километрида ЙПХ ходими Д.Тошов томонидан "Matiz" русумли автомобиль ҳайдовчиси тўхтатилган. Текширув давомида ҳайдовчи йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланиши, унинг ёнида кунлик йўл варақаси мавжуд эмаслиги маълум бўлган. Шундан сўнг, ЙПХ ходими томонидан ҳайдовчига нисбатан маъмурий баённома тузилиб, автомобиль вақтинча сақлаш учун жарима майдонига олиб кетилаётган вақтда, ҳайдовчи, 1993 йилда туғилган А.Т. ЙПХ ходимига фаол қаршилик кўрсатган ва тортишувли вазият юзага келган.

Ички ишлар вазирлиги ЙҲХББ ахборот хизматининг берган маълумотига кўра, ҳолат содир бўлган жойга туман ИИБ тезкор-тергов гуруҳи ва прокуратура ходимлари чиқиб, тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган.

Ҳозирда туман прокуратураси томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

https://t.iss.one/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Қашқадарё_вилояти

Қашқадарё вилояти ҳокими Муротжон Азимов Чироқчи туманида

• "Умакай" ҳудудида "Обод қишлоқ" ва "Обод маҳалла" дастурлари доирасида амалий ишларни кўздан кечирди.

• Шу ҳудуд аҳолисининг муаммоларига ечим топиш мақсадида фуқаролар қабулини ўтқазди.

https://t.iss.one/hudud_inform
❗️ССВ: Январь ойининг иккинчи ўн кунлигида 1003 қисқа рақамли "Call-марказ"га мурожаатлар сони икки баробар ошди

Юртимизда коронавирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан 2020 йил 16 мартдан бошлаб 1003 қисқа рақамли "Call-марказ" ташкил этилган эди.

Ҳозир бу ерда Тошкент давлат стоматология институти билан ҳамкорликда 3 сменада иш олиб борилмоқда, деб хабар берди ССВ ахборот хизмати.

☎️ 2022 йилнинг 1-20 январь кунлари "Call-марказ"га жами 14 минг 112 та мурожаат келиб тушди.

🗓 Янги йилнинг дастлабки 5 кунида ўртача мурожаатлар сони 300-400 тани ташкил этган бўлса, навбатдаги беш кунда кетма-кет ўсиш кузатилиб, 478 тадан 761 тагача етган. Шундай қилиб 1-10 январь саналарида "Call-марказ" диспетчерлари 4512 та мурожаатни қабул қилган.

♻️ Январь ойининг иккинчи ўн кунлигидан бошлаб эса бу кўрсаткичлар сезиларли даражада ошиб, мурожаатлар сони кунига ўртача 900-1000 тага етган. Натижада ойнинг иккинчи ўн кунлигида жами 9600 та мурожаат келиб тушган. Бу, 1-10 январь кунларига қиёслаганда, 2 баробардан зиёд кўрсаткичдир.

Таҳлиллар шуни кўрсатадики, "Call-марказ"га қўнғироқ қилувчиларнинг катта қисми корононавируснинг янги штамми белгилари, уни даволаш йўлларига оид саволлар билан мурожаат этмоқда.

https://t.iss.one/hudud_inform
Хорижга чиқиш биометрик паспортини “my.gov.uz” орқали олиш тартиби белгиланди

https://t.iss.one/hudud_inform
Бугун ҳокимларга мурожаат қилиш ёки бирор муаммо ҳақида хабар бериш учун уларнинг қабулга ёзилиш шарт эмас! Бунинг учун ҳокимликларнинг интернетдаги ресурсларида виртуал қабулхоналар ҳамда қайта алоқа ботлари ташкил қилинган.

☑️ Расмий хабарлар канали томонидан обуначиларнинг мурожаатларидан келиб чиқиб, барча вилоят ҳокимликларининг интернетда мурожаат қабул қилувчи ресурслари ҳақидаги маълумотлар тўпланди.

‼️Қуйида рўйхат билан танишиб, мурожаатингизни йўллашингиз мумкин!
🔰 Майда безорилик, яъни жамоат жойларида уятли сўзлар билан сўкиниш, фуқароларга ҳақоратомуз шилқимлик қилиш ҳамда жамоат тартибини ва фуқароларнинг осойишталигини бузувчи шу каби бошқа хатти-ҳаракатларда ифодаланган жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимаслик БҲМнинг 5 бараваригача (1 млн 350 минг сўм) миқдорда жарима солишга ёки 15 суткагача маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.

https://t.iss.one/hudud_inform
2022 йил 23 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 215 063 (+1 296) нафарни ташкил этмоқда.
Касалликдан соғайганлар жами 204 217 (+942) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.
Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1 542 нафарни ташкил қилди. Қолаверса, кеча 172 нафар кишида пневмония аниқланди.

https://t.iss.one/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Зўравонликка учраган фуқароларнинг мурожаатларини қабул қилиш учун салл марказлари ҳамда телеграм бот ишга туширилди.

Ишонч маркази қисқа телефон рақами:📞 1259
Ишонч маркази телеграм боти:📲 @JXD_HUQUQIY_YORDAMBOT

https://t.iss.one/hudud_inform
📊 2021 йилда электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажми 6,1 % га ошган

🏢 Давлат статистика қўмитасининг маълумотларига кўра, республикамизда 2021 йилнинг январь–декабрь ойларида йирик корхоналар томонидан 70,1 млрд. кВт соат электр энергияси ишлаб чиқарилган.

Электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажми 2020 йилга нисбатан 6,1 % га ошган.

https://t.iss.one/hudud_inform
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 25 январь куни дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллиги муносабати билан ўтказиладиган “Марказий Осиё давлатлари - Хитой” онлайн саммитида иштирок этади.
Тадбир кун тартибига мувофиқ, Марказий Осиё мамлакатлари ва Хитой ўртасидаги 30 йиллик ҳамкорлик якунлари сарҳисоб қилинади, кўп қиррали муносабатларни янада ривожлантириш масалалари кўриб чиқилади ва амалий ҳамкорликнинг истиқболли соҳалари белгилаб олинади.

https://t.iss.one/hudud_inform