Hudud Inform
8.37K subscribers
18.4K photos
4.05K videos
19 files
14.2K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
📢 18 декабрь, шанба куни ўтказилиши режалаштирилган брифинг:

〰️〰️〰️
● Мавзу: Энергетика соҳасида давлат-хусусий шериклик лойиҳалари юзасидан.
● Вақти: соат 12:00.
Иштирок этади: Ҳасан Ҳасанов, Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги директори ўринбосари в.б.

https://t.iss.one/aoka_uz
🚙 Ноябрь ойида 8619 та “Cobalt” автомобили ишлаб чиқарилган

🏢 Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январь-ноябрь ойларида 61 073 дона “Cobalt” автомобили ишлаб чиқарилган.

Ойлар кесимида “Cobalt” автомобилининг ишлаб чиқариш сони:

🚙 январда – 101 дона

🚙 февралда – 6 026 дона

🚙 мартда – 6 555 дона

🚙 апрелда – 5 541 дона

🚙 майда – 6 836 дона

🚙 июнда – 6 729 дона

🚙 июлда – 4 529 дона

🚙 августда – 350 дона

🚙 сентябрда – 6 649 дона

🚙 октябрда – 9 138 дона

🚙 ноябрда – 8 619 дона

https://t.iss.one/hudud_inform
2021 йил 17 декабрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 196 900 (+161) нафарни ташкил этмоқда.

https://t.iss.one/hudud_inform
Дунёда COVID-19'дан 100% ҳимоя қилувчи вакцина пайдо бўлиши мумкин!

Аввал таъкидлаб ўтилганидек, БЦЖ вакцинаси иммунитетни «чиниқтириши» мумкин, шунинг учун ҳам бу вакцина билан эмланганлар COVID-19 га камроқ чалинади. Аммо бу фикрни инкор этган бир нечта илмий ишлар чоп этилди.

Сидней университети бир гуруҳ олимлари БЦЖ ва COVID-19'га қарши вакцинани бирлаштиришга қарор қилди.

«Биз SARS-CoV-2'га қарши кучли таъсир кўрсатувчи специфик иммунитет чақириш учун амалда мавжуд бўлган сил касаллигига қарши вакцина, Кальмет-Герен бацилласининг иммунитетни стимулловчи хусусиятларидан фойдаландик», — деб изоҳ берди олимлар NPJ Vaccines журналидаги мақолада.

Формула баъзи металларнинг тузлари билан бойитилди. BCG: CoVac препарати сичқонларда ўтказилган тадқиқотларда коронавирусга қарши юқори ҳимоя хусусиятларини намоён этди.

Тадқиқот ACE2 номли одам рецептори мавжуд бўлган трансген жониворларда ўтказилди, негаки оддий сичқонларга COVID-19 юқмайди. Бир марта эмланган сичқонларга 21 кун ўтганидан кейин коронавирус юборилди. Биронта ҳам сичқон касалланмади, антитаначалар титри эса касалликни бошидан ўтказган одамларникидан ҳам юқори.

Натижалар кутилганидан ҳам аъло эканлигига қарамасдан, вакцина одамларда ҳам худди шундай самара кўрсатишига ишонч йўқ. Аммо бундай натижалар бу масала устида тадқиқотларни давом эттириш учун катта умид туғдиради.

https://t.iss.one/hudud_inform
Президент Шавкат Мирзиёев Сеул шаҳрида Корея Республикасининг етакчи компаниялари ва молиявий тузилмалари раҳбарлари билан учрашув ўтказди.
Учрашувда умумий қиймати 5 миллиард доллардан ортиқ 40 та янги лойиҳани амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Президентимиз Корея компаниялари раҳбарларини Ўзбекистонга келиш ва у ерда хорижий инвесторлар учун яратилган қулай шароитлардан фойдаланишга таклиф этди.

Президент Шавкат Мирзиёев провел в Сеуле встречу с главами ведущих компаний и финансовых структур Республики Корея.
На встрече обсуждены вопросы реализации 40 новых проектов на общую сумму более 5 миллиардов долларов.
Глава государства пригласил руководителей компаний Кореи посетить Узбекистан и воспользоваться благоприятными условиями, которые созданы для иностранных инвесторов.

#Mirziyoyev #tashrif #JanubiyKoreya #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
❗️Мамлакатимизда жами 37,1 миллион дозадан ортиқ вакцинадан фойдаланилди.

🔺17 декабрда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 204 317 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди.
Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 43 690 нафарни,
💉2-босқич эмланганлар 109 174 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 51 453 нафарни ташкил қилди.

❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 37 152 708 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 18 477 137 нафарни,
💉2-босқичда эмланганлар 12 396 446 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 6 279 125 нафарни ташкил қилди.

📊Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
📌Самарқанд вилояти (42 556 доза),
📌Тошкент шаҳри (24 377 доза),
📌Андижон вилояти (21 112 доза) банд қилди.

❗️Биринчи доза билан эмланиш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 86,1 фоизни ташкил қилмоқда.

https://t.iss.one/hudud_inform
📊 Ўзбекистон Республикасининг ташқи савдо айланмаси қайси ойда энг юқори бўлди?

🏢 Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январь-октябрь ойларида Ўзбекистон Республикасининг ташқи савдо айланмаси 32,6 млрд. АҚШ долларига тенг бўлган.

