Hudud Inform
8.6K subscribers
18.4K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилояти Ғузор туманида барпо этилган Uzbekistan GTL заводини ишга тушириш маросимида иштирок этади.
Янги корхона GTL, яъни "газни - суюқликка" технологияси асосида йилига 3,6 млрд. метр куб табиий газни қайта ишлаб, 1,5 млн. тонна тайёр маҳсулотлар - авиакеросин, дизель ёқилғиси, нафта, суюлтирилган газ ишлаб чиқариш қувватига эга.
Бундай завод шу пайтгача жаҳонда фақат 4 та давлатда – Қатар, Нигерия, ЖАР ва Малайзияда барпо этилган.

https://t.iss.one/hudud_inform
“Ягона трансчегаравий пул ўтказмалари” тўлов тизими фаолияти йўлга қўйилади

“Трансчегаравий пул ўтказмаларини таъминлаш бўйича тўлов тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (771-сон, 24.12.2021 й.) қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, хориждан Ўзбекистонга трансчегаравий пул ўтказмаларини амалга ошириш мақсадида Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки (Ўзмиллийбанк) негизида “Ягона трансчегаравий пул ўтказмалари” тўлов тизими ташкил этилади.

🔢 Мазкур тўлов тизими бир қатор аппарат ва дастурий-техник воситаларни ўзида мужассам қилган тизимли платформа бўлиб, унинг иштирокчилари (кредит ташкилотлари) учун вакиллик ҳисобварақлари орқали трансчегаравий ўтказмалар бўйича ҳисоб-китобларни амалга оширади.

➡️ “Азия – Инвест Банк” АЖ (Москва шаҳри) ушбу тўлов тизими орқали амалга оширилган трансчегаравий ўтказмалар бўйича Россия Федерациясидаги ҳисоб-китоб банкларидан бири ҳисобланади.

📌 Қарорга кўра, Россия Федерациясида ишлаётган Ўзбекистон фуқароларининг ишга жойлашиш бўйича харажатларини қоплаш мақсадида кредитлар ажратиш лойиҳаси ишлаб чиқилади.

https://t.iss.one/hudud_inform
“Янги Ўзбекистон” боғининг сиз билмаган янги масканларини биз билан биргаликда кашф қилинг.

https://t.iss.one/hudud_inform
Кеча, 24 декабрь куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Адлия вазирлиги билан ҳамкорликда давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот хизмати ходимлари учун оффлайн ва онлайн шаклда тренинг машғулоти бўлиб ўтди. Унда Тошкент давлат юридик университети профессор-ўқитувчилари долзарб мавзулар юзасидан маъруза ва тақдимотлар қилди.
Хусусан, «Давлат органларининг очиқлик ва шаффофлигини таъминлашда ахборот хизматининг ўрни», «Коррупцияга қарши курашда жамоатчилик ва ОАВнинг аҳамияти», «Ахборот хизматининг жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалари», «Инқирозли коммуникация: ижтимоий тармоқлардаги танқидларга жавоб бериш» каби йўналишларда матбуот котиблари ўз билимларини оширди.
Семинар давомида олинган кўникмаларни амалиётда қўллаш, тизим ва режа асосида ишлаш юзасидан тавсиялар берилди.

https://t.iss.one/hudud_inform