Hudud Inform
8.7K subscribers
18.3K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
#Самарқанд_вилояти

Эркинжон Турдимов: гид-таржимонлар Самарқанднинг юзидир

Самарқанд вилояти ҳокими Э.Турдимов вилоятга келаётган нуфузли делегациялар, юқори мартабали меҳмонларга гид-таржимонлик қилаётган Самарқанд давлат чет тиллар институти ўқитувчи ва талабалари билан учрашди, деб хабар берди вилоят ҳокилиги ахборот хизмати.

https://t.iss.one/hudud_inform
#Жиззах_вилояти

Айдар-Арнасой кўллар тизимида экологик барқарорликни сақлаш ва экотуризмни ривожлантириш бўйича масъул раҳбарлар ҳудудга етиб келди, деб хабар берди вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати.

https://t.iss.one/hudud_inform
🔰 Меҳнат соҳасидаги давлат бошқаруви, меҳнат тўғрисидаги қонунчиликка риоя этилишини текшириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекснинг 9-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва унинг ҳудудий органлари томонидан амалга оширилади.

Шунингдек, Давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари меҳнат тўғрисидаги қонунчиликка риоя этилишини текширишни қонунда белгиланган тартибда кўриб чиқадилар.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат тўғрисидаги қонунларнинг аниқ ва бир хил ижро этилиши устидан назорат олиб бориш Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ва унга бўйсунувчи прокурорлар томонидан амалга оширилади.

Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 декабрдаги 1066-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Давлат меҳнат инспекцияси тўғрисидаги низомнинг 23-бандида суд органлари томонидан қарор қабул қилингандан кейин қўшимча хулосалар, тушунчалар Инспекция томонидан берилмаслиги белгиланган.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги фуқароларимизнинг меҳнат соҳасида келиб тушадиган ҳар бир мурожаатларига ваколати доирасида ўрганиб чиқишга ва амалий ёрдам беришга тайёрлигини маълум қилади.

https://t.iss.one/hudud_inform
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши саммитида иштирок этиш учун Истанбул шаҳрига келди.
Олий мартабали меҳмонни Истанбул шаҳри ҳокими Али Ерликая ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.
Саммитнинг асосий тадбирлари 12 ноябрга мўлжалланган. Давлатимиз раҳбари қатор икки томонлама учрашувлар ўтказиши ҳам режалаштирилган.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев прибыл в город Стамбул для участия в мероприятиях очередного саммита Совета сотрудничества тюркоязычных государств.
Высокого гостя встретили губернатор Стамбула Али Ерликая и другие официальные лица.
Основные мероприятия саммита намечены на 12 ноября. Также запланировано проведение главой нашего государства ряда двусторонних встреч.

#Mirziyoyev #tashrif #sammit #TurkiyKengash

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
📢 12 ноябрь жума куни ўтказилиши режалаштирилган матбуот анжуманлари:

〰️〰️〰️
● Мавзу: Ўзбекистонда “Covid-19” вирусининг барча штаммларини енгиш мақсадида яратилган янги қурилма тақдимоти юзасидан
● Вақти: 12:00
● Иштирок этади: Санитария эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати мутасаддилари

〰️〰️〰️

● Мавзу: “Эл-юрт умиди” жамғармаси фаолияти, вазифалар ижроси ҳамда келгуси режалар ҳақида
● Вақти: 14:00
● Иштирок этади: Жамғарма мутасаддилари

〰️〰️〰️

● Мавзу: Атроф табиий муҳитнинг, жумладан, атмосфера ҳавоси, ер усти сувлари ва тупроқ ифлосланиши манбалари мониторинги натижалари юзасидан
● Вақти: 16:00
● Иштирок этади: Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси мутасаддилари

〰️〰️〰️

✏️ Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.

ОАВ ходимлари таклиф этилади.

https://t.iss.one/aoka_uz
Ҳудудларда тиббиёт муассасалари замонавий ускуналар билан жиҳозланади

“Аҳолига тиббий хизматлар кўрсатиш сифатини яхшилаш ва соғлиқни сақлаш соҳасида кадрлар салоҳиятини янада оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–6-сон, 11.11.2021 й.) қабул қилинди.

💵 Қарорга мувофиқ, давлат туман (шаҳар) ва вилоят тиббиёт муассасалари учун Молия вазирлиги талабномаларига асосан 2021–2022 йилларда 100 млн АҚШ долларигача эквивалентдаги миллий валютада йиллик 2 фоиз ставкада кредит маблағлари ажратилади. Бунда, ушбу маблағлар талабномалар тақдим этилган санадан бошлаб 3 йил муддатгача берилади.

☑️ Шунга кўра, маблағлар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг асосланган талабномаларига ҳамда белгиланган ставкага кўра қайтариш шарти билан 3 йилдан кўп бўлмаган муддатга уларга бюджет ссудаси сифатида ажратилади.

🛒 Ҳар бир ҳудуд ва муассаса кесимида тиббий ускуналарга бўлган эҳтиёж аниқланиб, тегишли рўйхатга асосан тиббий ускуналар харид қилинади.

🔎 Тиббий ускуналарни харид қилиш бўйича техник топшириқлар ва тендер ҳужжатлари “Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази” ДУКда комплекс экспертизадан ўтказилади.

🧾 Қарорга кўра, ҳокимликлар ҳудудлардаги тиббиёт муассасалари мутахассисларининг етакчи хорижий тиббий муассасаларда малакасини ошириш мақсадида Марказда комплекс экспертизадан ўтказиш шарти билан тўғридан-тўғри шартномалар тузиши мумкин.

☑️ Қарор билан Давлат туман (шаҳар) ва вилоят тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва кадрлар салоҳиятини ошириш бўйича “Йўл харитаси” тасдиқланди.

https://t.iss.one/hudud_inform
❗️Ўзбекистонда 11 ноябрь куни 294 кишида коронавирус аниқланиб, жами беморлар сони 189 186 нафарга етди.

https://t.iss.one/hudud_inform
Йилнинг бошидан буён АИ-80 маркали бензинининг ўртача ҳафталик котировкаси маҳсулотнинг бир тоннаси учун 5 700,2 минг сўмдан 9 302,8 минг сўмгача, яъни 63,2% га ўсган

“ЎзРТХБ” АЖ ахборот хизмати маълум қилишича, биржа савдоларига қўйилаётган мазкур маркали бензиннинг аксарият қисми, яъни 84% Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи ҳиссасига тўғри келади.

Таъкидланишича, кўриб чиқилаётган даврда мазкур маркали бензиннинг бошланғич баҳоси ўртача 70 фоизга ўсиб, маҳсулотнинг бир тоннаси учун 10 005,0 минг сўмни ташкил қилди.

https://t.iss.one/hudud_inform
#Андижон_вилояти

🔹Шаҳрихоннинг Қумтепа маҳалласида янги замонавий поликлиника фойдаланишга топширилди

🔸Шу муносабат билан ўтказилган маросимда туман ҳокимлиги вакиллари, шифокорлар, фахрийлар, маҳалла фаоллари иштирок этди.

https://t.iss.one/hudud_inform
🔰 “Микрокредитбанк” АТБ ва АТ Халқ банки томонидан нодавлат таълим ташкилотлари махсус сертификатини олган:

тадбиркорлик ташаббусига эга шахслар, ёшлар ва хотин-қизларга ўз бизнесини ташкил этиш учун 33 миллион сўмгача микрокредитлар таъминотсиз ажратилади;

микрофирма ва кичик корхона таъсис этган шахсларга учинчи шахс кафиллиги, суғурта полислари, кредит ҳисобига сотиб олинаётган мол-мулклар гарови, Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасининг кафиллиги асосида 225 миллион сўмгача миқдорда микрокредитлар ажратилади.

https://t.iss.one/hudud_inform
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Истанбул шаҳрида ўтаётган Туркий кенгаш саммити доирасида Қирғизистон Президенти Садир Жапаров билан учрашув ўтказди.
Давлат раҳбарларининг жорий йил март ойида Тошкентда ўтган учрашуви чоғида эришилган келишувларни амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди.
Шунингдек, минтақавий ҳамкорлик, шу жумладан Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши доирасидаги шерикликнинг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашилди.

https://t.iss.one/hudud_inform