Hudud Inform
7.76K subscribers
18.7K photos
4.21K videos
19 files
14.7K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🟢Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови: 100 саволга 100 жавоб

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
⚡️Коронавирус: кеча юртимизда кунлик касалланиш ҳолатлари 500 нафардан камайди, яна 5 нафар бемор вафот этди

2021 йил 29 сентябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 173895 (+486) нафарни ташкил этмоқда

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев шу кунларда ўтаётган Тошкент Иқтисодий форуми доирасида мамлакатимизда бўлиб турган делегациялар билан учрашувлар ўтказади.

Хусусан, давлатимиз раҳбари Жаҳон банки вице-президенти Анна Бьерде, «Rothschild & Co» компанияси кузатув кенгаши раисининг ўринбосари барон Эрик де Ротшильд ва кенгаш аъзоси баронесса Ариэль Малар де Ротшильд ҳамда Россиянинг "ВТБ" банки президенти - бошқаруви раиси Андрей Костинни қабул қилади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
📱Ижтимоий тармоқларида Олтиариқ туманида 5 ёшли қизчани ўлдириб, ички аъзолари олиб кетилганлиги ҳақида аудиохабар ва фотосурат тарқалди.

Фарғона вилояти ИИБ ахборот хизматининг хабар беришича, вилоят ҳудудида юқоридаги аудиохабарда келтирилган ҳолат содир этилмаган.

Фуқароларимиздан бундай асосланмаган маълумотлар таъсирида қўрқув ва саросимага тушмасликларини сўраймиз.

Шу ўринда, айрим ҳамюртларимиз учун шахснинг қадр-қиммати камситилишига ёки унинг обрўсизлантирилишига, жамоат тартибига ёки жамоат хавфсизлигига таҳдид солувчи ёлғон ахборотларни тарқатганлик учун қонунларимизда жавобгарлик белгиланганлигини эсатиб ўтамиз.

Ҳозирда асоссиз ёлғон ахборот тарқатган фуқаронинг шахсига аниқлик киритиш мақсадида текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Огоҳ бўлинг. Ҳар қандай хабар ва янгиликларни расмий веб-сайтлардан ҳамда телеграм каналларидан олишга ҳаракат қилинг!

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#сенатялпимажлис

⚡️Жазо муддатини ўтаганларга ҳам фарзандликка ва васийликка олиш имконияти яратилади

🔘 Бугун давом этаётган Сенатнинг 19-ялпи мажлисида “Фарзандликка олиш тартибининг ҳуқуқий асослари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун муҳокама қилинди.

✔️ Мазкур қонун билан Оила кодекси ҳамда “Васийлик ва ҳомийлик тўғрисида”ги қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш назарда тутилмоқда.

‼️Эндиликда қонун билан ижтимоий аҳамияти катта бўлмаган, унча оғир бўлмаган ҳамда фарзандликка олишга тўсқинлик қилмайдиган жиноят турларини содир этиб, жазо муддатини ўтаганларга нисбатан фарзандликка ва васийликка олиш имконияти яратиляпти.

📝 Шунингдек, боланинг энг устувор манфаатларини ҳисобга олган ҳолда, фарзандликка олишга монелик қиладиган касалликларга чалинган шахслар рўйхати Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланиши белгиланмоқда.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
📊 2021 йилнинг 1 январь ҳолатига республикамизда жами 664 771 нафар педагог фаолият юритмоқда.

Шундан:
👩‍🏫 аёллар – 477 775 нафар
🧑‍🏫 эркаклар – 186 996 нафар

🟢 Жами педагогларнинг таълим турлари бўйича сони:

📌Мактабгача таълим ташкилотларида – 106 814 нафар
📌 Умумтаълим муассасаларида – 508 250 нафар
📌Академик лицейларда – 3693 нафар
📌Касб-ҳунар мактабларида – 6466 нафар
📌Коллежларда – 3685 нафар
📌Техникумларда – 3193 нафар
📌Олий таълим ташкилотларида – 32 070 нафар

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Президент Шавкат Мирзиёев Жаҳон банки вице-президенти Анна Бьерде бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
Учрашувда стратегик шерикликнинг устувор лойиҳаларини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Жаҳон банки мамлакатимизда турмуш даражаси ва сифатини юксалтиришга қаратилган янгиланишларга кўмакни кенгайтиришга тайёр эканлиги таъкидланди.
Суҳбат чоғида ҳамкорликнинг янги беш йиллик дастурини тайёрлаш ва қабул қилиш юзасидан келишувга эришилди.

Президент Шавкат Мирзиёев принял делегацию Всемирного банка во главе с вице-президентом Анной Бьерде.
Обсуждены вопросы реализации приоритетных проектов стратегического партнерства.
Подчеркнута готовность Всемирного банка расширить поддержку преобразований, нацеленных на повышение уровня и качества жизни населения в стране.
В ходе беседы достигнута договоренность о подготовке и принятии новой пятилетней программы сотрудничества.

