Hudud Inform
8.68K subscribers
18.3K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔰Ўзбекистонда илк маротаба ташкил этилаётган “Агро марафон” Жиззах ёшларини жалб этди.

@hudud_inform
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг Ўзбекистон Республикаси сайланган Президентининг лавозимига киришишига бағишланган қўшма мажлиси 6 ноябрь куни соат 11:00 да Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг янги биноси катта мажлислар залида бўлиб ўтади.

Совместное заседание Законодательной палаты и Сената Олий Мажлиса Республики Узбекистан, посвященное вступлению избранного Президента Республики Узбекистан на должность, состоится 6 ноября в 11:00 в городе Ташкенте в большом зале заседаний нового здания Сената Олий Мажлиса Республики Узбекистан.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“ЎЗГИДРОМЕТ” маркази ахборот хизмати раҳбари Муниса Асилхўжаева иштирокида брифинг

Кучли шамоллар туфайли мамлакатимизда кузатилаётган мавсумга хос бўлмаган чанг-ғубор ҳодисалари юзасидан маълумот

Манба:

@hudud_inform
Ўзбекистон ва Озарбайжон Президентлари телефон орқали мулоқот қилдилар.
Суҳбат аввалида Озарбайжон Президенти давлатимиз раҳбарини мамлакатимизда ўтган Президент сайловида ишончли ғалаба қозонгани билан самимий қутлади.
Ўзбекистон-Озарбайжон стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш ва кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди. Президентлар минтақавий ҳамкорликнинг энг муҳим жиҳатлари юзасидан фикр алмашдилар.

Состоялся телефонный разговор Президентов Узбекистана и Азербайджана.
В начале беседы Президент Азербайджана тепло поздравил главу нашего государства с убедительной победой на состоявшихся выборах Президента страны.
Были обсуждены актуальные вопросы укрепления узбекско-азербайджанских отношений стратегического партнерства и расширения многопланового сотрудничества. Президенты обменялись мнениями по наиболее важным аспектам регионального взаимодействия.

#Mirziyoyev #muloqot #Ozarbayjon #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Сурхондарё_вилояти

Сурхандарё вилояти ҳокими Тўра Боболов ҳамда вилоят сектор раҳбарлари Термиздан 150 км узоқликдаги Бойсун туманининг Хўжаидод маҳалласига сайёр қабул ўтказиш учун борди, бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Хўжаидод маҳалласидаги 2 млрд 140 млн сўм маблағ эвазига қайта қурилган ҳамда Дуоба, Хўжаидод, Деҳиболо ва Ўрмончи маҳаллаларидаги 6167 нафар аҳолига тиббий хизмат кўрсатадиган Қўрғонча қишлоқ шифокорлик пунктининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Сайёр қабулда шу ерлик маҳаллалар фаоллари вилоят ҳокимига ичимлик суви, йўл ва кўприк қуриш каби масалаларда мурожаат қилишди.

Мурожаатларнинг аксарияти жойида ҳал этилган бўлса, ижроси маълум муддат талаб этадиган масалалар юзасидан мутасадди ташкилотлар раҳбарларига қонуний ҳал этиш чораларини кўриш бўйича топшириқлар берилди.

@hudud_inform
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига киришди ва қасамёд қилди. Айни пайтда давлатимиз раҳбари маъруза қилмоқда.

Шавкат Мирзиёев вступил в должность Президента Республики Узбекистан и принес присягу. В эти минуты глава государства выступает с инаугурационной речью.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Бугун Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президентининг ўз лавозимига киришишига бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтмоқда.

🔰Тадбирда Марказий сайлов комиссияси раиси иштирокчилар номидан Шавкат Мирзиёевни табриклаб, унга Ўзбекистон Республикаси Президент гувоҳномасини топширди.

Президент Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 92-моддасига мувофиқ қасамёд қилди.

@hudud_inform
⚡️Шавкат Мирзиёев сайловда номзод сифатида иштирок этган рақобатчиларига миннатдорлик билдирди

"...Номзодимни илгари сурган ва сайлов кампаниясида қўллаб-қувватлаган Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг аъзолари ва фаолларига, барча тарафдорларим ҳамда ишончли вакилларимга ташаккур айтаман. Сайловда фаол иштирок этган:

Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан номзод – Мақсуда Ворисовага;

“Миллий тикланиш” демократик партиясидан – Алишер Қодировга;

Ўзбекистон Экологик партиясидан – Нарзулло Обломуродовга;

“Адолат” социал-демократик партиясидан – Баҳром Абдуҳалимовга алоҳида миннатдорлик билдираман. Уларнинг келгуси ишларига омадлар тилайман."- деди давлат раҳбари.

___________

Ўзбекистон Республикаси Президенти инаугурация маросимидан

@hudud_inform
⚡️Қонуний фаолият юритаётган барча журналист ва блогерлар бундан буён ҳам қонун ва Президент ҳимоясида бўлади

– Мамлакатимизда демократик янгиланиш жараёнларини янада чуқурлаштириш учун сўз ва матбуот эркинлигини, фуқароларнинг ахборот олиш ва уни тарқатиш, ўз фикр ва қарашларини эркин билдириш ҳуқуқини таъминлаш борасида муҳим чора-тадбирлар ҳаётга жорий этилмоқда.

Албатта, бундай очиқлик ва ошкоралик шароитида ишлаш, ўз фаолиятига нисбатан билдирилаётган танқидий фикрларни тўғри қабул қилиш эскича қолиплар билан яшаётган айрим амалдорларга ёқмаслиги ҳам мумкин. Лекин бундан қатъи назар, биз бу йўлни давлат сиёсатининг энг муҳим йўналишларидан бири деб биламиз ва уни изчил давом эттирамиз.

Шу мақсадда амалдаги қонунчиликда давлат органлари ва ташкилотларининг мансабдор шахслари томонидан оммавий ахборот воситалари фаолиятига тўсқинлик қилиш, цензура ўрнатиш, таҳририят ходимларига босим ва тазйиқ ўтказиш, материаллар ва техник воситаларни улардан ғайриқонуний равишда олиб қўйиш ҳаракатлари содир этилгани учун жавобгарликни кучайтириш кўзда тутилмоқда.

Бир сўз билан айтганда, қонуний фаолият юритаётган барча журналист ва блогерлар бундан буён ҳам қонун ва Президент ҳимоясида бўлади, – деди Шавкат Мирзиёев.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
#Тошкент_вилояти

🔰Нурафшонда қурилажак ёдгорлик мажмуаси ва кутубхона қандай кўринишда бўлади?

Бу ҳақида Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

@hudud_inform
Шавкат Мирзиёев: Биз – дунёга, дунё – бизга очиқ бўлиши керак

Биз прагматик ва чуқур ўйланган ташқи сиёсат ва иқтисодий дипломатия борасидаги муносабатларимизни янада ривожлантирамиз.

Энг аввало, Марказий Осиё минтақасидаги барча мамлакатлар билан яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини тобора кучайтириш бундан буён ҳам асосий мақсадимиз бўлади.

Минтақамизнинг ажралмас қисми, яқин қўшнимиз бўлган Афғонистонда тинч-осойишта ҳаётни тиклаш, бу мамлакатда иқтисодий ва гуманитар инқирозга йўл қўймаслик учун афғон халқига қўлимиздан келган барча ёрдамни кўрсатамиз.

Биз Афғонистон билан биргаликда йирик транспорт-коммуникация лойиҳаларини амалга оширишдан манфаатдормиз.

Россия, Хитой, Америка Қўшма Штатлари, Туркия, Ҳиндистон, Покистон, Германия, Франция, Жанубий Корея, Япония, Бирлашган Араб Амирликлари ва дунёнинг барча минтақаларидаги шерикларимиз билан ўзаро манфаатли ва кўпқиррали алоқаларни кенгайтиришга алоҳида эътибор берамиз.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва унинг ихтисослашган тузилмалари, Парламентлараро иттифоқ, халқаро молиявий институтлар ва минтақавий ташкилотлар, жумладан, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти, Ислом ҳамкорлик ташкилоти, Туркий кенгаш, Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти билан кўп томонлама муносабатларни янги, амалий маъно-мазмун билан бойитамиз.

Биз – дунёга, дунё – бизга очиқ бўлиши керак. Бугунги ҳаёт, бугунги тараққиётнинг талаби ҳам аслида шу. Биз ана шу ҳал қилувчи тамойилни албатта ҳаётимиз қоидасига айлантирамиз, – деди Президент.

@hudud_inform