Hudud Inform
8.54K subscribers
18.4K photos
4.02K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
💰🦠 коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларга давлат бюджетидан ажратилган маблағлар бўйича маълумот


Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Бугун АОКА штабида Бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков иштирокида брифинг ўтказилди.

Брифингда муҳим савол ва мурожаатлар юзасидан жавоб қайтарилди.

〰️〰️〰️〰️〰️

Хорижда коронавируснинг давоси топилгани ҳақидаги гаплар ростми?

❗️Вакцина яратилади, албатта. Аммо бу узоқ жараён. Агар ҳозир бутун дунё имкониятларни бошқа вакциналарни яратишдан коронавирус учун вакцинани яратишга ўтказса ҳам керакли миқдордаги дозани ишлаб чиқаришга 1,5-2 йил керак.

〰️〰️〰️〰️〰️

Коронавирус инфекцияси бўйича дунёдаги эпидемик вазият ҳақидаги кундалик маълумотлар ҳаққонийми?

❗️Ҳаққоний. Кундалик маълумотлар Американинг Жон Хопкинс университетидан олинади. Ушбу университет маълумотлари аниқ тадқиқотларга асосланган.

〰️〰️〰️〰️〰️

Коронавирус касаллигидан соғайгандан кейин вирус ташувчи бўлиб қолиши мумкинми?

❗️Мумкин. Аммо бу қанча вақт давом этиши ҳозирча номаълум.

🦠Вирусларга қарши организмда антителалар ишлаб чиқарилади. Агар антителалар вақт ўтиши билан ўзгармайдиган ва организмда узоқ вақт сақланиб турадиган антителалар устида ишлаб чиқарилса, унда иммунитет умрбод сақланиши мумкин. Соғайган одамларда мавжуд вируснинг қолдиқлари, баъзан мусбат натижа бериши мумкин.

〰️〰️〰️〰️〰️

Коронавирус касаллигини четда юқтириб келган одамларга қандайдир чора кўриладими?

❗️Йўқ. Касалликни ҳеч ким атайлаб, қасддан юқтириб келмайди. Шунинг учун қонунда уларга нисбатан чора кўриш белгиланмаган.

〰️〰️〰️〰️〰️

Келгусида ҳам коронавирус сингари бошқа касалликлар бўйича эпидемия ёки пандемиялар бўлиши мумкинми?

❗️Келгусида бошқа касалликлар сабабли эпидемия ёки пандемиялар бўлиш ёки бўлмаслигига ҳеч ким кафолат бера олмайди.

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
⚡️⚡️"Ипотека банк" ходимида коронавирус аниқланди

Жорий йил 24 май куни Республика "Ипотека банк" бош бошқармаси ходимида коронавирус инфекцияси аниқланган.

❗️Касалликка чалинган фуқаро яқин 20 кун ичида ўзи ва оила аъзолари меҳмонга бормаган, қўни-қўшниларникига ҳам чиқмаган. Унинг яшаш манзили бўйича мулоқотда бўлган барча оила аъзолари белгиланган тартибда карантинга олинди. Қўшимча эпидемиологик суриштирув ишлари давом этмоқда.

🏥 Бемор билан мулоқотда бўлган ҳамкасблари ҳам белгиланган тартибда 14 кунлик карантин назоратига олинган. Қолган ходимлар эса яшаш манзиллари бўйича тиббий назоратга олинди.

🧪 Барча мулоқотда бўлганлардан лаборатор таҳлил учун намуналар олинган.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Халқ таълими вазирлиги бошқарма бошлиғи Эркин Муродов иштирокида брифинг

25 май
куни республикада 2019/2020 ўқув йили расман якунланди.

👨‍👨‍👧‍👧 2019/2020 ўқув йилида мамлакатимизда 9942 та мактабда 6 млн 200 минг ўқувчи таълим олди. Ўқув йилининг 4-чораги коронавирус пандемияси туфайли онлайн дарслар тариқасида ўтказилди.

📺 26 мартдан 25 майга қадар МТРК билан ҳамкорликда 3 та телеканалда 3900 та онлайн дарс тайёрланиб эфирга узатилди.

🖨 2019/2020 ўқув йилида 9-синфни 490 мингга яқин, 11-синфни 451 мингга ортиқ ўқувчилар мактабни битирди. Битирувчиларга 15 июнга қадар чоп этиладиган аттестатлар электрон кўринишда, яъни сканерланган ҳолатда етказилади.

🏅Жорий ўқув йилда 6901 нафар ўқувчига олтин ва кумуш медаллар, шундан 4682 нафарига олтин, 2219 нафарига кумуш медал берилади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ ташаббуси билан “Сардоба” сув омборида содир бўлган талафот оқибатларини бартараф этишга сафарбар қилинган барча таркибий ҳудудий электр тармоқлари корхоналари ишчи-ходимларининг бу борадаги саъй-ҳаракатлари, хусусан, жойларда шикастланган электр тармоқларини таъмирлаш-тиклаш бўйича шу кунгача бажарилган ишлар ҳақида Жамият матбуот хизмати томонидан махсус видеорепортаж тайёрланди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Эртага, 26 май куни ташкил этиладиган чартер рейслар

✈️ Тошкент — Москва — Тошкент

❗️Парвозга консуллик муассасалари томонидан фуқаролар рўйхатга олинади ҳамда Uzbekistan Airways авиакомпаниясига тақдим этилади ва ушбу рўйхат асосида фуқаролар самолёт бортига киритилади.

▪️Рўйхатга биринчи навбатда бемор фуқаролар, ёш болали ва ҳомиладор аёллар ҳамда кекса ёшдаги фуқаролар, шунингдек бекор қилинган доимий авиақатновларга чипта харид қилган фуқаролар қўйилади.

📮 Чипталарни фуқаролар парвоздан 4 соат олдин хорижий мамлакатларнинг халқаро аэропортларидаги Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг кассаларидан олишлари мумкин бўлади.

😷 Ўзбекистонга қайтган барча фуқаролар 14 кундан кам бўлмаган муддатга карантин марказига жойлаштирилади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
⚡️(+9) — 2020 йил 25 май соат 16:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3189 нафарни ташкил этмоқда.

⚠️ Янги касалланиш ҳолатларининг 2 нафари Қорақалпоғистон Республикасида, 5 нафари Тошкент вилоятида, 1 нафари эса Тошкент шаҳрида аниқланиб, уларнинг 6 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари, 2 нафари эса коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб касалликни юқтириб олишган. Қолган 1 нафари эса Карантин марказидаги фуқаролар орасида қайд этилган.

❗️ Айни пайтда юртимизда 2607 (+42) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар бутунлай соғайган.

❗️Ҳозирда мамлакатимизда 569 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
‼️ Депутат Расул Кушербаевга сиёсий фаоллиги туфайли босим ўтказилгани ҳақидаги хабарлар юзасидан Бош прокуратура баёнот берди

☑️ Баёнотдла айтилишича
, Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Р.Кушербаевга сиёсий фаоллиги туфайли босим ўтказилгани ҳақида қизғин муҳокамаларга сабаб бўлган хабарлар юзасидан Бош прокуратурада депутатнинг бевосита иштирокида ўрганиш ўтказилган. Р.Кушербаев билан Бош прокуратурада ўтказилган суҳбатда баён этилган ҳар бир маълумот марказий маҳкаманинг ўзида ишга алоқадор шахсларни жалб қилган ҳолда, тегишли ҳужжатларни кўздан кечириш йўли билан тўлиқ текширилган.

Натижда депутат Р.Кушербаевга прокуратура органлари томонидан бирон босим ёки тазйиқ ўтказилганини тасдиқловчи объектив далиллар аниқланмагани қайд этилган. Жумладан, Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳузуридаги Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекцияси томонидан Янгийўл туманидаги “Қўш-ёғоч олтин файз балиқлари” МЧЖга ажратилган балиқчилик ҳавзасидан қум шағал аралашмасини ноқонуний олиб чиқиб кетиш ҳолати юзасидан ўтказилган текшириш ҳужжатлари чора кўриш учун прокуратура органларига тақдим этилган.

✔️ Мазкур ҳужжатлар асосида 24.01.2020 йилда ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, Янгийўл тумани прокуратураси томонидан дастлабки тергов ўтказилган. Тергов давомида ушбу жамият раҳбари Ж.З. акаси Б.Қ. билан жиноий тил бириктириб, балиқчилик фаолиятини ташкил этиш учун ажратилган 11,8 гектар ер майдонидан 600 млн. сўмлик 57,2 минг куб.метр қум-шағал аралашмасини қазиб олиб, тегишли лицензияга эга бўлмасада, қонунга зид равишда сотиб юбориб, талон-торож қилгани, бу орқали давлатга жуда кўп миқдорда зарар етказганлиги аниқланган. Шу сабабли Ж.З.га ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми “а” банди билан айблов эълон қилиниб, ишнинг унга нисбатан қисми 04.05.2020 йилда жиноят ишлари бўйича Янгийўл туман судига юборилган. Айбланувчи Б.Қ.га эса, терговдан яширингани сабабли қидирув эълон қилинган. Ижтимоий тармоқларда, шу жумладан, қидирувда бўлган Б.Қ. томонидан Интернет тармоғида эълон қилинган видеомурожаатда ушбу жиноят иши тергови давомида гўёки “Қўш-ёғоч олтин файз балиқлари” МЧЖ депутат Р.Кушербаевга тегишли экани ҳақида кўрсатмалар олишга уриниш бўлгани ҳақида уйдирмадан иборат хабарлар тарқатилган.

🔰 Жиноят иши Бош прокуратурада ўрганилганда, иш бўйича депутат Р.Кушербаевга оид бирон-бир масала муҳокама қилинмагани, унга алоқадор маълумот тўпланмаганлиги ёки у билан боғлиқ тергов ҳаракатлари ўтказилмагани маълум бўлди. Бош прокуратура ходимлари томонидан Ж.З. билан холис ўтказилган суҳбат давомида, у терговда ундан Р.Кушербаев ҳақида ҳеч қандай маълумот сўраб суриштирилмаганини, у ҳақида савол берилмаганини, унга қарши кўрсатма бериш талаби билан тазйиқ ўтказилмаганини билдирган.

Бош прокуратура ижтимоий тармоқларда тарқатилган бу уйдирмаларни аҳоли орасида обрў қозонган жамоатчилик вакиллари номидан ўз мақсадлари йўлида фойдаланиб, тергов натижасига таъсир ўтказишга ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга ишончсизлик уйғотишга қаратилган уриниш деб баҳолаши эътироф этилган. Шунингдек, Р.Кушербаевнинг Бош прокуратурада ўтказилган суҳбатда ўзига нисбатан босим сифатида баҳолаган бошқа важлари ҳам ўзининг иштирокида тўлиқ текширилиб, унга, шу жумладан, фаолияти билан боғлиқ равишда таъсир кўрсатиш ёки босим ўтказиш ҳолатлари аниқланмаган.

Мазкур ваъжлар Р.Кушербаевнинг шахси ва ишчанлик обрўсига алоқадорлиги туфайли тафсилотлари очиқланмаслиги маълум қилинган. Депутат Р.Кушербаев Бош прокуратурада ўтказилган ўрганиш натижалари билан таништирилди. Шу билан бирга, келгусида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан унинг сиёсий фаолияти билан боғлиқ ҳар қандай тазйиқ ёки босим ўтказилишининг олдини олишга қаратилган аниқ чоралар белгиланди. Жумладан, Б.Қ.га нисбатан жиноят иши устидан алоҳида назорат ўрнатилган. Р.Кушербаев жонкуяр ва ташаббускор депутат сифатида фаолият олиб бораётгани, у билан прокуратура органлари ўртасида доимий ҳамкорлик йўлга қўйилгани таъкидланган.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Ҳайдовчилик гувоҳномасини янги намунадаги гувоҳномага алмаштириш муддати узайтирилди

Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилди (319-сон, 22.05.2020 й.).

Киритилган ўзгартиришларга кўра, эски намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларини янги намунадаги гувоҳномага мажбурий алмаштириш муддати 2021 йил 31 декабргача узайтирилди (илгари 2020 йил 31 декабрь эди).

❗️Шунингдек, эски намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари ҳамда автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномалар 2022 йил 1 январдан бошлаб ҳақиқий эмас деб ҳисобланади (илгари 2021 йил 1 январь эди).

📄 Бундан ташқари, автомототранспорт воситасини 12 ой мобайнида бошқарганликни тасдиқловчи ҳужжатлар қаторига транспорт воситаси эгасининг яқин қариндошлари учун автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома ва транспорт воситаси эгасининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полиси ҳам қўшилди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Фарғона_вилояти

Фарғона вилояти ҳокими Ш.Ғаниевнинг 2020 йил 20 майдаги қарорига кўра Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 102-моддасига ҳамда “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 2-моддасига асосан Сўх тумани ҳокими Фаррух Мадаминович Усаров эгаллаб турган лавозимидан озод этилганлиги сабабли, Сўх тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари - туман иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи Машрабжон Исломжонович Шарипов зиммасига Сўх тумани ҳокими вазифасини вақтинча бажариб туриш юклатилди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тошкент_вилояти

📌Барча савобталаб инсонлар қатори Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳам Сардоба сув омборида техноген фожиадан талофат кўрган ҳудудда тиклаш ишларида қатнашмоқда.

🔷Вилоят ҳокимлиги Оқ олтин туманидаги "Шодлик" маҳалла фуқаролар йиғинида зарар кўрган 132 та хонадонни қуриб, 50 гектар майдонда ободонлаштириш ишларини амалга оширишни зиммасига олган.

🎥Батафсил 👆👆👆

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Савол_жавоб
#Олий_таълим

📥 АОКА штабига келиб тушаётган саволларга Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг матбуот котиби Фарҳод Бабашев жавоби:
•┈┈┈┈••••┈┈┈┈•
Алоҳида иқтидор талаб этиладиган таълим йўналишларига талабаликка қабул қилиш жараёнларида ўзгаришлар борми?

➡️ Алоҳида иқтидор талаб этиладиган таълим йўналишларига ҳужжатлар топшириш муддатларига ўзгартиришлар киритилмаган. Ўтказиладиган имтиҳонларни соддалаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилмоқда.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Республикада ялпи шоли ишлаб чиқариш ҳажми 640 минг тоннага етказилиши режалаштирилган

🌾 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 декабрдаги “Мавжуд ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, 2020 йил ҳосили учун қишлоқ хўжалиги экинларини оқилона жойлаштириш ва маҳсулот етиштиришнинг прогноз ҳажмлари тўғрисида”ги қарорига асосан жорий йилда республика бўйича жами 128,2 минг гектарга шоли экилиши режалаштирилган.

🚜 Шундан асосий майдонларда 74,9 минг гектар ва бошоқли дон экинларидан бўшаган 53,3 минг гектарга такрорий экин сифатида экилиши ва ялпи шоли ишлаб чиқариш ҳажмлари 640 минг тоннага етказилиши кўзда тутилмоқда.

Республика ҳудудларининг тупроқ-иқлим шароитидан ва сув таъминотини ҳисобга олган ҳолда асосий майдонларда Қорақолпоғистон Республикасида 40 минг гектар, Хоразм вилоятида 14 минг гектар, Сирдарёда 7,2 минг гектар, Тошкентда 5 минг гектар, Фарғонада 3,9 минг гектар, Андижонда 2,4 минг гектар, Наманганда 2,2 минг гектарда шоли экиш кутилмоқда.

🌱 Бугунги кунда, ҳудудларда шолининг “Лазурный”, “Искандар”, “Уз РОС 7-13”, “Мустакиллик”, “Авангард”, “Аланга”, “Нукус-2”, “Санам” ва “Нукус-70” каби навлари кенг экилмоқда.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 25 май куни транспорт соҳасининг барқарор ишлашини таъминлаш ва изчил ривожлантириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.

❗️Йиғилишда мамлакатимиз транспорт корхоналари карантин чекловлари сабабли ҳозиргача 340 миллиард сўм зарар кўрганлиги маълум қилинди.

Энг кўп зарар кўрадиган “Uzbekistan Airways” ва “Uzbekistan Airports” акциядорлик жамиятларининг 122 миллион доллар кредитлари тўлов муддатлари узайтирилди, 60 миллиард сўмлик солиқ имтиёзлари тақдим этилди. Инқирозга қарши курашиш жамғармасидан 50 миллион доллар миқдорида айланма маблағ сифатида фоизсиз ссудалар ажратилди.

✈️ Шунингдек, Транспорт вазирлигига “Uzbekistan Airways” ва “Uzbekistan Airports” акциядорлик жамиятларини пандемия таъсиридан олиб чиқиш бўйича бизнес модель ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди.

🤝 Рақобатни кучайтириш учун фуқаро авиацияси бозорига янги ташувчиларни жалб қилиш, “Uzbekistan Airways”ни нуфузли хорижий компания бошқарувига бериш масаласи кўриб чиқилди.

🛬 Аэропортларни модернизация қилиш, Андижон, Бухоро, Урганч ва Қарши халқаро аэропортларини давлат-хусусий шерикликка бериш бўйича тендер эълон қилиниши белгиланди.

🚂 “Ўзбекистон темир йўллари” таркибидаги носоҳавий корхоналарни оптималлаштириш, тарифларни шакллантириш механизмларини такомиллаштириш, вагон ва локомотив паркини янгилаш бўйича топшириқлар берилди.

📊 Давлатимиз раҳбари ички йўллар масаласига алоҳида тўхталиб, уларнинг ҳолати ёмонлиги, одамлар бундан норози эканини қайд этди. 80 минг километр ички йўлларни реконструкция қилиш, бу борада бутун дунёда қўлланиб келинаётган “фойдаланувчи тўлайди” тизимини жорий этиш зарурлиги таъкидланди.

🏔 “Қамчиқ” довонида муқобил туннель қурилишини ўз ичига олувчи “Тошкент-Андижон” пуллик автомобиль йўли лойиҳаси бўйича тендер эълон қилиниши белгиланди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
13 ёшли фарзандини алдаб унинг ўзига айтмасдан бошқага сотаётган аёл ушланди

🗣 19 май куни 43 ёшли М.П., Беруний тумани ИИБ га ариза билан мурожаат қилиб, унда Тўрткўл туманида яшовчи “Қундуз” исмли аёл ноқонуний равишда ўз фарзандини сотмоқчи бўлиб юрганлигини баён қилган.

Ушбу аризага асосан шу куни соат 21:00 да Бернуий тумани ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Тўрткўл туманида жойлашган намунали уйда ижарада яшаб келаётган, 38 ёшли Қундуз К., ўзининг иккинчи фарзанди вояга етмаган 13 ёшли Д.О., ни фуқаро С.Э., га 15.000 АҚШ доллари эвазига сотаётган вақтида ушланган.

💵 Ҳодиса содир бўлган жойдан кимёвий ишлов берилган 400 АҚШ доллари ҳамда қолган 14.600 АҚШ доллари миқдоридаги пуллар аниқланиб, ашёвий далил тариқасида ўрнатилган тартибда олинган.

🔍 Ҳолат юзасидан Тўрткўл тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Қундуз. К., га нисбатан Жиноят кодексининг 135-моддаси 3-қисми «а» банди (одам савдоси) банди билан жиноят иши қўзғатилган, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Аҳолини камбағалликдан чиқариш бўйича Президент топшириғи: Қўрғонтепа тумани раҳбарияти ишни нимадан бошлади?

👉 Президентимизнинг яқин кунлардаги Андижон вилоятига ташрифи чоғида аҳоли фаровонлигини кўзда тутган режаларни баён этиб, Қўрғонтепа тумани ҳақида алоҳида тўхталиб ўтган эди.

Бугун туман ҳокими Авазбек Эргашев бошчилигидаги ишчи гуруҳлар ўзларига бириктирилган худудлардаги маълум оилаларда камбағалликдан чиқариш юзасидан зарурий ҳаракатларни бошлади.

🤝 Авазбек Эргашев бир нечта кам таъминланган хонадонларга кириб бориб, оиланинг умумий ҳолати, иқтисодий аҳволи, оила учун яратилиши мумкин бўлган имкониятларни ўрганди. Хонадон аъзолари билан яқиндан мулоқот қилиб, таклифлар билдирди.

🐄 Хонадондаги меҳнатга лаёқатли оила аъзоларини иш билан таъминлаш, паррандачилик, чорвачилик билан шуғулланиш, ҳунармандчилик билимларини эгаллашдаги имкониятлар, камбағалликдан чиқаришни кўзда тутиб берилиши режалаштирилган кредитлар борасида сўз юритилди.

💵 Хунармандчилик йўналишида билим олишни истаган фуқароларга тренинг учун тўловлари Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан тўлаб бериш, уларнинг билим олаётган вақтлари учун ўзларига ҳам пул (стипендия) тўланиш тартиби жорий этилган.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
⚡️(+26) — 2020 йил 25 май соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3215 нафарни ташкил этмоқда.

⚠️ Янги беморларнинг 25 нафари Карантин марказида аниқланган — 23 нафари Россиядан (Қозоғистон орқали) келган. 2 нафари эса — Тошкент шаҳридан, коронавирусга чалинганлар билан мулоқот орқали юқтирган.

🚚 1 нафари Тошкент вилоятида — Қозоғистондан келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчисида коронавирус инфекцияси аниқланган.

❗️ Айни пайтда юртимизда 2607 (+42) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар бутунлай соғайди.

❗️Аввал хабар қилганимиздек, соғайганларнинг 4 нафари Қорақалпоғистон Республикасидан, 17 нафари Самарқанд вилоятидан ҳамда 21 нафари Тошкент шаҳридан.

❗️Ҳозирда мамлакатимизда даволанаётган 595 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Жалақудуқ туманида марафон ўтказилди

🏃‍♂️ Президент Шавкат Мирзиёевнинг Андижон вилоятига қилган ташрифи чоғида аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини янада яҳшилаш мақсадида кечки салқин вақтларида соғлом ҳаёт сари 5000 минг қадам акциясини ўтказиш, ушбу ташаббусни кундалик одатга айлантириш бўйича кўрсатмалар берилган эди.

Жалақудуқ тумани ҳокими Фурқатбек Бузруков бошчилигида сектор раҳбарлари, туман нуроний отахон ва онахонлари, Ёшлар иттифоқи фаоллари ва ташаббускор ёшлар, туман спорт бўлими, ҳамда фаол аҳоли қатлами иштирокида "Соғлом ҳаёт сари қадам бос" шиори остида пиёда юриш марафони ўтказилди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
БУХОРО ЯҲУДИЙЛАРИ ЁДГОРЛИК ҚАБРИСТОНИ ДЕВОРИ ҚУРУВЧИЛАРИГА НИСБАТАН ЖИНОИЙ ИШ ҚЎЗҒАТИЛДИ

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform