Hudud Inform
8.66K subscribers
18.4K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
#брифинг

💧Ўзбекистонда 34,2 млн. аҳолининг 65,1 фоизи (22,3 млн) марказлашган ичимлик суви билан таъминланган. 34,9 фоизи (11,9 млн) муқобил ичимлик сув манбаларидан фойдаланиб келинмоқда.

🛠 Жорий йил 10 ойлигида ичимлик сув тармоқларида содир бўлган 91,2 минг авария ва носозлик ҳудудий бригадалар томонидан бартараф этилди.

💰Бюджетдан ажратилган 2 430,8 млрд. сўм ҳисобидан (25 ноябрь ҳолатига кўра) 5 676 км ичимлик ва 302,3 км оқова сув тармоқлари қурилди, 415 та объект фойдаланишга топширилди.

〰️〰️〰️
АОКАда «Ўзсувтаъминот» АЖ бошқарув раисининг биринчи ўринбосари Тоҳир Ҳайдаров иштирокида ўтказилган брифинг тафсилотлари:

▪️Батафсил
_______________

https://t.iss.one/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Самарадаги юртдошларимиз муаммолари ҳал этилди.

Ижтимоий тармоқларда ўз танишлари орқали жорий йил июнь ойида Россия Федерациясининг Самара шаҳрига ишлаш мақсадида бориб, қийин аҳволда қолгани ҳақидаги сирдарёлик икки нафар юртдошимизнинг мурожаати тарқалди.

Ушбу мурожаат Ташқи меҳнат меҳнат миграцияси агентлигининг Самара шаҳридаги ваколатхонаси томонидан назоратга олиниб, иш берувчи ва бошқа ваколатли ташкилотлар вакиллари билан олиб борилган музокаралар натижасида фуқароларнинг муаммолари ҳал этилди.

https://t.iss.one/hudud_inform
ЖССТ COVID-19нинг янги штаммини «Омикрон» деб номлади.

ЖССТ коронавируснинг B.1.1.529 янги штаммини юнон алифбосининг 15-ҳарфига мувофиқ «Омикрон» деб атади.

Ташкилот ушбу штаммни "ташвиш уйғотувчи вариант" сифатида таснифлади. Таъкидланишича, ушбу штаммда 32 та мутация мавжуд бўлиб, улардан баъзилари ташвиш уйғотмоқда.

Илк бор B.1.1.529 штамми ЖАРда қайд этилган. У Ботсвана, Исроил, Гонконг ва Бельгияда ҳам аниқланган.

ЖССТ ҳозирги ПЗР тестлари ушбу штаммни аниқлай олишини таъкидлади.

Дастлабки маълумотлар бошқа штаммларга қараганда ушбу вариант билан қайта инфекцияланиш хавфи юқорилигини кўрсатмоқда. Мутахассислар ҳозирда янги штамм ҳақида маълумот йиғишмоқда. Хусусан, уларнинг вазифаси ҳозирда қўлланилаётган COVID-19га қарши вакциналар ундан қанчалик ҳимоялашини аниқлашдан иборат.

https://t.iss.one/hudud_inform
🚙 Ўзбекистон асосан қайси давлатларга енгил автомобил экспорт қилмоқда?

🏢 Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январь-октябрь ойларида Ўзбекистон енгил автомобил экспорт қилган асосий давлатлар:

🔸Қозоғистон – 26 776 та
🔸Украина
– 568 та
🔸 Россия – 400 та
🔸Озарбайжон – 141 та
🔸 Афғонистон – 128 та
🔸Тожикистон – 72 та
🔸 Қирғизистон – 30 та

https://t.iss.one/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қашқадарё вилоятида "Хавфсиз ҳудуд" тадбири ўтказилмоқда.

‼️Тадбир доирасидаги рейдлар давомида қўпол қоидабузарликлар, тақиқланган моддаларни олиб юриш билан боғлиқ бир қанча фактлар аниқланмоқда.

https://t.iss.one/hudud_inform
👮 Йўл-патруль хизмати ходимларининг ишоралари (тўхтатиш, тартибга солиш ва бошқа) йўл ҳаракати қатнашчиларига тушунарли бўлиши ва ўз вақтида берилиши лозим.

🧾 ЙПХ ходими транспортни тўхтатганида ҳайдовчи ЙПХ ходими айнан тўхтатилган ҳудудда дислокацияга асосан хизмат ўтаётганлиги ҳақида дислокациянинг кўчирмаси билан шу жойнинг ўзида танишиши мумкин.

❗️ЙПХ ходими томонидан ўзига бириктирилган ҳудуд дислокациясидан ташқарида қоидабузарликлар бўйича баённомалар расмийлаштириш тақиқланади.

🚫 Дислокациядан ташқарида тузилган баённомалар юридик кучга эга бўлмайди ва ҳуқуқий оқибатлар келтириб чиқармайди.

https://t.iss.one/hudud_inform
Юнусободдаги масжидда жанжал кўтарган шахс даволанишга жойлаштирилди

Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати ижтимоий тармоқларда тарқалган Юнусобод туманидаги масжидда жанжал кўтаришга уринган эркак видеоси бўйича маълумот берди.

Маълум қилинишича, 26 ноябрь куни ўтказилган жума намози давомида имом-хатиб бир йигит ислом динини қабул қилиб, мусулмон бўлмоқчи эканини маълум қилган. Сўнг йигитга сўз берилган ва у жамоага рус тилида мурожаат қилган. Кўпчилик унинг сўзларини тўғри тушунган, аммо бир эркак ҳолатга норозилик билдиришни бошлаган. Масжид жамоаси уни кўчага олиб чиққан.

Аниқланишича, ушбу шахс 41 ёшли А. бўлиб, ихтисослаштирилган тиббиёт муассасасида ҳисобда туради. Кейинчалик у тиббиёт муассасасига даволаниш учун жойлаштирилган.

https://t.iss.one/hudud_inform
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ашхобод шаҳрига жўнаб кетди. У ерда давлатимиз раҳбари Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг таклифига биноан Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг навбатдаги саммитида иштирок этади.
Тадбир кун тартибидан ташкилот доирасида устувор йўналишлар бўйича кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари ўрин олган.
Туркманистон пойтахтида давлатимиз раҳбари қатор икки томонлама учрашувлар ҳам ўтказади.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев отбыл в город Ашхабад, где по приглашению Президента Туркменистана Гурбангулы Бердымухамедова примет участие в работе очередного саммита Организации экономического сотрудничества.
В повестку дня мероприятия включены вопросы дальнейшего расширения многопланового взаимодействия в рамках организации по приоритетным направлениям.
В столице Туркменистана лидер Узбекистана проведет также ряд двусторонних встреч.

#Mirziyoyev #sammit #IHT #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти саммитида иштирок этиш учун Ашхобод шаҳрига келди.
Аэропортда давлатимиз раҳбарини Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов кутиб олди. Шундан сўнг мамлакатларимиз етакчилари музокара ўтказдилар.
Икки томонлама яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини ривожлантиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев прибыл в город Ашхабад для участия в мероприятиях саммита Организации экономического сотрудничества.
В столичном аэропорту главу нашего государства встретил Президент Туркменистана Гурбангулы Бердымухамедов. Далее последовали переговоры лидеров.
Обсуждены актуальные вопросы развития двусторонних отношений добрососедства и стратегического партнерства.

#Mirziyoyev #sammit #Turkmaniston #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Давлатимиз раҳбари ИҲТ саммитида:

"Бугунги кунда барчамиз глобал ва минтақавий вазиятнинг тобора мураккаблашиб бораётганига гувоҳ бўлиб турибмиз.

Давом этаётган пандемия таъсирида жаҳон иқтисодиёти ривожида қандай тенденциялар кузатилади, халқаро ҳамжамият яна қандай янги хавф-хатарларга дуч келади, деган саволларга ҳамон аниқ жавоб йўқ.

Бундай ўзгарувчан шароитда қуйидаги устувор йўналишлар бўйича умумий саъй-ҳаракатларимизни бирлаштириш зарур, деб ҳисоблаймиз.

Биринчи йўналиш – 500 миллиондан ортиқ аҳоли яшайдиган, улкан бозорга эга бўлган мамлакатларимизнинг савдо ва инвестиция соҳаларидаги катта имкониятларидан тўлиқ фойдаланиш зарур.

Қабул қилинган “Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти истиқболлари – 2025” концептуал дастури асосида мамлакатларимиз ўртасида савдо-иқтисодий ва инвестиция алоқаларини янада кенгайтириш ва энг муҳими, амалий натижадорликка эришиш мақсадга мувофиқдир.

https://t.iss.one/hudud_inform