Hudud Inform
8.35K subscribers
18.5K photos
4.12K videos
19 files
14.4K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
📢 28 декабрь, сешанба куни ўтказилиши режалаштирилган матбуот анжуманлари:

〰️〰️〰️

Мавзу: “Транспорт тўғрисида”ги Қонун, “Ҳудудларда жамоат траснпорти фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳамда “Автомобил транспортида йўловчи ташиш йўналишлари бўйича очиқ тендерларни электрон тарзда ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Вазирлар Маҳкамаси қарорлари мазмун моҳияти
Вақти: 12:00
Иштирок этади: Транспорт вазирлиги раҳбарияти ва мутасаддилари
〰️〰️〰️

Мавзу: Хизматлар соҳасини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар натижадорлиги ва келгусида белгилаб берилган устувор вазифалар
Вақти: 14:00
Иштирок этади: Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Ташқи иқтисодий фаолият "Миллий банки" раҳбарияти ва мутасаддилари
〰️〰️〰️

Мавзу: Фуқароларни Корея Республикасига ишга жалб қилиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ва Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги фаолиятининг 2021 йил якунлари
Вақти: 16:00
Иштирок этади: Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги раҳбарияти ва мутасаддилари
〰️〰️〰️

✏️ Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин. ОАВ ходимлари таклиф этилади.

https://t.iss.one/aoka_uz
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатлар раҳбарларининг норасмий саммитида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Санкт-Петербург шаҳрига жўнаб кетди.
Саммитда етакчилар йилнинг асосий якунларини сарҳисоб қилиб, ҳамкорликни ривожлантиришнинг келгусидаги устувор йўналишлари юзасидан фикр алмашадилар.

https://t.iss.one/hudud_inform
2021 йил 27 декабрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 198 487 (+100) нафарни ташкил этмоқда.

https://t.iss.one/hudud_inform
“Реклама тўғрисида”ги қонун лойиҳаси депутатлар томонидан учинчи ўқишда қабул қилинди.

https://t.iss.one/hudud_inform
📍Шавкат Мирзиёев 28 декабрь куни амалий ташриф билан Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрига келди.

«Пулково» халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ленинград вилояти губернатори Александр Дрозденко ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Бугун Россиянинг шимолий пойтахтида МДҲнинг норасмий саммити бўлиб ўтади. Учрашув кун тартибидан МДҲ доирасидаги кўп томонлама ҳамкорликка оид долзарб масалалар ўрин олган.

https://t.iss.one/hudud_inform
Халқаро пресс-клуб “Мустақил олий таълим муассасалари: молиявий эркинлик, мустаҳкам моддий-техник база, рақобатбардош таълим” мавзуидаги ўзининг навбатдаги сессиясини ташкил этмоқда.

📍Унда Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов, Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректори Конгратбай Шарипов, Тошкент кимё-технология институти ректори Ботир Усмонов ва бошқа мутасаддилар иштироки кутилмоқда.

🎥 Жонли эфирни сиз бугун, 28 декабрь соат 16:15 да “Ўзбекистон 24 ва УзРепорт” телеканаллари орқали томоша қилишингиз мумкин.

https://t.iss.one/hudud_inform
Санкт-Петербургда МДҲга аъзо давлатлар етакчиларининг норасмий учрашуви бошланди

https://t.iss.one/hudud_inform
🚰 Кўп қаватли уйларда иссиқ сув таъминотининг марказий тизимлари орқали олинадиган иссиқ сув ҳарорати 50-75°Сга мувофиқ бўлиши лозим.

Бунда иссиқ сув ҳароратини аниқлашдан олдин сув олиш нуқтасида 3 минутдан ортиқ бўлмаган вақт мобайнида сув оқизиб юборилади.

☑️ Белгиланган иссиқ сув ҳарорати паст бўлганда, иссиқ сув таъминоти хизмати учун тўланадиган пул миқдори ҳам ҳар бир орқага қайтган 3°С учун 0,1 фоизга камайтирилади.

🔢 Сув олиш нуқтасида ҳарорат 40°Сдан паст бўлганда иссиқ сув учун тўлов совуқ сув тарифи бўйича амалга оширилади.

https://t.iss.one/hudud_inform
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ҳафта давомидаги фаолияти ҳақидаги «Махсус ракурс» кўрсатувини қуйидаги ҳавола орқали томоша қилинг:
https://youtu.be/xxV4ELLWjWM

https://t.iss.one/hudud_inform
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
📢 29 декабрь, чоршанба куни ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:

〰️〰️〰️
📍Мавзу: «Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида»ги Қонуннинг мазмун-моҳияти
● Вақти: 12:00
● Иштирок этади: Бекзод Усмонов, Давлат активларини бошқариш агентлиги директори ўринбосари

〰️〰️〰️
📍Мавзу: Ичимлик сувидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси фаолияти юзасидан
● Вақти: 14:00
● Иштирок этади: Ғайрат Раҳимов, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги Ичимлик сувини назорат қилиш инспекцияси бошлиғи ўринбосари

〰️〰️〰️
📍Мавзу:
«Ўзйўлинспекция» томонидан Обод қишлоқ ва Обод маҳалла дастурлари доирасида амалга оширилган ишлар таҳлили
● Вақти: 15:00
● Иштирок этади: Комилжон Шамсиддинов, «Ўзйўлинспекция» ахборот хизмати раҳбари

https://t.iss.one/aoka_uz
Президент Шавкат Мирзиёев 28 декабрь куни Россия Президенти Владимир Путин ташаббуси билан Санкт-Петербургда ўтказилган МДҲнинг норасмий саммитида иштирок этди.
Учрашувда Арманистон, Беларусь, Озарбайжон, Тожикистон, Туркманистон, Қирғизистон, Қозоғистон етакчилари ҳам қатнашди.
Жорий йилги ҳамкорлик якунлари сарҳисоб қилиниб, 2022 йилга мўлжалланган устувор вазифалар муҳокама қилинди. Минтақа ва халқаро кун тартибининг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Президент Шавкат Мирзиёев 28 декабря принял участие в неформальном саммите СНГ, прошедшем по инициативе Президента России Владимира Путина в Санкт-Петербурге.
В саммите также участвовали лидеры Азербайджана, Армении, Беларуси, Таджикистана, Туркменистана, Казахстана и Кыргызстана.
Были подведены итоги взаимодействия в текущем году и обсуждены приоритетные задачи на 2022 год. Состоялся обмен мнениями по актуальной региональной и международной повестке.

#Mirziyoyev #sammit #MDH #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter