Hudud Inform
8.69K subscribers
18.3K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Жаҳон банки вакиллари билан учрашув ўтказилди. Учрашувда ўзаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Қайд этилганидек, бугунги кунда иқтисодий соҳада олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларни фуқароларга содда ва тушунарли усулда етказиш, бунда замонавий коммуникация воситаларидан самарали фойдаланиш, давлат маблағларининг очиқ ва шаффоф сарфланиши юзасидан тўлиқ тушунчалар бериш энг муҳим ва долзарб масалалардан бири ҳисобланади.

Бу борада давлат идоралари ва ташкилотларнинг ахборот хизматларининг ўрни ва роли беқиёс. Шу боис матбуот котибларининг малакасини ошириш, уларнинг иқтисодий билимларини мустаҳкамлаш муҳим аҳамиятга эга. Учрашувда мазкур йўналишда ўзаро тажриба алмашиш, ҳамкорликда семинар ва тренинглар ташкил этиш юзасидан фикрлашилди, ўзаро муносабатлардаги устувор йўналишлар белгиланди, таклиф ва мулоҳазалар билдирилди.

https://t.iss.one/hudud_inform
Ҳурматли фуқаролар!

@shuxratbek_abdurahmonov орқали Андижон вилояти ҳокимига ўзингизни қийнаётган муаммолар юзасидан тўғридан-тўғри мурожаат қилишингиз мумкин.

❗️Ушбу аккаунт шахсан вилоят ҳокимининг назоратида!

Эслатма: Ҳурматли андижонликлар, мурожаатингизга қўшимча равишда тўлиқ исм-шарифингиз, яшаш манзилингиз ва телефон рақамингизни қолдиришни унутманг! Бу мурожаатни самарали кўриб чиқиш ва ҳал қилишда ёрдам беради.

Ишонч телефон рақами (74) 225-80-00

Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

https://t.iss.one/hudud_inform
Ижтимоий тармоқлар ва Telegram каналларида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 9 ноябрдаги ПҚ-3535-сонли Қарорига асосан Ўзбекистон Республикасида иккинчи хотинга уйланишга рухсат этилганлиги тўғрисида хабарлар тарқалмоқда. Мазкур хабар ёлғон ва хақиқатга мос келмайди.

Бу ҳақда antifake.uz канали хабар берди.

Аҳоли ўртасида ёлғон ахборот тарқатганлик учун жавобгарлик мавжуд.

https://t.iss.one/hudud_inform
#Навоий_вилояти

🔰 “Давлатимиз байроғи фахримиз, ғуруримиздир”

“Маҳалла” хайрия жамоат фонди Навоий вилоят бўлими ташаббуси билан Навоий шаҳар “Баркамол авлод” болалар мактаби билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикасининг “Давлат байроғи тўғрисидаги” Қонуни қабул қилинганлигининг 30 йиллигига бағишлаб “Давлатимиз байроғи фахримиз, ғуруримиздир” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Тадбирда ўқувчилар ўртасида тасвирий санъат, тўқиш, Хенд-менд (чиқиндилардан ижодий ишлар), мунчоқли безак йўналишлари бўйича ижодий ишлар танлови ўтказилди. Унда иштирокчилар маҳоратларини ишга солган ҳолда Давлатимиз байроғини ўзларининг ижодий ишлари орқали тасвирлаб берди.

Танловга тақдим этилган ижодий ишлар ҳакамлар ҳайъати томонидан кўриб чиқилиб, баҳоланди.

Хенд-менд йўналиши бўйича 1-ўринга Шаҳризода Ҳолиқулова, мунчоқли безак йўналиши бўйича 1-ўринга Марварид Ташқулова, тасвирий санъат йўналишида 1-ўринга Озодбек Эшназаров, тўқиш йўналиши бўйича 1-ўринга Эъзоза Худойқулова муносиб кўрилди.

Танлов ғолиблари ва совриндорларига “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Навоий вилоят бўлимининг совғалари топширилди, деб хабар берди фонднинг вилоят бўлими ахборот хизмати.

https://t.iss.one/hudud_inform
Фарғона водийсининг бир қатор ҳудудларида зилзила сезилди

ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази хабар беришича, 17 ноябрь куни Тошкент вақти билан 16:17 да Қирғизистонда зилзила содир бўлди.

Республикаси ҳудудида сезилиш кучи:
Хонобод туманида 3-4 балл, 32 км.
Қўргонтепа туманида 3 балл, 40 км.
Жалақудуқ туманида 3 балл, 53 км.
Пахтаобод туманида 3 балл, 54 км.
Андижон туманида 2-3 балл, 58 км.
Хўжаобод туманида 2-3 балл, 64 км.
Андижон шаҳрида 2-3 балл, 67 км.
Избоскан туманида 2-3 балл, 68 км.
Булоқбоши туманида 2-3 балл, 72 км.
Учқўрғон туманида 2 балл, 77 км.
Олтинкўл туманида 2 балл, 80 км.
Асака туманида 2 балл, 83 км.
Норин туманида 2 балл, 88 км.
Марҳамат туманида 2 балл, 89 км.

https://t.iss.one/hudud_inform
Ҳурматли фуқаролар!

@Viloyat_hokimiga_murojaat орқали Жиззах вилояти ҳокимига ўзингизни қийнаётган муаммолар юзасидан тўғридан-тўғри мурожаат қилишингиз мумкин.

❗️Ушбу аккаунт шахсан вилоят ҳокимининг назоратида!

Эслатма: Ҳурматли жиззахликлар, мурожаатингизга қўшимча равишда тўлиқ исм-шарифингиз, яшаш манзилингиз ва телефон рақамингизни қолдиришни унутманг! Бу мурожаатни самарали кўриб чиқиш ва ҳал қилишда ёрдам беради.

Ишонч телефон рақами (72) 226-00-11

Жиззах вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

https://t.iss.one/hudud_inform
Энергетик ичимликлар 70-80 дақиқадан сўнг акс таъсир кўрсата бошлайди

АҚШлик тадқиқотчилар энергетик ичимликлар юракдаги QT интервали (юракнинг электрик систоласи)ни ўртача 2 соатда 10 миллисонияга оширади, деган хулосага келдилар. Бу ҳақда ССВ ахборот хизмати маълум қилди.

Агар миллисонияларда ўлчанадиган ушбу вақт оралиғи ҳаддан ташқари узун ёки калта бўлса, юрак урушида жиддий ўзгаришлар юз беради. Бу эса ҳаёт учун хавфли бўлган аритмияга олиб келиши мумкин”, деб таъкидлади олимлар.

Энергетик ичимликлар меъёридан ортиқ истеъмол қилинганда қонда глюкоза миқдори кўпайиб кетади, — дейди Тошкент тиббиёт академияси Болалар, ўсмирлар ва овқатланиш гигиенаси кафедраси профессори, тиббиёт фанлари доктори Гули ШАЙХОВА. — Шакарнинг ортиқча қисми ёғга айланади ва инсулин организмда кўпайиб, қандли диабетга олиб келади. Энг ёмони, одам бу ичимликка беихтиёр боғланиб қолади.

Шифокорларнинг огоҳлантиришича, қувватбахш ичимликлар қисқа муддатда организмга зарарли таъсир кўрсата бошлайди. Лекин таркибида ортофосфат кислотаси борлиги учун буни сезмайсиз.

Масалан, 45 дақиқадан сўнг дофамин ишлаб чиқарилиши ортиб, бош мияда роҳатланиш, қониқиш марказини қўзғатади. 70-80 дақиқадан кейин акс таъсир қилиш вақти бошланиб, организмда ҳолсизлик ҳолатлари юзага келади.

Қолаверса, энергетик ичимликлар асаб тизимини ишдан чиқаради. Руҳий касалликларга чалиниш хавфи ортади, одамларда тажовузкорлик кучаяди. Болаларнинг зеҳни ўтмаслашиб, дарсларни ўзлаштириши пасайиб кетиши, ногирон, ақли заиф фарзандлар туғилиши айни шундай иллатларнинг ҳам асорати, десак хато бўлмайди.

https://t.iss.one/hudud_inform
Ҳурматли фуқаролар!

@hokimga_murojaatBOT орқали Тошкент вилояти ҳокимига ўзингизни қийнаётган муаммолар юзасидан тўғридан-тўғри мурожаат қилишингиз мумкин.

❗️Ушбу бот шахсан вилоят ҳокимининг назоратида!

Эслатма: Ҳурматли Тошкент вилояти ахолисига қўшимча равишда тўлиқ исм-шарифингиз, яшаш манзилингиз ва телефон рақамингизни қолдиришни унутманг! Бу мурожаатни самарали кўриб чиқиш ва ҳал қилишда ёрдам беради.

Ишонч телефон рақами (71) 200-88-11

Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

https://t.iss.one/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🗻 Ҳозирда Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг “Қамчиқ” махсус қидирув, ёнғин-қутқарув бошқармаси ходимлари об-ҳаво шароити туфайли ноқулай аҳволга тушиб қолган ҳайдовчиларга ёрдам кўрсатмоқда. Довондаги вазият тўлиқ назорат остида. Бу ҳақда ФВВ ахборот хизмати хабар берди.

https://t.iss.one/hudud_inform
#Хоразм_вилояти

🔰 Ирландиянинг “IDI” компанияси вакиллари Хоразм вилоятида

Хоразм вилояти ҳокими Ф.Эрманов Ирландиянинг “IDI” компанияси экспертлар гуруҳи раҳбари Пол Шиен, стратегик маслаҳатчи Саймон Гланси ва вилоятга бириктирилган стратегик маслаҳатчи Кевин О‘Коннорни қабул қилди.

Маълумотларга кўра, “IDI” (International Development Ireland) компанияси 1989 йилда ташкил этилган бўлиб, дунёнинг 80 дан ортиқ мамлакатларида тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб қилиш бўйича йирик лойиҳаларни амалга ошириб келмоқда.

Вилоят ҳокими меҳмонларга ҳудуднинг инвестициявий ва ишлаб чиқариш салоҳияти, амалга оширилаётган йирик инвестицион лойиҳалар ҳақида маълумот берди. Мулоқот чоғида вилоятга туризм, тўқимачилик саноати, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш, автомобилсозлик, олий таълим соҳаларига тўғридан-тўғри хорижий сармояларни жалб қилиш масалалари муҳокама қилинди, деб хабар берди вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати.

https://t.iss.one/hudud_inform
Навоий вилоятида Лолазор номли чўл ҳудудида тупроқ таркибидан тилло қумларини кавлаб олиш билан шуғулланган 4 нафар фуқаро қум остида қолиб, вафот этди

Бош прокуратура ахборот хизмати маълум қилишича, Навоий вилояти Конимех тумани Караката О.Ф.Й. ҳудудида жойлашган Лолазор номли чўл ҳудудида тупроқ таркибидан тилло қумларини кавлаб олиш билан шуғулланган бир гуруҳ фуқаролар қум остида қолганлиги (4 нафари вафот этган) ҳолати юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ижтимоий тармоқларда 40-50 кишини қум босиб қолганлиги ҳақида тарқалган маълумотлар ҳақиқатга туғри келмайди.

https://t.iss.one/hudud_inform
Ҳурматли фуқаролар!

@SirdaryoUzbot орқали Сирдарё вилояти ҳокимига ўзингизни қийнаётган муаммолар юзасидан тўғридан-тўғри мурожаат қилишингиз мумкин.

❗️Ушбу бот шахсан вилоят ҳокимининг назоратида!

Эслатма: Ҳурматли сирдарёликлар, мурожаатингизга қўшимча равишда тўлиқ исм-шарифингиз, яшаш манзилингиз ва телефон рақамингизни қолдиришни унутманг! Бу мурожаатни самарали кўриб чиқиш ва ҳал қилишда ёрдам беради.

Ишонч телефон рақами (67) 235-01-23

Сирдарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

https://t.iss.one/hudud_inform
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 19 ноябрь куни ташриф билан Россия Федерациясида бўлади. Москва шаҳрида икки мамлакат етакчилари учрашув ўтказадилар.

Бу ҳақда Президент матбуот котиби хабар берди.

https://t.iss.one/hudud_inform
#Биринчиi_қор_2021

📸 Муаллиф / Автор: Мансур Белялов

https://t.iss.one/hudud_inform