#Mirziyoyev #qabul #Jahonbanki #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев «Rothschild&Co» компанияси кузатув кенгаши раисининг ўринбосари барон Эрик де Ротшильд бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
«Coca-Cola Uzbekistan» корхонасидаги давлат улушини хорижий инвесторга сотиш бўйича келишувни амалга ошириш жараёнида муваффақиятли ҳамкорлик қилингани мамнуният билан қайд этилди.
Истиқболдаги шериклик лойиҳаларини тайёрлаш учун қўшма ишчи гуруҳни шакллантиришга келишиб олинди.

Президент Шавкат Мирзиёев принял делегацию компании «Rothschild&Co» во главе с заместителем председателя наблюдательного совета бароном Эриком де Ротшильдом.
С удовлетворением отмечен успешный опыт взаимодействия при осуществлении сделки по реализации иностранному инвестору государственной доли в предприятии «Coca-Cola Uzbekistan».
Достигнута договоренность о формировании совместной рабочей группы для подготовки перспективных проектов партнерства.

#Mirziyoyev #qabul #RothschildandCo #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💐Барча устозларни 1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни билан табриклаймиз!

Бугун замонавий билим ва касб-ҳунарларни пухта эгаллаб, катта умид ва ишонч билан ҳаётга қадам қўяётган ёш авлод камолида Сизларнинг улкан ҳиссангизни эътироф этиб, шаънингизга энг эзгу тилакларимизни изҳор этамиз.

Олижаноб ва масъулиятли фаолиятингизда куч-ғайрат, ютуқ ва омадлар, хонадонингизга файзу барака тилаймиз!

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Машиналар нархи ўзгарган тақдирда, қўшимча маблағ тўлашга оид банд шартномада йўқ. “UzAuto Motors” расмий муносабати

Янгиланган Каптива автомобили учун шартнома тузиш бошлангандан сўнг, ижтимоий тармоқларда шартномадаги автомобиль нархи ўзгариши мумкинлиги тўғрисида келтирилган бир банд муҳокамага қўйилди.

Келтирилишича, компания, 2019 йилдаги келишувни бузган ҳолда, яна шартномага етказиб берилган автомобиль учун нархнинг ошиши мумкинлиги тўғрисидаги бандни қайта киритган.

Компания ахборот хизмати шартномада бир томонлама нархларни ошириш ҳақида ҳеч қандай банд йўқлигини расман эълон қилди.

Шартноманинг 2.4 банди ҳозиргидек каби илгари ҳам бўлган. Ушбу бандда келтириладики, қўшимча тўлов фақатгина автомобиль комплектацияси ўзгаргандагина амалга оширилади.

2.4.1 ва 2.4.3 бандларига кўра, агар комплектация эълон қилингандан фарқ қилса, харидор тўловни қайтариш шарти билан автомобиль харидидан воз кечиши ёки уни алмаштириш ҳуқуқига эга.

Шунингдек компания шартномага мувофиқ келтирилган компонентларга кўра автомобиль нархи ошмаслигини эслатиб ўтди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
💉 Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида аҳолини коронавирус инфекциясига қарши эмлаш пунктлари жойлашуви ҳақида қуйидаги ҳудудлар кесимидаги рўйхат орқали маълумот олишингиз мумкин.

📃 Маълумот Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг ахборот хизмати томонидан тақдим этилди.
#Хоразм_вилояти

🔰 Қозоғистон Республикаси Миллий гвардияси бош қўмондони бошчилигидаги делегация Хоразм вилоятига ташриф буюрди

Бугун Қозоғистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари - Миллий гвардия бош қўмондони, генерал-лейтенант Руслан Жаксылыков бошчилигидаги делегация Хоразм вилоятига ташриф буюрди. Меҳмонлар Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг Хоразм вилояти бошқармаси фаолияти, яратилган шароитлар билан танишди, деб хараб берди вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
📣 ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН!

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси электрон тизимида техник-профилактик тадбирлар амалга оширилиши муносабати билан, 2021 йилнинг 2-3 октябрь (шанба ва якшанба) кунлари эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаларини янгисига алмаштириш хизмати вақтинчалик кўрсатилмайди.

Хизматдан фойдаланиш учун 4 октябрь, душанба кунидан рўйхатдаги Давлат хизматлари марказларига ҳамда ИИББ ЙҲХБ бўлимларига мурожаат қилишингиз мумкин.

@hudud_inform
🔰 Цемент ишлаб чиқарувчилар учун фойда солиғи ставкаси пасайтирилади

“Қурилиш материаллари саноатини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–5239-сон, 31.08.2021 й.) қабул қилинди.

🔘 Қарорга кўра:

🔸 2021 йил 1 октябрдан цемент (клинкер) ишлаб чиқарувчилар учун фойда солиғининг ставкаси 20 фоиздан 15 фоизгача пасайтирилади;

🔸 2022 йил 1 январдан цемент ишлаб чиқаришга мўлжалланган 1 тонна оҳактош учун ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ ставкаси икки баравар камайтирилган ҳолда 22 500 сўм миқдорда белгиланади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔰 Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови: 100 саволга 100 жавоб

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Маълумот_учун

2 октябрь - «Бутунжаҳон табассум куни»

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform