Hudud Inform
8.7K subscribers
18.3K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг видеоанжуман шаклида ўтган навбатдаги йиғилишида иштирок этди.
Йиғилиш кун тартибидан ЕОИИ маконида ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантириш ва интеграция жараёнларини чуқурлаштириш, жумладан, иқтисодиёт, савдо, саноат, транспорт, божхона маъмуриятчилиги, рақамлаштириш ва бошқа йўналишларда амалий шерикликни кенгайтириш масалалари ўрин олди.

Президент Шавкат Мирзиёев принял участие в заседании Высшего Евразийского экономического совета в формате видеоконференции.
В повестку дня заседания вошли вопросы дальнейшего развития взаимовыгодного сотрудничества и углубления интеграционных процессов на пространстве ЕАЭС, в том числе практического взаимодействия в области экономики, торговли, промышленности, транспорта, таможенного администрирования, цифровизации и других направлениях.

#Mirziyoyev #sammit #YeOII #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Евроосиё иқтисодий кенгаши йиғилишидаги нутқи

Выступление Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева на заседании Высшего Евразийского экономического совета

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Эндокринология хизматини такомиллаштириш ва қамровини ошириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишда соҳадаги муаммоларни ҳал қилиш, эндокрин касалликларни эрта аниқлаш ва даволаш, айниқса, бирламчи бўғинни яхшилаш масалалари муҳокама қилинди.
Бу борада янги тизим жорий қилиш зарурлиги таъкидланди. Эндокрин касалликларини барвақт аниқлаш, уларнинг олдини олиш ва даволаш бўйича алоҳида дастур қабул қилинади.

Состоялось видеоселекторное совещание по мерам совершенствования и расширения охвата эндокринологической службы.
Обсуждены вопросы, связанные с решением проблем в области раннего выявления и лечения эндокринных заболеваний, в частности улучшением работы первичного звена.
Глава государства подчеркнул необходимость внедрения новой системы в этом направлении. Будет принята отдельная программа по раннему выявлению, профилактике и лечению эндокринных заболеваний.

#Mirziyoyev #videoselektor #tibbiyot #endokrinologiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа ҳамда бола 2 ёшга тўлгунига қадар уни парвариш қилиш нафақаси ўрнига кам таъминланган оилаларга болалар нафақаси жорий этилган.

📌 Болалар нафақаси 18 ёшгача болалар учун 12 ойгача тўланади.

🔰 Болалар нафақасининг ҳар ойлик миқдори қуйидагича:

● 3 ёшдан 18 ёшгача 1 нафар фарзанд учун 250 минг сўм;
● 3 ёшгача бўлган битта кичик фарзанд учун – 325 минг сўм;
● оиланинг иккинчи фарзанди учун қўшимча – 150 минг сўм;
● оиланинг учинчи ва ундан кейинги ҳар бир фарзанди учун – 100 минг сўмдан.

☑️ Ёлғиз фуқароларга, фарзанди бўлмаган ёки барча фарзандлари 18 ёшдан катта бўлган кам таъминланган оилаларга ойлик 380 минг сўм моддий ёрдам тайинланади.

https://t.iss.one/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📢 Ҳурматли тиббиёт ходимлари!

❗️
Тез кунда Президентимизнинг соғлиқни сақлаш соҳаси вакиллари билан бўлиб ўтадиган «Ўзбекистон тиббиёти — Инсон қадри учун» мавзусидаги очиқ мулоқоти тизимдаги муаммолар юзасидан мурожаат қилишингиз учун энг яхши имкониятдир!

Ҳеч бир масала Президент эътиборидан четда қолмайди.

📞 1295 рақами орқали таклиф ва ташаббусларингизни йўлланг ва мамлакат тиббиётини янги сифат босқичига олиб чиқишга ўз ҳиссангизни қўшинг.

https://t.iss.one/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президентимиз янги Геология фанлари универститетининг профессор ва ўқитувчилари билан суҳбатлашди, уларнинг таклифлари билан қизиқди.

https://t.iss.one/hudud_inform
Президент Шавкат Мирзиёев Геология фанлари университетида яратилган шароитлар билан танишди.
Лойиҳанинг биринчи босқичида ўқув биноси, ётоқхона ҳамда 2 та илмий институт, кутубхона, геология музейи бинолари қурилди. Иккинчи босқичда лаборатория, Давлат геология қўмитаси маъмурий биноси, геология фонди ва спорт мажмуаси қурилади.
Давлатимиз раҳбари шу ерда талабалар ва олимлар билан суҳбатлашди. Қурилишни сифатли якунлаш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с условиями в Университете геологических наук.
На первом этапе здесь были построены учебный корпус, кампус и 2 научных института, библиотека, музей геологии. На втором этапе планируется построить лабораторию, административное здание Госкомгеологии, геологический фонд и спортивный комплекс.
Глава государства побеседовал со студентами и учеными. Даны поручения по качественному завершению строительства.

#Mirziyoyev #tanishuv #geologiya #universitet

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter