Hudud Inform
8.51K subscribers
18.4K photos
4.02K videos
19 files
14.2K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
ДИҚҚАТ! «ЧИМЁН» ҲУДУДИДА ҚОР КЎЧКИСИ ХАВФИ МАВЖУД!

«ЧИМЁН» ҳудудида 2022 йилнинг 7 январь соат 08:00 дан 8 январь соат 08:00 гача ҚОР КЎЧКИСИ ХАВФИ эълон қилинди.
Ҳурматли фуқаролар! Эҳтиёткорлик чораларини кўришингизни ва "ДИҚҚАТ! ҚОР КЎЧИШИ ХАВФИ МАВЖУД" белгиси билан чекланган жойларга кирмасликни сўраймиз.

https://t.iss.one/hudud_inform
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев қисқа муддатли меҳнат таътилидан қайтди ва одатдаги тартибда ишлашга киришди.

https://t.iss.one/hudud_inform
2022 йил 6 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 199 758 (+251) нафарни ташкил этмоқда.

https://t.iss.one/hudud_inform
🔰 Умумий ўрта таълим муассасаларининг педагог, психолог ва кутубхона ходимларига қуйидаги ишлар учун базавий тариф ставкаларига 40 фоизгача устама берилади:

тарбиявий жараён сифати ва самарадорлиги;
синфдан ташқари ишлар ҳамда ўқувчиларни инсонпарварлик ва меҳр-оқибат руҳида тарбиялаш;
таълим стандартларидаги билимлар ва кўникмаларнинг ўқувчилар томонидан ўзлаштириш даражаси;
ўқув жараёнига қўшилган аниқ ҳисса;
ўқитишнинг юқори самарадорлиги ва сифати.

https://t.iss.one/hudud_inform
“Бир миллион дастурчи” лойиҳаси доирасида сертификат олганларга компьютер хариди учун истеъмол кредити ажратиш ва уни компенсация қилиб бериш тартиби

⚠️ Хизмат:
“Бир миллион дастурчи” лойиҳаси доирасида ўқув курсларини муваффақиятли тугатган ва сертификат олган ёшларга компьютер харидлари учун БҲМнинг 25 бараваригача (6 млн 750 минг сўмгача) истеъмол кредити ажратиш ва унинг фоиз тўловларини компенсация қилиб бериш.

🙎‍♂️ Хизматдан фойдаланувчилар: Жисмоний шахслар (31 ёшга тўлмаган Ўзбекистон фуқароси, Ўзбекистонда доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахс, 16 ёшга тўлмаган шахс номидан мурожаат қилган унинг қонуний вакили).

📂 Хизматни кўрсатиш учун керак бўладиган ҳужжатлар

компьютер сотиб олиш бўйича икки томонлама тузилган олди-сотди шартномаси (pdf форматда);
“Бир миллион дастурчи” лойиҳаси доирасида ўқув курсларини муваффақиятли тугатганлиги тўғрисида сертификат (pdf форматда).

🔄 Хизматни кўрсатиш тартиби:

1️⃣ Ариза берувчи тегишли сертификат берилган санадан бошлаб 60 календарь кун мобайнида исталган туман (шаҳар) давлат хизматлари марказларига сертификатни илова қилган холда мурожаат қилади ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz)да рўйхатдан ўтади.

2️⃣ Ёшлар ишлари агентлиги (ваколатли орган) ариза берувчининг мурожаати ЯИДХП орқали тушган пайтдан бошлаб 3 иш куни мобайнида сертификатни верификациядан ўтказади.

3️⃣ Ваколатли орган томонидан ариза берувчининг маълумотлари тўғри деб топилганда 2 иш кунида кредит фоизлари тўловларини компенсация қилиб бериш тўғрисида маълумотнома берилади.

4️⃣ Маълумотнома олингандан сўнг тегишли банк (АТ “Халқ банки”, АТ “Алоқабанк”, “Микрокредитбанк” АТБ ) филиаллари ўзларининг ички ҳужжатларида белгиланган муддатда кредит ажратиш масаласини кўриб чиқади.

5️⃣ Кредит бўйича фоиз тўловларини тўлаш учун зарурий суммалар ҳар ойнинг 25-санасигача Ёшлар ишлари агентлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан ўтказиб борилади.