Ойлар кесимида Ўзбекистон Республикасининг ташқи савдо айланмаси ҳажми:

🚙 январда – 2.3 млрд. АҚШ доллари

🚙 февралда – 2.2 млрд. АҚШ доллари

🚙 мартда – 2.6 млрд. АҚШ доллари

🚙 апрелда – 3.2 млрд. АҚШ доллари

🚙 майда – 4.3 млрд. АҚШ доллари

🚙 июнда – 3.4 млрд. АҚШ доллари

🚙 июлда – 3.6 млрд. АҚШ доллари

🚙 августда – 3.3 млрд. АҚШ доллари

🚙 сентябрда – 3.3 млрд. АҚШ доллари

🚙 октябрда – 4.4 млрд. АҚШ доллари

https://t.iss.one/hudud_inform
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Томорқа ер эгаларига кредит ажратилади

“Томорқадан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, шунингдек, аҳолининг тадбиркорлик ташаббусларини молиявий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–54-сон, 16.12.2021 й.) қабул қилинди.

💰 Қарорга кўра, Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармасига 100 миллион АҚШ доллари эквиваленти миқдоридаги қарз маблағлари босқичма-босқич 4 йиллик имтиёзли давр билан 9 йил муддатга йиллик 2 фоиз ставкада йўналтирилади.

🔘 Шу асосда томорқа ер эгаларига:

● қоида тариқасида, 100 бош парранда, 5-10 бош курка, 20 бош қуён, 5-6 бош қўй ва эчки, 5 та асалари уяси, интенсив усулда балиқ боқишни йўлга қўйиш, шунингдек, ихчам иссиқхоналар, “дала дўконлари” қуриш, артезиан қудуқларини қазиш;
● кичик интенсив боғдорчилик, лимончилик ва узумчилик;
● полиз, дуккакли, мойли экинлар, картошка етиштириш ва сабзавотчилик учун кредит ажратилади.

🔰 2026 йил 1 январгача:

👉 томорқа ер эгалари билан кооперация асосида иш ташкил этган тадбиркорларга омборхоналарни жиҳозлаш, шунингдек, қуритиш, саралаш ва қадоқлаш ускуналари харид қилиш харажатларининг 30 фоизи миқдорида, бироқ 150 млн сўмдан ортиқ бўлмаган ҳажмда субсидия берилади;

👉 сув таъминоти оғир томорқа ерлари ва фойдаланишдан чиққан майдонларни суғориш учун вертикал суғориш қудуқларини бурғулаш, дарёлар, каналлар ва бошқа сув объектларидан сув чиқариш воситаларини сотиб олиш ва ўрнатиш харажатларининг бир қисмини қоплаш тартиби амал қилади.

☑️ Қарорга кўра, 2022 йилда сув таъминоти оғир ҳудудлардаги аҳоли томорқаларини суғориш учун жами 113 та туманда 2 150 та вертикал суғориш қудуқлари ишга туширилади.

🗓 2022 йил 1 апрелгача фуқаролар учун мўлжалланган, аҳоли томорқаларида етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини маркетплейс усулида сотишни йўлга қўйиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш бўйича онлайн маслаҳатлар кўрсатувчи махсус платформа фаолияти йўлга қўйилади.

➡️ Платформага уланиш ва хизматлардан фойдаланиш бепул бўлади.

https://t.iss.one/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📗Йўл ҳаракати қоидалари болалик давридан бошлаб ўргатилиши зарур

🚷Белги ва чизиқлар акс этган турли кўргазмали материаллар орқали қоидалар болаларга тушунтирилиб борилиши мақсадга мувофиқдир.

https://t.iss.one/hudud_inform
⚡️⚡️⚡️Самарқанд вилояти Оқдарё тумани “Наврўз” МФЙда содир бўлган чақнаш бўйича бирламчи маълумот

ФВВ ахборот хизмати хабарига кўра, 2021 йил 19 декабрь куни соат 14:20да Оқдарё тумани “Наврўз” МФЙ А.Темур кўчасида жойлашган "Лаззат" ошхонасида чақнаш содир бўлган (воқеа жойида 2 та пропан газ баллони бўлган).

Чақнаш натижасида ошхонанинг тахминан 40 кв.м. майдонида шифт қисми ва жиҳозлар ёнган. Бирламчи маълумотга кўра, 10 нафар фуқаро тан жароҳати олиб, туман шифохонасига олиб борилган.

Ёнғин-қутқарув экипажи соат 14:23да ҳодиса жойига етиб бориб, 14:29да ёнғин қуршаб олинган ва соат 14:54да ўчирилган.

Воқеа жойига вилоят ҳамда туман ФВ бўлими раҳбар ходимлари, ИИБ, Прокуратура, Тиббиёт, Газ хизматлари ходимлари ва 2 та ёнғин-қутқарув экипажи жалб этилган. Содир бўлган ҳолат юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилган.

https://t.iss.one/hudud_inform
Уйқудан воз кечманг.

8 соатли уйқудан сўнг - хотиржам, кучли, тетик ва омадли бўлиб, бахт томон ҳаракатда бўласиз.

7 соатли уйқудан сўнг — кайфият кўтарилади, тетиклик ва ўзига ишонч пайдо бўлади.

6 соатли уйқудан сўнг — фикрни бир ерга жамлаш қийинлашади, хотира сустлашгани кузатилади.

5 соатли уйқу – жиззакилик, қарор қабул қилишнинг қийинлашуви, иммунитет пасайиши, ортиқча ёғлар тўпланишига йўл очади.

4 соатли уйқу — тушкунликка мойиллик, ошқозон ва юрак соҳасидаги безовталикларга сабаб бўлади.

3 соатли уйқудан сўнг — фикрни бир ерга жамлаш қийинлашади, қарилик сари илк қадамлар босилади.

https://t.iss.one/hudud_inform
Тунги Тошкент/ Ночной Ташкент

📸
Юрий Корсунцев Тошкент шаҳар ҳокимлиги учун махсусЮрий Корсунцев специально для хокимията города Ташкента

https://t.iss.one/hudud_inform