🗓 Хизматни кўрсатиш муддати: 3 иш кунида (қўшимча ўрганиш талаб этилганда 5 иш кунида)

♻️ Хизмат нархи: Бепул

📋 Ҳуқуқий асос: Ҳукумат қарори (617-сон, 04.10.2021 й.)

https://t.iss.one/hudud_inform
Январь-февраль ойларида истеъмолчиларга қўшимча равишда 256 038 тонна кўмир маҳсулоти етказиб берилади

2021 йилда истеъмолчиларга жами 5 млн 465 минг тонна кўмир маҳсулотлари етказиб берилди.

“Ўзбеккўмир” АЖ томонидан 2021 йил учун белгиланган кўмир етказиб беришнинг барча кўрсаткичлари ортиғи билан муддатидан олдин бажарилди.

Хусусан, 2021-2022 йиллар куз-қиш мавсуми учун бюджет ташкилотларига 450 минг тонна, аҳоли истеъмолчилари учун 705 минг тонна маҳаллий кўмир етказиб берилди.

Истеъмолчиларнинг талабларидан келиб чиқиб, 2022 йил январ-февраль ойларида қўшимча равишда 256 038 тонна кўмир маҳсулоти етказиб берилади.

https://t.iss.one/hudud_inform
❗️ТАЛАБАЛАР ВА УЛАРНИНГ ЯҚИНЛАРИ ДИҚҚАТИГА

Маълумки, жорий ўқув йили учун белгиланган қишки таътил даври 24 январга қадар узайтирилди. Темирйўл чипталари тариф қисмидан 50 фоиз миқдорида чегирма берилиши муддати ҳам 2022 йилнинг 24 январига қадар узайтирилди.

Шунингдек, 2022 йилнинг 11 январигача бўлган муддатга харид қилинган авиа ва темирйўл чипталари бепул тарзда тегишли муддатга алмаштириб берилмоқда.

Аммо айни вақтда темирйўл кассаларида катта навбатлар юзага келгани ва бу темирйўл кассаларида чипта сотувида айрим ноқулайликлар келтириб чиқараётгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда.

📢 Шу сабабли Олий таълим вазирлиги талабалар ва уларнинг яқинларига мурожаат қилмоқда:

● 24 январга қадар захирангизда қарийб 17 кун бор;

● барча талабаларнинг 11 январгача бўлган даврга харид қилинган темирйўл чипталари тўлиқ бепул алмаштириб берилади;

● эҳтиёждан келиб чиқиб, қўшимча йўловчи поездлар қатнови ҳам йўлга қўйилиши режалаштирилган;

● чипталарни жойлардаги (шаҳар, туман) темирйўл кассаларидан ҳам алмаштириш имконига эгасиз.

📌 Шуларни ҳисобга олган ҳолда, Сиздан чипта кассаларида узоқ навбатларда туриб, вақтингизни беҳудага сарфламаслигингизни сўраймиз.

https://t.iss.one/hudud_inform
Президент Шавкат Мирзиёев Давлат хавфсизлик хизматининг “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейини бориб кўрди. У ерда яратилган шароитлар билан танишиб, ўқувчилар билан суҳбалашди.
– Сизлар янги Ўзбекистоннинг қанотисизлар. Бу қанотлар нима билан кучли бўлади? Билим билан! - деди Шавкат Мирзиёев.
Давлат раҳбари Амир Темур номидаги Давлат хавфсизлик хизмати академияси фаолияти билан ҳам танишди.

Президент Шавкат Мирзиёев посетил военно-академический лицей “Темурбеклар мактаби” Службы государственной безопасности и осмотрел созданные условия.
- Вы - крылья нового Узбекистана. Что делает эти крылья сильными? Знания! – сказал Президент в беседе с учащимися.
Глава государства ознакомился также с деятельностью Академии Службы государственной безопасности имени Амира Темура.

#Mirziyoyev #tanishuv #harbiytalim #Temurbeklarmaktabi

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Президент ташриф буюрган Давлат хавфсизлик хизматининг ҳарбий таълим муассасалари мажмуасидан фотосуратлар

Фотографии из комплекса военных образовательных учреждений Службы государственной безопасности, который сегодня посетил Президент

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter